BIZNESMEN

Бизнесмен булмокчимисиз?

Бизнес учун нималар керак?
Ўз бизнесини очиб, тадбиркорлик қилаётган ва шу йўл билан бадавлат бўлиб, фаровон ҳаёт кечираётган кишиларни кўрганларнинг бир қисми уларга ҳавас билан қарасалар, бир қисми ўйламай- нетмай ҳасад қиладилар. Шундай юртдошларимиз ҳам борки, тақдир тақозоси билан шуғулланиб юрган ишидан кетишга мажбур бўлганлар ва нима қиларини билмай ўз касби ва ихтисоси бўйича иш қидириб, ойлаб, йиллаб ёлланиб ишлаш учун бир ташкилотдан иккинчисига, бир идорадан бошқасига кириб-чиқиб юраверадилар. Вақтини, умрини, билим ва иқтидорини беҳудага сарфлаётган кишилар ўз бизнесларини очиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Чунки улар бизнесчи бўлиш учун катта миқдорда пул зарур, деган хато фикрга астойдил ишонадилар.

«Ўз бизнесини очиш учун, тадбиркорлик учун нималар даркор?» деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Жаҳоннинг барча мамлакатларида орттирилган тажрибага суяниб айтиш мумкинки, бизнесни ташкил этиш учун уч восита: ақлли инсон, пул маблағи ва мол-мулк зарур бўлади. Хўш, буларнинг ичидан ҳам энг зарурроғи нима, деган ҳақли савол туғилади.

Айрим кишилар бизнесни бошлаш учун аввало пул зарур, пул бўлмаса овора бўлишнинг кераги йўқ, десалар, бошқалари аввало мол-мулк керак, деб кишининг кўнглини чўктиради.
Бу борада бизнинг фикримиз шундай, бизнесчи бўлиш учун энг аввало, эсли-ҳушли инсон бўлиш даркор. Ақл-идрокли, соғлом фикр юритадиган, соф виждонли киши бизнесчи бўлишни истаса, албатта муродига етади. Оллоҳ берган буюк нeъмат – онг туфайли тез орада ишлаб пул ҳам топади, мол-мулкини ҳам кўпайтириб олади. ўзи оиласи билан тўқ ва фаровон ҳаёт кечириб, даромадидан ҳалоллик билан солиқ тўлайди ва шу сабабдан мамлакатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади, эл-юртда обрў ва эътибор топади.
Ер юзидаги барча гўзал шаҳарлардаги муҳташам бинолар, кўркам обидалар, гўзал боғ-роғлар айни ўз бизнесига эга бўлган кишилар томонидан бунёд этилган ва келажак авлодларга мерос қилиб қолдирилган.
Агар жамғариб қўйган пулингиз, йиғиб қўйган катта давлатингиз бўлмаса, асло афсусланманг. «Бош омон бўлса, дўппи топилади», деган халқ мақолини унутманг. Агар эс-ҳушингиз жойида эканига ўзингиз шубҳа қилмасангиз, чиндан ҳам бизнесчи сифатида фаолият бошламоқ-чи бўлсангиз, истакларингиз рўёбга чиқишини истасангиз, бошламоқ-чи бўлган ишингиз тўғрисидаги бош ғояни топинг.
Сизда таваккал қила билиш қобилияти борми?
Келинг, яхшиси таваккалчилик қобилиятингизни бир синаб кўринг.
Бизнес қисман қимор ёки қарта ўйинига ўхшаб кетади, унда ҳам ҳисоб-китобни ўрнига қўя оладиган, омадсизликка учраши мумкинлигини била туриб, таваккал қилувчи кишигина улкан ютуқларга эриша олади. Америка ишбилармонлигида кишиларни икки гуруҳга тегишли эканлигини билишингиз зарур.
– «Форчун» журналидан тест келтирамиз. Улардан ўзингизга маъқулини танланг.
I. Сиз телешоу ўйини ғолиби бўлдингиз. ўзингизга қайси ютуқни танлардингиз?
1) 2 минг доллар нақд пул (1 очко);
2) кейинроқ 4 минг доллар ютишга 50-фоизлик имконият (3 очко);
3) 10 минг доллар ютишга 20 фоизли имконият (5 очко);
4) 100 минг доллар ютишга 2 фоизлик имконият (9 очко).
II. Сиз покер ўйинида 500 доллар ютқаздингиз. Шу ютқазган пулингизни қайтариб ютиб олиш учун ўйинга неча доллар тиккан бўлардингиз?
1) 500 доллардан кўпроқ (8 очко);
2) 500 доллар (6 очко);
3) 250 доллар (4 очко);
4) 100 доллар (2 очко);
5) ҳеч нима – сиз ютқазиб қўйган пулингизга розисиз (1 очко).
III. Сиз акциялар сотиб олгач, бир ойдан сўнг уларнинг курси 15 фоизга кўтарилди. Ҳеч қандай бош-қа қўшимча маълумотга эга эмассиз. Сизнинг қарорингиз?
1) акцияларни бошқа сотиб олмаган ва ўзимдагини сотмаган ҳолда ушлаб тураман (3 очко);
2) уларни сотиб фойда оламан (1 очко);
3) яна акциялар сотиб оламан – уларнинг курси янада кўтарилиши мумкин (4 очко).
IV. Сиз акцияларни сотиб олгандан сўнг, бир ой ўтгач, уларнинг курси туша бошлади. Бироқ сиз акцияларни сотиб олган корпорациянинг кўрсаткичлари ишончли кўринади. Нима қиласиз?
1) яна сотиб оламан. Олдинги нархида жозибали бўлган бу акциялар, нархи тушгач, мен учун янада фойдали бўлиб қолди (4 очко);
2) қўлимдаги акцияларнинг ҳаммасини сақлаб, эски нархига қайтишини кутаман (3 очко);
3) янада кўпроқ зарар кўрмаслик учун дарҳол уларни сотиб юбораман (1 очко).
V. Сиз эндигина ташкил топган компаниянинг етакчи мутахассисисиз. Йил охирида бериладиган мукофот пулингизни олишнинг икки усули бор. Қайси бирини танлардингиз?
1) 1500 доллар нақд пулни (1 очко);
2) нақд пул ўрнига опшион – компаниянинг иши юришиб кетса келгуси йили менга 15 минг доллар дивидент келтирувчи, янги акциялар сотиб олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни оламан. Бироқ, компаниянинг иши орқага кетса бу акциялар менга ҳеч нарса келтирмайди (5 очко).
Балларингиз йиғиндиси қанчалик катта бўлса, сиз шунчалик таваккалчисиз.

БИЗНЕСДАГИ ЗАРУР УСТУНЛИКЛАР.

Нима учун баъзилар бизнес оламида топганидан айрилиб ҳам қоладилар?
Молия соҳасида биз ҳаммамиз шунақанги кўп хатолар қиламизки, ҳеч ким бу хусусда ўзини етук мутахассис деб айтолмайди. Бизнесда «мутлақо ишончли» деган гаплар ўтмайди. Шу сабабли ҳам ҳар ким ўз-ўзича, пайдар-пай режалар тузиб, ўз ишларини рўёбга чиқаради. Оталар ўз болаларига жуда кам панд-насиҳат қиладилар, йўл кўрсатадилар. Бунинг оқибатида ҳар бир янги авлод ўша-ўша эски хатоларни такрорлайверадилар.
Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, 100 та ишбилармондан тўрттасигина бой-бадавлат бўлиб, ўз маблағини сақлаб қола олар экан. Кўпчилик катта пул топадию, аммо уни сақлаб қололмайди. 35 ёшдаги 100 одамнинг 20 нафари пулдор бўлишадию, бироқ уларнинг 16 таси маълум-номаълум сабаблар оқибатида борларидан ҳам айрилишади. Урта ҳол бизнесмен топадиганини 50 ёшгача топиб улгуради. Кейин эса улардан айрилади. Нега шунақа бўлади? Балким у ишлашни, ПУЛ ҚИЛИШни билгандиру молияни, топилган пулларни САҚЛАБ ҚОЛИШ санъатини ўрганмагандир?
Ўзгалардан бирор-бир устунликларга эга бўлмоқ даркор. Акс ҳолда омад учун курашмоқ икки карра қийинроқ бўлади
1. Киши қандай устунликларга эга бўлиши мумкин? Бунинг учун киши қўлга кирита олиши мумкин бўлган энг яхши жойни қатъият билан излаб топиши ва айнан шундай жойда ўз бизнесини ташкил этиши зарур.
Савдо қизиган кўчадаги бир дўкон иккинчи даражадаги кўчада жойлашган йирик магазиндан афзалроқдир.
2. Махсус билимлар. Малакали пазанда оддий ошпаздан ўз ресторанини очишда катта устунликларга эга бўлади.
Олди-сотди ишлари билан суяги қотган киши қандай ишга қўл урмасин, омад унга ҳамроҳлик қилади.
3. Шахсан машҳурлик. Барча учун таниқли бўлган, дўст- биродарлари кўп шахсларга одамлар кўпроқ ишонадилар ва шунинг учун ҳам улар ўз ишларини ташкил этишда ўзгалардан устунликларга эга бўладилар.
Таниқли футболчи спорт моллари магазинини очадиган бўлса, унинг ўзга савдо дўконларидан устунлиги таъминланган бўлади. Таниқли хонанда ресторан очгудек бўлса, у ерга мириқиб дам олиш, куй-қўшиқлар тинглаб кўнгил очиш учун келувчиларнинг сони, шубҳасиз, кўп бўлади.
4. Шахсий фазилатлар. Кишининг шахсий фазилатлари унинг машҳурлигидан ўзгачароқдир. Шахснинг бир қатор фазилатлари ўзгалардан устунликка эришишда катта имтиёзлар беради. Америкада маълум ва машҳур бўлган савдогарлардан бири Жон Уанамейкердир. Вафотидан сўнг у ўзидан учта универмаг ва ўн етти минг ёлланма ишчи-хизматчиларни қолдирган. У бундай муваффақиятга фақат ўзининг шахсий фазилатлари билангина эришган. Агар киши ўзининг ҳалоллиги ва ишончлилиги, виждонлилиги билан таниқли бўлса, унинг бизнеси аста-секинлик билан бошланиши, лекин асло инқирозга юз тутмаслиги мумкин.
5. Самарадорлик. Айнан самарадорлик кишига ўзининг ишини барпо этишга кўмак беради. Айнан у бизнесчини ҳаваскорлардан баркамоллик томон етаклайди.

Кандай килиб имтиёзли кредит олиш мумкин.

Бизнесмен яъни тадбиркор уз номи билан тадбиркор булмоги лозим. У хар кандай вазиятдан чикиб кета олиши, таваккалга кул урувчи, фойдани узи томонга огдира олиши, тугрисуз ва конунларга мувофик ишлаб, соликларни, ишчилар ойлик маошини вактида тулаши зарур. Шундагина тадбиркорнинг ишлари юришиб, бизнеси ривожланиб боради. Навбатдаги сахифада тадбиркор кандай килиб имтиёзли кредит олиши мумкинлиги тугрисида курсатмалар берамиз.

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлар механизмлари.
Микрокредитлаш тартиблари соддалаштирилиши
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган кичик бизнес субъектлари банкка атиги 3 та ҳужжат (ариза, бизнес режа, таъминот турларидан бири), юридик шахс мақомига эга бўлган кичик бизнес субъектлари 4 та ҳужжат (ариза, бизнес режа, таъминот турларидан бири, ДСИ томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси) тақдим этади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорларнинг мурожаатлари 5 банк иш кунида, юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорларники эса 10 банк иш кунида кўриб чиқилади ва тегишли хулоса берилади.

Тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан йиллик 12 фоиз миқдорида имтиёзли кредитлар берилади ва лизинг хизматлари кўрсатилади:

озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга зарур бўлган технология ускуналари харид қилиш учун 5 йилгача, хом ашё ва материаллар сотиб олиш учун 1 йилгача кредитлар;
фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига иссиқхоналар барпо қилиш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини татбиқ этиш учун камида 2 йилгача кредитлар;
фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 5 йилгача кредитлар ва 7 йил муддатга лизинг хизматлари;
улгуржи савдо корхоналарига маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ноозиқ-овқат истеъмол товарларини харид қилиш учун 1 йилгача кредитлар;
ёш оилаларга оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача 3 йилгача микрокредитлар;
кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг 80 бараваригача 3 йилгача микрокредитлар.

Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик 6 фоиз миқдорида кредитлар ажратилади:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга 1 йилгача кредитлар;
фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга камида 2 йилгача кредитлар;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан юридик шахс бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларига инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун 5 йилгача кредитлар.

Микрокредитбанк томонидан имтиёзли микрокредитлар берилади ва микролизинг хизматлари кўрсатилади:
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун касб-ҳунар коллеж битирувчиларига ота-оналар кафилиги остида 18 ойгача энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача, жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача, юридик шахс макомига эга бўлмаган кичик корхоналарга энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача, юридик шахс макомига эга бўлган кичик корхоналарга энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача, фермер хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача йиллик 3 фоиз даражасида имтиёзли микрокредитлар;
кичик бизнес субъектлари фаолиятини кенгайтириш ва айланма маблағларини тўлдириш учун энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача 24 ойга йиллик 6 фоиз даражасида имтиёзли микрокредитлар;
кичик бизнес субъектлари учун энг кам иш ҳақининг 2000 бараваригача 3 йил йиллик 5 фоиз даражасида имтиёзли микролизинг хизматлари.

Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда микрокредитлар берилади.

Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари:
деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш учун йиллик 4 фоиз миқдорида;
бевосита ишлаб чиқариш соҳаси учун микрокредитлар йиллик 4,8 фоиз миқдорида;
хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун йиллик 5,4 фоиз миқдоригача имтиёзли микрокредитлар берилади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишга имтиёзли микрокредитлар камида 2 йилгача, бошқа барча микрокредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади.

Деҳқон фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит линияси ҳисобидан бошланғич сармояни шакллантиришга 3 йилгача юридик шахс макомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача фермер хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 300 бараваригача йиллик 2 фоиз миқдорида имтиёзли микрокредитлар берилади.

! Шуни айтиб утиш лозимки тадбиркор банкка кредит олиш максадида мурожаат килганида тижорат банкининг уз хисобидан махсус имтиёзли кредит олиши мумкинлигини ёдингиздан чикарманг…

Бизнес режа кандай тайёрланади?

Тадбиркор уз фаолиятини бошлашдан олдин йулга куймокчи булган бизнес туринини фойдали ёки зарарли, фаолият даврларини, харажат, фойдаларини техник макетини тузиб олади. Бу макет — БИЗНЕС РЕЖА дейилади. Кредит олиш максадида банкка мурожаат килган вактда хам албатта бизнес режа такдим этиш керак.

БИЗНЕС-РЕЖАНИ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ.

►Бизнес тавсифи.
►Бизнес мақсадни (миссияни) аниқланг.
►Бизнесингизнинг юридик мақомини аниқланг.
►Ишлаб чиқариш жараёнини тавсифланг
►Маркетинг ёндашувни ишлаб чикинг.
►Молиялаштириш режасини ишлаб чикинг
►Ходимлар билан ишлаш режасини ишлаб чиқинг.
►Иш режаси (графиги)
►Хулоса

1. БИЗНЕС ТАСНИФИ.
►Ўз бизнес ғоянгизни ёзинг.
►Сиз томондан таклиф этилаётган махсулот ёки хизмат тури хақида маълумот беринг.
►Фикрларингизни аниқ маълумотлар асосида баён қилинг.

2. БИЗНЕС МАКСАДИ.

►Биз кимнинг талабларини қондиришга уринаяпмиз?
►Биз мижозларимизнинг қайси эхтиёжларини қондирмоқчимиз?

►Биз ушбу талабларни қандай қондирамиз?

3. БИЗНЕСНИНГ ЮРИДИК МАКОМИ.

•Қайси шаклда бизнесингизни рўйхатдан ўтказасиз?
•Ушбу хуқуқий мақомни танлашингизни сабаби нимада?

ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЖАРАЁНИ ТАВСИФИ

•Сиз нима ишлаб чиқарасиз ё қандай хизмат кўрсатасиз?
•Ушбу жараён қандай амалга ошади?
•Ишлаб чиқаришнинг (хизматингизнинг) ҳар бир босқичини қисқача баён қилинг

4. МАРКЕТИНГ

•Сиз қандай махсулот ишлаб чиқарасиз?
•Унинг ўзига хос хусусиятлари?
•Сизнинг сегментларингиз кимлар?
•Бозордаги улушингиз қандай?
•Нарх қўйиш қайси тизимга асосланган?
•Сотиш канали
•Қандай рекламадан фойдаланасиз?
•Мижозларга қандай қўшимча хизмат кўрсатиш турларини таклиф этасиз?

РАКОБАТЧИЛАР ТАХЛИЛИ
Ўз ишингизни бошлаш учун керак бўладиган капитал

5. МОЛИЯЛАШТИРИШ РЕЖАСИ
Сотувдан тушган тушум хажми канча?

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ХИСОБИ

6. ХОДИМЛАР

•Бизнесни муваффақиятли олиб бориш учун рахбар ходим бошқаришнинг баъзи тамойилларини билиши керак.
•Кўп сохаларда бизнес муваффақияти ходимларга боғлиқ.
•Корхонада ўз иши ва шароитидан қониқадиган ишчилар фаолият кўрсатишлари керак.

7. ИШ РЕЖА

8. Хулоса…

Юкоридаги барча саволларга жавоб бериб чиксангизгина сизнинг бизнес режангиз фойда ёки зарар келтиришини билиб оласиз ва бизнесни йулга куясиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !