ONA TILIDAN OLIMPIADA

ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ
( ҚОЗОҚ, ТОЖИК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ)

Она тили ва адабиёти (Қозоқ, тожик тили ва адабиёти) фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11-синфлари ўқувчилари орасида ўтказилади.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида она тили ва адабиёти фанидан биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади.
Олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичи 3 турда (ёзма иш, тест синовлари, оғзаки), учинчи босқичи 2 турда ( ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади.
Ёзма иш
2-3 курс (9-11 синф)ларда биринчи (таълим муассасаси) ва иккинчи (туман), учинчи (вилоят) босқичларида ўқувчилар адабий, адабий-ижодий ва эркин мавзуларда иншо ёзадилар.
Мазкур турда ўқувчининг ёзма нутқ қобилияти, мустақил фикрлаши ҳамда саводхонлик даражаси синовдан ўтказилади. Иншо ёзиш учун 2 соат (120 дақиқа) вақт ажратилади. Ёзма иш мавзулари ўқувчиларни ижодий изланишга, шахсий фикр-мулоҳаза билдиришга, бир хил мавзудаги бир неча манбаларда ифодаланган фикрлардан умумлашма хулосалар чиқара олиш ва уни ёза билишга кўмаклашувига қаратилиши лозим. Бунда ўқувчи мавзу бўйича фикрлай олиши, берилган мавзу манбаларини шунчаки баён қилиб ёзмасдан, ўз ижодий фикрини билдириш зарурлигини идрок қилиши керак. Бунда иншоларнинг минимал ҳажми қуйидагича бўлиши мумкин: 1-курс (9-синф
4-4,5 бет, 2-курс 4,5–5 бет, 3-курс (11-синф) 6-7 бетдан кам бўлмаслиги талаб қилинади.
Мазкур турда энг юқори кўрсаткич 50 баллни ташкил қилади.

Тест топшириқлари
Олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичларида ўқувчилар 25 та (17 та жавоби танланадиган тест ва 8 та жавоби ёзиладиган тестлар берилади, улардан 13 таси она тили, 12 таси адабиётдан бўлади) тест топшириғини бажарадилар. Тест топшириқларини бажаришга 50 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 2 балдан, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.

Оғзаки суҳбат
Олимпиаданинг биринчи (таълим муассасаси), иккинчи (туман) босқичларида суҳбат тарзида ўтказиладиган турда ўқувчининг қанча бадиий асарларни ўқигани, қай даражада тушуниши, асардан олган таассуротлари ва ифодали ёд ўқиши синаб кўрилади.
Оғзаки суҳбатда қуйидагиларга:
• бадиий матнни вазн талабларига амал қилган ҳолда равон, ёддан айтиши;
• матннинг оҳангдор, таъсирчан, ифодали айтилгани;
• сўз урғуси, мантиқий урғуни тўғри қўйиб айтганлиги;
• асар мазмуни, ғоясини жонли, бадиий ва аниқ ифодалай олгани;
• тасвирларни, сўзларни адабий талаффуз меъёрларига амал қилган ҳолда айтиши;
• ўзини тутиши, қўл ҳаракати, имо-ишора каби воситалардан ўринли фойдаланганига эътибор берилади.
Оғзаки суҳбат учун энг юқори кўрсаткич -10 балл.

Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил қилади.

ЎЗБЕК ТИЛИ

Ўзбек тили фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари орасида ўтказилади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади.
Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичи 3 турда ( ёзма иш, тест синовлари, оғзаки) ўтказилади. Учинчи босқич 2 турда (ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади.
Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади.
2-3 курс (9-11 синф)ларда биринчи (таълим муассасаси) ва иккинчи (туман), учинчи (вилоят) босқичларида ўқувчилар эркин мавзуда матн ёзадилар.
Мазкур турда ўқувчининг ёзма нутқ қобилияти, мустақил фикрлаши ҳамда саводхонлик даражаси синовдан ўтказилади. Матн яратиш учун 2 соат (120 дақиқа) вақт ажратилади.
Бунда матнларнинг минимал ҳажми қуйидагича бўлиши керак. 1-2 курс (9-синф) – 2-3 бет; 3-курс (11-синф): 3-4 бет.
Биринчи ва иккинчи босқичда энг юқори кўрсаткич 40 бални, учинчи босқичда энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.

Тест топшириқлари
Олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичларида ўқувчилар 25 та (17 та жавоби танланадиган тест ва 8 та жавоби ёзиладиган тестлар берилади) тест топшириғини бажарадилар. Тест топшириқларини бажаришга 50 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 2 балдан, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар) тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 80 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Оғзаки суҳбат
Бу турда ўқувчининг кундалик ҳаётида зарур бўлган сўзлашув мавзуларига эътибор қаратилади. Масалан: “Оила-муқаддас даргоҳ” деганда нимани тушунасиз? Ўзбекистоннинг санъат усталари ҳақида маълумот беринг. Ватанпарварлик ҳақидаги ўзбек халқ мақолларидан айтиб беринг. Нима сабабдан «Олтин куз» деймиз? Онангизга таъриф беринг ва ҳ.к. Оғзаки суҳбат учун энг юқори кўрсаткич 10 балл.
Оғзаки суҳбатда:
• танланган шеърий парчани ёддан ифодали ва равон айта олиши;
• матнни ҳар икки тилда тушунган ҳолда баён қила олиши ва унга муносабат билдира олиши;
• сўз ва сўз шаклларини нутқда тўғри қўллай олиши;
• сўз ва сўз бирикмаларини адабий талаффуз меъёрларига амал қилган ҳолда айта олиши лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !