ABDULLA QAXXOR

Абдулла Қаҳҳор

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва санъати ривожига беқиёс ҳисса қўшган адиб Абдулла Қаҳҳор ўзбек халқининг ҳаёти, инсоннинг ички ва руҳий ҳолати тўғрисида ўлмас асарлар яратди. У ХХ аср ўзбек насрининг етакчи адиблари қаторидан муносиб ўрин олган машҳур намояндалардан бири.Абдулла Қаҳҳор адабиётга шоир сифатида кириб келган, кейин ҳикоянавис сифатида шуҳрат қозонган улкан адиб бўлибгина қолмай, публицист, қисса ва романнавис, сатирик комедия ва лирик драматург, журналист ва таржимон ҳамда сўз санъаткоридир.

Таржимаи ҳол

Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётининг ривожига катта ҳисса қўшган забардаст ёзувчилардан. Унинг ҳикоя ва очерклари, қисса ва романлари, сатирик комедия ва лирик драмалари халқимизнинг маънавий хазинасидан муносиб ўрин олган дея таъриф беради О.Шарафиддинов.

Читать далее ABDULLA QAXXOR

METODIKA

ТАЪЛИМ  ЖАРАЁНИДА  ИНТЕРФАОЛ  МЕТОДЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ

Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий  методлари кенг қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Таълим методларини танлашда ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади.

Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.

Читать далее METODIKA

PREZIDENT TABRIGI

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар!

Азиз дўстлар!

Авваламбор, мана шу қувончли айёмда барчангизни азим пойтахтимизнинг марказида барпо этилган, куни кеча ишга туширилган муҳташам ва улуғвор кошонада хуш кайфиятда кўриб, қутлаб турганимдан ғоятда бахтиёрман.

Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни тарихий сана – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллиги билан самимий муборакбод этаман. Читать далее PREZIDENT TABRIGI

PREZIDENT TASHRIFI

Президент Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Юсуф номидаги мактабга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 2-3 июнда Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш таклифини билдирган эди. Шунга мувофиқ ўша йили июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилиниб, 11 декабрда мазкур мактаб очилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб-интернатга ташриф буюрди.

Мактаб олдида шоир бюсти ўрнатилган хиёбон барпо этилган. Билим даргоҳида умумтаълим фанлари билан бирга, она тили ва адабиётни чуқур ўрганиш учун барча шароитлар яратилган. Синфхоналар, Читать далее PREZIDENT TASHRIFI

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !