SOG’LOM MUHIT-SOG’LOM JAMOA

СОҒЛОМ МУҲИТ — СОҒЛОМ ЖАМОА

Мамлакатимизда демократик принциплар устувор бўлган янги жамият қуриш, бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиётга эга давлат барпо этишга йўналтирилган босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида халк таълими тизимидаги энг муҳим вазифалардан бири таълим сифати ва мазмунини янги босқичга кўтаришдан иборат.
Бу вазифа самарали амалга оширилса, мамлакатимизни модернизация борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим ҳал қилувчи куч ҳисобланган маънавий жиҳатдан баркамол, ахлоқан пок, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбияланади.
Албатта, бу бежиз эмас. Чунки «ўзбек модели»нинг ажралмас таркибий қисми бўлган “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да, аввало, инсон манфаатлари устуворлиги, унинг замон талабларига мос ҳолда ортиб борадиган эҳтиёж ва қизиқишлари, имкониятларини тўлиқ юзага чиқариш учун барча шарт-шароитларни яратиш белгилаб қўйилган.
Бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор педагогик инновациялар (“Дарс — муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Билимлар беллашуви”, “Мураккаб фан – ўрганаман” ва бошқ.) ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.
Мазкур инновацияларнинг самара бериши ҳамда таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилиши энг аввало уларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир педагогик жамоаларда ўрганишни ва ҳар бир ўқитувчи, мактаб раҳбарлари томонидан амалиётга самарали жорий этилишини таъминлашга, энг муҳими эса мактабларда соғлом муҳитнинг яратилганлигига боғлиқ.
Айтиш мумкинки, билимли ва интеллектуал ривожланган баркамол авлод соғлом муҳит мавжуд бўлган соғлом жамоада тарбияланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда амалиётга жорий этилаётган инновацияларнинг мантиқий давоми сифатида таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган “СОҒЛОМ МУҲИТ — СОҒЛОМ ЖАМОА” деб номланган тадбирлар мажмуасини амалиётга татбиқ этишни тавсия этамиз.
Юқоридагилардан “Соғлом муҳит нима? ва уни шакллантириш кимларга ва нималарга боғлиқ?” деган савол туғилади.
СОҒЛОМ МУҲИТ бу – таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ўртасида ўзаро самимий ҳурмат,
таълим-тарбия сифатини ошириш учун биргаликда фаолият кўрсатаётган аҳил жамоа,
жамоадаги ҳар бир шахснинг қобилиятларини юзага чиқариш ва ривожлантириш учун яратилган шароит,
дўстона, илиқ ва ишчан муҳит.
Шундан келиб чиққан ҳолда, соғлом муҳитни шакллантириш қуйидаги омилларга боғлиқ:
— Мактаб раҳбариятининг адолатли ёндашуви ва самарали бошқарув;
— Жамоа ўртасидаги самимий муносабат;
— Мактаб раҳбарияти, ўқитувчи, ўқувчининг аҳил бўлиб умумий мақсад (таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш) сари интилиши;
— Соғлом рақобатнинг мавжудлиги;
— Шахснинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга имконият ва шароитларнинг яратилганлиги;
— Натижага кўра рағбатлантиришнинг йўлга қўйилганлиги;
— Самарали натижага олиб келувчи ўзаро ҳамкорликнинг мавжудлиги;
— Ўқув-тарбия жараёнини иштирокчилари(ўқувчилар)нинг шахсий қобилиятлари, (ўқитувчилар)нинг касбий маҳоратларини ҳурмат қилиниши;
— Кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги;
— оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлиги доирасида ҳафталик ва декадалар ташкил этиш;
— маънавий-маърифий тарбия ва ўқувчиларни ижодий фаолиятга жалб қилиш бўйича маҳалла қўмиталари билан ишлаш;
— девиант хулқли ўсмирларни ижодий фаолиятга жалб қилиш бўйича вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш;
Умумтаълим мактабларида СОҒЛОМ МУҲИТни шакллантириш энг аввало мактаб раҳбариятинингбошқарув маҳорати ва касбий салоҳиятига боғлиқ.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда раҳбар атамаси масъулиятни ҳис қиладиган, жамоани бирлаштириб умумий мақсад (таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш) сари етаклаб, жавобгарликни ўз зиммасига олиб биладиган, ёш авлод манфаатлари ҳамда эл-юртни келажагини ўйлаб меҳнат қиладиган кишига нисбатан ишлатилади.
Раҳбарлик юқори даражадаги масъулиятликни, юксак ақл–фаросат, кўп куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни талаб қилади.
Раҳбар энг аввало масъулиятли, компетентли (ўз касбининг моҳир устаси), ташкилотчи, адолатли ва фидойи бўлиши зарур.
Мактаб раҳбари соғлом ижодий муҳит воситасида жамоа аъзолари орасида шундай муносабатлар тизимини шакллантирииши керакки, бу муассаса олдига қўйилган мақсадларга энг юқори даражада эришиш имконини берсин. Бунинг учун раҳбардан қуйидаги малака ва хусусиятларга эга бўлиш талаб этилади:
* ташкилотчилик қобилияти;
* ўз билимини мунтазам ошириб бориши;
* таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишда шахсий намуна кўрсата олиши (ўз мутахассислиги бўйича намунавий очиқ дарслар ташкил этиши, дарс таҳлилларига кириши ,илғор тажрибаларни жорий этишда етакчили кқилиши);
* янги ғоя, янги ташаббус, янги технологияларни жорий этилишини қўллаб-қувватлаши;
* ўқитувчи ва ўқувчи психологиясидан хабардор бўлиши (ёш хусусиятлари ва темпераментларига қараб самарали мулоқотга кира олишиши);
* фақат ўзининг нуқтаи-назари ва фикрини ўтказмасдан, ўзгаларнинг ҳам фикрини инобатга олиши;
* ўқитувчиларнинг билим ва малакаларини, ижодкорлик қобилиятларини қадрлаш хусусиятини мавжуд бўлиши;
* тадбиркор, ишбилармон бўлиши;
* вазиятни тўғри баҳолай олиш;
* мустақил қарор қабул қила олиш ва мазкур қарорга жавобгарлик ҳисси бўлиши;
* ҳамкорларига, жамоа аъзоларига берган ваъдасини доим ўз вақтида бажариш;
* мағрурланиб кетмаслик, жамоа ўртасида камтар бўлиш, ўзига ортиқча баҳо бермаслик;
* ўзининг иштироки зарур бўлган масалаларнигина ҳал қилишда қатнашиши;
* фаолиятидаги ҳар бир хато ва камчиликларини синчиклаб таҳлил қилиб, керакли сабоқ чиқара олиш каби хусусиятлар.
Шу билан биргаликда раҳбар кадрлардан самарали фаолиятнинг муҳим воситаси сифатида ҳар бир ҳаракатга ижодкорлик билан ёндашиб, ҳудуддаги шарт-шароитларни аниқ ҳисобга олган ҳолда иш услубини танлаш талаб қилинади.
Жамоа кўпчиликни ташкил этади, шундай экан уларнинг фикри, дунёқараши, маънавияти, характери, руҳияти ҳам турличадир. Раҳбар уларнинг турли-туман ишларини кузатиб туриши керак бўлади. Ўз муассасаси аъзоларининг ҳатти-ҳаракатларидан воқиф бўлмаслик жамоанинг бир неча тарафга бўлинишига сабаб бўлади.
Демак, раҳбарнинг маҳорати ўз қўл остида фаолият кўрсатувчиларга яхшироқ ишлаш истагини бера олишдан иборатдир. Раҳбар кўпроқ шахсий намуна кўрсатиши, маънавий рағбатлантириш, ишонтириш, тушунтириш ва ташвиқот қилиш йўли билан ҳар бир ходимга ва бутун жамоага таъсир кўрсатади.
Соғлом муҳитни ривожлантиришда инсондаги эҳтиёж ва қизиқишлари ўзгарганлигини ҳам ҳисобга олмоқ керак. Агар яқиндагина меҳнат фаоллигининг асосий шарти иш ҳақининг миқдоридан, сўнгра эса қулай моддий иш шароитини таъминлашдан иборат бўлган бўлса, ҳозирда меҳнатга моддий рағбатлантиришнинг муҳим роли сақланиб қолган ҳолда маънавий, ижтимоий-психологик факторларга тобора кўпроқ аҳамият берилмоқда.
Ҳозир мутахассис ўзининг иш жойи сифатида кўпроқ жамоаси аҳил бўлган, масъулиятли ва ижодкор ўқитувчи ҳурмат қилинадиган, у ҳақда ғамхўрлик қилинадиган, ўзини эркин ҳис этадиган, қулай психологик вазият таркиб топган иш жойини танламоқда ва бор кучини сарфлаб ишламоқда.
Таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантириш бевосита ўқитувчиларнинг вазифаларини сифатли бажаришларига боғлиқ. Шундан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг эришган натижалари ва ютуқларнинг асоси – мактабларда дарс жараёнининг сифатли ташкил этилиши ҳисобланади.
Дарснинг сифати эса мақсадга эришиш учун энг самарали усул ва воситалар орқали синфда соғлом, дўстона муҳитни яратиб, ўқувчиларга билим бериш ҳамда мустақил фаолият кўрсатиш каби ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш орқали таъминланади.
Бу жараён эса ўқитувчилардан қуйидаги талабларга жавоб беришни талаб этади:
— ўз фанининг илмий — амалий назариясини ва замонавий ютуқларини билиш;
— ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини, уларда бошланғич тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш мақсадида самарали усулларни қўллай олишлари;
— илғор иш тажрибалар, янгиликларни ўқитиш жараёнига тадбиқ қилиш;
— ўқувчида мустақил билим олиш, ижодкорлик ва изланишларни ривожлантириш усулларидан фойдалана олиш;
— дарс жараёнида ўзаро ҳурмат, ишонч ва ўзаро ёрдамни ташкил эта олиш;
— дарс ва дарсдан ташкари жараённи кўтаринки кайфиятда ташкил эта олиш;
— ўқувчиларни умумий мақсадларга интилишларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган “СОҒЛОМ МУҲИТ — СОҒЛОМ ЖАМОА” деб номланган тавсиялар, энг аввало мактабларда амалдаги вазият қандай эканлигини аниқлаш мақсадида ўз-ўзини баҳолаш методикасини жорий этиш ҳамда шундан келиб чиққан ҳолда кейинги фаолиятларини режалаштиришга қаратилган.
Мактабларда ўз-ўзини баҳолаш методикасини ўқув йили давомида
2 марта (ўқув йилининг биринчи ярим йиллик якуни ва ўқув йили якунида) амалга ошириш тавсия этилади.

Мазкур тадбирлар иккита босқичдан иборат бўлиб, уларни амалга оширишда ҳисоботбозликка йўл қўйилмайди, амалга оширилган ишлар ҳисоботи ёзилмайди ва олинмайди, ушбу вазифаларга сидқидилдан ва виждонан ёндашиш тавсия этилади.

1-босқич:

Таълим муассасида соғлом ижодий муҳитни шакллантирилганлигини ўрганиш бўйича сўровнома ва уни умумлаштириш методикаси

Педагогик жамоанинг муомала маданияти – мактабдаги соғлом муҳит кўзгуси !

т/р Кўрсаткич ва саволлар ҳеч қачон гоҳ-гоҳида айрим
ҳолларда тез-тез доимо
1. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўртасида самимийлик ва ишонч мавжуд. 1 2 3 4 5
2. Ўқитувчи – ўқувчилар, ўқитувчи – ота-оналар ўртасида самимийлик ва ишонч мавжуд. 1 2 3 4 5
3. Таълим тарбия жараёни қатнашчилари томонидан мақсадга эришиш йўлидаги масъулият ҳис қилинади. 1 2 3 4 5
4. Мактаб муаммолари очиқ тарзда ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида муҳокама қилинади. 1 2 3 4 5
5. Мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар ҳамжиҳат (мактаб манфаатларининг биргаликда ҳимоя қилиниши). 1 2 3 4 5
6. Маънавий ва моддий рағбатлантириш адолатли ва очиқ йўлга қўйилган. 1 2 3 4 5
7. Ўғил болалар ва қиз болалар психология-сини ҳисобга олган ҳолда улар билан ишлаш тизимли ташкил этилади. 1 2 3 4 5
8. Ўқувчилар тарбиясида маҳалла, жамоатчилик нуфузини оширишга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказилади. 1 2 3 4 5
9. Мактабда ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар учун психологик хизмат йўлга қўйилган. 1 2 3 4 5
10. Мактабнинг психологик муҳити яхши, ҳаммани қониқтиради (ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар мактабга жон диллари билан келадилар). 1 2 3 4 5

Мактабингизда соғлом ижодий муҳит шакллантирилганми ?
т/р Кўрсаткич ва саволлар ҳеч қачон гоҳ-гоҳида айрим
ҳолларда тез-тез доимо
1. Мактаб директори ўз ишининг устаси (у ижодкор, мактабни яхши билади, мактабнинг муаммолари билан таниш, психолог, ўқитувчиларга ижодий ишлашлари учун барча шарт-шароитларни яратиб беради). 1 2 3 4 5
2. Соғлом ва ижодий муҳитни шакллантириш учун ўқув йилида мактаб директори томонидан мақсад ва аниқ режалар тузилади. 1 2 3 4 5
3. Соғлом ва ижодий муҳитни такомиллаштириш ўқув йилида белгиланган режада акс этган, ҳар ярим йилликда уларнинг амалийлиги, самараси муҳокама қилиб борилади. 1 2 3 4 5
4. Ижодкор ўқитувчилар фаолиятини мактаб раҳбарияти томонидан ўрганилиб, ўқувчилар билимига унинг таъсири таҳлил этилади ва бундай фаолият рағбатлантирилади. 1 2 3 4 5
5. Методист ва ҳудудий МОИ ўқитувчилари билан ижодий ҳамкорликнинг йўлга қўйилган. 1 2 3 4 5
6. Таълим жараёни иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстона ҳамкорликнинг мавжуд (ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, мактаб раҳбариятига катта ишонч билдирилади). 1 2 3 4 5
7. Мактабда тарбияси оғир ўқувчилар йўқ, ўқувчилар ўзларини нафақат мактаб ҳудудида балки, жамоат жойларида ўзини тутишни билади. 1 2 3 4 5
8. Эришилган ижодий ютуқлар тизимли равишда таҳлил қилиб борилади (мувафаққиётлар, ўқув-тарбия жараёни натижалари, ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда муҳокама қилинади). 1 2 3 4 5
9. Ўқувчилар ва ота-оналар мактаб фаолиятида фаол қатнашадилар, ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштиришда бевосита қатнашадилар. 1 2 3 4 5
10. Таълим тарбия жараёни ўқувчилар шахсига йўналтирилган. 1 2 3 4 5
11. Ўқитувчиларни ҳамкасблари билан ўз ютуқларини ўртоқлашиш тизими яратилган, ҳар бир ўқитувчининг ижодий иш режаси мавжуд ва уни бажарилишини педагогик жамоада муҳокама қилиб борилади. 1 2 3 4 5
12. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар томонидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини эркин баён этишлари учун шароит ва муҳит яратилган, ҳар бир таълим-тарбия жараёни қатнашчилари фикрлариг ҳурмат қилинади. 1 2 3 4 5

“Педагогик жамоанинг муомала маданияти – мактабдаги соғлом муҳит кўзгуси” йўналишидаги 10 та савол (максимал 50 балл) ва “Мактабда ижодий муҳитнинг шакллантирилганлиги тўғрисида”ги 12 та савол (максимал 60 балл) бўйича тўпланган умумий балнинг кесишган жойидан мактабнинг қандай аҳволда эканлиги келиб чиқади.
Педагогик жамоанинг муомала маданияти – мактабдаги соғлом муҳит кўзгуси йўналиши 60
Соғлом муҳитга эришиш учун курашаётган мактаб
Соғлом муҳит мавжуд бўлган
ривожланаётган мактаб
55
50
45
40
35

Соғлом муҳитни шакллантиришга шошмаётган мактаб

30
25
20
15
Соғлом муҳит мавжуд бўлмаган,
орақага кетаётган мактаб Адашиб юрган мактаб

10
5
0 0
5 10 15 20 25 30 35 40 45 50

Мактабда соғлом муҳит шакллантирилганлиги йўналиши

Саволнома натижасида аниқланган мактабларнинг турларига таъриф

Ҳудудлар тури Мезонлар асосида эришилган ютуқлар
Соғлом, ижодий муҳит мавжуд бўлган ҳаракатланаётган мактаб Ўқув йилида мактаб жамоаси томонидан аниқ режалар тузилган бўлиб, уларнинг ижроси мунтазам равишда таъминлаб борилган. Ижодкор ўқитувчилар фаолияти мактаб раҳбарияти, жамоаси томонидан ўрганилиб, ўқувчилар билимига унинг таъсири таҳлил этиб борилган. Таълим-тарбия жараёни ўқувчилар шахсига йўналтирилган. Таълим жараёни иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстона ҳамкорлик мавжуд. Ўқувчиларнинг ахлоқига жиддий эътибор қаратилган. Ўқувчилар ва ота-оналар мактаб фаолиятида фаол қатнашадилар.
Соғлом муҳитга эришиш учун курашаётган мактаб Ижодий муҳитни такомиллаштириш ўқув йилида режалар таълим-тарбия жараёни иштирокчилари билан ҳамкорликда тузилган. Жамоада самарадорликка эришиш истаги мавжуд. Мактаб фаолиятини такомиллаштиришга жамоа кўп куч сарфлайди. Педагогик жамоа ҳамкорлиги натижасида таълим-тарбия натижалари ошган.
Соғлом муҳитни шакллантиришга шошилмаётган мактаб Ижодий муҳитни такомиллаштириш ўқув йилида матаб раҳбарияти томонидан аниқ режалар тузилган, лекин уларнинг бажарилишига етарли эътибор қаратилмаган. Мактабда ижодкор ўқитувчилар бўлса ҳам уларнинг фаолияти етарлича ўрганилмаган ва жамоа эътиборига етказилмаган. Таълим жараёни иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстона ҳамкорликни яхши деб бўлмайди. Ўқувчилар ва ота-оналар мактаб фаолияти учун қайғуради, лекин мактаб жамоаси билан биргаликда доимий равишда очиқ муҳокамалар амалга оширилмаган.
Адашиб юрган мактаб Ўқув йилида номигагина режалар тузилган. Уларнинг бажарилишига етарлича жиддий эътибор қаратилмаган. Мактабда ижодкор ўқитувчилар борлиги ҳеч кимни қизиқтирмайди. Мактабдаги иш суръати бугунги кундаги ўзгаршларга мос эмас. Жамоа умумий мақсадни аниқлаштириб олмаганлиги сабабли қарама-қарши мақсадларнинг мавжудлиги мактаб фаолияти такомиллашувини қийинлаштирган. Амалга оширилаётган тадбирлар самарасиз.
Соғлом муҳит мавжуд бўлмаган, орқага кетаётган мактаб Ўқув йилида мактаб раҳбарияти томонидан номигагина режалар тузилган. Мактаб жамоасининг ҳар бири режа билан таниш эмас. Мактабда ижодкор ўқитувчилар борлиги ҳеч кимни қизиқтирмайди. Мактаб раҳбарияти “Мени айтганим-айтган, деганим –деган” қабилида иш тутади. Мактаб жамоасидан ташаббускор, ижодкор ўқитувчилар фикрлари, ташаббуслари инобатга олинмаганлиги сабабли бошқа мактабларга кетиб қолган. Мактабдаги иш суръати бугунги кундаги ўзгаришларга мос эмас.

Мактаблар фаолиятини яхшилаш юзасидан тавсиялар
Мактаб тури Мактаблар фаолиятини яхшилаш юзасидан таклифлар
Соғлом ижодий муҳит мавжуд бўлган, ҳаракатланаётган мактаб Ўз фаолиятини бугунги кундаги ўзгаришлар суръатига мослаштириш билан бирга ундан қониқиб қолмаслик зарур. Жамоанинг ижодкорликка, янгиликка бўлган интилишларини янада рағбатлантириш керак. Кейинги фаолиятини янада пухта режалаштириб, жамоа ўз-ўзини доимо баҳолаб бориши лозим. Атрофида амалга оширилаётган янгиликлар юзасидан тажриба-алмашишни йўлга қўйиши зарур.
Соғлом муҳитга эришиш учун курашаётган мактаб Фаолиятни самарадорлигини янада ошириш, ижодий муҳитни шакллантириш мақсадида жамоатчиликни кенг жалб этиши лозим. Мактаб жамоаси билан биргаликда ҳар бир қадамни, тадбирни ҳар томонлама муҳокама қилиш ва пухта режалаштириш керак. Йўналишларни ва натижаларни олдиндан тайёрланган режа асосида амалга ошириш ва муваффақиятлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларни доимо таҳлил қилиб бориш лозим.
Соғлом муҳитни шакллантиришга шошилмаётган мактаб Мактаб раҳбарияти ва жамоа аъзолари ўртасида ҳамкорлик ва ишончни йўлга қўйиш, жамоани “уйғотиш” лозим. Мактабда ижодий муҳитни ташкил этишни онгли равишда жамоа иштирокида режалаштириш зарур. Вазиятни ҳаққоний баҳолаб фаолиятидаги салбий натижаларнинг сабабларини аниқлаш лозим.
Адашиб юрган мактаб Мактаб фаолиятини жиддий таҳлил қилиш лозим. Мақсадни аниқ белгилаш шарт. Ижодий муҳитни ташкил этиш ва ривожланишини пухта режалаштириш керак. Ўзгаришларга қаршилик қилаётганларга таъсир ўтказиш лозим.
Соғлом муҳит мавжуд бўлмаган, орқага кетаётган мактаб Ташқаридан ҳудудий бошқарув органлари, методстларнинг ёрдами талаб этилади. Мактаб раҳбариятини малакасини ошириш, уни қисман алмаштириш, янги ўқитувчиларни излаб топиш ва мактабга таклиф этиш лозим.

Муҳим эслатма: Мактаб ўз-ўзини баҳолаш методикасининг бунданда бошқа, турли хил услубларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

2-босқич: Мактаб маъмурияти, ўқитувчилар, жамоатчилик фаоллари ва ўқувчиларнинг вакиллари (синф сардорлари, тартиб посбонлари ва бошқ.)нинг умумий йиғилишида мактаб томонидан ўқув йили давомида таълим сифатига оид эришилган аниқ 10 та салмоқли натижа ва яқин бир йил ичида эришиш мумкин бўлган 10 та натижа муҳокама қилинади. Буни +10; — 10 усулида амалга ошириш мумкин. Бунда қуйидаги кўринишга эга бўлган оддий филипчарт ёки оқ ватман қоғоздан фойдаланилади.
Т.р Ўқув йили давомида эришилган 10 та ютуқ Яқин 1 йил ичида эришиш мумкин бўлган 10 та натижа Режалаштирилган натижага эришиш мақсадида амалга ошириладиган ишлар
1 3 нафар ўқувчи билимлар беллашувининг туман босқичида ғолиб бўлди Мактабнинг вилоят бўйича рейтингини 10 поғонага кўтариш
2 Инглиз тили фани ўқитувчиси “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловининг вилоят босқичида 1 ўринни қўлга киритди
3 Мактаб ўқитувчиларининг 80% ни олий маълумотли ўқитувчилар ташкил этади Мактаб ўқитувчиларининг 100% олий маълумотли ўқитувчилар бўлишига эришиш
4
5
6
7
8
9
10

Муҳим эслатма: Мактаб ўз-ўзини баҳолаш методикасининг бунданда бошқа, турли хил услубларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят халқ таълим бошқармалари бошлиқлари, Давлат педагогика институтлари, Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ректорларига

Бугунги кунда халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини қуйи синфлардан бошлаб аниқлаш, уларни ривожлантириш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш учун шарт-шароитлар яратиш, умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этишга қаратилган “Дарс муқаддас”, “Ўрган — ўргат” ва “Мураккаб фан ўрганаман» каби таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Мазкур инновацияларнинг самара бериши ҳамда таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилиши энг аввало уларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир педагогик жамоаларда ўрганиб, ҳар бир ўқитувчи, мактаб раҳбарияти томонидан амалиётга самарали жорий этилишини таъминлашга, энг муҳими эса мактабларда соғлом ва ижодий муҳитнинг яратилганлигига боғлиқ.
Шундан келиб чиққан ҳолда амалиётга жорий этилаётган педагогик инновацияларнинг мантиқий давоми сифатида таълим муассасаларида соғлом – ижодий муҳитни шакллантиришга қаратилган “Соғлом муҳит – соғлом жамоа” деб номланган тадбирлар мажмуасини амалиётга татбиқ этишни тавсия этамиз.
Энг муҳими, мазкур тавсияларни амалга оширишда ҳисоботбозликка йўл қўйилмасдан, сидқидилдан ва виждонан ёндашиш тавсия этилади.

Вазиринг биринчи
ўринбосари Б.Данияров

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !