MUHAMMAD YUSUF SHE’RLARIDAN NAMUNALAR

Оташнафис шоиримиз ижод маҳсули бўлмиш ушбу шеърларни кўриб чиқамиз:
Мендан нима қолар
Икки мисра шеoр,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Мен кетсам, ёмондан
Йироқ бўл, оҳу,
Чунки сен чиройли,
Кўркли бир жувон.
Ёмон кунлар бир кун
Яхши бўлар-у,
Ёмон одам яхши
Бўлмас ҳеч қачон…
Яша чегарада
Тургандек огоҳ,
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Бу каби шеърлар Муҳаммад Юсуф лирикасида хам талайгина. Шоир шеърияти мумтоз ғазалиётда «осону,мумкин эмас» деб номланувчи услубда ёзилганлиги билан эътиборга сазовор. Бинобарин, унинг содда, қуйма сатрлари оддийликда мураккабликни сингдирган шеърият кўринишларидир. Буни адабиётшунос олим, Озод Шарафуддинов хам ўз вақтида қайд этиб, «Муҳаммаднинг шеърлари бир қарашда жуда содда, жўн ёзиладиганга ўхшаб кўринади.Аммо, унга ўхшатиб ёзиб кўринг-чи? Қўлингиздан келмайди! Унинг осон ёзиладиганга ўхшаб кўринган миcралари мухлисларни йиғлатди, кулдирди, оғушига тортиб олди»,-деган эди. Шоирнинг пейзаж шеърият қаҳрамони хам Шавкат Рахмон лирик қахрамони сингари замон нафаси билан яшовчи, инсоний дард билан оғрувчи қаҳрамондир. Гарчи, Муҳаммад Юсуфнинг пейзаж лирикасига оид шеърий намуналари оз бўлса-да,мавжуд шеърларидаги дард, ундаги инсоний кечинмаларнинг теран тасвирлари шоирнинг бу йўналишда хам ўзига хос ижод қилганлигини кўрсатади. Унинг «Савол» шеърида инсоният яратиги бўлмнш атом қуроли ҳақида ran кетадн:
Ҳамма гапинг тўгри, Афлотун,
Ернн чопиш керак, бўяш керак ромни,
Токни кўмиш керак кечикмай, лекин,
Нима қилсак экан атомни?..
Бешикларни қучиб айланади Ер,
Оқар юзларидан маржон-маржон тер
Нима килсак экан атомни.
Мисралар замирида ётган савол лирик қаҳрамон нинг факат ўзи учун ёхуд бир кишига каратилган эмас, у барча учун бирдек тегишли муаммо. Лирик қаҳрамон урушлар туфайли яратилган куролларнинг инсон маънавиятига таъсиридан куюнади.Муаммога бефарқ бўлмаган унинг қалби маънан баркамоллиги билан яхши таассурот қолдиради.Бу шеърда яна бир муаммо хам кўтарилганки — бу «бешикларни қучиб айланаётган ер» тимсолидаги лирик эътирофда кўринади Нега айнан бешик? Лирик қаҳрамон қалбини ларзага солаётган саволнинг муҳимлиги, унинг дахшати мана шу ўринда янада кучаядн. Яъни, бугунги авлод яратган бу қирғин қуроллар келажак авлодга хам ўз таъсирини ўтказмайдими, табиатгачи? Шу каби саволлар лирик қаҳрамоннинг Афлотун (яъни, интеллектуал даражаси юксак) қиёфасидаги замондошларига берилаётгани бежиз эмас, албатта.
Бунда ҳаёт рангларини, манзараларнинг тиниқ тасвирларини,қушларнинг сайрашларию отларнинг улуғвор кишнашларини эшитгандай бўламиз. Бу эса унинг оригинал махорати, суз танлашдаги индивидуал йўналишидан далолат беради.Унинг «Манзара» шеъри хам бунга мисол була олади:
Бедапоя тўридаги жуфтин кидириб,.
Сайрай-сайрай жимиб қолди бедана дилгир.
Сув сумбулни ваъдасига кўмиб, қўндириб,
ЎУйнатгани олиб кетди ирмоқ қайгадир.
Қўшни қизнинг ҳавасини келтириб яна Толкўчага сув сепишни бошлади келин Манзара аввал табиат билан боғлиқ тасвир билан бошланадн. Бедапоя тўридаги жуфтин қидириб, дилгир бўлган бедана Ўз жуфтини излай-излай жимиб қолгани, ваъда бера-бера зўрға кўндирган сувсумбулни қайгадир олиб кетган ирмок тасвирлари билан бошланган шеър аста-секин реал хаёт томонга силжий боради.Қуёшнинг осмон этагига осилиб бир хўрсиниб кириб кетиши лавҳаси эса толиқиб, меҳнат қилиб, ниҳоят яна бир тунни қарши олаётган ўзбек кишисининг қиёфасини очиб берса, Чинор образида кекса, меҳнатда суяги қотган, ёши ўтиб қолган бўлса-да фарзандларининг келажагидан хавотир олаётган оталар, момоларнинг меҳрибон қиёфасини ўзида акс этгирган. Ва бу манзаранинг жонли тасвирини нақадар ишонарли кўрсата олган шеър замирида ўзи каби содда, яшаш шароити, хаёт тарзи ўзи каби одми, аммо жўмард ўзбек халқининг лирик киёфасига битилган чизгиларни учратиш мумкин. Лирик қаҳрамон ўз қисматидан рози. Ватани, халқи билан фахрланувчи қиёфада намоён бўлади.
«Қиёмат» деб номланган шеърда лирик қаҳрамонни ўзгача қиёфада учратиш мумкин. У энди фақат табиатни куйловчи, уларни, улар замирида юрт гўзалликларини мадҳ этувчи эмас, жамиятдаги иллатлар, табиатнинг пок, беғубор бағринн булғагувчи нуқсонлар, ноқисликлар ҳақида қайғурадиган инсон сифатида гавдаланади.
Қиёматда қораяр қуёш,
Осмон қора дудга тўлади.
Мунофиқлар мушукдай ювош,
Фоҳишалар отин бўлади.
Қиёматда қурбақа булбул,
Қамишзорлар айланар токка.
Қўнғизчалар бўлади дулдул.

Куйдим кўнглимга
Унинг хаёл тушовидан чиқолмай қолиши ва умрини кўнгил ихтиёрига бериб қўйиши ижтимоий хаётнинг зулмлари ва изтиробларидан безиб кетганлнгидан далолат беради. «Энди тошни тепсам, у пари замин. Ерга ағанасам, ер хам девона», дейди шоир изтироб билан. У ўз дардларига табиатни хам хамоҳанг кўради. «Ой»нинг елкага ўтириб олгани, қуёшнинг юрган йўлига нур ўрнига ғавғо сочиши унинг қалби ва кечинмаларининг нақадар пароканда ва чексиз эканлигини кўрсатади. Бу тафсилларни «ер» ва «тош» тафсиллари хам тўлдириб унинг пинхоний дардларини юзага чиқаради.
Маълумки, хаёт азобларидан чарчаган ва унинг ғамларидан қалби кайғуга тўлган инсон ўзига дарддош излаб қолади У «… кўкатлар остидаги чумолилар шивирини англашни истайди У дарахтнинг беўхшов танасида сизаётган оби-ҳаётнинг сирли оҳангини ўқишни истайди».Шоир хам ўша дарддошни табиатдан излашга харакат қилган эди. У тасвирга интим туйғуларни хам олиб киради. Ўз севгилисига мурожаат қилаётган лирик қаҳрамон (ёки шоир)га бу туйғу хам қарши, ҳатто («Бармоғин ўпгандим суйган қизимнииг. Қўли ёниб кетди гуриллаб мана»). Олов тан, олов жон билан қизил чўғ тўшалган чимилдиққа ўзини отган қаҳрамоннинг уйғонганда кўрпаси кул бўлиб қолганига нима дейсиз? Калбда аланга олган ишқнинг сўниши билан боғликмасмикин бу ҳолат. Шеърнинг кейинидаги «…Айиқ босган гулдай эзилди кўнглим, Ёввойи ўрдакка Бердим
кўнлимни!» сатрлари ёки «Мени ким алдаса — Худога солдим, Майли алданмасин, Хаётида у» мисраларида пароканда, сўнгсиз туйғуларни тасвирлар экан,шоир бу туйғуларини табиат тафсиллари воситасида янада теранрок англатишга, уни табиий ва ишонарли ифодалашга эришади.
Хотиралар унинг қалбини тилка-пора қилади Одатда ташвишлар инсонни синайди, деган ran бор. Лирик қаҳрамон инсоннинг манфий, негатив томонлари-да қоралайди. Шоирнинг кейинги «Сурат» лирик шеърида хам инсоний изтироблар, дард-кечинмалар суратлантирилади Шеър ҳажман анча йирик. Бу шеър шоирнинг автопортрети сифатида кўринади. Унда хам табиат образларига мурожаат этилади. «Менинг кимлигимни билмайди хеч ким», дея ўқувчини ўз оламига чорлайди.
Ой менинг елкамга ўтириб олган,
Офтоб ғавғо сочар юрган йўлимга,
Ҳаёл тушовидан чиқолмай қолган
Умримни топшириб қўйдим кўнглимга.
Табиат ва инсон конфликтининг нисбатан очиқроқ намойиши ҳайвонот боғи мисолида шоир М.Юсуфнинг «Ҳайвонот боғи» шеърида кўзга ташланади Бунда хам шоир юқоридаги шеърдаги каби тавсифий тарзда кечинмаларини, ҳайвонларнинг ҳолатларини санаб ўтади. Ундан фарқли тарзда шоир жониворларнинг аҳволига очиқчасига ачиниб дард билан тасвирлайди. Юқоридаги шеърда истеҳзо оханги кучли бўлса, бунда изтироб етакчилик қилади. Шоир маснавий шаклида буларни кўрсатиб беради. Шеърининг сўнгги тўрт мисраси зиддиятларнинг умумлашма хулосаси сифатида янграйди.
Бу дунё аслида ҳайвонот боғи,
Мушток — зорлик экан бошдан оёғи.
Бир-бир барин санаб нетарман басда,
Неки гўзал бўлса — бари қафасда!.
Бу шеърда лирик конфликтни юзага келтираётган асосий омил инсон ва табиатнинг бир-бирига бўлган муносабатидан туғилаётир. Аммо шоир инсон «нақадар буюк ва нақадар тубан» (А Орипов) эканлигини сатрлар аро унинг қиёфасини чизиш билан очиб беради. Лирик қаҳрамоннинг психологик портретида унинг жониворлар қисматига ачинишидан хам кўра ўз замондошларининг қисматига ачиниши устунроқ сезилади. Жониворларни қафасда қамаб лаззат олаётган инсонлар уларнинг тутқуни эканини ҳаёлга хам келтирмайдилар.Улар буни маданий ҳордиқ сифатида қабул киладилар холос. Бу шоирнинг айтмоқчи бўлган, бннобарин шеърнинг конфликтини юзага келтирган асосий гапларидан биринчисн. Иккинчиси эса шоирнинг ҳолатдан чиқарган ижтимоий-фалсафий хулосасидир. «Бу дунё аслида ҳайвонот боғи» ёхуд «Неки гўзал бўлса бари қафасда» сатрлари инсон қалб олами муаммолари билан боғлиқ. Гўзалликдан ўз холича лаззатланиш инсонга хос эмас. Ё унинг эгаси бўлиш керак, ёки уни қамаб гўзалликдан маҳрум этиш керак. Бу инсоннинг худбин истакларидан бири.
Кўринадики, лирик-психологик ҳолатлар, лирик-ижтимоий конфликтни теран ёритишда ва инсон психологик портретини лирик буёкларда ифодалашда пейзаж, умуман табиат билан боғлик тасвирлар ижодкорга кенг имкониятларни тақдим этади.
М.Юсуфнинг «Тунда шеър айтишдик капалак билан», деб номланган шеърида хам инсоний кечинмалар зиддиятининг табиат образлари воситасида инкишоф этилганига гувоҳ бўлиш мумкин.Юксак романтик туйғуларга бой бу манзарада конфликтга асос бўлувчи воқеълик шундай танланганки, даъфатан лирик тасвирнинг мажозийлиги унутилиб, ҳақиқий ҳаёт манзараси каби кўринади ва лирик қаҳрамоннинг хассос қалби билан таништиради.
Манзара шундай бошланади. Сокин тун… Капалак билан сирлашиб, унга дил розларини шеърга солиб, ялпизни алқаб, гулни алқаб айтаётган шоир Ногоҳ бир илон судралиб келиб уларнинг сокин суҳбатини бузиб юборди.
Чақди.
Чақаверди заҳри сўнгунча.
Чақди гоҳ билагим,
Гоҳ юрагимни.
У канча чақса, мен тирилдим шунча,
Шунча эслайвердим капалагимни!..
Бунда «капалак» образи нозик қалбли, ҳаётни қалбан тушунувчи, ҳассос инсон образи бўлса, «илон» образи эса бу нозикликни тушунмагувчи, гўзалликни кўра олмайдиган, қалби кўр инсонлар маъносида қўлланилган. Худди Ш.Рахмон лирик қаҳрамони каби М.Юсуф лирик қаҳрамони ҳам ожиз инсон эмас. Балки у ўз қалбига содиқ. У тақдирнинг аччик «туҳфаси»дан бирдан чўкиб қолмайди, аксинча у азобларга дуч келавергани сайин мақсадга сари интилаверади. Илон кабиларнинг заҳридан озор чексада, ўз эътиқодига содиқ («Шунча эслайвердим капалагимни»).
Қиш манзараси фонидаги инсоний кечинмаларнинг гўзал ифодасини шоир Муҳаммад Юсуфнинг «Янги йил кечаси» шеърида кузатиш мумкин. Шеърда қиш фасли манзаралари тасвир объекти сифатида танлангани ҳолда қишнинг совуқ нафаси, янги йил оқшомининг шукуҳи лирик қаҳрамонни чуқур мушоҳадага чорлайди.
Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнггида,
Билмам, ниманг билан сехрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни уғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..
Реал табиат манзараси фонидаги шоир лирик қаҳрамонинннг қарама- қарши туйғулар гирдобидаги лирик қиёфаси унинг қалб олами билан ҳам яқиндан таништиради.Барча учун қувонч келтирган қор ва янги йил байрами унинг учун ўзгача таъсир кўрсатади. Чиндан ҳам янги йил байрамини хар йили зўр шодиёналар билан кутиб оламизу унинг кетидан келадиган умримизнинг яна бир йилини йўқотаётганимизни эсламаймиз хам.Лирик қаҳрамонни кечаги ёшлигининг тобора эртакка айланиб бораётганлиги ташвишга солади. Бироқ у мана шу янги йилга етгани учун хам шукрона келтириб яшайди. Оллоҳга кўрсатган куни-ю етказган ризқи учун шукр қилиб яшаш хам комилликнинг бир белгисидир.
«Сўрсанг севинчимдан ўкинчим кўпроқ, Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ», дея ўз туйғуларини изоҳламокчи бўлади. Юракдаги қарама- қарши кечинмалар уни шундай дейишга мажбур этганлигн равшан. Тазод санъатидан унумли фойдаланиб ана шу ҳисларни баён этади. Инчунун, «кузда табассум-у киприкда титроқ» мисраси хам буни исботлайди.
Янги йил,
Келавер қандай келсанг хам,
Кимлар етди сенга кимлар етмади
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам.
Муҳаммад Юсуфнинг «Атиргулдан юмалди капалак» деган шеъри психологнк тасвирнинг гўзал намунаси бўлиш билан бирга инсон маънавий оламининг теран чизгиларига бой эканлиги билан хам ажралиб туради.
Атиргулдан юмалади капапак,
Бир силкиниб қўймади ҳам гул шохи
Жон талашиб қум ялади капалак,
Қучди менинг кўксимга-да титроғи.
Дунё кезиб топгани шу гул эди,
Япроқлари беланчаги зангори.
Тонгда унинг ифорига қул эди,
Шомда эртак булиб колди дийдори…
Капалакнинг беғуборлиги, атиги бир кунлик умрида хам сева олиш қудрати билан ҳайратларга солган капалакнинг қисматига шоир бефарқ бўла олмаслиги кўринади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !