ХАЛКАРО ОНА ТИЛИ КУНИ

ХАЛКАРО ОНА ТИЛИ КУНИ

Халкаро она тили куни 1999 йил ноябрида ЮНЕСКО Бош Ассамблеясининг 30-сессиясида эълон килинган бўлиб, у 2000 йилдан бери дунё микёсида нишонланади. Ўша йилдан бери бу кун хар бир давлатда ўзига хос тадбирлар билан ўтади. Бу кун учун 21 февраль санаси танланишининг хам сабаби бор.
Халкаро она тили куни санаси этиб айнан 21 феврални танлашни ва умуман, мана шундай байрам таъсис этишни хам Бангладеш Республикаси хукумати таклиф килган.
1952 йилнинг 21 февралида Покистонда бангла тилига давлат макомини беришни талаб килиб чиккан намойишчилар сафида бўлган беш нафар талаба полициячилар билан тўкнашувда халок бўлади. Шу ўринда айтиш керакки, Бангладеш ўша йиллари Покистон таркибида бўлиб, Шаркий Покистон деб аталар эди. Бангладеш ўз мустакиллигини 1971 йилнинг 16 декабрида эълон килган.
Шундай килиб, 21 февраль дунё микёсида Халкаро она тили куни сифатида нишонлана бошланади.
Халкаро она тили куни дунё кўп тиллиликни рагбатлантириш, турли тилларда яратилган маданиятни асраш, халкларнинг ўз она тилида таълим олиш, давлат ишларини юритиш ва асрлар давомида яратилган тил бойлигини саклаш каби хайрли максадларга каратилган. Чунки тил одамларнинг маълум гурухлари, яъни миллатлар, халклар, элатлар ва кабилаларни бир-биридан фарклайдиган асосий белги саналади.
Хар йили байрам арафасида ЮНЕСКО Бош директори Коитиро Мацууранинг табриги эълон килинади.
– Тиллар инсон ижодиётининг бетакрор ифодасидир. Тил мулокот, кабул килиш ва мушохада куроли сифатида бизнинг дунё хакидаги тасаввурларимизни тасвирлайди, ўтмиш, бугунги кун ва келажак ўртасидаги алокани акс эттиради. Она тили хар бир инсон дунёга келган пайтиданок унинг онгига мухр босадиган, оламни идрок этишга кўмаклашадиган, кейинчалик инсон бир нечта тилни ўрганганда хам йўколиб кетмайдиган ноёб ходисадир, – деди Коитиро Мацуура ўзининг ўтган йилги мурожаатида.Шу ўринда айрим ракамларни келтириб ўтмокчимиз. Баъзи хисоб-китобларга караганда, дунёдаги мавжуд 6 минг 700 тилнинг ярмидан кўпи йўколиб кетиш хавфи остида. Чунки Франция Фанлар Академияси замонавий инсоният 3000 та тилда мулокотда бўлишини хисоблаб чиккан.
Ўртача хар ўн беш кунда битта тил муомаладан чикиб кетади. Мавжуд тилларнинг 96 % ида куррамизда истикомат килаётган одамларнинг атиги 4 % гина сўзлашади.
Мавжуд тилларни мухофаза килишнинг энг самарали йўли мактабларда шу тилда таълим беришдир. Масалан, Хиндистонда турли даражадаги мактаб таълимида 80 га якин тилдан фойдаланилади. Хинд мактабларида хатто кичик элатлар тилида хам дарс ўтилади. Европада эса таълим ишлари Европа Иттифокига аъзо давлатлар тиллари билан чекланиб колган.
Энди Бангладешга келсак, у ерда истикомат киладиган ахолининг 98 % и бангла тилида мулокот килади. Ахолининг колган 2 % и чакма, сантали, марма, трипура, гаро, танчангья, мронг каби элатлар вакилларидир.
Айни дамда ер куррасида хитой тили 1 млрд. 113 млн киши учун она тили хисобланади. Бу инглиз тилини ўз она тили деб билувчилар (372 млн) сонидан уч марта кўп. Америка олимларининг хисоб-китобларига караганда, 2050 йилда дунёда хитой тилида сўзлашувчилар сони 1 млрд. 384 млн. бўлади. Хинд ва урду тилларини ўз она тили деб билувчилар сони эса 556 млн. га етади. Бу вактга келиб, инглиз тилининг она тили сифатидаги ўрни учинчи погонада бўлиб, 508 млн. кишини ташкил килади. Испан ва араб тилларининг доираси хам кенгайиб боради. Чунки 2050 йилга келиб испан тилида 486 млн., араб тилида эса 482 млн. киши сўзлашади, деган тахминлар бор.
XXI аср янги технологиялар асри деб аталгандан буён яна бошка бир хавф пайдо бўлди. У хам бўлса, кам сонли миллатлар тилининг тан олиниши мушкуллигидир. Чунки хаммага таниш, илмий адабиётларда кайд этилган ва барча тан олган технологик атамалар кенг таркалган, халкаро мулокотдаги тилларга оид сўзлардир. Интернетда танилмаган тил замонавий дунё учун гўё йўк, мутахассислар тили билан айтганда “мавжуд эмас”. Чунки “Бутунжахон ўргимчак тўри” да бир хусусият борки, у хам бўлса, электрон мулокот соддалиги ва электрон рейтинг тушунчаларидир. Масалан, инглиз тилидаги интернет-нашр билан, дейлик, Бангладешдаги трипура элати тилида таркалаётган электрон нашр орасидаги рейтинг фарки канча эканини тасаввур килиш кийин эмас. Ёки худди шу тилда фильм суратга олиш ва уни намойиш этиш, ёхуд жахон поп ёки рок кўшиклар хит-парадида шу тилдаги кўшик билан иштирок этиш имконияти… Хозирги глобаллашув шароитида бу каби имкониятлар деярли йўкка чикиб, имконлар имконсиз бўлиб бормокда.
Шу сабабли хам 2001 йилда ЮНЕСКО «Маданий хилма-хиллик тўгрисидаги Умумжахон декларацияси» ни кабул килди. Бу хужжат тиллар турли-туманлигини «инсониятнинг умумий бойлиги» деб атади ва тилларни инсоният кадр-киммати билан баробар турувчи ахлокий кадрият сифатида мухофаза этишни лозим деб топди.
Халкаро она тили куни хар йили бирон вокеага багишланади. Масалан, 2006 йилда бу сана Африка Иттифоки ташаббуси билан Африка тилларига багишланган. Чунки бу китъада 2 минг 11 та тил мавжуд бўлса-да, таълим асосан, собик истилочи давлатлар тиллари – инглиз, француз, испан ва португал тилларида олиб борилади. Шу боис бу китъада Африка тиллари академияси таъсис этилди. Академия китъанинг йўколиб кетиш хавфи остида колган тилларини ўрганиб, уларни тиклаш имконини излаш, яъни бу тилларда таълим бериш, халк огзаки ижодини ёзиб олиш ишлари билан шугулланади.
Лотин Иттифоки эса Лотин Америкаси ерли ахолиси тилларини асраб колиш йўлида мехнат киляпти. Чунки Лотин Америкасида хам миллий тиллардаги мактаблар жуда оз бўлиб, болалар асосан испан, француз ва португал тилларида савод чикарадилар.
Олимларнинг айтишларича, тил яшаб колиши учун унда камида 100 минг киши мунтазам равишда мулокот килиши керак экан. Бизнинг мамлакатимизда эса 20 миллионга якин киши ўзбек тилини ўз она тилиси деб билади. Бу йил 21 октябрда бизнинг она тилимизга давлат тили макоми берилганига 25 йил тўлади. Ўзбекистонда Давлат тили тўгрисидаги Конуннинг кабул килиниши бизнинг мустакиллигимиз дебочаси бўлган эди, десак, муболага бўлмайди.
Ажаб хикмат, мамлакат мустакиллиги аввало она тилининг кадр топиши учун курашдан бошланар экан. Бунга Халкаро она тили байрамининг тарихи гувох бўла олади.
Маълумки, миллий давлатчилигига эга бўлган хар бир халк давлат тилига эга, у хукукий даражада ўз тилининг ривожланиши тўгрисида кайгуради. Ва шу билан бирга хар бир демократик давлат ўз худудида яшаётган ва шу мамлакатни ўз Ватани деб билган миллатлар, халклар ва элатларнинг она тилисини хурматлашни ўзи учун бурч деб билади. Бугунги кунда Ўзбекистон мактабларида ўзбек тилидан ташкари, рус, тожик, туркман, козок, киргиз, коракалпок, уйгур ва бошка шу каби тилларда болаларга таълим берилади. Ўзбекистонда биргина туркман тилида таълим бериладиган мактабларнинг сони 60 га якинлиги фикримизнинг яккол тасдигидир. Мутахассисларнинг айтишларича, у ёки бу жамиятда болаларнинг 30 % и ўз тилини ўрганмай кўйса, она тили йўколиш хавфи остида колар экан.
Тўгри, инсоният яратгандан бери тиллар дунёга келган, вакт ўтиб, улар хеч кандай из колдирмай йўколиб хам кетган. Дунёда бир тилли мулокотга интилиш хам бўлган. Бунга сунъий равишда яратилган эсперанто тилини мисол килиб келтириш мумкин.
1954 йилда БМТ Бош конференцияси эсперанто тили халкаро интеллектуал алмашинув борасида ЮНЕСКО максадларига мос келадиган ютукларни кўлга киритганини тан олган. Шундан кейин ЮНЕСКО ва Жахон Эсперанто Асоциацияси (UEA) ўртасида маслахат муносабатлари хам ўрнатилди. 1985 йилда ЮНЕСКО халкаро ташкилотлар ва иштирокчи давлатларга мурожаат килиб, эсперанто тилини мактабларда ўрганиш ва бу тилдан халкаро хамкорликда фойдаланишни таклиф килди. UEA шунингдек, ЭКОСОС (БМТ Иктисодий ва Ижтимоий Кенгаши), ЮНИСЕФ (БМТ Болалар фонди), Европа кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти ва Стандартлаштириш бўйича Халкаро ташкилот (ISO) хузурида хам маслахат макомига эга. Айтиш керакки, эсперанто хам факат она тили воситасидагина маданий ва ижтимоий тараккиётга эришиш мумкинлигини тан олади. Чунки поляк олими Людвик Заменгоф эсперантони ихтиро килишда тилларнинг асосий грамматик принципларидан фойдаланган. Ва бу тил факат халкаро мулокотлар учун ёрдамчи тил бўлиб олиши мумкинлигини эътироф этган.
Бизнинг она тилимизда ўлмас “Хамса”лар, “Бобурнома”лар ёзилган эканми, 20 миллион киши учун алла ўзбек тилида айтилар эканми, у ўлмайди!

Ўзбекистон Республикасининг ҚОНУНИ
Давлат тили ҳақида
(янги таҳрирда)

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

2-модда. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.

3-модда. Ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб берилади.
Тилнинг Қорақалпоғистон Республикасида амал қилишига боғлиқ масалалар шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ушбу Қонун тилларнинг турмушда, шахслараро муомалада ҳамда диний ва ибодат билан боғлиқ удумларни адо этишда қўлланишини тартибга солмайди.
Фуқаролар миллатлараро муомала тилини ўз хоҳишларига кўра танлаш ҳуқуқига эгадирлар.

4-модда. Ўзбекистон Республикасида давлат тилини ўрганиш учун барча фуқароларга шарт-шароит ҳамда унинг ҳудудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш таъминланади, бу тилларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилади.
Фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилади.

5-модда. Ўзбекистон Республикасида давлат тилида фаолият кўрсатадиган, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда эса – уларнинг тилларида фаолият кўрсатадиган мактабгача тарбия болалар муассасаларини ташкил этиш таъминланади.

6-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларга таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда ҳам умумий, ҳунар-техника, ўрта махсус ва олий маълумот олишни таъминлайди.

7-модда. Давлат тили расмий амал қиладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилади.
Давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди, шу жумладан унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлайди.

Янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муҳокамасидан кейин ва Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг розилиги билан узбек тилига жорий этилади.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари республика давлат тилида ҳамда мазкур миллат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.

9-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.
Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро анжуманларда давлат тили, шунингдек қатнашчиларнинг ўзлари танланган тиллар анжуманнинг иш тили ҳисобланади.

10-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

11-модда. Судлов ишларини юритиш давлат тилида ёки ўша жойдаги кўпчилик аҳоли тилида олиб борилади. Ишда иштирок этаётган, суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга таржимон орқали ишга оид материаллар билан танишиш, суд жараёнида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги хўжалик низоларини кўриб чиқиш ва ҳал қилишда давлат тили қўлланилади. Хўжалик низолари тарафларнинг розилиги билан бошқа тилда ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Фуқароларнинг талабига кўра расмийлаштирилган ҳужжат матни нотариус ёки нотариал ҳаракатни бажараётган шахс томонидан рус тилида ёки имконият бўлган тақдирда – бошқа мақбул тилда берилади.

13-модда. Фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатлар, шахснинг ким эканлигини ва унинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар давлат тилида расмийлаштирилади, заруриятга қараб бошқа тилда таржимаси такрорланиши мумкин.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланади.

15-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, уз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.

16-модда. Телевидение ва радио эшиттиришлари давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда олиб борилади.

17-модда. Ноширлик фаолияти давлат тилида, эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда эса, бошқа тилларда ҳам амалга оширилади.

18-модда. Почта-телеграф жўнатмалари давлат тилида ёки фуқароларнинг хоҳишига кўра – бошқа тилда амалга оширилади.

19-модда. Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотлар ва муассасалар, қўшма корхоналарнинг, шунингдек миллий маданият жамиятлари ва марказларининг муҳрлари, тамғалари, иш қоғозлари матнларининг таржимаси давлат тилида такрорланади.

20-модда. Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин.

21-модда. Корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулот давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги ёрлиқлар, йўриқномалар, этикеткалар билан таъминланади.

22-модда. Республиканинг маъмурий-ҳудудий бирликлари, майдонлари, кўчалари ва географик объектларининг номлари давлат тилида акс эттирилади.

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси матнлари, агар шартноманинг ўзида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат тилида ва аҳдлашувчи томоннинг (томонларнинг) тилида ёзилади.

24-модда. Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !