MA’NAVIYAT

Ўзликни англаш қаердан бошланади?

Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ.

Дунёдаги зўравон ва тажвузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундрмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваломбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади.

Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир оқибатда жамиятни инқироза олиб келиши мумкин.

Бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади.

Маънавият мезони деганда нимани тушунасиз?

Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, имон эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.

Маънавият тушунчасини Сиз қандай тушунасиз?
Маънавият тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва аҳлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади.

Маънавий бойликнинг мезони нима билан ўлчанади?
Оллоҳнинг бизга буюрган комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур англаш, балки анашундай хусусиятларга эга бўлиш уларга амал қилиб яшаш-одамзоднинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон….

Маънавиятнинг яна бир муҳим хусусияти одамнинг ички дунёси ва иродасини бақувват, имон эътиқодини бутун қилишида ёрқин намоён бўлади.

Маънавиятни тушунмоқ учун нима қилмоқ керак?
Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак.

Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар?
Маънавиятни шакллантирадиган асаосий мезонларғ маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар.

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятнини шакллантириш ва юксалтиршда оиланнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.

Маънавиятга таъсир қилувчи омиллар деганда нимани тушунасиз?
Маънавиятни шакллантиршга бевосита таъсир қиладиган яна бир муим ҳаётий омил-бу таълим тарбия тизимидир

Таълдимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди-бу Шарқона қараш, Шарқона ҳаёт фалсафаси.

Моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлиги деганда нимани тушунасиз?
Моддий ва маънавий ҳаёт ўзаро уйғунлашса том маънодаги қуш қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаётида ўсиш-ўзгариш, юксалиш жараёнлари содир бўлади.

Миллий ғоямиз шу юрта яшаётган барча одамларнинг олийжаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги деган юксак тушунчаларни ўз ичига олади.

Миллий ғоянинг узвий таркибий қисми:
Комил инсон, ижтмоий ҳамкорлик, миллатлар аро тотувлик, динлараро бағрикенглаик тамоийллари.

Дунёвийлик- бу даҳрийлик дегани эмас.

Ўзликни англаш миллий онг ва тафаккурни ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади.

Ўзбек моделининг асосий тамойиллари;
-иқтисоднинг сиёсатндан ҳоли экани,
-давлат бош ислоҳотчи бўлиши,
-қонун устуворлиги,
-кучли ижтимоий сиёсатнинг ўрнатилиши
-ислоҳотларнинг тадрижий асосда босқичма-босқич амалга ошириш

Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полиганларидан ҳам кўпроқ кучга эга.

Қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади.

Инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги фаолиятимизни халқнинг маънавий эҳтиёжлари замон талаблари асосида янада кучайтиришимиз, янги босқичга кўтаришимиз лозим.

Халқимиз доимо маънавий жасорат ҳиссаси билан яшаган ва бу улуғ туйғу унинг ҳаётида йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора кучайиб, юксалиб бормоқда. Чунки халқ маънавияти шундай бир буюк уммонки, ҳар қайси авлод ундан куч қудрат, ғайрат ва илҳом олиб, ўзининг нақадар улкан ишларга қодир эканини намоён этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !