«BOBURNOMA»DA JOY NOMLARI

«БОБУРНОМА»ДА ТОПОНИМЛАР ТАЛҚИНИ
Ўзбек адабий тилининг муҳим ёдгорлиги бўлмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари маънавий қадриятларимизнинг бир бўлаги ҳисобланмиш топонимлар ва уларнинг тарихини ўрганишда ноёб манбадир. Унда мингдан ортиқ географик ном, мамлакат, шаҳар, қишлоқ, қалъа, дашт, тоғ, довон, дара, дарё, кўприк, кечув, кўл, чашма, боғ, яйлов, ўтлоқ ва бошқа жойларнинг номлари тилга олиб ўтилган.1
«Бобурнома»да учрайдиган топонимлар улар ифодалаган объектларнинг турига кўра бир неча гуруҳга бўлинади. Буларнинг бир қисмини аҳоли масканлари номлари –ойконимлар ташкил этади. Ойконимлар:
1) мамлакатлар номлари — Афғонистон, Ҳиндистон, Арабистон, Мўғулистон, Ироқ, Озарбайжон, Миср, Хитой, Хуросон;
2) шаҳарлар ном¬лари — Деҳли, Ғазна, Қобул, Машҳад, Банорас, Jloҳyp, Урганч, Тошканд, Андижон, Кеш, Сайрам, Хўжанд, Қарши, Бухоро;
3) қишлоқ ва кентлар ном¬лари — Муҳаммад оға кенти, Худак кенти, Бешкент, Қулба кенти, Арчакент, Ёрканд, Навканд, Деҳи Ғуломон, Еттикент, Деҳи Афғон;
4) қалъа ва қўрғонлар номлари Қалъаи Дабуси, Қалъаи Зафар, Олақўрғон, Тошқўрғон, Асфидак қўрғони;
5) работлар номлари — Работи Сарҳанг, Работи Заврак, Сурҳработ, Работи Рўзак кабиларни ўз таркибига бирлаштиради.
Бобур асаридаги топонимларнинг бир гуруҳи гидронимлар — сув ҳавзалари номларидан иборатдир. Гидронимлар қандай сув объектларининг атоқли отини англатишига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Дарёлар номи: Ганг дарёси, Аму дарёси, Оқсув дарёси, Жун дарёси, Сайҳун дарёси, Сару дарёси, Сатлуж дарёси, Иламиш дарёси, Синд дарёси, Дарёйи Хўр кабилар. Асарда дарёлар номи таркибида баъзан «суйи» сўзи ҳам ишлатилган: Ахси суйи, Андижон суйи, Бажур суйи, Балхоб суйи, Бахат суйи, Бора суйи, Тус суйи, Бутхак суйи, Гамбир суйи, Гандак суйи, Гулбахор суйи, Даргам суйи, Каворий суйи, Кармнос суйи, Кишм суйи, Кобул суйи, Кухак суйи, Хужанд суйи, Чир суйи, Суон суйи сингарилар бунинг мисолидир. Шунингдек, «руд» сузи ҳам дарёлар номи таркибида қўлланилган: Жамруд, Камруд, Сурхруд, Чандовал руди кабилар.
Булок-чашма номлари: Ёнбулоқ;, Қарга- булон;, Нўрабулок;, Бобоқаро чашмаси, Бодомчаш- ма, Гармчашма, Ҳалвочашма, Чашмаи Пара синга¬рилар.
Ариқ, ҳовуз ва сойлар номлари: Кирқарик;, Хоқон ариғи, Ҳавзи Моҳиён, Маллухон ҳавзи, Куруқсой, Аласой ва бошқалар. «Бобурнома»да ариқ номларининг айримлари тожикча «жуй» сўзи орқали ифодаланган: Жуйи Инжил, Жуйи Шохий.
Гузар (кечув)лар номи: Балва гузари, Канор гузари, Килиф гузари, Нилоб гузари, Охор гу¬зари, Чупора гузари, Яссикечит гузари кабилар.
Кўллар номи: Қоракўл, Кўлигил, Кўли Ма¬лик, Кўли Мағок сингарилар.
Кўприклар номи: Мирзо кўприги, Мул¬ла бобо кўприги, Мухаммад Чаб кўприги, Чўпон кўприк, Қутлуғ қадам кўприги. Баъзи кўприк номла¬ри таркибида форсча-тожикча «пул» сўзи иштирок этган: Пули Мағоқ, Пуликоҳ Пули Молон, Пули Равон, Пули Солор, Пулчироғ кабилар.
Бобур ўз асарида ўрни келиб қолганда гидронимларнинг баъзиларига муфассал тўхталади, уларни атрофлича изоҳлайди. Хусусан, ҳозирги Сирдарё хақида қуйидагиларни қайд этади: «Сайхун дарёсиким, Ҳўжанд суйига машҳурдур, шарқ ва шимоли тарафидин келиб, бу вилоятнинг ичи бирла ўтуб, ғарб сори оқар, Хўжанднинг шимоли Фанокатнинг жануби тарафидинким, ҳоло Шохрухияга машхурдур, ўтуб яна шимолга майл қилиб, Туркистон сори борур. Туркистондин хили қуйирок, бу дарё тамом хумга сингар, ҳеч дарёга қотилмас». (60-бет) Кўҳак суйи хусусида мана бу маълумотларни келтиради: «Кўхак суйи шимолидин оқар, Самарқанддин икки қурух бўлгай. Бу сув била Самарқанд орасида бир пушта тушубтур, Кўхак дерлар. Бу руд мунинг тубидин оқар учун Кўхак суйи дерлар. Бу сувдин бир улуғ руд айирибтурлар, балки дарёчадур, Дарғам суйи дерлар. Самарқанднинг жанубидин оқар. Самарқанддин бир шаръий булғой. Самарқанднинг боғот ва маҳаллоти ва яна неча тумоноти бу сув била маъмурдур». (104-бет)
«Бобурнома»да қайд этилган топонимлар тизимида ер сатхидан баландда турувчи объектларни атоқли отлар-оронимлар алоҳида ўринни эгаллайди. Оронимларни қандай объект номини билдириб келишига кўра бир неча гуруҳга тасниф этиб ўрганиш мумкин.
Тоғ номлари: Олатоғ, Capemoғ, Олғтоғи, Меҳтар Сулаймон тоги, Мургон тоги, Шов- дор тоги, Шунцорхона тоги, Кирмош тоги, Хожа Исмоил тоги сингарилар. Баъзан бу хил ном- лар таркибида «тог» маъносини ифодаловчи то- жикча «кух» .сузи катнашг|1р Анбаркуҳ Барокух Доманкуҳ Кухи Жуд, Кухи Сафид, Кухисоф, Кухпор кабилар.
Кутал номлари — Анбахор кутали, Бодиь кутали, Гунбазак кутали, Кутали Заррин, Оцкутаг. Сангдоки кутали, Карокуба кутали.
Дара номлари ЩДараи Бой, Дараи Бот. Дараи Газ, Дараи Занг, Дараи Зиндон, Дараи Hyp Дараи Суф, Дараи Хуш, Камруд дараси, Пашгрои дараси, Пуромин дараси, Тутумдара, Обдара.
Довон номлари — Итмак довони, Кандис- лик довони, Мухаммад пих довони
Бобур «Бобурнома»да оронимлар хщида тухталганда уша тог, дара, куталларнинг жойлаш- ган урни, фойдали казилмалари, усимликлар ва х;айвонот олами, йуллари, иклими, гидрография- сига оид мухим маълумотларни келтириб утади. Чунончи, Хужанд яцинида жойлашган тог хусусида шундай деб ёзади:, «…дарёнинг шимол тарафида бир тог тушубтур, Мунугип отлик,, дерларким, бу тогда фируза кони ва баъзи конлар топилур. Бу тогда бисёр йилон бор». (62-бет)
Кайд этиш лозимки, «Бобурнома»да кулланилган топонимларнинг кулами анча кенг. Улар сирасига яна бог номлари — Боги Бинафша, Боги Бехишт, Боги Булду, Боги Вафо, Боги Дилкушо, Боги Зубай- да, Боги Калон, Боги Майдон, Боги Сафо, Боги Ша- мол, Боги Шахр; дарвоза номлари — Шайхзода дар- возаси, Шайхулислом дарвозаси, Чармгарон дарво- заси, Чорраха дарвозаси, Дарвозаи Ироц, Дарвозаи Малик, Дарвозаи Фирузобод, Дарвозаи Хуш, Дарво¬заи К^ипчон;, Мирзо дарвозаси, Ошанин дарвоза; са- рой ва кушк номлари — Бустонсарой, Жигонсарой, Куксарой, Оцсарой, Сарой Мандо; масжид номла¬ри — Хожа Хизр масжиди, Масжиди Жавзо, Мас- жиди Мук,аттаъ, Масжиди Ла^ла^а; уланг, утлок, яйлов, курик номлари — Самарий уланги, Чилту уланги, Чолок; уланги, Яка уланги, Кушхона уланги, Цулба уланги, К,уш Нодир уланги, Ер яйлоц, Бурка яйлоци, Будана к;уриги кабиларни киритиш мумкин.
Юкоридагилардан Бобур узи яратган Боги Вафо тугрисида мана бу маълумотларни ёзиб колдирган: «Одинапур цургонининг олида, жанубий тарафи¬да бир баландида тарихи тумуз юз ун туртта бир чахорбог солдим. Боги Вафога мавсум, рудк;а мушриф, руд фургон била богнинг орасидадур, но- ринжи ва турунжи ва анори бисёр булур. …Ери муртафиъ, ок;ар суйи муттасил, цавоси к;ишлар муътадил, богнинг уртасида бир кичикрок, пуш- та вок,иъ булубтур, бир тегирмон суйи бу богнинг уртасидин ва богнинг ичидаги пуштанинг усти- дин хэмиша жорийдур. Бог уртасидаги чорчаман бу пуштанинг устида вокиъ булубтур. Богнинг гарби жанубий тарафида даҳи дардаҳ хавзедур. … Бу хавзенинг гирдо-гирди тамом себаргазордур… Норунжлар саргаргон махалда бисёр яхши куринур, Хили яхши бог воциъ булубтур». (190-бет)
«Бобурнома»ни укир эканмиз, унда куплаб гео¬график номларнинг этимологияси (келиб чикиши, маъноси)га дойр асосли илмий фикрлар баён килинганлигини курамиз. Дарх;ак;икат, Бобур жой номларини тилга олганда, баъзан уларнинг кандай маъно англатишига, нима учун шундай ном олган- лигига эътибор беради, бу хакда уз мулохазаларини китобхон билан уртоклашади. Чунончи, Бобурнинг Кандибодом шахри номининг маъноси тугрисидаги фикри диккатга лойикдир. Кандибодом хозирда То- жикистон Республикаси худудига карашли булиб, Конибодом шаклида ёзилади ва шундай талаф- фуз килинади. Махаллий ахолининг фикрига кура, Конибодом топоними икки кисмдан: кон ва бодом сузларидан таркиб топган булиб, «бодом кони» маъносини билдиради. Аслида мазкур ойконимик номнинг биринчи кисмидаги кон сузининг «куп, мул, сероб’ маъносига х;еч кандай алоцаси йуклигини, у аслида «канд» сузи булиб, «шахар» маъносида кулланганлиги, бинобарин, Кандибодом «бодом шахри», «бодомли шахар» маъносини англатишини биз «Бобурнома» мутолааси оркали билиб оламиз. Бобур ёзарущМунинг тавобиидин Кандибодомдур. Агарчи касаба эмас, яхшигина касабачадур. Бодо- ми яхши булур. Бу жихатдин бу исмга мавсумдур. Ҳурмуз ва Ҳиндустонга тамом мунинг бодоми борур». (62-бет) Куринадики, Бобур замонида Кан¬дибодом тарзида кулланган ушбу топоним вактлар утиши билан фонетик узгаришга учраган, натижада Конибодом шаклини олган: Кандибодом > Конибо¬дом.
Асарда хозирги Кашкдцарё вилоятида- ги Шахрисабз шахрининг номланиши шундай изохланади: «Бахорлар сахроси ва шахри ва боми ва томи хуб сабз булур учун Шахрисабз… дерлар». (108-бет) Демак, Шахрисабз — «кукаламзор шахар», «яшил — бог-рогларга бой шахар» маъносидадир.3
«Бобурнома»да Х^индистон худудидаги Кашмир ойконимига тубандагича изох берилган: «…бу тог элини Кас дерлар. Хотирга еттиким, Ҳиндустон эли «шин»ни «син» талаффуз к,ипур. Чун бу тогда муътабар шахр Кашмирдур, балки Кашмирдин узга бу тогда яна шахре эшитилмайдур. Бу жихаттин була олурким, Кашмир демиш булгайлар». (342- бет) Дархакицат, географ олим Х^амидулла Ҳасанов таъкидлаганидек, «кас» аслида «каш» булиб чикади ва Кашмир шу тогдаги кабила номи билан боглик ойконим хисобланади.4 Шунингдек, Бобур Афгонистондаги вилоятлардан бири Ламгон (куплик шакли — flaMFOHOT) тугрисида ёзар экан, унинг беш туман ва икки булукдан иборат эканлигини таъ- кидлайди хамда номнинг келиб чикиши хусусида мана бу фикрларни баён килади: «Ҳазрати Нуҳ пайгамбарнинг отаси Мехтар Ломнинг к,абри Али- шанг туманидадур. Баъзи тарихта Мехтар Ломни Ламак Ламкон дебтурлар. Ул элни хили мулохаза килибтурким, баъзи махал «коф» урунига «гайн» та¬лаффуз к,илурлар, бу жихаттин голибо бу вилоят- ни Ламгон дебтурлар». (191-бет) Демак, муаллиф- нинг тушунтиришича, Ламкон номи «к» харфининг «г» деб айтилиши туфайли Ламтон шаклига келиб колган: Ламкон > Ламгон. Айтилганлардан англа- шиладики, Кашмир кас этнонимига алокадор х;олда вужудга келган этноойконим, Ламгон шахе номи билан юритилган антропотопоним саналади.
Булардан ташцари «Бобурнома»да Исфарадаги Санги ойина, Х^индикуш тогидаги куталлардан бири — Тул, Афгонистондаги Кухи Сафид, Кобул вилоя- тидаги Гурбанд оронимларига изох бериб утилган, маънолари тушунтирилган. Уларга асарнинг узидан айнан кучирмалар келтирамиз: «Исфаранинг бир шаръисида жануб сори пушталарнинг орасида бир парча тош тушубдур, «Санги ойина» дерлар, узунлуги тахминан ун к,ари булгай, баландлиги баъ¬зи ери киши буйи, пастлиги баъзи ери кишининг белича булгай, ойнадек ҳар нима мунъакис булур». (61 -бет) «Бу уч куталдин яхшироги Тулдур. Вале йули бир нима узунрок,дур. Голибо бу жиҳаттин Тул дерлар». (188-бет) «…бу тогдин к,ор ҳаргиз уксумас. Бу жихаттин голибо Кухи Сафид дерлар». (190- бет) «Яна бир Гурбанд туманидур. Ул вилоятларда куталларни банд дерлар. Гур сари бу кутал била борурлар, голибо ул жихатдин Гурбанд дебтур¬лар». (193-бет) Бинобарин, Бобурнинг изохлашича, Санги ойина — ойна тош, ойнадек текис, силлик, тош; Тул — олис, узун йул; Куци Сафид — ок, тог, доимо цор билан цопланаан тог; Гурбанд — Fyp тогига олиб борувчи, элтувчи кутал маъносини билдиради.
Бобур яна Хиндистондаги Кухи Жуд, Саво лак парбат, Афгонистондаги Шоҳи Кобул тоглари хакида тухталганда, уларнинг маъносига эътибор беради. Кухи Жуд тогида эллардан бири жуд кабиласи яша- ганлигини аниклайди ва бу TOf шу кабиланинг номи билан аталганлигини эътироф этади: «Бу тогни жудца мансуб к,илиб, Кух;и Жуд дебтурлар». (289- бет) Саво лак парбат номининг маъносини бундай изохлайди: «Бу тогни хинд эли Саво лак парбат дерлар, хинд тили била «саво» — рубъ, «лак» — юз мине, «парбат»- тог, яъни рубъ ва юз мина тогким, юз йигирма беш мина тог булгай». (342-343-бет- лар) Саволак Парбат деган ном хозир хам геогра¬фик адабиётда кулланилади. Бу >;имолайнинг ши- молидан жанубгача узундан-узок чузилган пастрок тогларидир (юз йигирма беш минг тепалик деганича бордир).5 Шохи Кобул оронимининг келиб чикишини шундай тушунтиради:»К,алъанина гарб-жануб тара- фи кичикрак парча тог тушубтур. Ул тогнина кул- ласида Шохи Кобул иморат килгани учун бу тогни Шохи Кобул дерлар». (185-бет) Англашиладики, Шохи Кобул тоги Кобул шохи номи билан аталган.
Асарда бир катор гидронимларнинг маъноси тугрисида эътиборга сазовор фикрлар билдирил- ган. Сиёҳоб, Такасекретку номларига берилган изохлар бунинг далилидир. Самарканддаги Сиёҳоб гидроними хакида шундай дейилган: «Кониаил Сиёхоб ёцасидадурким, бу к,ора сувни Обирахмат ^ам дерлар». (107-бет) Ушбу парчадан маълум буладики, келиб чикишига кура сиёҳ- цора, об-сув сузларидан таркиб топган мазкур гидроним айнан «кора сув» маъносини ифодалаган. Кейинчалик бу ном товуш узгаришига учраб, хозирги холатига — Сиёб шаклига келиб кол га н: Сиёх;об>Сиёб.
Сирдарёдаги Такасекретку деб номлан- ган кисик (уткил) хакида куйидаги фикрлар баён килинган: «Андижоннина шимол тарафида Сайхун дарёсинина ёцасида Такасекретку деган ерда, бу жихатдин ул мавзеъ бу исмга мавсумдурким, тог доманаси жихатидин бу дарё андок тор оцарким, ривоят цилурларким, ул ердин така секриаандур, маглуб булуб иликка тушти». (65-бет) Дархакикат, Такасекретку — «дарёнина тор, кисик; жойи, така сакраши мумкин булган ери» маъносида. Такасек¬ретку уткили Андижондан 60-70 километр ши- молда, хозирги Норин дарёси (Сайхуннинг катта ирмоги)нинг Учкургондан юкоридаги киргокпарида булган.6 Жой номи хозирда истеъмолдан чикиб кет- ган.
Бобур баъзи холларда жой номларини изох- лашда а холи орасида тарцалган турли афсона, ривоят, ацидаларни — халк этимологиясини хам баён этади. Афгонистондаги Хожа Сеёрон чаии- маси (булоги)нинг номланишини куйидаги мазмун- даги ривоят билан боглайди. Бобурнинг ёзишича, бу чашманинг атрофи уч нав дарахтлар билан уралган. Чашманинг уртасида куплаб чинор да- рахтлари, икки тарафида балут дарахтлари, олд томонида эса аргувонзор булган. «Дерларким, бууч жинс дарахт уч азизнина кароматидур. Сеёронга важхи тасмия муни дерлар». (194-бет) Англашила¬дики, Сеёрон «уч дуст, уч азиз» маъносини ифода этар экан.
>^одарвеш топонимига берилган изохни хам халк этимологияси намуналаридан бири дейиш мумкин. «Хужанд била Кандибодом орасида бир дашт тушубтур, Ҳодарвешга мавсумдир. Ҳамиша бу даштаа ел борур. …Дерларким, бир неча дар- веш бу бодияда тунд елаа йулукуб, бир-бирини тополмай, «Ҳо, дарвеш», «Х°< дарвеш», де-де халок булубтурлар, андин бери бу бодияни Ҳодарвеш дерлар». (62-бет) Ҳодарвеш хозирги Кайроккум чулининг аввалги номидир.7
Урни келганда шуни айтиб утиш лозимки, «Бобурнома»да зикр этилган топонимларнинг лек- сик таркиби узига хос. Уларнинг аксарият кисми уз катламга мансуб лексемалардан, яъни Ўзбекча сузлардан ташкил топган. Оксув, К^изилсув, Беш- кент, Еттикент, Янгийул, Тошкургон, Олакургон, Тош- канд, Ёр яйлок, Уратепа, Икки сув ораси, Корасув, Куштегирмон, Циркарик, Олатог, Олмалик, Арча- кент, Ёнбулок сингариларни буларга мисол килиб келтириш мумкин.
Асарда учрайдиган бир катор жой номларининг замирида узлашма катламга оид форсча-тожикча, арабча сузлар ётади. Бундай топонимлар турли маъноларни ифодаловчи лексемалардан таркиб топган. Гармчашма, Богикалон, Ботсафид, Дугоба, Дарбанди Оханин, Кухистон, Сангзор, Чоржу, Чил- духтарон, Сурхоб, Региравон, Обдара, Чармга- рон, Сузангарон, Панжоб, Миёни Дуоб, Кухак, Оби Рахмат, Пули Равон, Зарафшон, Охангарон, Кухпоя, Дахкат, Оббурдон, Пуликоҳ Пули Мирзо, Пули Ра¬вон, Работи Сарханг, Работи Хожа, Санги Бурийда, Сарипул, Саридеҳ Сияхсанг, Сурхоб, Сурх работ, Тангоб, Чилсутун, Чорсу, Шохидон, Хисор, ХИС0РИ Фируза кабилар шундай топонимлар жумласидан- дир.
Хуллас, Захириддин Мухаммад Бобурнинг машхур «Бобурнома»си улкамиз ва ундан таш- каридаги худудлар — Афганистан, Хиндистон мам- лакатларидаги жой номларини урганишда бой ма¬териал берувчи мухим асар хисобланади. Унда кел- тирилган топонимларнинг турлари, маъноси, келиб чикишига оид фикр-мулохазалар гоят кимматли ахамиятга эга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !