MUHAMMAD YUSUF SHE’RLARI

Насиба

Кун тегмаган бўйнингизда тилла маржон,
Қақшатдингиз қошингизни суза-суза.
Ай, бировнинг насибаси — Насибажон,
Ажралишдик, энди қандоқ қилавуза…

Нима бўлса бўлди энди, эй жонажон,
Пешонадан кўрамиз-да, пешонадан.
Хаёл билан йўлга чиқиб Фарғонадан,
Кўчангизга ҳар куни бир келавуза…

Гуноҳ бизда, нолиш йўқ Сиз Гулойимдан,
Ғиштлар кўчган кумдан қурган бинойимдан.
Энгак қучиб, энди фақат Худойимдан
Бизга тўзим, Сизга умр тилавуза…

Ер дегани ёнингда юрса куйманиб,
Суймасанг ҳам қолар экансан ўрганиб.
Фақат ҳануз Тошкан деса жон ўртаниб,
Билдирмасдан тунлар йиғлаб олавуза…

Йиллар йўнар, йиллар кўмар дилда дардни,
Ранги кетар ҳар қандайин муҳаббатни.
Унутгансиз сиз албатта Муҳаммадни —
Бунисини ўзувузам билавуза!

Кун тегмаган бўйнингизда тилла маржон,
Қақшатдингиз қошларингиз суза-суза.
Ай, бировнинг насибаси, Насибажон,
Ажралишдик, энди қандоқ ки лаву за…

Менсиз ҳам кунларинг ўтмокда, эркам,
Қайга қўл узатсанг етмокда, эркам,
Юришларинг қайси маликадан кам,
Факат қийин бўлди шўрлик юракка…

Менинг ҳам ҳажрингда ёнганим ёлғон,
Яшарман ўзимча, саройда султон.
Гўёки йўқ мендан бахтли бир инсон,
Зўрлик бўлса бўлди зўрлик юракка.

Энди кўришиб ҳам кўришмасмиз биз,
Гўё мен ёт йигит, сен бегона қиз,
На қўллар титрамас, на қизармас юз,
Эвоҳ, 6у қандайин хўрлик юракка!..

Қошинг ўсма ўпсин, кўзингни сурма,
Буни такдир дерлар, ёр, лабни бурма,
Эслама, эслатиб тушимга кирма,
Жонимни ришталаб минг бир бўлакка.

Гарчи бўлмасам ҳам у кун тўйингда,
Ёнингда ёру мен бўлдим ўйингда,
Алпомиш ўғиллар ўстир уйингда,
Муҳаммадинг қурбон шу бир тилакка!

Муҳаммад Юсуф

Шоир

Ғариб деманг шоирни, ғариб,
Етти кўкка учиши мумкин.
Етти қават ерни ағдариб,
Сўзни — қиздек қучиши мумкин!..

Бутун эмас шоирнинг нони,
Шоирларнинг юраги бутун.
Қарзин узмай узилмас жони,
Ҳаққини унутиши мумкин.

Дардин тилга кўчирмас шоир,
Шоир дардин ютиши мумкин.
Ҳеч кимни зор куттирмас шоир,
Шоир юз йил кутиши мумкин.

Шоир агар суйса бировни,
Севилмаса — суяр севгисин.
Ёрга ўзи тоииб куёвни,
Тўйда ўйин тушиши мумкин…

Ҳеч кимсага ўхшатмас шоир,
Бир севганин юракдан лекин.
Кўзёшини кўрсатмас шоир —
Шоир фақат… «ичиши» мумкин!

Муҳаммад Юсуф

Малика

О, маликам, Сизга мўмин бир ёр бўлса,
Ҳар замонда бир қилсангиз иноятлар.
Изингизга сиғинмоққа тайёр бўлса,
Маъбудадек Сизга қилса ибодатлар!..

Қулдек Сизга содиқ бўлса абад-азал,
Эртакдаги Юсуфдан ҳам бўлса гўзал.
Айтса, фақат Сизга атаб айтса ғазал,
Сўйласа ҳам Сизга сўйлаб ривоятлар.

Қул бўлсаю билдирмаса, либоси зар,
Номуси йўқ, беномусдан қилса ҳазар.
Жим тингласа арзи нола қилсангиз гар,
Ўзи эса қилмаса ҳеч шикоятлар.

Бўйи баланд бўлса, унинг — қадри эмас,
Елкаси кенг бўлса фақат, сабри эмас.
Сиз бир дарё, у бўлса шу дарёда хас
Измингизда сузса қилиб мақоматлар.

Бундан кўра Тоҳир оққан кути яхши,
Баъзиларнинг эргаштирган ити яхши.
Ошингиздан бияларнинг сути яхши,
Майли, бизга насиб этмаса шу қоматлар.

Севар эдим Сизни, энди суйиб нетдим,
Ёлғон севги етаклаган ерга етдим.
Хуш қолсинлар, шунчаки бир келдим-кетдим,
Маликага бўйсунмаган Муҳаммадлар!..

Муҳаммад Юсуф

Ҳинду қўшиғи

Чўчқа босиб кетди менинг боғимни,
Бири-биридан оқ, семиз чўчқалар.
Нон сўраб ялайди ҳаммаёғимни,
Ҳеч тўйдим демайди бу гўрсўхталар.

Ерларга юмалаб чинқирар хуррам,
Пайҳон қилиб чаман гулзорларимни.
Бузади, тер тукиб мен неки курсам,
Кезади муқаддас мозорларимни.

Қандай олишайин чўчқалар билан,
Уларнинг аждарлар билан эти бир.
Уларнинг туси бир бочкалар билан,
Уларнинг калласи билан кети бир!..

Чўчка босиб кетди менинг боғимни,
Бири-биридан оқ семиз чўчқалар.
Кўппаклардай талаб ҳаммаёғимни,
Ҳеч тўйдим демайди бу гўрсўхталар.

Бечора махлуқ деб раҳмим келганди,
Ёмонлик йўқ эди асло дилимда.
Боғимни-ку вайрон қилганди, аммо
Хўриллаб гапир дер менинг тилимда.

Эвоҳ, чўчқалардан безорман бу кун,
Алам гулханида ёнмоқда ичим.
Оллоҳ, оллоҳ, ўзинг бир чора қилгин,
Менинг чўчқаларга етмайди кучим.

Муҳаммад Юсуф

Дарё

Баҳодирга
Дарё қўйган эдим болам исмини,
У дарёга чўкиб кетди бир куни…
Аждар бўлиб сувлар ютди жисмини,
Энди менга ўғил бўлинг, балиқлар.

Билганимда қўймасдим ҳеч елкамдан,
Товончаси энди ерга текканда —
Сойнинг тоши болиш бўлди эркамга,
Энди менга ўғил бўлинг, балиқлар.

Қўлчаларин силкитиб у бемажол,
Йиғлаб-йиғлаб оқиб кетди эҳтимол,
Қирғоққа зор боқиб кетди эхтимол,
Энди менга ўғил бўлинг, балиқлар.

Қонхўр дарё қаро қилди кундузим,
Кўзим нури ўша эди, ёлғизим,
Бу дунёда қолмади энди изим,
Энди менга ўғил бўлинг, балиқлар.

От қўйганда нечун кўнглим сезмади:
Исми билан экан инсон қисмати!..
Ўз болам-ку ўз бағримда ўсмади,
Энди менга ўғил бўлинг, балиқлар.

Ўғлим десам ўртанади вужудим,
Сувни курсам сесканади вужудим!..
Қум устида қолди менинг умидим,
Энди менга ўғил бўлинг, балиқлар.
Дарё қўйган эдим болам исмини.

Муҳаммад Юсуф

Қизлархон

Қизлархоним кизларнинг сарасидан,
Муччи олсам қошларин орасидан.
Аразласа айланай аразидан —
Қизлархоним қизларнинг сарасидан.

Қизлархоннинг доғида куйганим рост,
Ўндами ё ўн бирда суйганим рост.
Қулоғига айтишга бўйим етмай,
Қўлчасига қўл ташлаб қўйганим рост.

Қизлархон қизлигидан таниш эди,
Қайда кўрмай қилгани нолиш эди.
Эринмайин эшитсам нолишини,
Билагимга тўпиғи болиш эди…

Қизлархоннинг қилиғи ҳам ёқарди,
Лабларин шаккари тил ёрарди.
Қўлим тегса қўлига кўзим тиниб,
Кокил ёйса, кокили гул тарарди.

Қизлархон деб не қиздан кечган эдим,
Ўлсам айрилмай деб онт ичган эдим.
Қизлархонни қизғаниб ўзимдан ҳам,
Ўпсам бир бор ўпиб ё қучган эдим…

Сабил севгим энди мен қайга кўмай?..
Кетиб қолди Қизлархон хайр демай.
Ёшликда кўнгил берган ёмон экан —
Ўндами ё ён бирда севмай ўлай!..

Дарёдек чайқалиб, дарёдек тошиб,
Тўфондек тўхтамай умр ўтказдик.
Иззат илинжида мансаб талашиб,
Одамдек яшамай умр ўтказдик.

Топганимиз — гўзал қизлар нигоҳи,
Қилган ҳадямизнинг бўлмай адоғи,
Онаизоримиз қабрига гоҳи
Битта гул тўшамай умр ўтказдик.

Суйганни сийламоқ қўлдан келмади,
Суймасга суйканиб кўнгил тўлмади.
Дўст ҳолин сўрмоққа фурсат бўлмади,
Йўқладик-йўқламай умр ўтказдик.

Кимгадир илиниб олтин деворни,
Кимдандир қизғандик қишда ҳам қорни.
Қанотига кириб худобезорни,
Ночорни қўлламай умр ўтказдик.

Иблисни иним деб қучдик гоҳида,
Аршда арғимчоқлар учдик гоҳида.
Шайтон билан шароб ичдик гоҳида,
Ғафлатдан бўшамай умр ўтказдик…

Ўздан ўтганидан ўзимиз огоҳ,
Икки елка тўла бир дунё гуноҳ.
Насиб этгайми энди одамдек ўлмоқ?..
Одамдек яшамай умр ўтказдик.

Муҳаммад Юсуф

Бой қизи

Бой бувамнинг оши бор,
Оши тўла тоши бор.
Бой қизининг биз ғариб
Қул билан на иши бор…

Қиёматда қулга юз
Ўгирмайди бой қизи.
Ўсма ўпган қошидан
Ўптирмайди бой қизи.

Ўптирса ҳам ўпмасман,
Ўисам қадрим йиғлайди.
Бойга сиринг бой берма,
Бойда вафо бўлмайди!..

Бой қизини узатдим,
Бойваччасин кузатдим.
Кетаман деб у айтди,
Кетавер деб мен айтдим.

Зорим бору зўрим йўқ
Кетса майли, ёр кетсин,
Камбағални қамбағал
Суйганига не етсин!

Муҳаммад Юсуф

Нечун…

Бегижон акамга
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен —
Шу юртда туғилдим, шу юртда уедим,
Агар дўстим бўлса, битта у дўстим —
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен!..

Шу азиз тупроқдир, шу қадим қўрғон,
Дунега Бобурдек шоҳларни берган,
Моҳларойимларнинг сочларин ўрган…
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен.

Ёдимга ўт тушеин, этмасам ёдлар —
Дукчи эшонлари кил гай фарёдлар,
Уни тавоф этган Машрабдек зотлар,
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен.

Сайлаб юрт ажратмоқ феълимга йироқ,
Бухор минор лари кўнглим этар тоғ,
Менга Самарканд ҳам азиздир, бироқ,
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен.

Гарчи менга зулмат унингеиз олам,
Мен борманми-йўқми унга нима ғам,
Май ли, яхши кунда эсламаса хам,
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен!..

Тупроғи жаннатдек қилгувчи ғамза
Мен ўша ям-яшил водийдан маиса.
Минг жоним садаға битта жилмайса —
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен.

Мени оқибатсиз билма, эй ғаним,
Орсиз ортимда тўй килма, эй ғаним.
Айбим — йўқлаганда боролмаганим,
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен.

Ўлмасам ёруғ юз, юзларга кириб,
Эмаклаб борарман мажолим қуриб,
Ўлсам ҳам ҳар кун бир гўримдан туриб,
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен!..

Муҳаммад Юсуф

Ўғил бўлсанг…

Ўғил бўлсанг ўжар бўл,
Шамолдек ел, сувдек тош,
Ҳеч кимсага букма бош
Чўрткесар бўл, қайсар бўл,
Олов бизга кариндош —
Ўғил бўлсанг ўжар бўл!..

Ўғил бўлсанг ўжар бўл:
Туғилдингми демак ён,
Шоҳ қўлида занглаган
Қилич бўлма ҳеч қачон.
Ундан кўра битта мард
Қул қўлида ханжар бўл!..

Ўғил бўлсанг ўжар бўл,
Қолган бари сафсата.
Эркинг учун, эл учун
Номусингга навкар бўл.

Етар, бир бор юртингни
Биз бой бердик ran сота…
Агар айтсанг қўлимдан
Келмас бу иш, йўқ, ота,
Ўзим сени ўлдирай
Туғилганинг лаҳзада!..

Муҳаммад Юсуф

Бешинчи ўғил

Етмиш юлдуз ёғилиб,
Ярим ойча тўлолмас,
Етти янга йиғилиб,
Битта она бўлолмас,
Она тирик эшикка
Ғурбат яқин йўлолмас,
Менинг эса, бағрим қон,
Вайронаман, Онажон…

Гарчи биз ёш, ғўр эдик,
Сиз бор — биз ҳам зўр эдик,
Бир майизни беш ўғил
Тенг бўлишиб ер эдик,
Гоҳ талашсак, ҳақ сўзни
Онам айтсин дер эдик,
Тушми энди у замон,
Ҳайронаман, Онажон…

Тирик юрса волиданг
Тоққа кучинг етаркан,
Онанг ўлса, бошингдан
Офтоб ўтиб кетаркан,
Жиндеккина алам ҳам
Тоғдек ботиб кетаркан,
Кўксим тўла минг армон,
Тўлғонаман, Онажон.

Онасиз уй — ойсиз тун
Экан энди ўйласам,
Қалбни ўртар дардларим,
Қай бирини сўйласам?
Сизсиз кўчам бефайз,
Ҳаловат йўк уйда ҳам,
Фариштаси тарк этган
Остонаман, Онажон.

Ўзинг учун ўл етим!..
Ўрда ҳам мен, қирда ҳам.
Кўйлагимда тугма йўқ,
Тугма бўлса, кир — ёқам.
Тўрт янгамга қўшилиб
Турткилайди тўрт оғам,
Ўз уйимда жонажон,
Бегонаман, Онажон.

Кўнгил ўзин тутинган
Бир меҳрибон қўмсайди,
Дунёда бир одамга
Сиринг айтиб бўлсайди,
Онасизни дўсти ҳам,
Душмани ҳам алдайди,
Айтинг ахир, мен кимга
Ишонаман, Онажон?..

Йўқлигингиз кадамда
Турар шундай билиниб,
Нон ёпмайсиз тонглари
Менга кулча илиниб,
Сарғаярман сарғайган
Расмингизга термулиб,
Зиё истаб зор қақшар
Парвонаман, Онажон…

Уй тўрида толбешик —
Акам ётган, мен ётган,
Шердек-шердек келбатли
Беш ўғилга асқотган,
Қайтиб кириб бўлсайди
Бўлардим жон деб қайтган!..
Мен бу жойни ҳаммадан
Қизғонаман, Онажон.

… Яшаяпман шарпадек
Сезилмай гоҳ, сезилиб.
Гоҳи кўкка интилиб,
Гоҳи ерга эгилиб,
Соғинганда шеър ёзиб
Юракларим эзилиб —
Эл ичра бир шоири
Девонаман, Онажон.

Муҳаммад Юсуф

Шабнам

Ўриклар гулини тўкканда баҳор,
Мени ҳам гоҳида эслайсизми, ёр,
Илинганим борми сизга илиқлик,
Ё топган-тутганим эдими озор?
Мен эса сизни ҳеч унутолмадим,
О, юзи ҳилолим, сарвикоматим…

Сизни асрар эдим саболардан ҳам,
Булут етаклаган ҳаволардан ҳам.
Изсиз қай бағирга кетдингиз сингиб,
Йигит йилларимга томган эй шабнам?..
Омадим йўқ менинг, ўзи омадим,
О, юзи ҳилолим, сарвиқоматим.

Мен гулзор айланган парвона эдим,
Бир чечак ишқида мастона эдим,
Ўзим айвон, ўзим остона эдим,
Ҳозирча дўстона, дўстона дедим…
Нега юрагимга қулоқ солмадим,
О, юзи ҳилолим, сарвиқоматим.

Энди кўнгил менга айтмасу сирин,
Кечалар хўрсиниб яшар яширин.
Йигит йилларимга томган эй шабнам,
Ҳаёт қандай аччиқ, хаёл эса ширин!..
Бўлди. Бундан бошқа ёза олмадим,
О, юзи ҳилолим, сарвиқоматим…

Тараққиёт

Ерда юрганим йўқ,
Кўкда учяпман.
Тунлар севгилим деб,
Тутун қучяпман.
Мен гул узганим йўқ —
Йиққаним оғу,
Мен сув ичганим йўқ —
Захар ичяпман…

Ўзимники эмас,
Ўз уйим томи.
Қизил керосингул,
Кўчамнинг номи.
Бир том,
Бир дарвоза
Битта деворман,
Қўшним ичган кеча
Мен ҳам бедорман.

Кўчага чопаман,
Ичим ёнади,
Кеча қаймоқ ялаб,
Тишим қонади.
Портловчи моддага
Ўхшар олмалар,
Ўрик еб, ўрикка
Ким ишонади?..

Қани, нокингиздан
Тортинг отахон,
Кўзим хиралашган,
Юрагим ёмон.
Қорагилосми бу
Растангиздаги,
Ёки жигаримдан
Оқаётган қон?!

Кўкда учоқ учса,
Товоним титрар.
Тушимга қизлармас —
Кирар гибридлар.
Шундай узун қўлим
Қошимга етмас,
Шундай катта бурним
Билмайди ҳидлар.

Барча хислатимни
Санаб ўтирмай,
Бир кун яшолмайман
Ёлғон гапирмай.
Йигирманчи аср,
Гагшр-чи, иним,
Наҳот хушомадсиз
Ўтмаса куним?..

Боқиб сувдан заҳил
Далаларимга,
Кўмиламан унсиз
Нолаларимга.
Мен-ку ўттиздаёқ
Не бўлсам бўлдим,
Аммо ачинаман Болаларимга…

Тараққиёт!
Тошдан ясаб бўлсайди,
Юракни темирдан ясаб бўлсайди.
Қанийди, ўкинч не, билмаса кўнгил,
Қанийди, шеър ёзмай яшаб бўлсайди.

Шоирлар

Шоирлар — куйган кўнгиллар ноласи,
Ғариб оналарнинг ғариб боласи.

Жами буюкларнинг буюги улар,
Жами бечоралар ҳам бечораси…

Шоирлар — оҳулар ўтлар даласи,
Дардли кўнгилларнинг дар дли қалъаси.

Улар гоҳ бир оғиз ширин сўз қули,
Гоҳ дунёни олар бир ибораси.

Улар кулбасидан дўзах бир қадам,
Жаннат улар икки қошин ораси…

* * *
Баҳорим ўрнини кузлар,
Олар бир кун, олар бир кун,
Бу шўх кўзлар, бу чўғ юзлар,
Сўлғин тортиб қолар бир кун…

Қиров босгач бу бошимни,
Ким англар кўзда ёшимни,
Булут тўсгай қуёшимни,
Шомим ботиб қолар бир кун.

Жавоб айлаб сўроғига,
Кирсам мен жаннат боғига,
Хурлар юр деб, ётоғига,
Қўлдан тортиб қолар бир кун..

Парилардан ўзинг кўркам,
Кўнглим-ку сен билан, эркам,
Аммо ортга қарай десам,
Бўйним қотиб қолар бир кун!

Муҳаммад Юсуф

Ўн саккизга кирган қиз

Бахтинг болиш бошингда,
Ой ухлайди қошингда.
Осмонларда юрган қиз —
Ўн саккизга кирган қиз.

Киприкми бу найзами,
Янги чиккан майсами,
Анбари уфурган қиз —
Ўн саккизга кирган қиз.

Боққа чиқса оқшомлар,
Изларини шабнамлар
Кўзларига сурган қиз,
Ўн саккизга кирган қиз.

Сабо силаб сочини
Қирқ жуфт қалдирғочини
Қирқ ёнга учирган қиз,
Ўн саккизга кирган қиз…

Ўн саккизга кирган киз —
Баҳор билан топишиб,
Ёмғир билан ўпишиб,
Хаёл билан юрган қиз,
Ўн саккизга кирган қиз!

Муҳаммад Юсуф

Кокилинг

Момом ўриб ўтган соч,
Ўсиб товон ўпган соч,
Ўсиб товон ўпганда,
Йиғлаб-йиғлаб кетган соч…
Кокилинг ким кесди ёр?

Она урфдан ким тонар,
Бағри дилим ўртанар,
Тошга айтсам тўлғонар,
Сувга айтсам сув ёнар,
Кокилинг ким кесди ёр?

Турмасмиди солланиб,
Елкангда турнақатор,
Кокилингни кесган ул
Қўлларингда қасдим бор,
Кокилинг ким кесди ёр?..

Кокилинг ким кесди ёр,
Севгим йўлин тўсди, ёр,
Менинг кўнглим чўктириб,
Кимнинг кўнгли ўсди ёр?!
Кокилинг ким кесди ёр!

Муҳаммад Юсуф

Ўрганиш

Юпқагина тўним бор эди.
Осилишиб қўймади, ечдим,
Таъна дебон тўнимдан кечдим.
Тўним-ку кенг, замон тор эди.

Дўппим отамдан ёдгор эди —
Сандиқларга отдим уни мен,
Икки пулга сотдим уни мен,
Дўппим янги, замон тор эди.

Беқалбу бенаволар неча
Оёқ товушидан тош қотдим.
Сумалагим қайнаган кеча
Итдек қозон қўриқлаб ётдим…

Бемажолу бемадор эди —
Қўшнимдан ҳол сўролганим йўқ.
Мозорига боролганим йўқ…
Замон ёмон, замон тор эди.

Хўш энди-чи дерсиз, нима ғов?
Дўппи бошга ўрнашмагандек,
Тўним энди ярашмагандек,
Кийсам кулаётгандек биров!..

Муҳаммад Юсуф

Худбинга

Ким-кимга соҳиби санжарман дейди,
Сим-симга мақтаниб — ханжарман дейди,
Қумурсқа ҳам ўзин аждарман дейди,
Мен нима хам дердим.

Бол берган қўлингга найзасин санча,
Қилган яхшилигинг билмаган қанча,
Оқилларин талар қанча тирранча,
Мен нима хам дердим.

Имон йўқ гўшада эҳром қайдадир,
Қалбга таскин қайда, ором кайдадир,
Магар жондан кечгин, нима фойдадир?..
Мен нима ҳам дердим.

Менинг ёзганларим шунчаки ҳавас,
Менга дилим пошшо — шеърларим эмас,
Шоир — сен, десам ҳам, қўймасанг, нокас,
Мен нима ҳам дердим.

Отамдан қолмаган бу назми сўлғин,
Мен боғда гул эмас — тоғдаги юлғун!
Қўлингдан келса бор, Навоий бўлгин!..
Мен нима ҳам дердим.

Муҳаммад Юсуф

Мингтепа қўшиғи

Ҳар кимса ҳам от қўйсин ўз узлатига,
Ҳар кимга ўз уйи азиз томи билан.
Зор қилмасин бировнинг «мархамат»ига —
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Эркли элда эркадир ҳар жони муслим,
Ҳар юртнинг уз эли муслим, жони муслим.
Ҳар келгинди келса ўзгармасин исмим,
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Қандай алам отимизни қўйса ёвлар,
Марғилонлар қаердаю Горчаковлар?..
Бизни азал буколмаган бу синовлар,
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Унутми ё бу гўшада оққан қонлар,
Бешигида чирқиллаган болажонлар,
Қўзғолонлар нега бўлди, қўзғолонлар?..
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Соғинчлар-ку, санчиқ бўлиб ботар жонга,
Муштоқман-у, боргим келмас Андижонга.
Борсам кўзим тушгай тағин бир майдонга —
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Ҳар ким ўзи қўйсин от ўз неъматига,
Мард ястанмас номардларнинг наматига,
Ҳеч бўлмаса Дукчи эшон ҳурматига
Мингтепани атайлик ўз номи билан.

Муҳаммад Юсуф

37-йил йиғиси

Олов эди, шўх эди ўғлим,
Шамол эди, ўқ эди ўғлим,
Уйимда нон йўқ эди, ўғлим,
Энди менинг ҳолим не кечар?

Майли изинг қолсайди, ўғлим,
Ўғил-қизинг бўлсайди, ўғлим,
Кўриб кўнглим тўлсайди, ўғлим.
Энди менинг ҳолим не кечар?

Тўлишган ой, тўлин ой, ўғлим,
Кетган еринг қайси жой, ўғлим?
Тилаб олган Турсунбой ўғлим,
Энди менинг ҳолим не кечар?

Ёниб кетсанг майлийди, ўғлим,
Чўкиб кетсанг қанийди, ўғлим.
Айбли бўлсанг қанийди, ўғлим
Энди менинг ҳолим не кечар?..

Деҳқон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим
Чўпон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим,
Ёмон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим…
Энди менинг ҳолим не кечар?

Ўқимай ўл, унмай ўл, ўғлим,
Ўқиб олим бўлмай ўл, ўғлим,
Олти тилни билмай ўл, ўғлим!..
Энди менинг ҳолим не кечар?

Менга қадрдондир унинг сиймоси
Тилим тебранмас ҳеч ёмон дейишга.
У шундай буюкки,
Йўқдир қиёси,
Қанча буюк бўлса,
Тубандир шунча…

У — ёруғ дунёда
Тенги йўқ инсон,
Қадрдон бегона.
Ёвуз меҳрибон.
Унинг бир қўли гул юрагигача,
Унинг бир қўли қон билагигача!..
Ким ёлғиз боласин тополмай гўрин,
Қонлар йиғлаб ўтган бўлса доғида,
Ўша муштипардан сўраш лозим бу —
Буюк инсон,
Буюк жаллод ҳақида.

Сўранг,
Омоч сурган болакайлардан,
Чиллак оёқларин судрашиб аранг.
Қирқ биринчи йилда,
Милтиқ етишмай,
Асирларга тушган
Аскардан сўранг.

Шунда
Аён бўлар унинг сиймоси,
У ярмин қамаган,
Ярмини қирган.
Ярмини қўйгану дорларга осиб,
Қолган ярми билан
Жангларга кирган!..

Унинг бутун умри
Жумбокдан иборат,
У айн и адолат,
У айни ғорат.
У оқил бузғунчи,
У моҳир меъмор —
Инсон суягидан солган иморат…

У халқлар қотили,
Халқлар отаси,
Тилим тебранмайди
Ёмон дейишга.
У шундай улуғки,
Йўкдир қиёси,
Қанча улуғ бўлса,
Тубандир шунча.

Йўқса, айтинг,
Ким у?
Йўқса айтинг, ким?
Ярим халқ қарғару
Ярим халқ йиғлар.
Менинг саволимга
Энг тўғри жавоб —
Бера олгувчининг ҳаммаси ухлар!

Менга жуда азиз
Унинг сиймоси,
Бир қарасам,
Йўкдек сира қиёси.
У бир бағри дарё,
Бир бағритошдир,
У бир қуёш
AMMO —
Қора қуёшдир!

* * *
— Умр нима, эй одам,
— Умр учиб кетган қуш.
— Армон нима, эй одам?
— Армон эсдан чиққан туш…

— Омад нима, эй одам?
— Иккала соғ қўлингдир.
— Орзу нима, эй одам?
— Орзу юрган йўлингдир.

— Ёлғон нима, эй одам?
— Ёлғон узун эртакдир.
— Ҳақ нимадир, эй одам?
— Ҳақиқат қон юракдир.

— Қайғу нима, эй одам?
— Қайғу ҳам ширин армон.
— Бахт нимадир, эй одам?
— Бахт бир бурда қора нон.

— Қора нон нима, эй одам?
— Қора нон — имон, жўра,
— Имон нима, эй одам?
— «Халқ душмани»дан сўра!.

Тушимга киради Қодирий бобом:
Болам, оқибатинг йўқ экан, болам…

Бўлса агар менинг гўримни топ, дер,
Келиб очиқ қолган кўзимни ёп, дер.

Ҳаммамизга қабр бир жойдан тегди —
Бари боболаринг ёнимда, дейди.

Қабрлар қабрга бирлашиб кетган,
Қўллар бўйинларга чирмашиб кетган,
Бамисли шохдан дув тўкилган бодом —
Ётар бепоён майдон тўла одам…

Рутубатли Шимол ўрмонларида
Қайинлар ҳўнграб қуёшни уйғотар.
Қаранг, Чўлпонингиз сўнгги маконида
Бекасам чопонин ёпиниб ётар.

Ётар алпқоматли баҳодирлар қатор,
Акмаллар,
Қодирлар,
Шокирлар ётар,
Ётар Файзуллолар,
Ётар Аҳмадлар,
Худо раҳмат қилгур, худо раҳматлар…

Уларнинг саноғи юлдуздан ҳам кўп,
Юртим, дилбандингдир ҳар гиёҳ, ҳар чўп,
Фидоларинг бўлган фарзандларингдир,
Номдору номсизин хоки пойин ўп!..

1988 йил.

Мунчоқ

Мунчогим, отингни ким куйди мунчок?..
Майсадек манглайинг майинки бирам.
Бегона эмасман, бизлар хамкишлок —
Шу жойда чопкиллаб усгандим мен хам.

Олифта эгнимдан ўгирма юзни,
Сенга дардим айтай хаммадан олдин.
Қули булмокчийдим бир гузал қизнинг,
Шеър деган балога бойланиб қолдим!..

Сиз — итлар бировни севсангиз агар,
Итдек содикдирсиз балки, бир умр.
Бизлар-чи… Эх, кара, кулларим титрар,
Буйнингни қисвордим шекилли, узр.

Дунёнинг ишлари шунака, ошна,
Одамнинг тафтини хайвон олади.
Сен узинг яшайсан кимгадир ташна,
Сенга ташналаринг қарсак чалади.

Биз битта урутмиз мен сенга айтсам —
Шоир хам оламда ит каби санкир!..
Мунчстим, буйнингдан менга жуда хам
Кадрдон бир кўлнинг ислари анкир.

Эхтимол… Эх, яна бошланди титрок,
Мен ундан бир умр булолмам халос.
Жон деб ичардиму сен билан озрок,
Афсус, ҳамён қуруқ — савлат бор, холос…

Илк севги, илк севги, аччик тоголча,
Кунгилдан-кунгилга томган нурли байт.
Мен кетдим. Бор, сен хам йулингдан колма,
Хар холда, бекангга мендан салом айт…

Муҳаммад Юсуф

Бободеҳқоним

Ер айланар,
Ер айланар,
Ер югуриб тинмайди,
Яктагингнинг енгларидан
Тер югуриб тинмайди,
Кўлинг тегмай бу дунёда
Битта гиёх унмайди,
Тин билмаган жоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Офтоб чикар,
Офтоб ботар,
Чўғлар сочиб танангга,
Бир кунгина бормай куйсанг
Нима қилар далангга?..
Бир шонача парвоналар
Булолмайсан болангга,
Ташнаи нолоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Иш дегани факат сенга
Чикканми ё эй мумин,
Қора мехнат йургагингдан
Юкканми ё эй мумин?
Онанг сени пахтазорда
Тукканми ё эй мумин?..
Кддоккул-товоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Epyр юзим,
Кўк ёришиб
Кетгайдир бир жилмайсанг,
Дунёларни окка ураб
Куйганингни билмайсан,
Уйингда хам,
Туйингда хам
Пайкалингни уйлайсан,

Ким толикди чул багрида
Бустонларни яратиб,
Қора денгиз буйларида
Ким кезар жон яйратиб,
Минбар тула гапга чечан
Нотикдарни сайратиб,
Ўзи безабоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Шийпонларда ултирардинг
Кўтаролмай белингни,
Семиз вакил мактабидан
Хайдаб келди углингни,
Кеч куз эди, ечиб бердинг
Эгнингдаги тунингни:
Ол, кийвол, полвоним менинг…
Бободеҳқоним менинг.

Болажоним,
Сен-ку келдинг,
Жонинг ачиб отангга,
Хатто сенинг мехнатингни
Билмадилар, аттанга…
Пучокни хам пахта килиб
Топширганлар Ватанга!..
Топгани талоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Олам яралгандан буён
Дехкон кимни алдабди,
Дехкон кулин кабартирган
Кетмон кимни алдабди,
Ўзбегимнинг пешволари
Ўзбегимни алдабди…
Ох, лолу хайроним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Соддадилим,
Сен-да суйиб
Ишонгандинг уларга,
Тонгни тонгга улаб мехнат
Килдингми тулқиларга,
Бир Кўлингнинг фурсати йук
Бир Кўлингни силарга,
Мехнати армоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Жоним бобом,
Гапир сен хам
Бундок холу ахволинг,
Балик булиб уватларда
Сузиб юрар хаёлинг,
Сени сотган олчокларга
Йукмиди бир саволинг?..
Эх, Oғиp карвоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Нега хомуш ерга бокдинг,
Буйингдан айланайин,
Шу топда кунглингдан кечган
Уйингдан айланайин:
Арпа эккан — арпа урар,
Бурдой эккан — бурдойин!..
Халол тузу ноним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Замин аро тирикликни
Бор килгувчи узингсан.
Ё гулизор
Ё ташнаи
Зор килгувчи узингсан,
Оби хаёт таратгувчи
Буюк сувчи узингсан,
Тинчликка посбоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Сен хамиша хак томонсан,
Сен хакикат томонсан
Инсон зотин ёругликка
Етакловчи сорбонсан,
Ўзинг бемор,
Ўзинг табиб,
Ўзинг мал хам, дармонсан,
Багри кенг осмоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Ер айланар,
Ер айланар,
Ер югуриб тинмайди,
Сенинг ойдек юзларингдан
Тер югуриб тинмайди,
Кўлинг тегмай бу дунёда
Битта гиёх унмайди,
Тин билмаган жоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Элим ризки мудом сенинг
Пешонангнинг терида,
Элим ризки етилгайдир
Юрагингнинг курида,
Савлат тукиб утирганим
Курултойлар турида —
Бекасам чопоним менинг,
Бободеҳқоним менинг.

Мен хам сенинг тузу нонинг
Ичиб юрган болангман,
Шоирман деб кушдай куниб,
Учиб юрган болангман,
Узинг билан пайкалда сув
Кечиб юрган болангман —
Сенга бу достоним менинг,
Бободеҳқоним менинг…

Муҳаммад Юсуф

Эски асрга

Элак ушлаб турган Аср,
Эй узун куйлак.
Олиминг кўп, аммо
Хабиб Абдулланг булак.

Гарчи созинг битта, айтар
Каломинг битта,
Шоиринг кўп, аммо Ғофpyp
Буломинг битта.

Яна қанча айланару
Еру осмонинг.
Худо билсин качон келар
Шукур Бурхрнинг.

Дарвозангни ёпмай туриб,
Сен бизга кдраб,
Айт: буюгин улуғлаган
Миллатга шараф.

Сен айтмасанг биз уларнинг
Кддрин билмаймиз,
Бир амаллаб ўлдирволиб,
Кейин йиглаймиз.

Муҳаммад Юсуф

Мухаббат богига кирмадим бир бор,
Суйиб бир гулга кул урмадим бир бор.
Энди тунлар йиглар менга кушилиб,
Кунглимда бир ёру куйнимда бир ёр.

Бири бирисига ухшамас, ёраб,
Кўзимнинг ёшлари тухтамас, ёраб.
Кўярман бир унга бир мунга караб…
Кўнглимда бир ёру куйнимда бир ёр.

Бирин эркалайман дудогим билан,
Бирисин эркалаб нигохим билан
Яшарман савобу гунохим билан —
Кунглимда бир ёру куйнимда бир ёр.

Бирин хур дейинми, бирин гулойим,
Суймаганим суйганимдан мулойим.
Бу кандай кургилик экан, Худойим,
Кунглимда бир ёру куйнимда бир ёр.

Дарёман иккита киргокда кузим,
Товонимда бузим, томокда бузим.
Икки ут ичида кийнокда узим,
Кунглимда бир ёру куйнимда бир ёр.

Биз бархаёт сиймо деган уша ўлмас
Алишернинг авлодлари — алла билмас.

Учди Чамбил кулларидан сунгги ўрдак,
Алпомишлар ётган бешик энди эртак.

Ўз боласи Улугбекка килич солди,
Шох боласи булиб бир кук юлдуз колди.

Чакмок булиб келди Бобур, кетди
Бобур, ўзбек энди ўз уйида хам мусофир.

Бир боши хеч ковушмагач, хатто
Машраб Девона хам ўз юртини кетди ташлаб.

Топинг кани Куконида суратини,
Ўзбек кувди, уйгур кумди Фуркатини.

Фуркат уйгур деганим йук, берайин шарҳ —
Ўз боласин ўзи кумсин дейман хар халк.

Ўтганларни уйлаб дилда дарди пинхон,
Ойбек утди, Рафур Гулом, Шукур Бурхон.

Бу дунёда хар кимса ўз ризкин терсин,
Элим, сенга инсоф берсин, инсоф берсин.

Куй, йиглатма айтиб эски ашулангни,
Хеч булмаса асра энди Абдуллангни!

Муҳаммад Юсуф

Онаизор

Кунглим колса булбулдан хам гулдан хам,
Крлар булсам бир кун ахир тилдан хам…
Агар бир зот йиБласа чин дилдан хам —
Онам йиглар, онам йиглар, онам у…

Сигмай колсам шундай кенг бу жахона,
Осмонларга рухим булса равона,
Жонсиз таним устида хам парвона —
Онам йиглар, онам йиглар, онам у…

Тонар булса кулимдаги тор, дунё,
Уч кун утмай унутгай дуст-ёр, дунё.
Еру кукни титратиб зор-зор, дунё —
Онам йиглар, онам йиглар, онам у…

Гулдай кулиб юрмасмиди углим деб,
Куриб кунглим тулмасмиди, ўғлим деб,
Онанг улса булмасмиди углим, деб
Онам йиглар, онам йиглар, онам у…

Кунглим колса булбулдан хам гулдан хам,
Колар булсам бир кун ахир тилдан хам.
Агар бир зот йигласа чин дилдан хам —
Онам йиглар, онам йиглар, онам у…

* * *
Тойчок булиб колсам эдим, тойчок булиб,
Корасоч бир киз кулунга урток булиб.
Кувалашиб юрмасмидим дала-даштда,
Бу дунёда нима курдим сени севиб.

У хам мени севар эди менга ухшаб,
Кутар эди гушангада утл ар тушаб.
От булса хам тушунарди мени уша,
Бу дунёда нима курдим сени севиб.

Майли эди аргамчида бойлансак хам,
Тупрокларга аганашиб кийналсак хам.
Биз бир умр бир козикда айлансак хам,
Бу дунёда нима курдим сени севиб.

Отдай хамдам булар эди жонимга у,
Киздай малхам булар эди жонимга у.
Бир кишнасам келар эди ёнимга у,
Бу дунёда нима курдим сени севиб.

Хаёлимнинг даштларида уюр-уюр,
Кулунчалар чопиб юрар, мени суюр…
Яна кандай азобинг бор, жоним, буюр,
Бу дунёда нима курдим сени севиб.

Тойчок булиб қолсам эди, тойчок булиб,
Корасоч бир киз кулунга урток булиб,
Кувалашиб юрмасмидим дала-даштда,
Бу дунёда нима курдим сени севиб.

Муҳаммад Юсуф
Марсия

Фарзанд доғи куйдиради куйган сари,
Дийдалари куз унгидан кетмас нари.
Оназорин тилаб олган болалари,
Афгон кирларида колган баходирлар.

Алвон-алвон гуллар eFap адирларга,
Кул етмайди сиз л ар ётган кабрларга.
Олис юртда йулдош булиб Бобурларга,
Афгон кирларида колган баходирлар.

Жалолиддин кони жушди конингизда
Умид килиб узилмаган жонингиздан.
Навоийдек зотлар ётар ёнингизда,
Афгон кирларида колган баходирлар.

Йигит булиб яйрабгина юрмай кетган,
Бир киз кокилларин кузга сурмай кетган.
Тугилган боласин буйин курмай кетган
Афгон кирларида колган баходирлар.

Кимга керак булди, кимга керак булди;
Сиз улдингиз кимнинг буйи терак булди.
Бу дунёда улим хам бир эрмак булди,
Афгон кирларида колган баходирлар!..

Мен багримдан шаънингизга шеър тиладим,
Дунё мендан, мен дунёдан упкаладим.
Тугишгандан азиз менинг укаларим,
Афгон кирларида колган баходирлар.

Фарзанд доги куйдиради куйган сари,
Дийдалари куз унгидан кетмай нари.
Оназорин тилаб олган болалари,
Афгон кирларида колган баходирлар.

Муҳаммад Юсуф

Ўзбек

Сен пахта терардинг етти бу килиб,
Пайкалингда эдинг, эй онажоним.
Узбекмисиз, дея галати кулиб,
Мендан су раб колди бир танноз хоним.

Таннозлар билан не ишим бор.
Ёраб,
Аммо тушундим бу ишорасига.
Каршимда турарди у эрмакталаб,
Малика боккандек фукаросига…

Мана, газеталар чикди куйнидан,
Хаммаси узича килади талкин.
Тиллолар топилган эмиш уйингдан,
Олтинга кумилиб колибсан, халким.

Сен нега Кримга бормайсан езда,
Ёки сен отангнинг угай уБлисан?!
Сукса индамайсан, куйми-туклисан,
Урса йиБламайсан, демак — угрисан!

Сахар дан шомгача мултираб, кузинг
Курмай колгунича чопдинг далангни.
Угарлик килмасанг, айт ахир узинг,
Кдндай бокаяпсан шунча болангни.

Хоним нигохидан укканларим бу,
Кунглимдан кечганин билиб туради.
Ясама юзида ясама кайгу,
Узбекмисан, дея кулиб туради…

Бир бон лай дедиму тилимни тийдим,
Майли, одам куриб шунга суз дейми.
Узбекни ер танир, Осмон танийди.
Таннозлар каёкдан билсин узбекни!

Муҳаммад Юсуф

Менинг эртагимсан

Менинг шодлигимсан, болалигимсан,
Менинг гуссам узинг, менинг армоним.
Сени осмонимга олиб кетаман,
Ерда бизга кун йук, кун йукдир, жоним!..

Хато килдиммикан мен эрта келиб,
Ё сен адашдингми келиб кейинми?
Гохо кимлигинг хам булмайди билиб,
Иним дейми сени, севгилим дейми?

Кет, деб хайдолмасам нетаман,
Кел, деб айтолмасам нетаман.
Сени осмонимга олиб кетаман,
Сени осмонимга олиб кетаман…

Уиламай дейману уйламай булмас,
Утсанг сен томон бир буйламай булмас.
Сен менинг хаммадан яширган сирим,
Менинг эртагимсан, суйламай булмас.

Кет, деб хайдолмасам нетаман,
Кел, деб айтолмасам нетаман.
Сени осмонимга олиб кетаман,
Сени осмонимга олиб кетаман!..

* * *
Севгим менинг, мен билмадим, менинг севгим,
Кузинг шахломиди сенинг, хумормиди?
Эртакдаги Лайли сендай дилдормиди,
Ай, юзингни бир курмадим, менинг севгим.

Гох гул булиб яшнади дил, гох сулди гул,
Гох йиглатиб, гохо узи кон булди дил.
Томогимда чиркираган жон булди дил,
Ай, юзингни бир курмадим, менинг севгим.

Сени факат олислардан аллаладим,
Эркаласам хаёлимда эркаладим.
Сочларингни тушларимда сийпаладим,
Ай, юзингни бир курмадим, менинг севгим.

Сен куш булиб учдинг-кетдинг, тутолмадим,
Оху булиб кочдинг, кувиб етолмадим.
Бир бор куриб бир ширин суз айтолмадим,
Ай, юзингни бир курмадим, менинг севгим.

Соч окарди юракдаги шу бир чуғ деб,
Армондаги, тилакдаги шу бир чуғ деб,
Йигит умрим зорланади севги йук деб,
Ай, юзингни бир курмадим, менинг севгим.

Ана, ажал остонамда турар буйлаб,
Фаришталар чорлар мени улан суйлаб,
Жаннатларда зерикарман сени уйлаб,
Ай, юзингни бир курмадим, менинг севгим.

Муҳаммад Юсуф

Иймон қўшиғи

Умрнинг хар куни байраммас, туймас,
Учар окшоми бор олдинда чирок
Куйлагингга караб жаннатга куймас,
Ажрим булар бир кун савобу гунох.
Чуян дошкозонга шайтон ут калар,
Куткарса бир куни иймон куткарар…

Номинг тутган тузинг тотмай кетмасин,
Уйингда хар куни ёстик етмасин.
Туртта майизингни куш хам еб кетар,
Уйинг четлаб одам зоти утмасин.
Берк сароймас — очик айвон куткарар,
Мезбонни бир куни мехмон куткарар…

Хор килиб уйнама хар кимса бошин;
Йигит гарибию кизнинг ювошин.
Кушкингни куз-кузлаб, зарингдан сузлаб,
Мустарин кузидан окизма ёшин.
Кимда — кетар хусн, ким хуш буй тарар,
Лолани хокисор райхон куткарар.

Ботинда бошкаю зохир булаксан,
Аввал бошка эдинг, охир булаксан.
Кунгил кучасида, кунгил куйида,
Келган изга кайтиб борар йулаксан.
Бунда хар ким узи кул — жон куткарар,
На шоҳ, на хакими Лукмон куткарар.

Муҳаммад Юсуф

Мадина

Мадина, Мадина, нега йиглайсан,
Менинг асал кизим, качон ухлайсан?
Иситманг тушмади, тополмадим дори,
Тинмади чакалок жонингнинг зори,
Ярашмас яшамок нокасга ёлвориб,
Чида, epyғ тонгни кутамиз, кизим,
Биз хали хаммадан утамиз, кизим…

Сен йиғлоқ тугилдинг, мен ёзолмадим,
Ёзган шеъримни хам утказолмадим,
Аммо ишон ахир, булбул юрагим,
Мен уни бекорга утга солмадим,
Бу ёpyғ дунёда менинг колар изим,
Биз хали хаммадан утамиз, кизим…

Иккала кулимда сенинг бешигинг,
Кунглимда кузингдек шаффоф куиютинг.
Тунларимга наво кайтар куним бор,
Сенга ардок сузим айтар куним бор,
Кдлбимни шудгордек хайдар куним бор.
Йэтлаб ёздирмасанг айланай узим,
Биз хали хаммадан утамиз, кизим.

Шоир шундай купки, уларга ер тор,
Хаммаси машхур ва хаммаси номдор,
Улугвор, уларга етмок куп душвор,
Аммо улар ойга босиб юзини
Турганда осмонин багрига илк бор
Биз олиб боргаймиз тупрок исини,
Гулдай димогига тутамиз, кизим,
Биз хали хаммадан ўтамиз, кизим!..

Биз хали хаммадан ўтамиз, кизим,
Йиглаб ёздирмасанг айланай ўзим.

Узр

Биз бахорга ошик булдик, куздан узр,
Хазонларда колиб кетган киздан узр,
Хар не утса биздан утди, бизда гунох,
Тугилмаган кушикларим, сиздан узр…

Соринчларга сингил булди суюкли ёр,
Мен меровда на мехр бор, на кунгил бор,
Озрок илхом, купрок шароб килди хумор…
Тугилмаган кушикларим, сиздан узр.

Тилимдан бол томди бокиб оламга гох,
Бир ширин суз айтолмадим боламга гох,
Йиллаб бармок босолмадим каламга гох,
Тугилмаган кушикларим, сиздан узр.

Йулим караб жайрон кузи толиб кетган,
Гох далада дайди шамол олиб кетган,
Гох андиша айвонида колиб кетган,
Тугилмаган кушикларим, сиздан узр.

Дили борга дилдан дардим тукканим рост,
Суз бошида бош эгиб тиз чукканим рост.
Гохи жонни авайлаган — куркканим рост,
Тугилмаган кушикларим, сиздан узр…

Ўксимасин зардоб тула кунгилчангиз,
Дарё-дарё куз ёшим бор чумилсангиз,
Мен хам машхур булармидим, туғилсангиз,
Тугилмаган кушикларим, сиздан узр…

Юрагимнинг тагидасиз ялпиздан пас,
Гох уйлайман — шундок кулим узатсам бас!
Юзингиз бир курмай сира улгим келмас…
Тугалмаган кушикларим, сиздан узр.

Муҳаммад Юсуф

Машраб хиргойиси

Донишни кийнаб туймаган,
Холи-жонига куймаган,
Нодон билан кулиб уйнаган,
Пихини ёрган дунёсан.

Ўғрини сийлаб овлокда,
Ошини мактаб товокда,
Туррини кийнаб сиртмокда
Лойларга корган дунёсан.

Ўтга бостириб далани,
Сувга чуктириб калъани,
Отадан олдин болани
Жонини олган дунёсан.

Улуғин хурлар сенмасми —
Турга утказиб нокасни,
От урнига йулбарсни
Кушига солган дунёсан.

Ким хам ишонар нозингга,
Бахоринг ухшар ёзингга.
Куйларинг тушмас созингга —
Кўшиғи ёлғон дунёсан!..

Ок румол ураб отиндай,
Товланма менга олтиндай.
Бола курмаган хотиндай —
Алласи ёлгон дунёсан!

Муҳаммад Юсуф

Эртак

Эртагим чузилди, менинг эртагим…
Эртага энди бу дунёдан утсам,
Хаёт, азизим, сен хафа килмагин,
Менинг ширингина кизларимни хам.

Кунглимдан тукилган куйлар нимадир,
Алвон кушикларим учар изимдан.
Ёзган китобларим — қoғoз кемадир,
Мен кетсам, улар хам кучар изимдан.

Кулга кумдим олтин фурсатларимни,
Энди бир кун факат дадил ва уктам
Шоирчалар килса гийбатларимни,
Балки, бирон кимса эслар мени хам.

Эсламаса нима, мен бир ту пори,
Кишлоки сузбозни, осмон йикилмас.
Уриб турган калбнинг тирикдир зори,
Тухтаганидан сунг юрак сикилмас…

Мен сенинг борингга булдим парвона,
Сахроларинг кезиб толди товоним.
Кипригим олдида турибди, мана,
Товусдай товланиб охир довоним.

Эртагим чузилди, менинг эртагим,
Тонгни куролмасдан дунёдан утсам,
Хаёт, ёлгизим сен хафа килмагин,
Менинг ширингина кизларимни хам!

Муҳаммад Юсуф

Ялпиз

Узим жаннатда-ю, дузахда кунглим,
Ялпизжон, сен усган утлокда кунглим.
Сен жилБа буйида саргайган синглим,
Мен уммонда сенга мушток ОБангман.

Кузимдан ёш окар юзингдан ўпсам,
Канийди бир умр пойингда чуксам,
Дилингга дилимни дардини туксам —
Водийсидан ажраб колган вохангман.

Мен шоир эмас, мен назмбоз косиб,
Шеърим шухратимга эмас муносиб.
Бир лутф туфайли минг гафлат босиб,
Аририга сирмай колган нахангман.

Осмонин туси йук бу тахтни нетгум,
Райхонин иси йук бу бахтни нетгум,
Бош олиб ёнингга келади кетгум,
Далангдан оламга бир садакангман!..

Эй ок кунглим менинг, эй кук куйлагим,
Буйингга буйимни келар тенглагим,
Куйласам факат сен сабаб куйладим,
Япрогингдан ерга томган охангман.

Муҳаммад Юсуф

Бор бўлсин

Киз бор уйнинг файзи булак дейдилар.
Жаннат йули — киз бор йулак дейдилар.
Унгиримда углим йук деб уксиманг,
Toғ булмаса кир хам тиргак дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр булсин.
Оминалар, Холидалар бор булсин!..

Киз йук юртга кукламлар сеп тушарми?
Келини йук туйлар туйга ухшарми?
Киз борки, улка омон, Kypғoн бут,
Киз кутмаса йигит олов кечарми?
Жонлар илхак, илинжлар тумор булсин.
Маъсудалар, Махзуналар бор булсин.

Кизи йукнинг ойсиз хомуш осмони,
Кизи борнинг касрдир хонадони.
Шу мунглигу шу муштипар парвонанг,
Йигит йулнинг, киз — кунгилнинг султони.
Ота уйда хар куни бахор булсин,
Мавлудалар, Маъсумалар бор булсин!

Эй Мухаммад, олти оғa-ининг бор,
Бирда яхши, бирда ёмон кунинг бор.
Бир кун бошинг ботар булса болишга,
Кизларингдан якин яна киминг бор?!
Совчилари эшигида зор булсин —
Нозималар, Мадиналар бор булсин.

* * *
Юзга ажин тушди,
Сочга киров инди.
Болаликда колиб кетди шух,
Колиб кетди канча яхши кунларим,
Оркага караш йук…

Килган хатоларим узимга аён.
Хотира — изимдан тушган дайди ук.
Мен кимни унутдим,
Кимлар мендан тонди…
Оркага караш йук.

Сунди канча яхши тилаклар.
Сунди хайрат — юракдаги чўғ.
Кетдик калбим, Кетдик кадрим… кетдик,
Оркага караш йук.
Анов ким деб сураш йук.

Муҳаммад Юсуф

Тилак

Хар кимнинг хам сочларига ок тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Хар кимнинг хам кувват кетиб белидан,
Кулларига асо — бир таёк тушсин.

Имони соф, юзга кириб epyf юз,
Туйлар куриб елкасидан тoғ тушсин.
Жисмига сунгги сафар олдидан
Уз боласин кулидан ту прок тушсин…

Муҳаммад Юсуф

Бир куни

Бир куни,
Бир алвон
Замон келади,
Замин узра
Омон-омон булади.

Ун йилми,
Юз йилми утиб орадан,
Урушлар,
Низолар кетиб орадан,
Туплар
Ддирларда бурдой у ради,
Танклар
Далаларда пахта теради.
Миллатлар,
Элатлар
Ок тан, кора тан
Хаммаси
Хазрати инсон булади…
Олам гулистон булади…
Бир куни…

Шоирлар-чи, бобо,
Шоирлар нима булади?
Шоирларнинг шодликдан
Юраклари ёрилиб улади!

Муҳаммад Юсуф

Тавалло

Ок йургакка урагансан узинг бизни,
Хам ок ювиб-тарагансан узинг бизни.
Бешигимиз узра бедор она булиб,
Кунимизга ярагансан узинг бизни.
Фидойинг булгаймиз сени, Узбекистан,
Хеч кимга бермаймиз сени, Узбекистан!..

Калконинг бор, ким касд килса гар жонингга
Алпомишлар рухи ёр хар углонингга.
Асрагаймиз гиёхинг хам гулдай упиб,
Ёвлар якин йулолмагай кўргонингга.
Адойинг булгаймиз сени, Узбекистан,
Хеч кимга бермаймиз сени, Узбекистан

Тузинг тотиб, унутганлар хор булади,
Кузларига икки дунё тор булади.
Шодон даминг куролмаган юртфурушлар,
Бир кун бир кафт кумлоБингга зор булади.
Ёнингда тургаймиз сени, Узбекистан,
Хеч кимга бермаймиз сени, Узбекистан!..

Гул куринган даштингдаги гиёх-хасдир,
Соддадилу улуБворлик сенга хосдир.
Севамизки, чулларинг хам бизга жаннат,
ТупроБинг хам Макка мисол мукаддасдир.
Онадек кургаймиз сени, Узбекистан,
Хеч кимга бермаймиз сени, Узбекистан!

Муҳаммад Юсуф

Юрак

Юрак, ёмон экансан,
Қип-кизил кон экансан.
Кун йук экан менга хеч,
Сенки омон экансан…

Қиз суйдинг — булди армон,
Этакка тулди армон.
Булди, сени куксимдан
Юлиб утга отарман.

Дуст тутиндинг — ёв чикди,
Елкамга найза сукди.
Сенинг билан сигиниб
Юрган йулда ғoв чикди.

Ана, севгим — учган ук,
Муздек тошни кучган ук.
Қиз суйдинг — булди армон,
Куриш бору айтиш йук.

Булди, сени куксимдан
Юлиб сувга отарман.
Сохилларда кум билан
Кучоклашиб ётарман…

Юрак, ёмон экансан,
Қии-кизил кон экансан.
Кун йук экан менга хеч
Сенки омон экансан…

Муҳаммад Юсуф

Ширин азобим — севги

(Туркумдан)
Эй гул,
Сени унутдим,
Узиб кетди бошкалар.
Мана, энди илк севгим
Юрагимга тош калар…

О, бу тошлар бир oғиp,
Хар кирраси кизил чуБ,
Оғрийди, жоним oғиp,
Бу ОБрикка даво йук…

Гунча эдинг,
Гул эдинг,
Очилмасдан сулдинг-ку,
Бахтим эдинг бор умрим
Етмас азоб булдинг-ку!

Унутмок хам шунчами,
Дунё тулди бурзимга.
Ёниб турган кунчалик
Ботиб крлдинг кузимга…

Эй гул, сендан кечдиму
Унутолмай багрим кон.
Хаёлингдан учдиму
Хаёлимда сен хамон.

Узиб кетди бошкалар,
Юлиб кетди бошкалар.
Мана энди бир армон
Юрагимга тош калар.

О, бу армон куп оғиp,
Хар кирраси кизил чўл.
Огрийди, жоним оғиp,
Бу ОБрикка даво йук…

2
Бир кун куриб танидим,
Тош йулдаги изингни.
Пешвоз чикдан мен эдим,
Кетдинг буриб юзингни.

Салом севгим — азобим!
Бок, бевафо ёрингга.
Шукур килдим ортингдан
Бу дунёда борингга.

Кетдинг хаёл сингари,
Кддамингдан чакнаб чул.
Бахтли аёл сингари
Бебахт билан ишинг йук.

Яна тусди йулимни,
Яна тусди илк севгим.
Музлаб колган кулимни
Юрагимга босди жим.

Булди юрак, йиглама,
Йиғлагандан не фойда?
Хижрон йули музлама,
Тоймок, осон бу жойда.

Тойдинг — кетдинг,
Кетганни
Соғинмок йук севгида.
Биз бой бердик имконни,
Кокинмок йук севгида.

Кдра, кизил гулхандай
Офтоб бокдр уфкда.
Яна бир кун кийналмай
Айланмокда кушикка.

Утмишга айланмокда,
Айланмокда утмишга…
Дил кушга айланмокда —
Дил яна соков кушга!

Муҳаммад Юсуф

Биринчи бўca

Бошкага уйланди йигити тушгур…
Такдир экан, деб куяди курса.
Киз йиБлайди,
Киз излайди,
Киз дилгир,
Ундан кунгил узолмайди киз эса,
Биринчи буса, биринчи буса…

Куникасан, дейди унга одамлар,
Унутасан, дейди унга одамлар.
Кошки, куникиб булса,
Кошки, унутиб булса,
Биринчи буса, биринчи буса!

Муҳаммад Юсуф

Талла балдок

Суюкли ёр, кулорингда
Тилла балдок.
Мен яшарман юрагингда,
Тилла балдок.

Унутолмай уртанасан,
Тилла балдок,
Юрган йулу йулагингда,
Тилла балдок.

Сен йилайсан, йилайди зор
Тилла балдок.
Қулим изи билагингда,
Тилла балдок…

Ёринг бошка, ёринг булак,
Тилла балдок.
Мен бошканг, мен булагинг-да,
Тилла балдок

Чўлок турна

Низом акага
Вир оёкда чопиб келдинг
Чулок турна.
Уйим кайдан топиб келдинг,
Чулок турна?

Ўзи кон бу дилни энди
Сен хам тирна,
Кай ёвузга нишон булдинг
Чулок турна?..

Келдингми, кир, остонада
Чучиб турма.
Бор экан-да, пешонада,
Чулок турна.

Бегонамас бу кўргилик,
Бошга тушган.
Менинг хам кок юрагимга
Тош отишган.

Биз тилмочсиз бир-биримиз
Тушунгаймиз,
Шароб ичмай ака-ука
Тутингаймиз!

Муҳаммад Юсуф

Машҳур ўғил

Насихатга кунмади угал,
Ота хуноб. Кампири хайрон.
Пишкиради, олис йулга шай
Бостирманинг остида жийрон.

Жилов тутган куллар калтирар,
Кузларида энди чол сузи:
— Укишингга бу йил бормасанг,
Келаси йил борардинг, кузим…

Кдйсар у БИЛ от устида шод:
— Одам укиб танийди эсин.
Суру в билан нима ишим бор,
Менга деса кашкирлар есин…

Кетди. Ортда колди дала, кир,
Kppa куррон кир устидаги.
Йигитчанинг шахарда машхур
Шоир булмок эди тилаги…

Йиллар утди. Мункиллаб хамон
Қўй бокади кирда чол тушгур.
Ҳа, дарвоке, уБли бор эди —
Ўғил бугун шахарда машхур.

Муҳаммад Юсуф

Инсон

Юлдузларни ютиб юборди 6у тун,
Ютдию унутиб юборди бу тун.
Шундай тунда агар йирлагинг келса,
Сен одам экансан, одам экансан.

Чакалок ту галди — сочи коп-кора,
Кузини очмасдан жилмайди, кара.
Шундай кунда агар куйлагинг келса,
Сен одам экансан, одам экансан.

Мен таскин изладим куйган жонимга,
Суйдим, балоларга колдим, ёнимга
Келиб секин холим сурагинг келса,
Сен одам экансан, одам экансан.

Танхо билмаса хам, билса хам Ватан,
Йигласа хам Ватан, кулса хам Ватан,
Унга жонни тикмок тилагинг булса,
Сен одам экансан, одам экансан.

Кдхр бу — адоват, араз уткинчи,
Куёш кутарилиб, куёш ботгунча,
Керакмасларга хам керагинг булса,
Сен одам экансан, одам экансан.

Муҳаммад Юсуф

Меҳмон

Сувлар энди тиниқ тортган пайт,
Куз. Одамлар пахта теряпти.
Ногоҳ хабар тарқалди: диққат,
Марҳаматга меҳмон келяпти!..

Келди. Кўрдик. Ана салобат.
(Билишган-да, «диққат» деганлар).
Деҳқон юртга ёғилди шеър, байт —
Меҳмонимиз шоир эканлар.

Далаларни айландик бир кун,
Бир кун чикдик от миниб қирга.
Бизлар унинг кўнглин овладик,
У мавзулар қидирди шеърга.

Кетар чоғда аммо хафадек,
Мени имлаб бармоғи билан,
Шивирлади қулоққа секин:
Марҳаматда ҳайкал йўқ экан…

Меҳмон кетди. Айтолмай қолдим,
Мен бир жавоб тополмай қолдим.
Куз. Одамлар пахта теряпти,
На уйимга қайтолмай қолдим.

Қайтсам: тилинг йўқми, деб сўрар,
Қайтсам: кўзинг йўқми, деб сўрар.
Айтар сўзинг йўқми, деб сўрар.
Жазирама пахта пайкали…

Марҳаматликларнинг ҳайкали.

Марҳаматлик деҳцон йигит —
Қодирни гўза энди ҳосилга
кирган маҳал машина уриб
кетди. У ҳушига келганида
иккитагина қовургаси сог цолган
эди…
* * *
Қодир,
Қандай экан яшамоқ бахти?
Гоҳ уриб, гоҳ тиниб турганда юрак
Ўзи билдирмаса меҳрибон доктор,
Кўзи айтиб турса: ўлсангиз керак…

Ўзича сиғинар юртига -ҳар ким,
Биров уруғ сочар, биров уй тиклар.
Юмуш билан бўлиб, сен ўлсанг балки
Билмай ҳам қоларди марҳаматликлар.

Эшитдим. Жонимни авайлаб мен ҳам,
Қайдадир юрардим лолалар териб,
Кўздан дув ёш келди гулга энгашсам,
Оғрийверди санчиб манови ерим…

Ўзича сиғинар юртига ҳар ким,
Сочлари жингалак, юзлари силлиқ.
Учар оғайнилар мансаб илинжида
Креслоларга қилишар қуллуқ.

Севги изҳор қилар таннозларига,
Суратга тушади бўйдор, баҳодир.
Лекин мен биламан, агар кўрсатмасин,
Бир мушкулот тушса юртим бошига,
Кўкракни тутмоққа ағёр тошига
Майиб дўст, мажруҳ дўст — ўзингсан, Қодир!
Ҳаммасини билиб яшамоқ оғир,
Субҳи содиқ кўриб дўст юзида ранж,
Қўлингдан ҳеч нарса келмай шеър ёзмоқ —
Онангни алдашдек осон ва жирканч.
* * *
Қўл ушлашиб турган шаддод қизлардек
Қошда ўсма, қулоғида зираклар,
Туюлади менга қишлоққа борсам,
Таниш йўллар бўйидаги тераклар.

Бу йигит ким?.. Ниқташади бир-бирин,
Сергакланиб, сочларини турмаклаб,
Таниб секин уҳ тортади биттаси,
Қиқир-қиқир кулар бири эрмаклаб…

Муҳаммад Юсуф

Тиллақўнғиз

Тўхта, тиллақўнғиз,
У ёққа борма.
Ариқдан ўтдингми — у ёғи ғўза.
Тонг олди бошлаган ишингдан қолма,
Ялпизнинг лабидан сўрабер бўса.

Тўхта тиллақўнғиз,
У ёққа борма,
Этик пошнасида эзилар жонинг,
Инсон банд, у сизнинг саломга зорми?
Ўртоқ қумурсқалар, менга ишонинг…

Кетди. У гапимга қулоқ солмади,
Рўзғор ташвишими ё бошқа ўйда.
Жониворларда ҳам тоқат қолмади,
Бир кунгина тинчиб ўтирмас уйда.

Тиллақўнғиз балки… сирин айтгали,
Келгандир қошимга қанча йўл босиб.
Ўтмишни унутмоқ кимга муносиб?..
Қасос қилич қайрар саҳардир-шомдир,
Тўхта туғишганим, у ёққа борма!

Отабек қўшиғи

Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман,
Сен аччиғу мен ҳам наввот эмасман.
Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни,
Сен дилхуну мен ҳам дилшод эмасман…

Бошга неки тушса кўкдан атомиш,
Биз бир қафас аро гирён бир жуфт қуш.
Бир гўшада сен хомушсан, мен хомуш —
Сен вайрону мен ҳам обод эмасман.

Биз бир динда муридлар икки пирга,
Йўлатмасман сени мен билган сирга,
Биз на дўстмиз, биз на ғаним бир-бирга,
Сен жайрону мен хам сайёд эмасман.

Сенга қўйсин суймаганни суйишни,
Шундай яшаш айтгил, кўнглингга хушми?..
Сени қучиб, соғинаман Кумушни;
Жон омону ўзим ҳаёт эмасман.

Эй гул, суйиб не топдинг мен ёмондан,
Бекман, сенга ёр тилайман султондан,
Кўз узмасман мен Марғилон томондан,
Сенга кет ҳам, сенга қол ҳам демасман..

Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман,
Сен аччиғу мен хам наввот эмасман,
Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни,
Сен вайрону мен ҳам обод эмасман!

Муҳаммад Юсуф

Терма

Ёмон кўз тош ёрар дер,
Ёмон дўст бош ёрар дер.
Ёмон эркак тўй бузар,
Ёмон кўз уй бузар дер,
Ёмон бўлса йўлдошинг
Бор бахтинг хам тўзар дер.

Ёмон боқка гул бўлма,
Саҳрода бўл юлғунча.
Ёмон билан юргунча —
Ёлғиз яша ўлгунча!..

Билдингки, бевафодир,
Кўнгил қўймоқ хатодир,
Қўл ўпиб, қўйнингни
Нимта-нимта этодир,
Бир иш тушса бошингга
Боқмай ташлаб кетодир.

Қайғургунча қайғургин,
Қайрилмасга қайрилма.
Вафосизга берилиб,
Вафолидан айрилма!..

Бир кўнгил иморати,
Минг Макка зиёрати.
Бор бўлсин ҳар кўнгилнинг
Кўнгилга ибодати.
Қаср курма, Муҳаммад,
Ортингда бир из қолдир.

Олтин сочиб орттирган
Обрўйинг бир мисқолдир,
Дунё йиғиб нетарсан,
Бир кун ташлаб кетарсан!..

Муҳаммад Юсуф

Эски айвон

Тошкўчангга сочдим, эй ёруғ олам,
Мана, чегарасиз муҳаббатимни.
Тун бўйи ўзимга йиғлади онам,
Не қилиб қўйдинг деб — Муҳаммадимни.

У юзимдан ўпди, Кўзимга боқди.
О, бу қарашларга чидамоқ азоб…
Она мен жаннатда олмалар қокдим,
Она, мен дўзахда симирдим шароб.

Ёлғиз қушдек гоҳо кўкка учдим шан,
Отдилар, тегмади камон ҳам, тош ҳам,
Она, ойнинг юзи тирналган экан,
Она, йиғлар экан ҳатто, қуёш ҳам…

Ўйламанг, ўғлингиз ўша-ўша шўх,
Юзим тўла сўқмоқ ўттиз ёшимда.
Отамнинг сочида битта оқи йўқ,
Ўриклар гуллади менинг бошимда.

Кўришмадик, холос, бизлар минг аср,
Келдим, пойингизда чўкдим мана тиз,
Уй орзу қилсангиз — қурамиз қаср,
Тўй орзу килсангиз — изим тўла қиз.

Фақат майдан сархуш бу ўрик бошим,
Тувакдан тупрокка тушган гулдайман!..
Манов, булбулчаси очиқ бола ким,
Укамнинг ўғлими? Исмин билмайман…

Тошкўчангга сочдим, эй ёруғ о лам,
Мана, ниҳоясиз муҳаббатимни.
Тун бўйи ўзимга йиғлади онам,
Не қилиб қўйдинг деб… Муҳаммадимни.

Муҳаммад Юсуф

Ҳайвонот боғи

Ҳайвонот боғида жайронни кўрдим,
Тутқунликда дили вайронни кўрдим.
Кўрдим, қуруқ шохда сайрар тўтилар,
Йиғламсираб товуш қайрар тўтилар.

Қанотдан айрилиб, қилар пардозлар,
Осмонида энди учолмас ғозлар.
Бургутларнинг боши эгилган ерга,
Булбулларнинг ёши тўкилган ерга.

Какликнинг тўши қон, тумшуқлари қон,
Қумриларнинг маъюс кўзлари — достон…
Бу дунё аслида ҳайвонот боғи,
Муштоқ — зорликка кон бошдин-оёғи.

Бир-бир барин санаб нетарман, бас-да,
Неки гўзал бўлса бари қафасда!..

* * *
Менинг юрагимни тагида шундай
Ғалати ҳақиқат ҳукм суради —
Нафрат ва Муҳаббат эру хотиндай
Доим қўлтиқлашиб юради…

Рўзғорда не бўлмас?
Тирик жон, ногоҳ
Уришиб қолишса яраштираман,
Тўғри йўлга солиб ўзим уларни гоҳ,
Гоҳи тўғри йўлдан адаштираман.

Начора, ўртада норасида бор,
Битта кўзи қора Битта мурғак жон.
Ғоятда беғубор, Ғоятда дилдор
Ўша қизнинг оти — Ҳаётхон!..

Қиёси йўқ асло, меҳри бир дарё,
Ўхшаса ўзига ўхшайди ўзбек.
Болаларига-ку билдирмас, аммо,
Дунёда болам деб яшайди ўзбек.

Ўнта бўлса, ўрни бошқа унинг-чун:
Ўғлим оташимдан яралган учқун,
Қизим парилардан чеҳраси гулгун,
Юзлари лолам деб яшарщи ўзбек.

Бир кўлда беланчак, бир қўлда Қуръон,
Бир елкада кетмон, бирида иймон,
Барчага баробар бир офтобсимон,
Яшнасин олам деб яшайди ўзбек.

Момолари тетик юзга кирса ҳам,
Боболари қайси йигитлардан кам?
Набираси бўлса битта уйга жам,
Тўшак етмай тўнин тўшайди ўзбек.

Киндик кони томган тупроқ унга — шон,
Керак бўлса, бесўз бахш этар у жон,
Кўкракка урмайди: Ватан деб, Ватан!
Алпомиш ўғлонга ўхшайди ўзбек.

Эҳтиром этганга эҳромлари бор,
Кеккайганга бўйин эгмайди зинҳор,
Бешик тўла жажжи Исломлари бор —
Тошўтмас қўрғонга ўхшайди ўзбек.

* * *
Бу қиз қўлим етмас қизғалдоқ энди,
Ясанган янги йил куни арчадек.
Кеча жамалаксоч қизалоқ эди,
Пинжимда юрарди мушукваччадек.
Акасин унутар қизлар айниқса —
Ҳа, отингдан айланайин, Ойниса!

Қизларда қирқта жон бор, қирқ битта фириб,
Қулдай сарғайтириб жонингни олар.
Тунда тўйдан топиб кўз уруштириб,
Кундуз торкўчада танимай қолар.
Давлати камайиб қолар таниса —
Ҳа, отингдан айланайин, Ойниса!

Куйингда қақшаган мендек адо йўқ,
Кун йўқ менинг ўтли муҳаббатимга.
Тошдан садо бор-у, сендан садо йўқ,
Жавоб ёзмадинг-е, битта хатимга.
Боғда изинг бор-у, ўзинг қанисан,
Ҳа, отингдан айланайин, Ойниса!…

Муҳаммад Юсуф

Уч ўғил ва бир қиз қиссаси

Мўмин чолнинг уч ўғил,
Ёлғиз қизи бор эди.
Туҳфа эди тақдирдан,
Кампирдан ёдгор эди.

Қиз эртага эгаси
Олиб кетар кўчдай ran.
Юрт кезарди чол бу кун
Кенжага келин излаб.

Қариганда тўрт томон
Зир чопиш қийин экан.
Ўғлинг қайсар бўлса, гоҳ
Қиз топиш қийин экан.

Кампир тирик бўлганда
Камаярди заҳмати.
Тили ширин, гапга хўб
Чечан эди, раҳматли…

Тўй — бир кунлик. Пул нима,
Азизмиди жонидан?
Мўмин озроқ қарз олди
Эски қадрдонидан.

Бека бўлди товусдай
Кенжа ўғил қаллиғи.
Келин эмас, Худонинг
Берган олтин балиғи.

Бир кечанинг изоҳи —
Ярми қувонч, ярми ғам.
Эҳ, қанийди шу кунни
Кўрганида кампир ҳам!..

Ҳаёт ҳар ўйинига
Ўзи топар таърифин:
Оғзи ошга етганда
Бурни қонар ғарибнинг.

Тўй ўтдию тўшакка
Ётиб қолди Мўмин чол,
Жуда оғир ҳасратга
Ботиб қолди Мўмин чол.

Ажал остона узра
Турар экан сузилиб,
Ёлғиз қизи қисматин
Ўйларди у эзилиб…

Жон дегани омонат
Одам Ато ўғлига.
Мўмин ўлди. Тумонат
Эл йиғилди ҳовлига.

Марҳум қандай зот эди?..
Удумда бор бу савол.
Ҳалол эди, дедилар,
Ҳалол эди Мўмин чол.

Эл чайқалиб елкага
Тобутни ортган они,
Озроққина қарзини
Эслатди… қадрдони!

Муслимга омонатдан
Улуғ фарзи адо йўқ.
Халойиқ лол. Бу не ҳол,
Уч ўғилдан садо йўқ?!

Уч паҳлавон, уч пари
Пайкарга қул эдилар.
Отамнинг бундай дўстин
Танимаймиз, дедилар…

Қиз-ку, эрта эгаси
Олиб кетар кўчдай ran.
AMMO бу кун даврага
Отилди у қон йиғлаб.

Айтинг, дед и бас қилсин,
Акаларим арзини.
Бўй етган кун тўлайман
Мен отамнинг қарзини.

Раво топса у кимни
Бош қўяман кўксига.
Қарз ўрнига қалиним
Тегсин отам дўстига!..

Халойиқ лол. Бу не ҳол,
Бу не савдо, ёронлар.
Отасидан олдинроқ
Ўлар бўлди ўғлонлар!..

Ривоятмас айтганим,
Ҳикмат бўлмас ёлғонда,
Бу воқеа рўй берди
Шу кунда, шу замонда.

Қарздан кечиб кетса ҳам
Ота дўсти ҳайратда,
Уч ўғилни қишлокдан
Ҳайдади халқ, албатта.

Қиз-чи, дерсиз, қиз ҳаёт,
Яшар ота маконда.
Чунки унга муносиб
Йигит йўқ 6у жаҳонда!..

Муҳаммад Юсуф

Миртемир ва менинг аммам

Пайкалдан бош кўтармайди Халча хола,
Халча хола тандир-тандир нон ёпади.
Бир шеър ёзсанг — кулиб турса тўққиз бола,
Ана энди, Миртемирни ким топади?..

Хадичадир асли оти, билмасман ҳам,
Халчага мое лекин келбат, салобати,
Билганим шу — бундайларсиз дунё бир кам,
Мана энди, Миртемирни ким топади?

Тўққиз ўғли тўққиз юртга кетди тўзиб,
Халча ўзи қурт боқади, ер чопади,
Бир қўшиқ бор йиғидек унинг бўзи,
Ана, энди Миртемирни ким топади?

У отамнинг ёлғиз сингли, диди нозик,
Бир кун борсам олдига зўр шеърим ёзиб,
Тузук деди. Лекин, дерди, буюк хамма,
Аммо… энди Миртемирни ким топади?

* * *
Кўнгил шодлигига йўкдир ниҳоя,
Жонимни аллалар туғилган ерим.
Салом, ота макон ва бедапоя —
Олифта қизларга ёқмаган шеърим!..

Сен ўша-ўшасан, дилкашу мўмин,
Дунёни ўйлайсан шудгорни кеча.
Юзингдан сув оқиб тинмайди бир кун,
Кўзингдан аримас ташвиш бир кеча.

Мен эса яшадим олисда бебош,
Тилла сирғаларнинг жаранги аро.
Ўсди, ўсаверди юрак — харсангтош,
Болангга ўхшамай турибман, кара.

Келаман битталаб териб лой йўлдан
Олтин ёшлигимнинг суратларини…
Ўрдаклар учади оғриниб кўлдан,
Офтобга тутгали ҳўл патларини.

Кўнгил шодлигига йўкдир ниҳоя,
Энди қадринг билдим туғилган ерим.
Салом, яйдоқ дала ва ғўзапоя —
Олифта қизларга ёқмаган шеърим!..

Муҳаммад Юсуф

Оймома

Оқшомлари қовундай
Юмалайди ой ерда.
Менга айтинг, қуёшнинг
Остонаси қаерда?

Тилинг борми, бўлса бир
Хайқириб бер, Оймома.
Шу кўчада бир қиз бор,
Чақириб бер, Оймома!..

Ўрмалаб бор, мен учун
Эшигига бошинг ур.
Юзларига юзинг бос,
Қошларига қошинг сур.

Узрим айтгин юракдан,
Уни тавоф этарман.
Келаман деб ҳар кеча,
Келолмасам нетарман.

Қай кун йўқлаб боргандим,
Кўрмайин ҳол сўргандим.
Мен севишни тундаги
Сукунатдан ўргандим…

Мен учун ҳам ўзинг бир
Ҳайқириб бер, Оймома.
Сендан ойдин бир қиз бор,
Чақириб бер, Оймома.

Муҳаммад Юсуф

Ажаб…

Чўпон бир қўзини қўйса йўқотиб,
Лол бўлманг, ўзини қўйса йўқотиб.
Хотинин уйғотиб, ўғлин уйғотиб,
Жониворин излаб қилар тонготар…

Деҳқон сигир сотиб қўйса — йиғлайди,
Уялиб, ҳафталаб уйдан чиқмайди.
Тўпори кўнглига қил ҳам сиғмайди,
Гавҳар йўқотгандек қайғуга ботар.

Дунёнинг ишларин ўйлаб бош қотар:
Мудом тушунганлар кўкка тош отар.
Сотмайди юртини бирор отбоқар,
Сотса, зериккандан зиёли сотар!..

Муҳаммад Юсуф

Топволди

Ўзим ёзган шеър ҳам ўзимникимас —
Минг бир муҳаррир бор уйимда.
Сизга кўрсатолмам ўз боламни ҳам,
Ўзим кийинтирган кийимда.

Хотиним қизларни ёзмайсан, дейди,
Отам подшоларни. Мени авайлар.
Илҳом йиллаб эшик қоқмайди гоҳи,
Юрак войвойлар…

Гулхан бўлиб кетди қанча шеърларим,
Муҳаббат ҳақида эди ҳаммаси.
Азиз мухлисларим, билиб қўйинглар,
Шоирга хўжайин ҳатто аммаси!

Мен хам дуруст шоир бўлармидим, балки,
Энг гўзал байтларим йиртилмаганда.
Ушбу шеъримни ҳам тамаки излаб,
Токчадан топволдим кутилмаганда.

Топдиму отини топволди қўйдим,
Юзларидан ўпдим ярим кечада.
Қулоғига шивирлаб: мен уйдан тўйдим,
Сен бор, ўйнаб келгин, дедим, кўчада!..

Муҳаммад Юсуф

Математика дарси

Математика қўйни тўла сир бўлади,
Бирга бирни кўпайтирса — бир бўлади.
Деразадан мўралайди олма шохи,
Уфқда булут — эртага ёмғир бўлади…

Математика, ёмғирларда чопгум келур,
Жумбоғингга мен ҳам жавоб топгум келур.
Деразадан мўралайди бодом шохи,
Боққа чиқиб қўнғизларни ўпгум келур.

Математика, мен ҳам ўйга ботгум келур,
Уйлаб-ўйлаб… ўзингга тош отгум келур.
Сен самолёт кашф этасан, менинг эса
Ялпиз билан ачомлашиб ётгим келур.

Математика — ой бўлади, йил бўлади,
Танкни танкка кўпайтирса — кул бўлади…
Дунё қачон бўстон бўлар, гул бўлади?
Адабиёт ўйлайвериб сил бўлади!

Математика — лов-лов ёниб турган чўғсан,
Сендан нима ясашларин билган йўқсан.
Деразадан мўралайди гилос шохи,
У қўндоғинг, ўзинг милтиқ, ўзинг ўқсан…

Математика, қўйнинг тўла сир бўлади.
Бирга бирни кўпайтирса — бир бўлади.
Қовурғамнинг тагида бир кумри йиғлар,
Доскадан мени айирсанг — ШЕЪР бўлади!

Муҳаммад Юсуф

Ўлан

Тўйларни ҳаммадан ҳам
Бўй қизлар хуш кўрармиш.
Битта қиз эрга тегса,
Қирқтаси туш кўрармиш.

Тўйхонада куй тиниб,
Тинганида оловлар.
Қирқ сулувни йиғлатиб
Кетар экан куёвлар…

Сингилларим, йиғламанг,
Йиғласангиз хафаман.
Юртни кезиб, сизларга
Ўзим куёв топаман.

Оқ тилаклар бор бўлса,
Омон бўлса умидлар,
Изингизга зор бўлар
Муҳаммаддек йигитлар!..

Муҳаммад Юсуф

Биби

Марғилон ҳавоси элитди андак,
Маъюс кўчаларда юрдим довдираб.
Ҳозир Кумуш чиқиб қоладигандек
Ҳар эшикка боқдим кўзим жовдираб.

Чиқса, Биби дердим,
Шеърга ёр бўлдим,
У бир юҳо янглиғ домига тортар.
Шуҳрат йўлиққанда дўстга зор бўлдим,
Қалбимни ёлғизлик азоби ўртар.

Асли-ку, шаҳарга йўлим чап эди,
Нетай, гюйтахтдаман, насибам экан.
Сенинг-ку, душманинг бир Зайнаб эди,
Менинг кундошим кўп, ёвларим улкан!..

Булардан қўрққулик. Булар доғули,
Зайнаб нима? Зайнаб бир рашк бандаси
Булар душманларнинг энг номард хили,
Булар кундошларнинг энг шармандаси.

Қон тўла кўзида ялтирар ҳасад,
Булар на шоир, на омадсиз одам.
Улар оёқ қўйган ҳар зина жасад,
Шулар гумдон қилган Қодирийни ҳам…

Марғилон ҳавоси элитди андак,
Маъюс кўчаларда юрдим довдираб.
Ҳозир Кумуш чиқиб қоладигандек,
Ҳар эшикка бокдим кўзим жовдираб.

Чиқса, Биби дердим,
Мен ёзмай қўйдим,
Ўрнингга борай, сен Марғилонга қайт.
Туғилдим. Яшадим. Зерикдим. Тўйдим.
Заҳаридан берсин, кундошингга айт!..

Муҳаммад Юсуф

Йиғлаб туринг

Эгар бўлдик эгилмаган бошимизни,
Тандан бу жон кетмасмиди сиз кетгунча.
Алдамчи деб атамасман асло Сизни —
Қиз боланинг ваъдалари бўй етгунча,
Кўнгил учун йиғлаб туринг тўй ўтгунча!

Бўй етган қиз учирма қуш, учар-кетар,
Бир кун суйиб бегонани, қочар-кетар,
Эрта исмим ёдингиздан ўчар-кетар —
Қиз боланинг ваъдалари бўй етгунча,
Кўнгил учун йиғлаб туринг тўй ўтгунча.

Қизлар кўнгли баҳор билан ёз ўртаси,
Гоҳи алам, гоҳи араз — ноз ўртаси.
Қумқўрғондек омонат бу ишқ ўрдаси,
Қиз боланинг ваъдалари бўй етгунча,
Кўнгил учун йиғлаб туринг тўй ўтгунча!

Айтинг-айтинг, тўраларим кулмасинлар,
Тили узун шум янгалар билмасинлар.
Кўча-кўйда мени эрмак қилмасинлар —
Қиз боланинг ваъдалари бўй етгунча,
Кўнгил учун йиғлаб туринг тўй ўтгунча!

* * *
Бисотимни боғда бир ҳалол
Капалакка алмашаман мен.
Ҳаётимни кўкдаги зилол
Камалакка алмашаман мен.

Ёғдуларга чўмилган шаҳар
Бетон лари биқинни чақар.
Уйим қаср бўлса ҳам агар,
Гувалакка алмашаман мен.

Шоирликни суймайди жиним,
Менга ҳавас қилмагин, иним.
Шуҳратимни тотли бир тилим
Ҳандалакка алмашаман мен.

Қўшиқларим бўлиб овоза,
Юртда машҳур эмишман тоза!..
Барча ёзган шеърим бир коса
Сумалакка алмашаман мен.

Муҳаммад Юсуф

Дўппи

Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан бошқа.
Сочлар силлиқ,
Силлиқ қадамлар,
У оғирлик қиляпти бошга…

Рост дўппилар,
Ёлғон дўппилар,
Киноларда қолғон дўппилар.
Чуст дўппилар,
Анжон дўппилар,
Мунчокдек Марғилон дўппилар…

Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан ўзга,
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
Шляпамни бостириб кўзга.

Дўппи киймай қўйди одамлар,
Кўнгил эса кўрмоқ тусайди.
Маданият гуллаган дамлар,
Каллага эътибор сусайди.

Дўппи киймай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Миртемирлар, Ғафур Ғуломлар
Ечган дўппи қолди токчада…

Бу қандайин кўргулик савдо,
Дўппи киймай қўйди халойиқ.
Бошга лойиқ дўппи йўқдир ё —
Бош қолмади дўппига лойиқ.

Муҳаммад Юсуф

Математикани ёмон кўраман

Баҳор адирларда лола тераман,
Одамлар ҳақида ўйлар сураман.
Ҳарбийда кўрганим зирҳли машиналар,
Снарядлардан ғишт ясаб,
Осмонўпар уйлар қураман,
Математикани ёмон кўраман.

Орзуларим — қайсар қанотларим,
Осмонларда учиб юраман.
Синглим ойни ўпиб, укаларим —
Юлдузларни қучиб юраман,
Математикани ёмон кўраман.

Атомлар — математика.
Водородлар — математика.
Қирувчи самолётлар,
Крематориялар — математика!
Математикани ёмон кўраман.

Сен эса ширин бир дардсан.
Сен яхши ниятсан. Шеъриятсан…

Муҳаммад Юсуф

Орзу

Туғилмасдан олдин мен
Чиқиб арши аълога.
Ойни ўпиб, қолдим мен
Юлдузлардан балога.

Туғилгандан то шу дам,
Қўмсаб кеча-кундузлар.
Ой қани, деб йиғласам,
Ғийбат қилар юлдузлар…

Ҳиқиллама, ҳей юрак,
Дунё билан ишим йўқ.
Бўлса менга Ой керак,
Юлдузларга ҳушим йўқ!

Муҳаммад Юсуф
Шеърият.

Нима девдим

Севгим менинг,
Кечикиб келган севгим,
Мана энди бир умр ўртанамиз.
Саҳаргача ухламай ўйланамиз,
Қийналамиз…
Мен сенга нима девдим?

Дўсту ғаним бир эрмак тополмайди,
Бир кун бизни гапирмай яшолмайди.
Кечикиб келган севгим,
Мен сенга нима девдим,
Олти қитъа энди бизни иойлайди…

Севгимсану, ёнингга боролмайман,
Кўзларингга соғиниб қаролмайман.
Кечикиб келган севгим,
Кечикиб келган севгим,
Ҳеч кимга бу кўнглимни ёролмайман.

Сени унсиз эркалайди нигоҳим,
Сочинг силаб чарчамайди нигоҳим,
Кечикиб келган севгим,
Кечикиб келган севгим,
Бу дунёда менинг бор-йўқ гуноҳим!..

Юрак йиғлар, айтишга ийманамиз,
Биз энди бир умр қийналамиз,
Кечалари ухламай ўйланамиз.
Кечикиб келган севгим,
Бу дунёда менинг бор-йўқ гуноҳим!..

Юрак йиғлар, айтишга ийманамиз,
Биз энди бир умр қийналамиз,
Кечалари ухламай ўйланамиз.
Кечикиб келган севгим,
Мен сенга нима девдим?..

Муҳаммад Юсуф

Қиёмат

Қиёматда қораяр қуёш,
Осмон қора дудга тўлади.
Мунофиқлар мушукдай ювош,
Фоҳишалар огин бўлади.

Қиёматда қурбақа булбул,
Қамишзорлар айланар тоққа.
Қўнғизчалар бўлади дулдул,
Ўғрилар қоровул чорбоққа…

Қиёматда қуллар қорни тўқ,
Хожалари бўлар нонга зор.
Шоир билан шоҳнинг иши йўқ,
Зиндонбонлар қўшиқлар ёзар.

Қиёматда бўлмайди ҳийла,
Ёмғир — шароб, газаги — илон.
Ҳеч ким қусмас дўстлари ила
Бир қадаҳ май ичиб, бир жом қон.

Тўрт фаслнинг бўлмайди қиши,
Қиёматда афсона бўлмас:
Юсуфини қудуққа пипшб,
Акалари тортиб олади…

Қиёматда ҳамма чўк тушиб,
Муҳаммадни эслаб қолади!

Муҳаммад Юсуф

Туғруқхонада

Мана қандай экан оталик бахти,
Турибман гулларим билан панада.
Бир маҳалла бўлғуси файласуфлар,
Олимлар чинқирар туғруқхонада…

Апрель, айланайин ялпизларингдан,
Айланайин осмон кўзлари зангор.
Дунё бугун менга туюлди бирдан,
Чақалоқлардан ҳам мўмин, беозор.

Ҳамшира имлайди: келинг яқинроқ,
Ана у, ўғилми-қизми билмайман…
Ойнадан термулиб сочингни силайман,
Юзингдан ўпаман докадек оппоқ.

Кейин жим кетаман исмлар излаб,
Тақдирингни ўйлаб йўқдир оромим.
Майли ўғилмисан-қизми бари бир,
Юлдузинг ёруғми менинг давомим?..

Тонгим кулгу эди,
Шомим хавотир.
Дунёда нима гап дея бўйлайман.
Атомлар асрида кун бўйи шод юрмоқ —
Жуда катта бир бахтлигин ўйлайман…

Яна сен ёдимнинг ойинасида,
Қўлингда боламиз — Мўмин Чақалоқ.
Олам тинч. Хўрсиниб сочингни силайман,
Юзингдан ўпаман пахтадек оппоқ.

Муҳаммад Юсуф

Қайда бор

Ёмғир ёғар шитирлаб,
Нурми, ипак толалар.
Баҳор келса қиқирлаб,
Қирга чиқар лолалар.
Лолалар ҳар жойда бор,
Бизда бори қайда бор?..

Кўкни булут ўрайди,
Ерни ёмғир аллалар.
Райҳон ҳидин тарайди,
Донга интиқ далалар.
Далалар ҳар жойда бор,
Бизда бори қайда бор?..

Саман йўрға ер чизиб,
Тошда омоч сирғалар.
Оқар ойни оқизиб,
Жилдир-жилдир жилғалар.
Жилғалар ҳар жойда бор,
Бизда бори қайда бор?..

Қалбга таскин изласанг —
Турғун чолни сўрагин.
«Тановар»ни тингласанг
Сел бўлади юрагинг.
Наволар ҳар жойда бор,
Бизда бори қайда бор?..

Кўринганни дуолар,
Қилар бизда момолар.
Ғанимга ҳам омонлик,
Тилар бизда момолар.
Момолар ҳар жойда бор,
Бизда бори қайда бор?..

Бизнинг бўстон қайда бор,
Шоҳимардон қайда бор,
Сўлим Сурхон кайда бор?
Самарқанднон қайда бор-а,
Узбекистан қайда бор?!.

Муҳаммад Юсуф

Қирувчи самолётлар

Ариқда бутана сув,
Бўйида қўйлар ўтлар.
Кўкдаги калхатлар у —
Қирувчи самолётлар.

Олмалар тўкилар дув,
Олмалар — ҳиссиётлар.
Бетуйғу ниятлар у —
Қирувчи самолётлар.

Босма, бу майса — кулгу.
Майсалар — қувноқ ўтлар.
Кўзёшу кулфатлар у —
Қирувчи самолётлар…

Сарғайган расми қўлда,
Бир момо ўғлин ёдлар.
Янги қорахатлар у —
Қирувчи самолётлар.

Отангдан мерос шу уй,
Онангдан қолган тандир.
Кутмокда сендан нажот,
Муҳаммад Юсуф, гапир!..

Олимларга не бўлган,
Битмоқда энди сабр.
Физика, сен топдингми,
Сен топдингми, Ал-Жабр?.

Муҳаммад Юсуф
Шеърият

Талабалар мадҳияси

Алп ўғлонлар ўлкаси бу кўҳна
Турон Қалқонлари, қанотлари, илм истанг.
Ярим жаҳон бунёд этган Соҳибқирон,
Алишернинг авлодлари, илм истанг!

Тахтдан тушганда ҳам отдан тушмай юрган,
Аждодингиз уй қурмаган — Давлат курган.
Юрти учун елкасида тоғлар сурган,
Рустамлари, Фарҳодлари, илм истанг.

Кўз очгандан кезиб етти баҳри уммон,
Етти тилда сўйлашган биз тили бийрон.
Ватанида Тожмаҳаллар тиклар султон —
Бобурлари, Беҳзодлари, илм истанг.

Ҳақ йўлида сиз илмнинг умматлари,
Халқ йўлида ҳидояти, химматлари.
Мадад бўлсин Яссавийнинг ҳикматлари,
Бобо Машраб баётлари, илм истанг.

Илм истанг, изингиздан ибрат ёғсин,
Ихлосингиз, шаҳдингиздан шиддат ёғсин.
Ортингиздан мағрур-мағрур миллат ёғсин
Мулки Турон нажотлари, илм истанг!..

Алп ўғлонлар ўлкасидир Ўзбекистон,
Эркли элнинг қанотлари, илм истанг.
Ярим жаҳон бунёд этган Соҳибқирон,
Алишернинг авлодлари, илм истанг.

Муҳаммад Юсуф

Турналар

Иссиқ-иссиқ юртлар излаб,
Ўтаётир турналар,
Ҳамдаму ҳамюртлар излаб,
Кетаётир турналар…

Ҳолидан бўлмай огоҳ,
Қилдик гуноҳ, қилдик гуноҳ.
Қалбию қаноти музлаб,
Кетаётир турналар.

Хўшлашиб қуёш билан,
Қароғи тўла ёш билан,
Йиғлатиб, ўзлари йиғлаб,
Кетаётир турналар.

Меҳр-оқибат сўраб,
Ширин калом, суҳбат сўраб,
Кўзга кўринмай олислаб,
Кетаётир турналар.

Руҳи кўкларни кучиб,
Қўнмоққа жой танлаб учиб,
Битта-битта ер бағирлаб,
Кетаётир турналар.

Куш эмас, хуллас калом,
Бири бобом, бири момом.
Жонлари жаннатни кўзлаб,
Кетаётир турналар!..

Иссиқ-иссиқ юртлар излаб,
Кетаётир турналар.

Муҳаммад Юсуф

Анжелика

Эвакуация килинган бир оила
бизникида яшаган. Она, бола.
Белорусиядан. Онаси-нинг оти
ҳозир ёдимда йўҳ. Қизнинг исми
Анжелика эди…

Поезддаги суҳбатдан

Қирғин жанглар борар эди Мағрибда,
Қачон тугашини билмаймиз.
Синфимизга бир қиз келиб қўшилди —
Сочи сунбул, кўзлари ялпиз.

Анжелика!
Отасини отишган.
Анжелика!
Уйига бомба тушган.
Шундай озғин,
Шундай озғинки,
Баргизубга ўхшатиш мумкин…

Менга қизлар ялинади ҳар оқшом,
Юр, фашистни кўрганмикин, сўрайлик.
Кетдик, дейман. Аммо билиб қўйинглар,
Анжелика ҳаммангиздан чиройлик!

Қалампирни ҳам мева деб ўйлайди,
Узиб бер, деб кунда мени қўймайди.
Кунботарга қараб юм-юм йиғлайди,
Анжелика ҳаммангиздан чиройлик!

Кунботарда ўқлар чақнар юлдуздек,
Жасадлар дор узра бўғотда муздек.
У ёкда укаси қолган тўрт ойлик,
Анжелика ҳаммангиздан чиройлик!

Туршакларга тўлиб кетар қўйинлар,
Қизлар тўхтаб қолар: ўйлаб кўрайлик…
Ўйлайверинг, аммо билиб кўйинглар —
Анжелика ҳаммангиздан чиройлик!..

Тунлар кўчиб, зафар тонг отар бўлди,
Чеҳрасига турмуламиз — тўймаймиз.
Синфимиздан бир сулув кетар бўлди,
Сочи сунбул, кўзлари ялпиз.

Кунботарга елиб борар паровоз,
Бир қиз йиғлар: хат ёзишиб турайлик.
Бир қишлоқ қиз йиғлар ундан узмай кўз:
Анжелика… ҳаммангиздан чиройлик!

Муҳаммад Юсуф

Ёқуб мерган

Ёқуб чолга «Запорожец» беришмади,
Аризалар ёзиб борса кўришмади.
Кўргач эса кўрмагандек елка қисиб,
Кўнишмади…

Ёқуб чолнинг кўкси тўла орден эди,
Қайга борса ўрни тайин тўрдан эди.
Нима дейсиз — икки уруш кўрган эди,
Берлинда суратга тушган мерган эди.

Биттагина оёғи ҳам толдан эди,
Биттасини дўхтир кесиб олган эди.
Урушдан сўнг шундай бўлиб қолган эди,
Гурс-гурс қилиб юришлари ёлғон эди!

Бошлиқ чолга «Запорожец» бермади,
Аризалар ёзиб борса кўрмади.
Кўргач эса кўрмагандек елка қисиб,
Кўнмади…

Ёқуб чолнинг райсабесдан кўнгли қолди,
Ёқуб чолнинг бошлиқ-бездан кўнгли қолди.
Мендан, сиздан — ҳаммамиздан кўнгли қолди,
Машинасин бошқа олғир кимса олди.

Энди у л зот ялло қилиб юраверар,
Инвалиднинг машинасин сураверар.
У ни курсам чол эсимга келаверар,
Ғилдираги юрагимни эзаверар…

Ёқуб чолга беришмаган «Запорож»нинг!

Муҳаммад Юсуф

Қора қумғон

Момом сенга олов ёққан,
Қора қумғон, қора қумғон.
Бобомни ҳам ўзинг боққан,
Қора қумғон, қора қумғон.

Онам қошида тиз чўккан,
Қора қумғон, қора қумғон.
Отамнинг қўллари теккан,
Қора қумғон, қора қумғон.

Куним сенсиз ўтар, аммо,
Қўлим кўкка етар, аммо,
Қора қумғон, чойингдан бер,
Қора қумғон, қора қумғон…

Улар паймонаси тўлгач,
Удумлари унут бўлгач,
Уйимда мунғайиб қолган,
Қора қумғон, қора қумғон.

Келар даврон, кетар даврон,
Ўзингдан ўзга йўқ армон.
Ўзингдан ўзгаси ёлғон,
Қора қумғон, қора қумғон.

Куним сенсиз ўтар, аммо,
Қўлим кўкка етар, аммо,
Қора қумғон, чойингдан бер,
Қора қумғон, қора қумғон…

Муҳаммад Юсуф

Ғурур

Ҳозир менга кулиб қарайсан,
Беғамгина бош ирғайсан жим.
Ва йўлингга кетаверасан,
Худди сенга йўкдек керагим.

Малол ўйнар, йўқ, савол ўйнар
Дугонангни кўзларида: ким?
Бир силкиниб қўяди кафтинг,
Худди сенга йўқдек керагим.

Қарамайман ортингдан мен ҳам,
Тезроқ бундан кетмоқ тилагим.
Ва шўнғийман троллейбусга,
Худди менга йўқдек керагинг…

Сени гоҳи йиғлагинг келар,
Мени эса гоҳида ичгим.
Шундай, шундай катта шаҳарда
Бизга ёрдам беролмас ҳеч ким.

Муҳаммад Юсуф

Қарға

Баланд шохга осилиб колди,
Бир оёғи кириб айри новдага.
Кун бўйи силтаниб тойди ҳолидан,
Қийин, кийин бўлди ушоқ гавдага…

Бизлар томошабин, Қарға азобда,
Тўлғанар тўкилиб кўзларидан чўғ.
Ундай қил, бундай қил, деб ўргатамиз,
Дарахтга чиққани бир ёш бола йўқ.

Менинг ёнимда бир таниқли олим,
Шериги раҳбарим, фақат урар дўқ.
Мен шоир. Ўзимча шеър ёзсам дейман
Дарахтга чиққани бир ёш бола йўқ.

Бир бобой ғайрати қўзиб кетдими,
Ёўзи ёшликдан бўлганмикан шўх,
Чинорни силкитди, сезди… Фойдасиз…
Дарахтга чиққани бир ёш бола йўқ.

Қарға эса баланд бутоқца энди
Такдирга тан бериб ётарди беун.
Тепада айланиб фарёд соларди —
Бир дунё қузғун.

Қуш қолди оёғи осмондан бўлиб,
Биз ҳам битта-битта тарқалиб кетдик.
Оламни унутдик эринибгина,
Парку болишларда уйқу элитди…

Тонгда чопиб чиқдим.
Дарахт жойида.
Шох бор,
Шохда қарға йўқ эди аммо.
Бошга кулфат тушган кунда шеригин
Ташлаб кетмас экан қузғунлар ҳатто!

Муҳаммад Юсуф

Изҳори дил

Кўҳна толбешикдан
Бошланган олам.
Сенга иддаолар
Қилмай севаман.
Бир куни синглим, деб,
Бир куни онам —
Ватан,
Кимлигингни
Билмай севаман!..

Тўзғийди тўнингдан
Тортган тўралар.
Кеча тузингни еб
Сотган тўралар.
Энди пушаймонда,
Туйник мўралар —
Мен сенинг
Ёнингдан
Жил май севаман.

Менга еринг суюк,
Осмонинг суюк.
Боксам, тенг
Тўрттала
Томонинг суюк.
Товонимга кирган
Тиконинг суюк —
Кафтдан
Зирапчанг ҳам
Юлмай севаман.

Чўксанг,
Тур, синглим деб,
Сочинг силайман.
Сўксанг,
Опам дейман,
Умринг тилайман.
Сендан ранжимайман,
Гина қилмайман —
Хоҳ хўмрай,
Хоҳ жилмай,
Бирдай севаман.

Ватан —
Юрагимнинг
Олампаноҳи,
Бу дунё Букри бир
Жийдангнинг шохи!..
Кўзим ёши билан
Суғориб гоҳи
Кўксимда ўстирган
Гулдай севаман.

Бу ёруғ жаҳонда
Йўғу боримсан,
Тилимнинг остида
Новвот-заримсан.
Сен менинг ягона
Пайғамбаримсан,
Мен Билол,
Мен Ҳабаш —
Қулдай севаман!..

* * *
Манга таниш юзинг, таниш кўзинг, кимсан,
Бағри жонимни ўртайди сўзинг, кимсан?
Қайдин бунча меҳрибонлиғ, қараб турсам,
Турқинг одамга ўхшайди, ўзинг кимсан?..

Муҳаммад Юсуф

Менга беринг
Муҳаммад Юсуф Шеърияти
Олам яралгандан бери,
Одам яралгандан бери,
Аждодларим имдодини
Менга беринг, менга беринг.

Ўғлим, деб ишонган элим,
Киндик қоним томган элим,
Туйғуларим озодини
Менга беринг, менга беринг.

Не бахт, беш юз йилдан бери,
Бокийдир бир бобом шеъри.
Беҳзод чизган сувратини
Менга беринг, менга беринг.

Қаранг, Абу Райҳон келур,
Хаста кўнгли вайрон келур,
Синонинг тиббиётини
Менга беринг, менга беринг.

Темурнимас, Чингизнимас,
Осмон тўла юлдузнимас,
Улуғбекнинг ниятини
Менга беринг, менга беринг.

Ҳиндуга мусофир ўша,
Ҳиротдаги Бобур ўша,
Ғурбатдаги Фурқатини
Менга беринг, менга беринг.

Лайлиларни вафосини,
Мажнунларин нидосини,
Алпомишин келбатини
Менга беринг, менга беринг.

Осмонларга учгим келур,
Шоҳ Машрабни қучгим келур.
Гўрўғлининг Ғиротини
Менга беринг, менга беринг.

Ўтган куним, кетган куним,
Уз бошимга етган куним.
Қодирийнинг пок ёдини
Менга беринг, менга беринг.

Қайда бу кун Усмон Носир,
Бағри кукун Усмон Носир.
Шоирларнинг шерзодини
Менга беринг, менга беринг.

Ерни ушлаб тўхтатаман,
Яссавий ким, кўрсатаман.
Ватан адабиётини
Менга беринг, менга беринг…

Яшайлик бир ўзбек бўлиб,
Бир узукка кўздек бўлиб —
Деган дилнинг муродини
Менга беринг, менга беринг.

Замин ерин зўрин олинг,
Жаннатининг тўрин олинг.
Узбекистан ободини
Менга беринг, менга беринг.

У ҳам мени кўргай ҳали,
Кўзи ёниб сўргай ҳали:
Шу ўғлимнинг баётини
Менга беринг, менга беринг.

* * *
— Она, мени нега туғдинг?
— Юртинг учун.

— Она, мени нега туғдинг?
— Бахтинг учун…

— Она, мени нега туғдинг?
— Зориққандан.

— Она, мени нега туғдинг?
— Зериккандан…

Муҳаммад Юсуф

Бир қиз бор
Муҳаммад Юсуф Шеърияти
Бу баҳайбат ҳовлида
Нозиккина қиз яшар.
Бир кун кўзим тушган, у
Бизлар тенги, биз яшар.

Ойдек десам — тўлин ой,
Гул дек десам — гулдек бор,
Лекин жуда эркатой,
Лекин жуда димоғдор.

Бу эркатой қизгина,
Мени писанд қилмайди.
Бу дунёда биргина
Мен гапирсам кулмайди…

Ҳашаматли бу уйга,
Қайдан тушди нигоҳим?
Ўша менинг азобим,
Ўша менинг гуноҳим.

Ўша-ўша мен юрган
Йўлимга ўй тўшайман.
Қари опам кўзига
Қаролмасдан яшайман…

Муҳаммад Юсуф

Бригадир
Муҳаммад Юсуф Шеърияти
А. Аҳмедов ҳаётидан лавҳа
У ни танишади қишлоқда,
Ҳатто тилга олмай туриб отини.
Лўндагина қилиб айтсам агар мен:
Кунда кир ювади хотини…

Кўҳликкина хотини,
Шўрликкина хотини.
Кунда кир ювар-да, тушунолмас,
Эри бригадирми,
тракторчими?..

Лекин ran бундамас.
Гап шундаки,
Кимки астойдил
Ерга меҳр қўйса,
Қайтади бир кун.
Қора терни сидириб туриб,
Чўлпиллатиб ўпиб пешонасидан,
Эли унга раҳмат айтади бир кун.

Мана, қуллуқ қилар
Бу кун эл,
Марҳаматдан тортиб Асака.
Оёққа қалқийди каттаю кичик,
Уни кўриб: — Бригадир ака!..
Эҳе, бу кунларга етгунча
Озмунча машаққат чекмади.
Юрагини анов инжик ерларга,
Тилагини анов инжиқ ерларга
Неча кайта экмади.
Гап шунда хам эмас,
Гап шундаки,

Кимки астойдил
Ерга меҳр қўйса,
Қайтади бир кун.
Қора терни сидириб туриб,
Чўлпиллатиб ўпиб пешонасидан,
Эли унга раҳмат айтади бир кун.

Аммо,
Қаердасиз, ўртоқ мухбирлар,
Нималарни кўзлаб юрибсиз?
Яна қаерларда,
Яна қайси бир
Пуфак қаҳрамонни
Излаб юрибсиз?!.
Истардимки, бу кун
Бор ишни ташлаб
Бир кишини йўқлаб келсаларингиз.
Десаларингиз:
Абдиҳошим Ахмедов,
Мунча озғинсиз,
Мунча бўлиқ ғўзаларингиз…

* * *
Бир куни
Ёнингга келаман,
Дейман: мен сен кутган боламан.
Тинглайсан очилиб сен чаман,
Мен сени севаман, севаман!..

Кел, дейсан. Кун совуқ, ўтиргил.
Кафтимда лайлакқор — атиргул.
Хонангда югуриб-еламан,
Мен сени севаман, севаман.

Ким у жим кулади, кулади,
Билдирмай эрмаклар қилади?
Майли мен ғалати, телбаман,
Мен сени севаман, севаман.

Кел, дейсан. О, мунча кечикдинг,
Йўқ энди у ғунча, кечикдинг.
Боқ йигит, атрофинг қаҳратон…
Мен сени севаман, севаман.

Сен турган жой энди бий дала,
Қўлингда қоракўз бир бола.
Мен энди қўшиқмас — ноламан,
Мен сени севаман, севаман.

Айт, мендан не истар бу одам,
Тикилар, синарми иродам?..
Тикилар бир ёмон, бир ёмон,
Мен сени севаман, севаман!..

Мени ёв этмиш бор мардум-ла,
Лабимдан учмаган бир жумла.
Энди кеч, энди не қиламан,
Мен сени севаман, севаман!..

Муҳаммад Юсуф

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !