BOBUR DEVONI

МЎЪТАБАР КИТОБ

Ушбу ўқувчиларга тақдим этилаётган ПАРИЖ НУСХАСИ Бобурнинг Ўрта Осиёдаги даври ижодига оид шеърларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, энг мўътабар девон нусхаларидан биридир. У котиб ал-Абд Муҳаммад Боқий томонидан нафис настаълиқ хатида кўчирилган. Унга ниҳоятда гўзал унвон ишланган, ҳошиялар чиройли, ранг-баранг гуллар билан безатилган. Тўплам «Мин мақолоти ҳазратул аъло» (Олий ҳазратларининг мақолотлари) сарлавҳаси билан бошланади. Шеърлар алифбо тартибида эмас, балки даврий тартибга риоя қилинган ҳолда жойлаштирилган. Тўпламда жанрлар тартиби гоҳо бузилиб, ғазаллар ўртасида туюқ ва фард, фардлар ўртасида муаммо ва бошқа жанрга мансуб шеърлар келаверади. Бундай ҳол қўлёзма Бобур автографидан тўғридан-тўғри кўчирилган бўлса керак, деган тахминни туғдиради.
Қўлёзманинг кўчирилган тарихи кўрсатилмаган. Лекин текстологик белгиларга кўра, уни XVI асрнинг иккинчи ярмига мансуб, десак бўлади. Тўплам ўз ичига 89 тугал ғазал, 1 тугалланмаган ғазал, 63 рубоий, 1 маснавий, 11 туюк, 1 қитъа, 29 муаммо, 21 фардни қамраб олган. Қўлёзманинг ҳажми 51 варақдан (102 бет) иборат. Кўлёзманинг 1а,б ва 2а-саҳифаларида «Ашъори Бобур подшоҳ» (Бобур подшоҳ шеърлари), «Девони туркий Бобур подшоҳ маа тасвири эшон» (Бобур подшоҳнинг туркий девони унинг расми билан) каби ўзбек ва форс-тожик тилларидаги ёзувлар учрайди. Форс-тожик тилида бир рубоий ҳамда мазкур тўпламдан ўрин олган Бобурнинг биринчи ғазалининг матлаъи ҳам келтирилади. Қўлёзма муҳрланган. Муҳрнинг матни хиралашганидан ўқилиши қийин. Айрим саҳифаларда матнга тузатишлар киритилган, айрим саҳифаларда эса қора доғлар ҳосил бўла бошлаган. Ҳошияларда сув доғлари ҳам учраб туради. Шунга қарамай қўлёзма жуда яхши сақланган, унинг матни равшан ва ўқилиши яхши. 31а-бетда боғдаги базм манзараси нафис бўёқлар билан гўзал килиб ишланган. Мажлис марказида ёш Бобур қўлида май ушлаган ҳолда суҳбат қуриб ўтирибди. Афсуски, миниатюрада тасвирланган кишиларнинг юзлари сиёҳ билан чаплаб ташланган. Қўлёзма котиб номи билан тугайди. Охирги бўш саҳифада эса форс-тожик тилида номаълум киши қаламига мансуб ёзувлар учрайди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур XVI аср ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан биридир. У Низомий, Хусрав Деҳлавий, Лутфий, Навоий анъаналарини давом эттирган санъаткордир. Бобур асарларн ўзининг жозибадорлиги, мазмундорлиги ва бадиий теранлиги билан ажралиб туради. У ўзининг мураккаб ҳаёт йўли, зиддиятли дунёқараши ҳамда бой адабий-илмий тафаккури билан ўзбек адабиёти ва маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.
Бобур ўзбек шеърияти ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг шеърияти ҳажми унча кўп бўлмаса-да, мавзу доираси, шаклий такомили бадиий жиҳатдан ғоят гўзал ва мукаммаллиги билан ажралииб туради.
Шоир шеъриятини ғазал, рубоий, қитъа, туюқ, маснавий, фард ва муаммолар ташкил этади.
Бобур шеъриятининг муҳим хислатларидан бири уларнинг тарихий воқеа-ҳодисалар билан чамбарчас боғланиши ҳамда ўша давр ижтимоий шароитини содда ва равон тилда ифодалашидадир.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бизгача етиб келган қўлёзма девонларининг нусхалари айтарли даражада кўп эмас. Ҳозирча Париж миллий кутубхонасидаги, Ҳиндистоннинг Рампур шаҳридаги «Ризо» кутубхонасидаги, Ҳайдарободдаги «Саларжанг» музейи фондидаги, Эрондаги «Салтанат» кутубхонасидаги ва Ф. Купрулузода нашри учун асос қилиб олинган, Туркияда сақланаётган нусхаларгина бизга маълум. Бобурнинг шеърий мероси унинг ҳаётлигида бир ерга жамъ қилиниб, анъанавий девон ҳолига келтирилмаганлигн туфайли мазкур нусхалар шоир меросининг илмий нашрларида бир-бирларини тўлди рувчи асосий қўлёзма манбаълар бўлиб хизмат қилиб келмокда. Шу туфайли ҳозирча Бобур шеърий мероси юзасидаи чоп этилган бирорта нашрни ҳам мукаммал дея олмаймиз.
Чунончи, Эрондаги «Салтанат» кутубхонасида сақланиб келаётган энг мўътабар қўлёзманинг тадқиқ доирасига киритилишининг ўзи Бобур ижодини янада чуқурроқ ўрганишда катта манбаъ вазифасини ўтайди, деб ўйлаймиз.
Ушбу нашрдан Париж миллий кутубхонасида №1230 рақами остида сақланаётган Бобур девони асл нусхасининг ҳозирги жорий ёзувдаги матни жой олган. Афсуски, мазкур нусханинг араб ёзувидаги матнини ушбу нашрда амалга ошириш имконияти бўлмади.
***

Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,
Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим.

Жонимдин ўзга жонни дилафкор кўрмадим,
Кўнглум киби кўнгулни гирифтор топмадим.

Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало,
Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим.

Ночор фурқати била хўй этмишам, нетай,
Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.

Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,
Нечаки бориб эшигига бор топмадим.

Бобур, ўзунгни ўргатакўр ёрсизки, мен
Истаб жаҳонни мунча қилиб ёр топмадим.

***

Ғурбату ҳижронға қолдим, оҳ ул жон илгидин,
Жонға еттим эмди ғурбат бирла ҳижрон илгидин.

Кўрсатур гаҳ тийғу гаҳ ўқ ҳолатимни билмайин,
Не балолар кўрадурман ёри нодон илгидин.

Эл фиғонимдин бажону мен бу жондин, эй ажал,
Қил халос элнию мени жону афғон илгидин.

Бобур, ул ой ҳажрида ишинг басе душвор эди,
Шукрким, кутқарди ўлум сени осон илгидин.

***

Ёр юзумни кўруб дарду ғамим билса керак,
Юз кўруб дарду ғамим чорасини қилса керак.

Эй сабо, жону кўнгулни ўзининг чун қилди,
Кўнгли бирла дегасен жони учун келса керак.

Васлини не қилайин ғайрдин айрилмади ҳеч,
Ёр васли менга, у ағёрдин айрилса керак.

Васлининг қадрини чун билмади бу телба кўнгул,
Ҳажрининг тийғи анинг юрагини тилса керак.

Шукр Бобурни билурмен деган эрмиш ул ой,
Ложарам бандаларин шоҳлари билса керак.

***

Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна,
Тийра бўлди рўзгорим ул қаро қошдин яна.

Мен худ ул тифли парийвашға кўнгул бердим, вале
Хонумоним ногаҳон бузулмағай бошдин яна.

Юз ямонлиғ кўруб андин телба бўлдунг, эй кўнгул,
Яхшилиғни кўз тутарсен ул паривашдин яна.

Тош урар атфол мени, уйда фориғ ул парий,
Телбалардек қичқирурмен ҳар замон тошдин яна.

Оёғим етгунча Бобурдек кетар эрдим нетай,
Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна.

***

Кўнгулга бўлди ажойиб бало қаро сочинг,
Шикаста кўнглума эрмиш қаро бало сочинг.

Муяссар ўлди жунун мулки, эй жунун аҳли,
Нисори ашкни эмди бу кун манго сочинг.

Сочинг шикастида бордур шикаста кўнгуллар,
Кўнгуллар очилур, очилса ул қаро сочинг.

Очилди кўнгли, чу очтинг сочингни, Бобурнинг,
Не айб, агар деса дилбанду дилкушо сочинг.

***

Балойи ишқки, ҳар дам манга жафойедур,
Бу ишқдин кеча олмон ажаб балойедур.

Хати лабиға туташ бўлса, эй кўнгул, не ажаб,
Ки Хизр чашмайи ҳайвонға раҳнамойедур.

Ярар бу хаста кўнгул дардиға ўқин яраси,
Магарки ҳар яраси ёрнинг давоедур.

Баҳор фаслидуру май ҳавоси бошимда,
Аёқ тут менга соқийки, хуш ҳавойедур.

Ул ой рақибға бўлди рафиқу Бобурнинг
Рафиқу ҳамдами ҳажринда оҳу войедур.

***

Кўзумда муттасил ул эгма қош керак бўлса,
Қошимда кўз ёруғи ул қуёш керак бўлса.

Сужуд вақтида меҳроб бўлмасун ҳаргиз
Ки, бош қўярда ўшал эгма қош керак бўлса.

Ҳабиб ишқида бошдин кеч, эй кўнгул, йўқ эса
Бу йўлға қўйма аёқ санга бош керак бўлса.

Қўюб аёғиға бош, сўрса лаълидин ҳар ким,
Бошиға туфроқу оғзиға тош керак бўлса.

Санинг била бари эл нохуш ўлса, эй Бобур,
Не бўлғуси санга, ул ёри хуш керак бўлса.

***

Улки менга ёри дилнавоз кўрунди,
Жаврни кўрсатти кўпу оз кўрунди.

Бўлди бошим паст пойбўсида охир,
Гарчи бурун асру сарафроз кўрунди.

Сенинг учун улки бошин ўйнамади ҳеч,
Сенга ажойибки ишқбоз кўрундн.

Ишқ боринда салоҳу тавбаву тақво
Барчаси таҳқиқ бил мажоз кўрунди.

Душмани жон ўлди, не қилай, санга, Бобур,
Улки менга ёри дилнавоз кўрунди.

***

Не кўрай тўбини қадди хушхироминг борида,
Не қилай сунбулни хатти мушкфоминг борида.

Ким Хизр суйин оғизлағай лабингнинг қошида,
Ким Масиҳ алфозидин дегай каломинг борида.

Ошиқингни давлатин васлинг била қил муҳтарам,
Ҳусн аҳли ичра мунча эҳтироминг борида.

Биздин айру доим эл бирла ичарсен бодани,
Бизни ҳам гоҳе соғин шурби мудоминг борида.

Эй кўнгул, гар ғайр сўзи заҳри котилдур, не ғам,
Лабларидин шарбати юҳй-ил изоминг борида.

Тарки номус айлабон бадном бўлғил ишқ аро,
Ким сени ошиқ дегай номусу номинг борида.

Бобур ул гул кўйида булбул киби топтинг мақом,
Бир навойе рост қил мундоқ мақоминг борида

***

Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдим,
Деман бехонумон овворайи икки жаҳон бўлдум.

Лабинг гар бермаса бўса нечук жон элта олғаймен,
Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум.

Сўруб ул ой лабидин оғзининг рамзини англадим,
Бир оғиз сўз била кўрунгки мунча хўрдадон бўлдум.

Нечаким қоши ёлар ишқида тузлукни кўрсаттим,
Вале охир маломат ўқлариға-ўқ нишон бўлдум.

Кулар эрдим бурун Фарҳоди мискин достониға,
Бу Шириндурки онинг бирла-ўқ ҳамдостон бўлдум.

Висолинг давлатиға етмасам Бобур киби, не тонг,
Ки ҳажринг меҳнатида асру зору нотавон бўлдум.

***

Ким кўрар хуршидни, ул моҳсиймо бўлмаса,
Ким сўрар шаккарни, ул лаъли шакархо бўлмаса.

Гул тикандур кўзларимга ул юзи гулдин йироқ,
Сарв ўқдур бағрима ул сарв боло бўлмаса.

Жаннату-л-маъвони, эй зоҳид, нетай мен зорким,
Истарам кўйидин ўзга манга маъво бўлмаса.

Тиймағил девона кўиглумники, расво бўлма деб,
Ошиқ ўлғайму эди ул телба расво бўлмаса.

Гар бошингии кессалар ишқида, эй Бобур, сенинг,
Ердин кўнглунг керакким ўзга қатъо бўлмаса.

***

Яна кўз уйида маъво қилибсен,
Кўнгул кошонасида жо қилибсен.

Яна савдойи зулфунгдин, нигоро,
Мени ошуфтаву шайдо қилибсен.

Ғаминг йўқ жон агар берсам ғамингда,
Ўзунгни мунча бепарво килибсен.

Қошингдин мени ўқдек ташлар учун
Янги ойдек қошингни ё қилибсен.

Кўзумдин ёшуруб, эй баҳри алтоф,
Кўзумнинг ёшини дарё қилибсен.

Соғинмас жаннату-л-маъвони Бобур,
Онинг кўнглида то маъво қилибсен.

***

Жонима ўт солди ул рухсорайи зебо яна,
Кўнглума ул зулф бўлди мояйи савдо яна.

Кўрсатиб рухсору зулфин ул парий пайкар манга,
Жону кўнглумни килибдур волаву шайдо яна.

Ер кўйиндаги том сенсен манга пушти паноҳ,
Сояйи лутфунгни сол, чун санга келдим то яна.

Шодлиқнию фароғатни кўюб ошиқ бўлуб,
Меҳнату ғамни қилибмен ўзума пайдо, яна.

Ёрға қулмен дегач Бобурни расво айлади,
Тенгри мендек бандасини қилмасун расво яна.

***

Бир парий мен телбани ҳусниға мойил қилғудек,
Кўзум ичра ер тутуб кўнглумда манзил килғудек.

Кўнглумизга жавр беҳад қилди ул номеҳрибон,
Жонима юз минг ғаму меҳнатни ҳосил қилғудек.

Нотавон кўнглумга ишқи кайғуни келтургудек,
Айшу ишратни кўнгулдин қайғурур эл қилғудек.

Қилмади Фарҳоду Мажнун ўзни расво мен киби
Ким, бу навъ иш иш эмасдур ҳеч оқил қилғудек.

Ул парий ишқида Бобур жон бериб, эй аҳли ишқ,
Ишқ атворини ишқ аҳлига мушкил қилғудек.

***

Янги ой ёр юзи бирла кўруб эл шод байрамлар,
Манга юзу қошингдин айру байрам ойида ғамлар.

Менинг бу тори мў янглиғ танимға тоблар солди
Ул ойнинг юзида сунбул киби зулфидағи хамлар.

Ҳавоға дуди оҳин тутратур ишқ аҳли ғайратдин,
Сабо таҳрикидин ҳар гаҳ паришон бўлса парчамлар.

Очилди зулфию хайлар намудор ўлди юзинда,
Гул узра чун бўлур пайдо кеча очилса шабнамлар.

Мену ғам кунжию оҳу фиғону ашки хунолуд,
Не хушдур гўшайи холий, майи софию ҳамдамлар.

Кўнгулни ишқ бузди, не осиғ панду насиҳатдин,
Менинг мажруҳ кўнглумга ярашмас ушбу марҳамлар.

Юзи наврўзи, асли ийдни Бобур ғанимат тут
Ки, мундин яхши бўлмас бўлса юз наврўзу байрамлар.

***

Тишинг дур, лабинг маржон, хадинг гул, хатинг райҳон,
Юзунг хур, сочинг анбар, сўзунг мул, менгннг мейнон.
Мейнон менгинг, сўзунг мул, анбар сочинг, юзунг хур,
Райҳон хатинг, хадинг гул, маржон лабинг, тишинг дур.

Тафоҳур кўзум, кўнглум қилурлар магар бордур,
Кўзунга кўнгул вола, юзунга кўзум ҳайрон.
Ҳайрон кўзум юзунга, вола кўнгул кўзунга,
Бордур магар, қилурлар кўнглум, кўзум тафохур.

Тафаккур неча қилсам топилмас сенинг мислинг,
Парийдек сени кўрдум эмассен магар инсон.
Инсон магар эмассен, кўрдум сени парийдек,
Мислинг сенинг топилмас қилсам неча тафаккур.

Балодур манга ҳажринг, даводур манга васлинг,
Итобинг манга офат, ҳадисинг манга дармон.
Дармон манга ҳадисинг, офат манга итобинг,
Васлинг манга даводур, ҳажринг манга балодур.

Чу Бобур санга қулдур назар қил анга зинҳор,
Топилмас яна бир қул анингдек санга, эй жон.
Эй жон санга анингдек, бир қул яна топилмас,
Зинҳор анга назар қил, қулдур санга чу Бобур.

***

Очилиб икки сочи юзига ёйилмишлар,
Ёруқ жаҳонни кўзумга қаронғу қилмишлар.

Чағир бағри қопидур барча ишқ аҳлиға,
Зиҳи аларки, бу майдин даме ойилмишлар.

Не қилсам айлама, эй ёр, айбким, менда
Жунуну ишқу йигитлик бори қотилмишлар.

Салоҳға хирад аҳли мени ёвуқ дерлар,
Кўрунгки ушбу чечанлар йироқ янгилмишлар.

Не суд ишқни элдин ёшурмоқ эй Бобур,
Чу ҳолатингни бори олам аҳли билмишлар.

***

Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун, агар юзумни эвурсам, бало манга.

Неткаймен, ул рафиқ билаким, қилур басе
Меҳру вафо рақибға жавру жафо манга.

Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,
Чун бўлди ул парий сифатим ошно манга.

Оҳу ёшимдин ортадурур заъф, эй табиб,
Билдим ярашмас эмди бу обу ҳаво манга.

Дардим кўруб муъолажада зойиъ этма умр
Ким, жонда дарди ишқдурур бедаво манга.

То ёр кимни истару кўнглина ким ёқар,
Ташвиши бежиҳатдурур охир санга, манга.

Бобур бўлубтурур ики кўзум йўлида тўрт,
Келса не бўлди қошима бир-бир манга-манга.

***

Хати бинафша, хади лола, зулфи райҳондур,
Баҳори ҳуснда юзи ажаб гулистондур.

Энги, менги ою дағи юзи, сўзи гулу мул,
Қади равону тани жону эрни маржондур.

Қошида чин, кўзида кийну ангабин лабида,
Сўзида заҳру лекин тилида дармондур.

Қошингға кўп бора олмон, нетай оралиқда,
Ёшим тишинг дуридин айру баҳри уммондур.

Ўтумни тез этасен ҳар тарафға секритиб от,
Саманди ноз инонини бир бери ёндур.

Не навъ васф қилай сувратинг латофатини
Ки, ҳуснунга сенинг, эй руҳ, ақл ҳайрондур.

Жафову жавр агар қилса, Бобуро, нетайин,
Не ихтиёр маига, ҳарне килса султондур.

***

Сўрма ҳолимники бўлдум бурноғидин зорроқ,
Жисм жондин зору жоним жисмдин афгорроқ.

Банда тақрир айлай олмон банд-бандим дардини,
Юз темур банд ўлса ондин бу эрур душворроқ.

Масту бехудлуқ била умрунгни ўткардинг, дариғ,
Эй кўнгул, мундин бери бўл бир нима ҳушёрроқ.

Ғафлат уйқусидин уйғон, гар тилар бўлсанг мурод,
Ким етар мақсадға ҳар ким, бўлса ул бедорроқ.

Ўлгали еттим, менинг жоним ғамин йе, эй рафиқ,
Даҳр аро чун йўқ киши сендин манга ғамхорроқ.
Келмас ўхшар захматинг ислоҳға, Бобур, магар
Ҳар давоким қилдилар бўлдунг дағи беморроқ.

***

Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,
Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.

Бу замонни нафъй қилсам айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ.

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру кўп,
Эмди кўз тутмоқ не яъни ҳар ёмондин яхшилиғ.

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ
Ким, дегайлар даҳр аро колди фалондин яхшилиғ.

Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ.

***

Не вафо умрумда ул жону жаҳондин кўргамен,
Ким вафо жондин кўрубдурким, мен ондин кўргамен.

Кўз йўлидин ул сари ҳуснин назар айлар эдим,
Қон ёшим ул йўлни тутти, эмди қондин кўргамен.

Ёраб, ул кун шум толиъдин манга бўлғаймуким
Жонима ором ул ороми жондин кўргамен.

Кўз кўрар, лекин солур мени балоға бу кўнгул,
Бу балони неча чашми хунфишондин кўргамен.

Бартараф қилғил вафо истарни элдин, Бобуро,
Ул ғалатдурким, вафо аҳли жаҳондин кўргамен.

***

Заъфдин гўё менинг бу зор жисмим нолдур
Ким, анинг шарҳин демакта хома тили лолдур.

Заъфлик, жисмим била бу нотавон кўнглум аро
Дарди ёр эрканга ушбу эгма қаддим долдур.

Мен дамодам қон ютармен ҳажр аёғидин, нетай,
Ўзгаларнинг жоми васли гарчи моломолдур.

Зулфиға вобастамен васлиға йўқдур дастрас,
Эй хуш ул озодаким, беқайду фориғболдур.

Ул парийдин мен нечук жон элтайинким, Бобуро,
Васли мушкил, ҳажри муҳлик, ғамзаси қаттолдур.

***

Сендек менга бир ёри жафокор топилмас,
Мендек сенга бир зори вафодор топилмас.

Бу шаклу шамойил била худ ҳуру парий сен
Ким, жинси башар ичра бу миқдор топилмас.

Ағёр кўз оллидаку ул ёр аён йўқ,
Ғамхоре кўнгул ичраю ғамхор топилмас.

Эй гул, мени зор этмаки, ҳуснунг чаманида
Кўзни юмуб очқунча бу гулзор топилмас.

Бобур, сени чун ёр деди, ёрлиғ этгил,
Оламда кишига йўқ эса ёр топилмас.

***

Ўлум уйқусиға бориб жаҳондин бўлдум осуда,
Мени истасангиз, эй дўстлар, кўргайсиз уйқуда.

Неким такдир бўлса, ул бўлур таҳкиқ билгайсиз,
Эрур жангу жадал, ранжу риёзат барча беҳуда.

Ўзунгни шод тутқил, ғам ема дунё учун зинҳор
Ки, бир дам ғам емакка арзимас дунёйи фарсуда.

Замона аҳли ичра, эй кўнгул, оё топилғайму,
Сенингдек дард паймову менингдек дард паймуда.

Улусдин тинмадим умримда ҳаргиз лаҳзае, Бобур,
Магар ўлсам бу олам аҳлидин бўлғаймен осуда.

***

Кўк вусмада ул ой қоши гўё хаёлдур,
Ё ой бошида кўкга кўрунган ҳилолдур.

Не навъ ухшасун ёзига офтобким,
Онинг заволи бордуру бу безаволдур.

Оғзию икки зулфу қади бўлмаса манга,
Райҳону сарву ғунча кўрардин малолдур.

Ушшоқ оҳи елидин осиб тегмасун,
Қаддингки ҳусн боғида нозук ниҳолдур.

Кўнглумга дард келгали ҳам бўлди қоматим,
Қаддим магарки дард ёнидағи долдур.

Гарчи вафову меҳрни билмас менинг ойим,
Лекин жафову жаврда соҳиби камолдур.

Хар неча беиноят эса ёр, Бобуро,
Сен қўйма хизматингнию они уёлдур.

***

Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим,
Кўруб раҳм айлагил, эй лоларух, бу чеҳрайи зардим.

Сен, эй гул, қўймадинг саркашлигингни сарвдек ҳаргиз,
Оёғингга тушуб барги хазондек мунча ёлбардим.

Латофат гулшанида гул киби сен сабзу хуррам кол,
Мен арча даҳр боғидин хазон яфроғидек бордим.

Хазондек қон ёшим, copиғ юзимдин эл танаффурда,
Ба ҳар ранге, биҳамдиллоҳ усусдин ўзни қутқордим.

Не толиъдур мангаким ахтари бахтим топилмайдур,
Фалак авроқини ҳар нечаким дафтардек ахтардим.

Улуснинг таъну таърифи манга, Бобур, баробардур,
Бу оламда узумни чун ёмон-яхшидин ўткардим.

***

Хаттинг аро узоринг сабза ичинда лола,
Ул чашми пурхуморинг лоладағи ғазола.

Барча парийлар, эй жон, гирдингда зор ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой теграсинда ҳола.

Меҳру вафони ағёр, кўп кўрдим сендин, эй ёр,
Жавру жафони бисёр қилдинг менга ҳавола.

Ҳажрингда, эй парийрў, кўзумдин учти уйқу,
Ҳар кеча тонгға дегру ишимдур оҳу нола.

Юз саҳфасинда хатлар бошдинки ҳар тараф бор,
Ишқингда Бобур айлар бу навъ юз рисола.

***

Кўнглумни чу ул парий олибтур,
Девона бўлурға не қолибтур.

Бедил эканимни эмди билгай,
Чун бир киши кўнглини олибтур.

Кўнглумни олиб тағофулин кўр,
Билмасга ўзини не солибтур.

Зулфунг черикини йиғки, жамъ
Бу фитнадин асру қўзғалибтур.

Бобур, неча кун кўнгулни хуш тут,
Бу олам иши чу мунқалибтур.

***

Васлин ул ой менга маҳол қилур,
Ҳажридин мени хастаҳол қилур.

Билмайин ҳолатимни, ул бемеҳр,
Ўзгалардек хаёл қнлур.

Ол юзи кўз ёшимни қон қилди,
Кўргач-ўқ деб эдимки ол қилур.

Сарфироз этса даҳр шод ўлма,
К-охиру-л-амр поймол қилур.

Мен киму зуҳду тавбаким, зоҳид
Неча андишайи маҳол қилур.

Тавба ишин буюрма Бобурға
Ким, бу ишни ўшал ўсол қилур.

***

Ҳажр ўлтурди мени, англасам эрди мунча,
Дўстлар, ёрдин айрилмас эдим ўлгунча.

Зоҳидо, дўзах ўтиндин мени не қўрқутасен,
Ҳажр ўти қошинда кўрмасмен ани учқунча.

Ул қуёш меҳрини бир зарра манга кўргузмас,
Кавкаби ашк тўкуб бўлсам агар гардунча.

Ҳуснда ортуқ агар бўлса юзи Лайлидин,
Мен тақи бормен анинг ишқида юз Мажнунча.

Риндлар оллида ҳайвон суйини кўп ўкасен,
Эй Хизр, борму экан ул су майи гулгунча.

Бобуро, шеъринга гар солса қулоқ, ул шоҳинг,
Бўлғусидур сўзунга қадр дури макнунча.

***

Такаллуф ҳар неча суратта бўлса андин ортуқсен,
Сени жон дерлар, аммо бетакаллуф жондин ортуқсен.

Парийнинг ҳусн ичра гарчи оти бениҳоятдур,
Мени девона қошинда ва лекин ондин ортуқсен.

Парий бу ҳусн бирла кўрса юзунгни, бўлур телба,
Сени таъриф этар, лекин сифат қилғондин ортуқсен.

Қадам ранжида қил кўнглум учун, эй ёрнинг ўқи,
Менинг бу нотавон кўнглумга чун дармондин ортуқсен.

Иқомат чунки қилдинг, Бобуро, ул ҳур кўйида,
Мақоминг равзадин авло, ўзунг ризвондин ортуқсен.

***

Мендин ўзга хасталарға лаълидин дармон берур,
Мен берурмен жону ул умр ўзгаларга жон берур.

Ошиқимен, ул қилур ағёрға маҳбублуқ,
Дардмандимен, вале ул ўзгага дармон берур.

Ўқида пайкон эмас бир қатра ҳайвон суиидур,
Етгач-ўқ жонсиз танимға жон ўшал пайкон берур.

Қон ёшимни ҳажрида, шеъримни васлинда кўрунг
Ким, бу янглиғ дурру гавҳар қайси баҳру кон берур.

Бўлғали қаддиға мойил васлидин маҳруммен,
Бобуро, ул ҳусн нахли бар магар ҳирмон берур.

***

Қаро зулфунг фироқида паришон рўзгорим бор,
Юзунгнунг иштиёқида не сабру не қарорим бор.

Лабинг бағримни кон қилди, кўзумдин қон равон қилди,
Нега ҳолим ёмон қилди, мен андин бир сўрорим бор.

Жаҳондин манга ғам бўлса, улусдин гар алам бўлса,
Не ғам юз мунча ҳам бўлса, сенингдек ғамгусорим бор.

Агар муслиҳмен, ар муфсид, вагар ошиқмен, ар обид,
Не ишинг бор сенинг зоҳид, менинг не ихтиёрим бор.

Фиғоним ошти булбулдин, ғами йўқ зарра бу қулдин,
Басе, Бобур, ўшал гулдин, кўнгулда хор-хорим бор.

***

Бу янглиғ билсам эрди ҳажрнинг муҳлик қаро шомин,
Берурму эрдим ўлгунча илигдин васл айёмин?

Жаҳонда айшу ишратдин кўнгул ором топқайму,
Киши то кўрмагунча ёнида маҳваш дилоромин?

Кўнгулда ҳасрати ул ойнинг оғзининг чу беҳаддур,
Кўнгул гўёки мундиндур тутубтур ғунча андомин.

Масиҳ анфоси янглиғ жон берур фарсуда жисмимға,
Сабо келтурса ногаҳ ҳажр аро ул ёр пайғомин.

Мувофиқ ёрлар бирла бу дамни хуш кечур, Бобур,
На учунким келур дамға бўла олмас киши зомин.

***

Ўлтурур гарчи мени гуфторинг,
Тиргизур ул лаби шаккарборинг.

Куйдурур ҳасратида мени, нетай,
Оташин гулдек ики рухсоринг.

Эй кўнгул, яхши ики дунёдин
Бир назар қилса санга дилдоринг.

Хор кўрма ғамин ул ойнингким,
Будурур фурқатида ғамхоринг.

Қилди то гул юзида зоҳир хат,
Бобуро, бўлди хатти безоринг.

Хиради сабр келиб, албатта,
Ишқдин эмди мени қутқоринг.

***

Менинг ногаҳ кўзумга учраб ўтру,
Мени девона қилдинг, эй парийрў.

Жаҳонда ҳар кишиға бор муроде,
Менинг йўқтур муродим сендин айру.

Магар уйқуда юзунг кўргай эрдим,
Вале ҳажрингда кўздин учти уйқу.

Ики сочинг била юзунг қуёшин,
Кечалар ёд этармен тонгға дегру.

Тараҳҳум айлаким, бечора Бобур
Сенинг ишқингда бўлди зор асру.

***

Қўй, эй оқил насиҳат сўзларинким, дилписанд эрмас,
Менинг девона кўнглумга насиҳат судманд эрмас.

Неча девона кўнглумни қилурсен нафъй, эй оқил,
Агарчи телбадур бори сенингдек худписанд эрмас.

Қилурсен талх айшим комини беҳуда сўзлардин,
Саросар сўзларииг заҳредур, эй носиҳки, панд эрмас.

Бўлубмен бир парийнинг анбарин сочиға вобаста,
Мени телбага эмди ҳожати занжиру банд эрмас.

Жаҳонда кўп гадо гарчи лавандатворлиқ бордур,
Ва лекин Бобуро, ҳаргиз санингдек шаҳ лаванд эрмас.

***

Телба кўнглумким, сенинг чангингдадур, ёд айлагил,
Бир навозиш бирла кўнглумни менинг шод айлагил.

Ишратингда ҳар қачонким чанг олсанг илгинга,
Фурқатингда қолған эгри қоматим ёд айлагил.

Соз айлаб бир нишот ангиз чанг, эй дилрабо,
Бенаво кўнглуми ғам чангидин озод айлагил.

Чангда ҳар кун чолур ёринг чу йўқтур, Бобуро,
Ерга бош чалмоқ била ўзунгни муътод айлагил.

***

Ул парийнинг тийғидин қўрқутма мени, эй рақиб,
Ишқида бошимға менинг ҳар не келса, ё насиб.

Эврулуб бошингға, эй ой, қилмишам тарки ватан,
Раҳм қилғил мангаким саргаштадурмен, ҳам ғариб.

Телба бўлмоқликдин ўзга чорае йўқтур манга,
Ул парийру ногаҳон ар чиқса уйдин ёсаниб.

Жонда беркиткан ўқин чекмак манга ранжедурур,
Қўйғил ул ўқни чекай деб ранж чекма, эй табиб.

Бобуро, ҳаргиз қулоқ шеърингға ул гул солмади,
Гулга ке парвоки юз фарёд қилса андалиб.

***

Не чаманда сарв бор ул қомати раъно киби,
Не гулистон ичра гул бор лу рўи зебо киби.

Не жафо таврида бор дунёда ул бемеҳрдек,
Не вафо бобида бор оламда мен шайдо киби.

Донайи холи Масиҳосо лабининг устида,
Нотавон жонимға бўлди мояйи савдо киби.

Айласам кўйида маъво, найлайин жаннатниким,
Бор манга ул ҳур кўйи жаннату-л-маъво киби.

Базм аро, эй дўстлар, не майки, қон ичмакдурур,
Соқийи гар бўлмаса ул шўхи базморо киби.

Минса абраш ул қуёш, куймай нетайким, Бобуро,
Мени куйдурмакка елдур маркаб, ўтдур рокиби.

***

Гул жамолин ёпқан ул гулнинг ики райҳонидур,
Ғунча сиррин очқан ул икки лаби хандонидур.

Ул мусалсал икки зулфи гул юзининг устида
Гул уза ағнар, магар ул иккининг давронидур.

Ўқи захмини кўруб ҳарён танимда эл дегай
Ким, бу қўҳи дарднинг ул лолайи нўъмонидур.

Сел эмасдур ер юзин тутқан, кўзумнинг ёшидур,
Раъд эмасдур кўкка чирмашқан, кўнгул афғонидур.

Ложарам бўлғай паришону ҳавойи мен киби,
Зарра янглиғ кимки, бир хуршид саргардонидур.

Ул парий ишқида Бобур, кўнглум андоқ телбадур
Ким, сочи занжиредур, чоҳи зақан зиндонидур.

***

Ғайр тоши захмидин дардимни изҳор этмадим,
Ичтаги пинҳон ғамим тошдин намудор этмадим.

Қондин элга ёйди тифли ашк сирримни менинг,
Чунки мен ул ёшни ҳаргиз соҳиб асрор этмадим.

Келмади кўнглумга ишкининг сурури давлати,
То кўнгулни меҳнату ғамға сазовор этмадим.

Юзи хуршиди, тиши дурридин айру жисмда
Қолмади бир зарра ерким, тишдин афгор этмадим.

Толиъдин не осиғ, Бобур, фиғону нолаки,
Уйқулуқ бахтимни бу ун бирла бедор этмадим.

***

Қошию қадию оғзин ул моҳ,
Кўрсатмаса манга найлайин, оҳ!

Туттум сочини юзин кўрай деб,
Тун узуну мен ғариб гумроҳ.

Қадди била икки зулфу оғзи,
Жонимға бало бўлубтур, оллоҳ.

Хоҳ иста кўнгулни, хоҳ қавла,
Чун сенсен бу кўнгулга дилхоҳ.

Эл билмаса, ҳолатим билур ёр,
Ҳолимднн эрур худой огоҳ.

Кобул сари гар азимат этсанг,
Қурбон қилай ўзни санга, эй шоҳ.

Бобур, яна ўтлуқ оҳ чектинг,
Куйдурмасун элни оҳ ногоҳ.

***

Чархнинг мен кўрмаган жавру жафоси қолдиму.
Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?

Мени хор эттию қилди муддаийға парвариш,
Даҳри дунпарварни ўзга муддаъоси қолдиму?

Мени ўлтурди жафову жавр бирла ул қуёш,
Эмди тиргузмак учун меҳру вафоси қолдиму?

Ошиқ ўлғач кўрдум ўлумни ўзумга, эй рафиқ,
Ўзга кўнглумнинг бу оламда ҳароси қолдиму?

Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб,
Тенгри учун де, бу оламнинг сафоси қолдиму?

***

Менинг кўнглумки, гулнинг ғунчасидек таҳ-батаҳ қондур,
Агар юз минг баҳор ўлса, очилмоғи не имкондур.

Агар ул қоши ёсиз боғ гаштин орзу қилсам,
Кўзумга ўқдурур сарву кўнгулга ғунча пайкондур.

Баҳору боғ сайрин не қилайким, дилистонимнинг
Юзи гул, зулфи сунбул, қомати сарви хиромондур.

Висоли лаззатидин руҳ топмоғлиқ эрур душвор,
Фироқ шиддатикда йўқса жон бермаклик осондур.

Бошидин эврулур армони бирла ўлдум, эй Бобур,
Менинг наъшимни боре ул парий кўйидин айлондур.

***

Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкилдур,
Сенинг бирла чиқишмоқлик дағи бисёр мушкилдур.

Мижозинг нозику сен тунд, мен бир беадаб телба,
Санга ҳолимни қилмоқ, эй парий, изҳор мушкилдур.

Не осиғ нолаву фарёд хоболуд бахтимдин,
Бу унлар бирла чун қилмоқ оне бедор мушкилдур.

Манга осондурур бўлса агар юз минг туман душман,
Вале бўлмоқ жаҳонда, эй кўнгул, беёр мушкилдур.

Висолинким тиларсен, нозини хуш тортқил, Бобур,
Ки олам боғида топмоқ гули бехор мушкилдур.

***

Ул ёрнинг вифоқи нифоқиға арзимас,
Айёми васли шоми фироқиға арзимас.

Бу даҳр ичра бистари роҳат тиларни қўй,
Ул фарш чун бу қўҳна равоқиға арзимас.

Айшеки, ўтти, ўзга ани зикр айлама,
Ҳар нимаки, йитти, сўроқиға арзимас.

Қилмоқ умиду бийм ила хизмат шаҳ оллида,
Дарбонининг сўкунчу таёқиға арзимас.

Бобур, висолни не тиларсен чу ҳажр бор,
Бир лаҳза айш меҳнати боқийға арзимас.

***

Қади шохи гулдек нигорим қани?
Лаби ғунчадек гулузорим қани?

Не тонг, юз нигор улса қон ёш била,
Ки ул юзи гул, ёш нигорим қани?

Қаро кечаларда кўзум ёрутур,
Ўшал шами шабҳойи торим қани?

Ёрим кечалар келур эрди бурун,
Бу тун келмади, оҳ ёрим қани?

Деманг, тарки ишқини қил ихтиёр,
Бу ишда манинг ихтиёрим қани?

Фироқингда кўнглумни қон айласанг,
Санга бўлғай ул беқарорим қани?

***

Чун мени қўймас фалак бир лаҳза васл айёмида,
Тонг йўқ, эй бемеҳр, агар ўлсам фироқинг шомида.

Эй кўнгул, юзин кўруб зулфи паришонин соғин,
Шоми ҳижрондин таваҳҳум айла васл айёмида.

Зулфидаким маскан эттинг кўр занахдон чоҳини,
Воқиф ўлғилким, эрурсен аждаҳонинг комида.

Ғунчадек оғзинг ғами кўнглумда гар йўк, бас недур,
Чок кўнглум ҳайъати гул ғунчаси андомида.

Ёрнинг пайғомидин топти тани фарсуда жон,
Исо эъжози магар музмардурур пайғомида.

Бобур ул гул зулфи остинда эмасдур холлар,
Жон қушин сайд айлар учун доналардур домида.

***

Ичкуча жоми ажал кўнгулда ул соқийдурур,
Тўлғуча паймонам ул соқий била боқийдурур.

Бош кўтарман бодадин чун ёр оёғи ўртада,
Қўйман илгимдин аёқ чун жилвагар соқийдурур.

Эгма каддим айб қилма қоши ёлар ишқида,
Янги ойдек хам бўлур, гар худ фалак тоқидурур.

Ул ҳилолинг бирла хуршидинг сифотин ёзғали,
Мухтасардур фил-масал гар чарх авроқидурур.

Ишқ ила майдин кўнгулни тутмоғинг не судким,
Дард нафъидур, нечукким заҳр тарёқидурур.

Турклар хатти насибинг бўлмаса, Бобур, не тонг,
Бобурий хатти эмасдур, хатти сиғноқийдурур.

***

Сўзлаб ул лаъли шакархони шакаррез этасен,
Очиб аввал зулфи сумансони диловез этасен.

Гаҳ қошинг секритибу гоҳе кўзунгни ўйнатиб,
Не балоларким, менинг жонимға ангез этасен.

Сув киби тийғинг чекиб тану самандингни миниб,
Елдуруб ҳар сориға менинг ўтум тез этасен.

Кўзларинг ҳажрида мен бемору боқмайсен манга,
Мени оғриққа магар боққали парҳез этасен.

Ҳажр шоми меҳнатидин қутула олмайсен,
Бобуро, ҳар нечаким ўзни саҳархез этасен.

***

Оёғин ўпсам етишгай арш тоқиға бошим,
Даст бергай давлатим, гар тутса илгим маҳвашим.

Қўймоғумдур этагинг кетсам илигдин ҳар неча,
Бормоғумдур остонингдин, агар борса бошим.

Ўтти эл бўлмоқдин ул ёш, мен қариғум ишқида,
Ўлганим яхши, бу навъ ар ўтса элликдин ёшим.

Дўстлар, кўнглумдагин қабрим тошиға ёзғайсиз,
Токи бирдек бўлғай ул ой ишқида ичим, тошим.

Ёр айтти: қичқирма, гар Бобур деса ҳолин санга,
Найлайин, бу ғурбат ичра сендин ўзга йўқ кишим.

***

Хатинг парвона келтургач, тирилдя ушбу девона,
Ани тиргузмак учуя гўйиё келтурди парвона.

Қуёштек юзунгу дурдек тишингнинг ҳажрида, эй ой,
Кўзумнинг ёшидур юз қатраву ҳар қатра дурдона.

Қадинг кўрсатмадинг бир тор сочингдин юбор пинҳон,
Иноят тўғри гар йўқтур, не бўлди бўлса тўлғона.

Анинг усрук кўзидин борди чун диним эви барбод,
Мену, эй дўстлар, мундин вари май бирла майхона.

Жамолинг шамъи ҳажринда чу Бобур ўртаниб борди,
Қачон бошингдви эврулгай келиб парвонадек ёна.

***

Шоми ҳижронин менга ул бевафо кўрсатмагай,
Ҳажр шоми асру муҳлиқдур, худо кўрсатмагай.

Ул қаро кўз ҳажрида тундек қарорди кундузум,
Ёраб, андоқ кунни ул кўзи қаро кўрсатмаган.

Ваъда айлаб васл, кўрсатгай неча жонимға ҳажр,
Неча кўнглумга жафо қилғай, вафо кўрсатмагай.

Ишқ истар бўлса Мажнун айлагай пайравлиғим,
Йўлни не билгай киши, то раҳнамо кўрсатмагай.

Очмағай кўзини, то сўкмакка оғзин очмағай,
Юзини кўрсатмагай, то юз жафо кўрсатмагай.

Учкутекдур жон куши ҳлжронда Бобур оҳидин.
Кел, парий, таъжил ила, жоним ҳаво кўрсатмагай

***

Ҳуршид юзунг бирла бу кун, эй моҳи тобон,
Даъво гар этар, бўлғуси кун сўнгра пушаймон.

Сен гул киби то ғамзадасен, ҳусунга мағрур,
Булбул киби мен ғамзадамен, ҳуснунга ҳайрон.

Гул юзунг эрур лола, вале лолайи худрўй,
Тор оғзинг эрур ғунча, вале ғунчайи хандон.

Гоҳе қулоғинг тўлғади, гақ юзунга келди,
Зулфунгни йиғиштурки, басе бўлди паришон.

Чун бўлди сочи ториға жон риштаси пайванд,
Бобур, кўнгул узмак сочидин эмди не имкон.

***

Чиқса қуёш фалакка сен отқо чиққанингдек,
Бўлғайму ул сенингдек, ул бири тавсанингдек.

Кўксумни чунки ёрдинг киргил кўнгулгаким, бор
Ул ера эшигингдек, кўз анда равзанингдек.

Гар сийм барги гулни қилса либос ўзига,
Бўлғайму, эй гуландом, кўнглак била танингдек.

Ул ёр хазратинда бисёр яхшидур ғайр,
Мен ҳам ёмон эман, лек яхши эман анингдек.

Даъвойи ишқ этиб, ғайр, Бобурни айб қилма
Ким, мен эдим сенингдек, сен бўлғасен менингдек.

***

Юз кўрсатиб ўлтурурсен, эй ой,
Йўқ сен киби худнамою худрой.

Қаддинг алифу қошинг эрур ё,
Десам не ажаб агар сени ой.

Ҳам лола юзунг қошида беранг,
Ҳам сарв қадинғ борида бепой.

Ўқунг юрагимда жо қилибдур,
Тортиб яна ўқни қилма бежой

Сендин манга юз ҳазор ҳасрат,
Сендин манга борму ҳеч парвой.

Ул ёр агар ёшурса, юз оҳ,
Ағёрға гар кўрунса, юз вой.

Кулмас манга субҳи васл, Бобур,
Ҳар нечаки ҳажр шоми йиғлай.

***

Ғунчадек кўнглум менинг гулзор майли қилмағай,
Ғам била бутган кўнгул гулгашт ила очилмағай.

Ранг-ранга гулларингни боғбон арз этмаким,
Таҳ батаҳ қонлиқ кўнгул гул орзусин қилмағай.

Йўқтур улким гул юзунгдин айру боқсам гул сори,
Ғунча янглиғ кўнглума юз хори ғам санчилмағай.

Оразу қаддингни таъриф этсалар юз йил ҳануз,
Эй, юзи гул сарвқад, юздин бири айтилмағай.

Сендин айрилдим эса бўлди насибим хори ғам,
Сендин, эй гул, эмди Бобур бир замон айрилмағай.

***

Оллида гўйин кўрунг, илгида чавгонин кўрунг,
Юзида зулфи била гўйи занахдонин кўрунг.

Секритиб елдурганида тавсаниға кўз солинг,
Яйқалиб йўл юруса сарви хиромонин кўрунг.

Ул парий майдон аро жавлонда юз минг ноз ила,
Орқасинда юз менингдек зору ҳайронин кўрунг.

Ишқида жонни маломат ўқиға қилманг ҳадаф,
Қошининг ёсини кўзланг, тийри мужгонин кўрунг.

Дерки, Бобур илтифот айлай санга етган замон,
Манга етгач қошида юз чину ёлғонин кўрунг.

***

Ёрдин озор кўнглум ичра беҳад бордур,
Эй хуш, ул кўнгул анга не ёру не озордур.

Йўқтурур гар ёр, йўқтур тоқату сабру шикеб,
Ёр агар бордур жафову жавру меҳнат бордур.

Неча кўрсатсам вафову меҳр, этар жавру жафо,
Нечаким мен зормен мендин ул ой безордур.

Кўзи ҳажрида, юзи ёдида, сўзи шавқида
Хотирим афгору жисмим зору кўз хунбордур.

Сенда Бобур йўқ гунаҳ ёрнинг итоби кам эмас,
Журмсиз доим итоб айлар, ажаб дилдордур.

***

Юзида ул лаби хандон кўрунур,
Сутка кўб боқса бале қон кўрунур.

Хатти мушкинмудурур гул юзида,
Ё суман устида райҳон кўрунур.

Кўрмагай хотирини жамъ ўзга,
Кимга ул зулфи паришон кўрунур.

Ишқни эл не хаёл айлабдур,
Асру мушкилдурур, осон кўрунур.

Сарв бўйлуқ санаминг, эй Бобур,
Рост айтай сўзи ёлғон кўрунур.

***

Гаҳе соғин, не бўлди, зорларни,
Унутмағил бурунки ёрларни.

Сени кўрмай йироқдин зор бўлдум,
Бирар ёд эт йироқдин зорларни.

Юзунгдин айру мен хор, эй азизим,
Қиши гулдин айирмас хорларни.

Кўзунг беморимен мендин юмуб кўз,
Яна оғритмағил беморларни.

Санга кўнглумни олдурдум жаҳонда,
Кўрубмен гарчи кўб дилдорларни.

Санга бир йўл етар фикридадурмен,
Унутма бир йўли афгорларни.

Сиҳий қадларға, Бобур, ошиқ ўлсанг,
Бурунроқ кўзлагайсен дорларни.

***

То олғали кўнглумни ул юз била ул гису,
Кундуз манга не ором, кеча манга не уйқу.

Ҳар ёнғаки азм этсам ёнимда борур меҳнат,
Ҳар сориға юзлансам ўтрумға келур қайғу.

Юз жавру ситам кўрган, минг меҳнату ғам кўрган,
Осойиши кам кўрган, мендек яна бир борму?

Ул юзи қуёш ҳажри, бу саъб бало дарди
Кўнғлумга урубдур ўт, жонимни қилибдур су.

Ҳар нечаки муҳликдур, дардингни дема элга,
Ким йиғламоғинг, Бобур, бу элга дурур кулгу.

***

Ё қошинг янглиғ эгилған жисми зоримниму дей?
Ё сочингдек тийра бўлған рўзгоримниму дей?

Ҳажри қотил бирла кўнглум ҳолатинму шарҳ этай,
Дарди муҳлик ичра жони беқароримниму дей?

Кундуз ўлса тунғача айтайму бепоён ғамим,
Кеча бўлса тонгға дегру ҳоли зоримниму дей?

***

Телбаю мадҳушу беҳуд демаким, қилди сени,
Лаъли майтун, сўзи мул, кўзи хуморимниму дей?

Бобур, ул ойнинг қуёшдек орази ҳижронида
Тонгға дегру ҳар кеча юлдуз саноримниму дей?

***

Ёғлиғингким, жон била мен хастадурмен зор анга,
Хаста жонлар риштасидиндур магар бир тор анга.

Эврулур бошингғаю гоҳе юзунгга юз қўяр,
Бу жиҳатдин от эмиш гулпечу гаҳ гулзор анга.

Бир чамандур саҳниким, бўлғай бинафша сарбасар,
Теграси гулзордурким, бўлмағай бир хор анга.

Ёғлитинг токим, юзу кўзунга тегмиш бордурур,
Юз манингдек зору юз минг мен киби бемор анга.

Эй кўнгул, юз пора қилса ёр тийғи, ғам ема,
Лутф этиб гар боғлар ўлса ёғлиғини ёр анга.

Кўнглум истар ёғлиғингни, балки андин бир насим
Етса Бобурға, эрур жон бирла миннатдор анга.

***

Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.

Гаҳе саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳе саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонийдур.

Яна саҳни чаман бўлди мунаққашранг гуллардин,
Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.

Юзунг, эй жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.

Не ерда бўлсанг, эй гул андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингга тараҳҳум айлагилким, анга жонидур.

***

Қаду хаттинг била кўзу юзунг, эй сарви сиймин тан,
Бири сарву бири райҳон, бири наргис, бири гулшан.

Ҳадису лаълу рафтору жамолингдин эрур ҳар дам
Тилим гўё, сўзум рангин, кўнгул хуррам, кўзум равшан.

Мени мадҳушу мискин найлай ул шўхи бало бирла,
Мен асру бедилу бехуд, ул асру пурдилу пурфан.

Фалак жавру жафосидин, ул ой дарду балосидин,
Чекармен нолаву афғон, қилурмен гиряву шеван.

Балойи ишқу ёлғизлуқ, доғи ҳижрону ғурбатда,
Отим Мажнун, кишим меҳнат, ишим зорий, ерим гулхан.

Ўқунг бирла хаёлинг, дардингу меҳрингға
Бобурдек Таним манзил, кўзум маскан, кўкус маъво кўнгул махзан.

***

Не фикреким сенинг фикринг эмас ул фикр эрур ботил,
Не умреким ўтар сенсиз эрурул умр беҳосил.

Таъолалло не кўзу қошдурурким ҳар қачон кўрсам,
Гаҳе кўнглум бўлур бехуд, гаҳе ақлим бўлур зойил.

Жафову жавр тавридин эрурсен асру кўп воқиф,
Вафову меҳр расмидин бўлурсен асру кўп ғофил.

Қуёш янглиғ юзунга мендурурмен волаю ҳайрон,
Янги ойтек қошингға мендурурмен ошиқу мойил.

Кечурдунг ою йилни масту бехудлуқ била, Бобур,
Неча ғафлат била умр ўткарурсен неча кун, ой, йил.

***

Зуҳд кетти эса карам қилди,
Ишқ келдию муҳтарам қилди.

Ул алиф бўйлуқ ойнинг ишқи
Мени олам аро алам қилди.

Кўзию зулфу оғзи фурқатида
Фалак охир мени адам қилди.

Кўнглум ўртанди ҳар дам оҳимдин
Магар ул ел бу ўтни дам қилди.

Қоши ёлар жафосидин бу чарх
Менинг отимға-ўқ рақам қилди.

Чанги ғамдин қутулмади Бобур,
Нечаким нола, зеру бам килди.

***

Кўрмагай эрдим жамолин оламоро кошки,
Бўлмағай эрдим бори оламға расво кошки.

Ишк боғининг ниҳоли ғам бари ҳирмон эмиш,
Қилмағай эрдим бу гулшанни тамошо кошки.

Қилмағай эрди кўнгул ишқин ҳавас, бал тилга ҳам
Кечмагай эрди анингдек лафз асло кошки.

Қоши ёлар кўйида умри шариф этгунча сарф,
Қилғай эрдим масжиду меҳроб аро жо кошки.

Ихтиёр эт ўзга иш, Бобурки, ҳосил бўлмағай,
Ишқу васлу айш ила ишратдин илло, кошки.

***

Қайси бир озорин айтай жонима ағёрнинг,
Қайси бир оғритқанин кўнглумни дей дилдорнинг.

Қайси бир бераҳлиғини толиъи гумроҳнинг,
Қайси бир кажравлиғини чархи кажрафторнинг.

Қайси ҳасрат бирла армонин вафосиз васлнинг,
Қайси меҳнат бирла ранжин фурқати хунхорнинг.

Ғурбат ичра, эй кўнгул, элдин вафо истарни кўй,
Чун вафосин кўрмадинг ҳаргиз диёру ёрнинг.

Бобур, ул гул жавр этар, ағёрдин не яхшилиқ,
Гулнинг озори бу бўлса, ваҳ не бўлғай хорнинг.

***

Эй юзи насрин, қомати шамшод,
Неча қилурсен жонима бедод.

Сен киби пуркор, шеваси бисёр,
Билмади, эй ер, ҳеч киши ёд.

Жаврда нодир, зулмда моҳир,
Ишвада қодир, ғамзада устод.

Ёр ғамидин, ҳажр аламидин,
Сабр камидин, нолаву фарёд.

Бобури бедил, эй бути қотил,
Жаврунга мойил, зулмунга муътод.

***

Бўлмадим умрумда бир дам хотири хуррам била,
Гар иликтин келса бир дамни кечурманг ғам била.

Неча бўлғай ёр ҳижронию даврон меҳнати,
Нақди умрум, оҳким, ўтти ғаму мотам била.

Зоҳир ўлғай ҳар нафас бир тун сочингнинг ҳажрида,
Ўтлуқ оҳим дуд янглиғ чиқса печу хам била.

Эй кўнгул, токим кўрубмен ул парийдин илтифот,
Ихтилот этмак манга ёқмас бани Одам била.

Қатъ этиб Бобур боридин чун санга келтурди юз,
Бок эмас, якрўй бўлса, жумлайи олам била.

***

Ўзни, кўнгул, айш ила тутмоқ керак,
Бизни унутқанни унутмоқ керак.

Айшу тараб гулбуниға сув бериб,
Ғусса ниҳолини қурутмоқ керак.

Ҳар нимага ғам ема ғам кўптурур,
Айш била ўзни овутмоқ керак.

Тийрадурур зуҳд дамидин кўнгул,
Ишқ ўти бирла ёрутмоқ керак.

Қўйма машаққат аро, Бобур, кўнгул,
Ўзни фароғат била тутмоқ керак.

***

Ишқ элининг оҳидин ул сарвқад хам бўлмасун,
Ғам елидин ул муанбар зулф дархам бўлмасун.

Даҳри дундин тегмасун озор нозук жисминга,
Даҳр аҳлидин муборак кўнглунга ғам бўлмасун.

Кўп жафову жавр кўрдум, эй қуёш, ҳажринг куни,
Бошимиздин сояйи сарви қаддинг кам бўлмасун.

Олам аҳли бирла оламдин манга сенсен ғараз,
Зоти покинг бўлмаса оламда одам бўлмасун.

Гар ҳаводорим эрурсен, эй сабо, арз айлаким,
Ул юзи гул сарв ҳар хас бирла ҳамдам бўлмасун.

Гарчи ошиқ лозими оламда расволиқдурур,
Ишқ аро Бобур киби расвойи олам бўлмасун.

***

Тушумда чун қуёшдек оразингни кўрдум ўтрудин,
Тилармен то қиёмат очмағаймен кўзни уйқудин.

Сенинг васлингдии айру тушкали борған сори ортар,
Таҳассур орқадин, меҳнат ёнимдин, ҳажр ўтрудин.

Кўнгулдин қатъи уммид айладим ул вақтким, билдим,
Кесилди риштайи жондин, осилди тори гисудин.

Тия олмон йиғини кўргач ул ёшни, вале ул ҳам
Кўзум ёшини кўргач асрай олмас ўзни кулгудин.

Кўзум ёшики, емрулди шикебу сабр уйи андин,
Зиёнлар санга, эй Бобур, бу янглиғ билмадим судин.

***

Неча расво бўлғамен ишқ ичра шайдолиғ била,
Ҳеч киши кўрмайдурур ошиқ бу расволиғ била.

Ҳар нечаким туттум ўзни порсолиғ таврида,
Бўлдум охир шуҳрайи офоқ шайдолиғ била.

Менки ҳижронингда қон ютмоқ била муътодмен,
Манга йўқтур ҳеч нисбат айшу саҳболиғ била.

Шайх шеърим манъ этар етмай балоғат лутфиға,
Найлагай, ёраб киши бу пири ноболиғ била.

Бобури бедилни ишқи телбаратса, не ажаб,
Чунки ҳаргиз рост келмас ишқ донолиғ била.

***

То узулди кўнглум ул ой қаддидин афсурдадур
Ким, узулгай ғунча гулнинг шохидин пажмурдадур.

Кўксум ичра таҳ-батаҳ қонни бағри қилсанг хаёл
Ким, анинг ишқин йўлида бир таҳ этган гурдадур.

Ҳусн кўрмас кўзларим, кўнглум дағи ишқ истамас,
Гўйиёким кўзларимдур кўру кўнглум мурдадур.

Тан ҳижобин рафъ қил, гар ёр васлин истасанг,
Эй кўнгул, билким арода ҳойил ушбу пардадур.

Борму эркин ишқ элинда, балки олам аҳлида,
Мунча чоғлиғ ҳасрату андуҳким Бобурдадур.

***

Менинг кўнглумни ҳар дам оғритиб парвойе қилмайсен,
Сен, эй бедард, найлайким, кўнгул дардини билмайсен.

Не билгайсен менинг дарду ғамим ҳар соату ҳар дам
Ки, ҳусн усруклигидин ойу йил. эй ой, билмайсен.

Вафо мактуби бирла ғамза ўқин ҳеч ёзмайсен,
Жафо расмию жавр ойинини ҳаргиз янгилмайсен.

Қотилма ишқ эли ҳолин чу билмассен менга, эй шайх,
Не билгайсенки, ҳаргиз бу жамоатға қотилмайсен.

Бўлубтур ишқинг ичра гарчи хасдек жисми Бобурнинг,
Вале не фойидаким, асча чоғлиғ кўзга илмайсен.

***

Қуёшим ҳар сориға азм қилса заррае, қолмон,
Не учунким агар айрилсам, ондин кун кўра олмон.

Онингдек бўлмишам ҳайрон қуёш янглиғ юзунгаким,
Қуёшдек найзалар тегса кўзумга кўз ила олмон.

Агарчи ёр ишқи нотавон кўнглумга ўт солди,
Вале мен нотавон ул ёр ишқида кўнгул солман.

Ибодат вақти бўлса ҳар неча меҳроб ўтрумда,
Қошин нақшин тасаввур қилмағунча ерга бош чолмон.

Ироқу Форса гар етса сенинг бу шеъринг, эй Бобур,
Они ҳифз эткуси Ҳофиз, мусаллам тутқуси Салмон.

***

Сочию кўзию қошидин бошта ҳаводур,
Не бошда ҳаво, ҳар бириси бошқа балодур.

Қоши ёси била ул қаро кўз ғамза ўқини
Ушшоқдин ўзга сорига отса хатодур.

Гар чин десангиз кўзи анинг оҳуйи Чиндур,
Хаттини хато қилмасангиз мушки Хитодур.

Эврулсам анинг бошиға, топшурсам анга жон,
Жонимда ҳавас улдуру бошда бу ҳаводур.

Бобур, деса ойини, не тонг, жавру жафолиқ
Ким, ҳусн эли ойини, бале, жавру жафодур.

***

Ёз бўлдию бўлди яна жаннат киби ёзи,
Хуш ул кишиким, айш ила ўтгай қишу ёзи.

Дутора уни айшу фароғатни берур ёд,
Мутрибға қулоқ тутки, не дер нағмада сози.

Чун қиблам эрур ёр, қилай қошида сажда,
Носиҳ сўзини найлай, эмас сўзи намози.

Бу телбаву мадҳуш дилу жонға не хушдур,
Гаҳ қаҳру итобе била, гаҳ ишваю нози.

Тут муғтанам ул ёрни, Бобурки жаҳонда,
Маҳмуд ким эрди, не киши эрди Аёзи.

***

Деманг ўқини, танимға балойи жон келди,
Ҳаётсиз баданимға ўқи равон келди.

Ҳаёт сўйини қўйким, лабидин олдим ком,
Бор, эй Хизрки, манга умри жовидон келди.

Сипеҳри кўйини кўк эврулур келиб ҳар кун,
Не бирдурур буки рифъатдин осмон келди.

Хуш улки, бир кнши кўзум йўлида эрканда,
Севинчи деб югуруб етсаким, фалон келди.

Фироқ аро ўларимда етишти ул жонон,
Худоға шукр қилайким, ўлар замон келди.

Адам йўлиға кўнгул кирди ишқ доғи била,
Бу йўлдин ўтмади ҳар кимки, бенишон келди.

Фароғат истар эсанг бўл жарида, эй Бобур,
Ки жону танға ғаму ғусса хонумон келди.

***

Бошда гар йўқтур жалолат гавҳаридин афсаре,
Ёнима басдур мазаллат туфроғидин бистаре.

Киргали кўксум аро кўнглум иши куймакдурур,
Мен нечук куймайки кўксум ичра бордур ахгаре.

Сабру ҳушу ақлу динимни олибдур, найлайин,
Сарвқадде, гулрухе, райҳонхате, насринбаре.

Кирпигидин ханжарин эл кўксига кўрган замон,
Кўзума ҳар кирпигин, ёрабки қилғил ханжаре.

Абрашини елдуруб етгач йиқилдим, дўстлар,
Оҳким умрум дарахтини йиқитти сарсаре.

Ганж ҳуснида кўрунг зулфи била гулгунасин,
Гўйиё ўт солди ҳарён ганж узра аждаре.

Ҳажр шомидин менинг қон ютмоғимни ёд этинг,
Чексангиз ул нозанин бирла сабуҳий соғаре.

Ҳар нечуктур умрни, Бобур, хуш ўткармак керак
Ким, бу беш кун умр ғамгин бўлғали қилмас гаре.

***

Эшигингга бош урармен телбалар янглиғ юруб,
Эй парий, йўл бер висолингғаки, кетмай бош уруб.

Сарв қаддинг борида ўз қаддини чун қилди васф,
Ўтқа ёқди боғбон сарви сиҳийсин синдуруб.

Ўлтуруб эрди, қўпуб кетмакка чун азм айлади,
Ёна тиргузди мени, алҳамдулиллоҳ, ўлтуруб.

Топшуруб эрдим кўнгулни ёрға чун борди ёр,
Ҳамраҳ эттим хаста кўнглумни худоға топшуруб.

Кўзлари сайд айлар учун телба кўнглумни менинг
Қоши ёсини кўруб, кирпик ўқини тўлдуруб.

То сабо зулфини ул гулнинг паришон айлади,
Жон била ақлу кўнгулни елга бердим совуруб.

Бўйнума занжири ғам, ё бўғзума тийғи ситам,
Ҳар не келса ишқ йўлида турубмен телмуруб.

Мен билурмен кўзи қотил, лаъли жонбахш эрканин,
Чунки Бобур ҳажрида кўп йиғладим оғзим қуруб.

***

Не хуш бўлғайки бир кун уйқулук бахтимни уйғотсам,
Кечалар тори мўйидек белига чирмашиб ётсам.

Гаҳе гулдек юзини ул шакар сўзлукни эсласам,
Гаҳе шаккар киби ул юзи гулнинг лаълидин тотсам.

Қани Ширин била Лайлики, сендин ноз ўрганса,
Қани Фарҳоду Мажнунким аларға ишқ ўргатсам.

Ёруғ кундуз, қоронғу кечада анжум киби бўлғай,
Чекиб гар оҳ дудини кўнгул ўтини тутратсам.

Кўзум равшанлиғида бўлғай, зй Бобур, басе камлиқ,
Агар қоши била юзин ҳилолу кунга ўхшатсам.

***

Олди кўнглумни соғиндимким, менга дилдор эмиш,
Билмадим бу навъ мендин ул парий безор эмиш.

Ошиқ ўлғач кўрдум ул шамшод каддин юз била,
Оллоҳ, оллоҳ ишк аро мундоқ балолар бор эмиш.

Илтифот этмаслигин бози хаёл айлар эдим,
Эмди билдимким, анга мендин бу янглиғ ор эмиш.

Ул парий ишқида йўқ ўлмакдин ўзга чорайе,
Чун ўзи қотил, сўзи муҳлик, кўзи хунхор эмиш.

Ҳусн аҳли, эй кўнгул, олам аро ишқ ақлининг
Кўнглини сохлар эмиш, ҳар кимгаким дилдор эмиш.

Ул вафосиз ёрдин чекмак не яъни мунча ғам,
Ҳусн ақли чунки Бобур дунёда бисёр эмиш.

***

Жамолинг васфини, эй ой, неча элдин эшитгаймен,
Не кун бўлғай висолингға мени дилхаста етгаймен.

Тараҳҳум юзидин юзунгни кўрмакка буюрғайсен,
Хуш улким, оразингни кўргамен, сўзунг эшитгаймен.

Итингдурмен, сочинг занжирини бўйнумға маҳкам қил
Ки, водийи фироқинг ичра қўрқарменки, йитгаймен.

Тараҳҳум қилмасанг ё боқмай истиғно била ўтсанг,
Тазарруъ қилғамен ё йиғлағаймен, ўзга нетгаймен.

Муяссар бўлмаса бошимни қўймоқлиқ аёғиға,
Бошимни олиб, эй Бобур, аёқ етганча кетгаймен.

1

Ҳажринг ғамидин оқибат ўлгум, қаро кўз,
Юз ғуссаву андуҳ ила боргум, қаро кўз.
Васлинг била қилмадинг иложин, Бобур,
Мушкулки, фироқингда тирилгум, қаро кўз.

2

Ҳаммомки, то маскани жонона эмиш,
Анда парийлар ҳуснига девона эмиш.
Ул худ парийдур барча мулозимлар ҳам,
Алқисса(ки) ҳаммом парийхона эмиш.

3

Ё қаҳру ғазаб бирла мени туфроқ қил,
Ё баҳри иноятингда мустағрақ қил.
Ё раб, сенгадур юзум қаро, хоҳ оқ қил,
Ҳар навъе сенинг ризонг эрур, андоқ қил.

4

Аҳбобға қилсанг гузар, эй ел, ногоҳ,
Ул жамъни бу сўзумдин этгил огоҳ:
Сиз кўргандек эсон-саломаттурбиз,
Сиз дағи эсон бўлгайсиз, иншооллоҳ.

5

Жонимда менинг ҳасти жоним сенсен,
Жисмимда менинг руҳи равоним сенсен,
Бобурни сенингдек ўзга йўқ ёри азизи,
Алқиссаки, умри …………….

***

Сенинг учун ватаним кўҳу дашт бўлғусидур,
Анинг учунки вафосиз ғаззол кўрунасен.
Рақиб йўлдошу мен ҳажрдан дуто бўлдум,
Ғариб турки ситамгарға мубтало ўлдум.

***

Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,
Не балолиғ кун эдиким ошно бўлдум санга.
Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,
Ваҳки кун-кундин батарроқ мубтало бўлдум санга.

6

Эй гул, не учун қошингда мен хор ўлдум,
Юз меҳнату андуҳ била ёр ўлдум.
Васлинг била бисёр севиндим аввал,
Ҳажринг била оқибат гирифтор ўлдум.

7

Мен неча жафову жавринга сабр этай,
Бир зарра вафову меҳр йўқ сенда, нетай,
Чун бошим аёғингға қўярға ярамас,
Бошимки олиб оёқ етганча кетай.

8

Ёд этмас эмиш кишини ғурбатта киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатта киши,
Кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатда севинмас эмиш албатта киши.

9

Кўнгли тилаган муродиға етса киши,
Ё барча муродларни тарк этса киши,
Бу икки иш муяссар ўлмаса оламда,
Бошни олиб бир сариға кетса киши.

10

Азм айла, сабо, ул гули хандонимға,
Не гулки, қуёшдек моҳи тобонимға,
Етгил дағи иштиёқ ила, Бобурдин
Зинҳор дегил салом туққонимға.

11

Авворалиқ асру хонумондин яхши,
Бир гўша манга икки жаҳондин яхши,
Авворалиқ бўлурни яхши эрмас демагил,
Бўлсам агар аввора не андин яхши.

12

Рафторию каддиға равоним садақа,
Бир боқишиға икки жаҳоним садақа,
Оғзию белига буду нобудим сарф,
Кўзию лабиға жисму жоним садақа.

13

Майхонаси сари гузар, эй жон, қилма,
Ишрат уйини кулбайи аҳзон килма,
Зулфунг киби кўнглумни паришон айлаб,
Лаълинг киби бағримни тўла қон қилма.

14

Бу даҳр аро гар эҳтимоли бўлса,
Сендек манга ёри лоуболи бўлса,
Ул ёр басе нозику йўқ менда адаб,
Мендин, не ажаб, агар малоли бўлса.

15

Беқайдмену хароби сийм эрмасмен,
Ҳам мол йиғиштурур лаим эрмасмен,
Қобулда иқомат этти Бобур дерсиз,
Андоқ демангизларки, муқим эрмасмен.

16

Зулфиға кўнгул қўюб паришон бўлдум,
Кўз олдурубон юзига ҳайрон бўлдум.
Чин дей санга, Бобурки, ошиқлиқда
Ҳар неки қилиб эдим пушаймон бўлдум.

17

Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз,
Жамиятингиз борини давлат тутунгиз,
Чун гардиши чарх будурур, тенгри учун,
Бир-бирни неча куне ғанимат тутунгиз.

18

Бир зулфдин, эй кўнгул, паришон бўлма,
Бир юзга ҳам асру зору ҳайрон бўлма,
Мен санга деманки, тарки ишқ эт, лекин,
Андоқ қилким, сўнгра пушаймон бўлма.

19

Аҳбобға ҳар хатки, савод этгайсен,
Бизни дағи ул битикда ёд этгайсен,
Мақсудки, қосиде агар келса бу ён,
Бир нома била кўнгулни шод этгайсен.

20

Кўзум эви юзидин мусаввар бўлди,
Бу важҳ била кўнгул мунаввар бўлди.
Юз шукрки, Бобур киби ошиқлиқда,
Ҳар неки тилаб эдим, муяссар бўлди.

21

Руҳум яратиб эдинг латофат бирла,
Қилдинг анга танни ҳамроҳ офат бирла,
Руҳумни чу тан эвига келтурдунг пок,
Мундин бори элтма касофат бирла.

22

Ғурбат туғи ёпқан руҳи зардимниму дей?
Ё ҳажр чиқарган оҳи сардимниму дей?
Ҳолинг не дурур билурмусеи дардимни,
Ҳолингни сўрайму, йўқса дардимниму дей?

23

Бобурни бурун маҳрами асрор эттинг,
Васлингға бериб йўл ўзунга ёр эттинг,
Охир бординг, дағи ани зор эттинг,
Ҳижрон алами била гирифтор эттинг.

24

Юзунг била лабларинг эрур гул, мулдек,
Балки юзунг оллида эрур гул қулдек,
Бобур киби ишқдин дам урмайдур эдим,
Эй гул, мени ишқинг айлади булбулдек.

25

Эй ёр, сенинг васлинга етмак мушкил,
Фархунда ҳадисингни эшитмак мушкил.
Ишқингни дағи бартараф этмак мушкил,
Бошни олибон ҳар сари кетмак мушкил.

26

Ноз уйқусидин бирор замон ойилғил,
Гулдек кулуб, эй ғунча даҳан, очилғил.
Кўнглумни илигладинг чолиб чанг, эй ёр,
Чангингдадурур кўнгул навозиш қилғил.

27

Келдим санга юз умид била, эй моҳ,
Лекин ёздим юзингни кўрмай юз оҳ.
Ҳамсуҳбату ҳамраҳни нетай бу йўлда,
Дардинг манга ҳамсуҳбату ишқинг ҳамроҳ.

28

Бобур мутаважжиҳ ўлса Лангар сариға,
Қилмас назар беҳишту кавсар сариға,
Сендин тилагимдур мадад, эй шоҳ Ғиёс,
Ҳар вақтки азм айласам ҳар сариға.

29

Эй ким, манга мужда бердинг ул жонондин,
Қилдинг мени озод ғами ҳижрондин,
Бу муждани не навъ сифат қилғайсен,
Гўёки хабар бердинг ўлукка жондин.

***

Қиш бўлдию бўлди барча тому тош қор,
Жамияти бор кишига бордур хуш қор,
Бу қишда ямон йўлу паришон ҳолим,
Ёраб, мени яхшилиқ сориға бошқор.

30

Эйким, яралиқ жисмима малҳам сенсен,
Мажруҳ кўнгулга ништарим ҳам сенсен,
Гаҳ шоду гаҳе ғамгин эсам айб этма,
Ким бойиси шодмонлиғу ғам сенсен.

Дунё бориси манга мусаххар бўлса,
Уқбида доғи Худой ёвар бўлса.
Будур тилагим икки жаҳонда Ҳақдин,
Ҳар не тиласам бори муяссар бўлса.

31

Бедард ҳабиб билмади дардимни,
Туфроқча кўрмади рухи зардимни,
Мендин неча кўнглида ғубори бўлғай,
Кетдим муна, эмди топмағай гардимни.

32

Қайғунгни чека-чека қарибдур Бобур,
Раҳм айлаки, ўзидин борибдур Бобур.
Норанж юборди сангаким билгайсен,
Яъники бу навъ сарғарибдур Бобур.

33

Душманники бу даҳр забардаст қилур,
Нахват майидин бир неча кун маст қилур,
Ғам емаки, еткурса бошини кўкка,
Охир яна ер киби они паст қилур.

34

Хотирға хутур этти бу сўз янгла ахий,
Айтай санга, сен қулоқ солиб англа ахий,
Умрунгни бу кун хуш кечур аҳбоб илаким.
Топилмағусидур ушбу кун тонгла ахий.

35

Ҳусн аҳлиға зору мубтало кўз эрмиш,
Жоним била кўнглумга бало кўз эрмиш,
Фаҳм айладим эмди, Бобуро, ишқ ичра,
Кўзумни қорартқан қаро кўз эрмиш.

36

То водийи ҳажрингда қилибмен манзил,
Суврат била гарчи айрумен мен бедил,
Валлоҳки, эй ёр, сенинг ёдингдин,
Бир лаҳзаву бир замон эмасмен ғофил.

37

Ишқингда кўнгул харобдур, мен не қилай?
Ҳажрингда кўзум пуробдур, мен не қилай?
Жисмим аро печу тобдур, мен не қилаи?
Жонимда кўп изтиробдур, мен не қилай?

38

Сен анда фароғу айш ишрат бирла,
Мен мунда фироқу ранжу меҳнат бирла,
Асрармен ўзум бирла сени нақш қилиб,
Хурсанд бўлурмен ушбу суврат бирла.

39

Мутрибки унини ҳар киши гўш қилур,
Жон бирла кўнгулни зору мадҳуш қилур.
Мақсуд недурки элни ёд этганда,
Ул дойирада бизни фаромуш қилур.

40

Наққош менинг ҳолима тадбир этгил,
Бир ёғлиғ аро кашида таҳрир этгил,
Ул сафҳада мен хаёл килған янглиғ,
Ул ёрға мушкилимни тақрир этгил.

41

Ҳуснунг сифатини эшитиб зор ўлдум,
Кўрмай сени ишқингға гирифтор ўлдум,
Сўрғилки, лабинг фироқи беҳол этти,
Кўргилки, кўзунг ҳажрида бемор ўлдум.

42

Ёр ёғлиғидин кўнгулни хурсанд эттим,
Руҳум қушини тори била банд эттим,
Кўнглумни не навъ узай ўшал ёғлиғдин,
Жон риштасини ториға пайванд эттим.

43

Бобур, неча, бу даҳр мени зор айлар,
Сабримни каму ғамимни бисёр айлар,
То даҳрдурур будур анинг расмиким,
Айриб кишини азизидин хор айлар.

44

Ҳажри аро орому қарорим йўқтур,
Васлиға етарга ихтиёрим йўқтур,
Кимга очайин розки, йўқ маҳрами роз,
Ғам кимга дейинки ғамгусорим йўқтур.

45

Ҳижрон аро ёд этиб мени шод этти,
Маҳжур кўнгулни ғамдин озод этти,
Не лутф эди ул ҳури паризод этти,
Гўёки бузуқ Каъбани обод этти.

46

Ҳажрингда не қон қолдики, ютмайдурмен,
Кўз ёшини ҳар лаҳза қурутмайдурмен,
Дийдорингнинг ҳаққини, эй юзи қуёш,
Тенгри ҳаки, бир зарра унутмайдурмен.

47

Ашъорингким, шеър оти то бўлғай,
Табъ аҳли анга волаву шайдо бўлғай,
Ҳар лафзи дуру баҳри маъоний анда,
Ким кўрди дуреки, анда дарё бўлғай.

48

Улким анга олаш ичра ғолиб йўқтур,
Дерларки бери келурға роғиб йўқтур.
Дедимки бу сўз рост эмасдур, негаким,
Толиб не тилар андаки, толиб йўқтур.

49

Ҳижрон аро ёд этиб мени шод айла,
Маҳжур кўнглумни ғамдин озод айла,
Бу хатни анинг учун битдим мунда,
Кўрган сойи хатимни, мени ёд айла.

50

Ул юзи қуёшки, бордур ойдин афзун,
Ҳусн ичра ул ой оллида хуршид забун,
То бир кун ул ойдин навозиш топқай,
Кўк дойира бўлдию жаложил ойу кун.

51

То бўлғали дилдор ўшал ой манга,
Ҳолимни билиб қилмади парвой манга,
Мен асру харобу ёр кўп мустағний,
Эй вой манга, вой манга, вой манга.

52

Сенинг била менки, ошнолиғ қилдим,
Ишқингни ҳазин жонга балолиғ қилдим,
Кўрмай, билмай мени вафосиз дебсен.
Мен сенга не навъ бевафолиғ қилдим?

53

Ул хатки, анда сени мен ёд этгаймен,
Кўз оқида кошки савод этгаймен,
Киприклардин анга қалам рост қилиб,
Кўз қаросидин анга мидод этгаймен.

54

Юз номайи иштиёқ таҳрир эттим,
Юз навъ била васлинга тадбир эттим,
Маъзур тут, эй қуёшки, толиъ йўқидин,
Васлингға етар маҳалда тақсир эттим.

55

Эй ким, олам шоҳлари шоҳи сенсен,
Бевосита манзури илоҳий сенсен,
Сен борсен кимга элтай, эй шоҳ, паноҳ,
Чун барча жаҳон эли паноҳи сенсен.

56

Носиҳ сўзи неча санга мардуд ўлғай,
Яхшию ёмон қошингда нобуд ўлғай,
Бори эмди маош бир навъ этким,
Ҳақ розию тенгри эли хушнуд ўлғай.

57

Бўлдум мен ошуфтайи ҳайрон мардуд,
Қилғил мададеки, бўлди имкон нобуд,
Дунё била уқбода ружуум сангадур,
Эй икки жаҳоннинг шоҳи Султон Маҳмуд.

58

Васфингни неча улусдин эшитгаймен,
Не навъ қилиб висолинга етгаймен,
Гар васл муяссар ўлмаса нетгаймен,
Бошимни олиб қай сариға кетгаймен.

59

Номангки, тириклигим нишони эрди,
Ҳар сатри ҳаёти жовидони зрди,
Ҳар лафзида ошкор юз ҳарфи вафо,
Ҳар ҳарфида юз меҳр ниҳоний эрди.

60

Жоно, битигингки, бўлди марқум манга,
Меҳнат била ғамни қилди маъдум манга,
Кўргач ани гарчи шод беҳад бўлдум,
Мазмуни вале ўлмади маълум манга.

61

Ишқинг йўлида фироқ ила нетгаймен,
Бир йўл кўрсатки, васлинга етгаймен,
Васлинг манға гар муяссар ўлмаса нетгаймен,
Бошимни олиб бир сориға кетгаймен.

62

Хаттинг била кўнглагингни ирсол эттинг,
Қайғу била меҳнатимки помол эттинг,
Ул хат била хотиримни хурсанд айлаб,
Бу кўнглак ила кўнгулни хушҳол эттинг.

***

Кўнгулга ўт солур ул гулнинг ики юзининг оли,
Ичимни куйдурур ул қора зулфи оллида холи.

***

Эшигинг остонига қўюбон икки юзумни,
Ўпай гоҳе тавозуъ бирла, суртай гоҳ кўзумни.

***

Неча отини эшитгач, оҳ уруб ўздин кетай,
Оқибат бош боргусидур, Бобур, оҳимдин нетай.

***

Хулқунгни рост қилғил ҳар сориғаки борсанг,
Аҳсанта дер бори эл гар яхши от чиқарсанг.

***

Юз биёбон тарафига урайин,
Дарди дил бирла не мунда турайин.

***

Менинг бирла нечаким йўқ маъоши,
Менинг бошимдағи ул ёр тоши.

***

Ғам юзини кўрма, бўлсанг журъаю жоме била,
Шукр қил, май нўш қилсанг, гуландоме била.

***

Ютадур таассуфдин фироқида кўнглум қон,
Нетай бу бало бирла недур дўстлар дармон.

***

Етилди соч будур сендин муроде,
Ки, қилғайсен каломе, бизни ёде.

***

Нетай ҳар тун, чароғу дуду сўзи,
Намоёндур арода ёр юзи.

***

Улусдин меҳр олдик хоҳ эриктик,
Ул ой бори бизинг бирла эликтик.

***

Ҳаж йўлиға кир, кўнгул, ҳиммат била,
Бер қаз, оқ ар ўлса юз минг қофила.

Яшурди отини ғайр иттифоқи бирла ул ҳамдам,
Дедим отини элга фош қилдим иттифоқин ҳам.

***

То бор холи гул, узори гул сиймтаним,
Ҳар ён гулдек чокдурур пираҳаним.
Улсам кўзу оғзию қади ёди била,
Чок ўлғуси кўнглак киби ҳар ён кафаним.

***

Юз минг жафо ул ой учун мен қарорсиз
Қилғаймен ихтиёр, вале ихтиёрсиз.

***

Ҳажр шоми сочи савдоси чекар ҳарён мени,
Ваҳки бу поёни йўқ тун килди саргардон мени.

***

Чиқар савдоийларнинг дуд янглиғ оҳи бошиға,
Агар келтурса сочини паришон зулфи қошиға.

***

Ёраб ул хуршидрў ул меҳр қоонимдадур,
Ким анга солсам кўзумни, ё десам кўнглум ғамин.

***

Безор бўлди кўнглум, озурда қилди чун ёр,
Безор бўлғай ондин озор топса ночор.

***

Сиғмас эдим тўнумға фараҳдин мен ҳазин,
Бемеҳр ёр қилса атойе либосдин.

***

Қаддинг хаёликим берурам жон ҳавосида,
Бордур магар алиф киби жоним аросида,

***

Телба кўнгулни олдирибтурсиз,
Бениёзини то кўрубтурсиз.

***

Эй ҳусн, сенинг барги гуландоминг,
Юз лолани хор этти хати гулфоминг.

***

Еткур бир аёқ бирла бошини кўкка,
Гар орзуйе қилса ғарибе жоминг.

***

Кўрмадин зор эдим ёр юзин, мени ҳайрон,
Айлади бесарупо то юзини қилди аён.

***

Не тонг гар осмонда қилса бозий,
Ул ойнинг отиким бўлғай ҳижозий.

***

Чун сени ёқмас ул ойнинг жавриға юз боғлама,
Ой юзини кўрмак истар бўлсанг, эй кўз, йиғлама.

***

Кўнгулни зуҳду тақвоу вараъдин ёндурубтурмен,
Сени деб юз йиғочдин эй париваш келтурубтурмен.

***

Ишқ таврин истасанг, қошимға беиҳмол кел,
Ишқ аро озор беҳад чекмишам, ёд ол, кел.

1

Васлдин сўз дерга йўқ, ёро манга,
Ҳажр аро раҳм айла, кел, ёро манга,
Ўқунг этти кўп ямон ёро манга,
Марҳами лутфунг била ёро манга.

2

Меҳрким, кўкка қилур оҳанг тонг,
Оллида бўлса эмас беранг тонг,
Холию икки лабидек бўлмағай,
Ҳинду ар келтурса шаккар танг-танг.

3

Мени беҳол айлаган ёр ойдурур
Ким, анинг васли манга ёройдурур,
Гар висоли бўлмаса кетар ерим
Ё Хуросон, ё Хито, ё Ройдурур.

4

Улки ҳар кўзи ғазоли Чиндурур,
Қошида пайваста анинг чиндурур,
Чунки кўп ёлғон айтти ул манга,
Гар десам ёлғончи ани, чиндурур.

5

Жонға солди даҳр ғурбат норини,
Кўз ёшим бўлди мўғулнинг норини.
Бу арода мен дегандек бўлмаса,
Кўзлай Иссиқ кўлу андин норини.

6

То кўнгул бердим ўшал қайсариға,
Борғанини билмадим қай сарига,
Дўстлар, ёрға мени соғиндурунг,
Солсангиз ногоҳ қулоқ қайсарига.

7

То чиқарди хат узори покидин,
Гул юзи озурда бўлди покидин,
Истар эрди эл бурун юз меҳр ила,
Эмди ул юз меҳр кетти покидин.

8

Қилмаса ул ой назар манга не тонг,
Тенгри толиъ чун манга ёр этмади,
Ўқи ярар эрди кўнглум дардиға,
Нетайин кўнглум учун яратмади.

9

Эгма қошу яхши парчамдур санга,
Рост қадду зулфи пурхамдур санга,
Чун бу янглиғдур санга хайлу ҳашам,
Хўблуқ мулки мусалламдур санга.

10

Йўқтурур нозингдин озоре манга,
Ноз агар қилсанғ манга матлубдур,
Хоҳ кўрсат лутфу хоҳий тавр қил,
Ҳар не воқиъ бўлса сендин, хўбдур.

***

Сабо, ул гул ҳаримиға гузар қил,
Менинг ҳолимдин ул гулга хабар қил.

Саломим еткур ул ороми жонға,
Яна мундоқ дегил ул дилситонға:

Юзунгни кўрсатиб кўнглумни олдинг,
Олиб кўнглумни кўздин мени солдинг.

Дегил дилдорлиқ мундоқ бўлурму?
Тариқи ёрлиқ мундоқ бўлурму?

Сени мундоқ тасаввур қилмас эрдим,
Бу янглиғ раҳмсиз ҳам билмас эрдим.

Сени деб барча оламдин кечибмен,
Рафиқу ёру ҳамдамдин кечибмен.

Замоне қилмадим сендин фароғат,
Вале бордур санга мендин фароғат.

Мени аввал ўзунга ҳамдам эттинг,
Яна билмам нега номаҳрам эттинг.

Сўзунгким Хизр суйидин нишондур,
Вале ул су киби мендин ниҳондур.

***

Не яъни мунча биздин сўз ёшурмоқ,
Жафо ойинини ҳаддин ошурмоқ?

Бировнингким бировдин кўнгли қолур,
Киши юз сўз била кўнглини олур.

Ажабким мендин, эй дилдор, тўйдунг,
Менинг кўнглумни бир сўз бирла қўйдунг.

Узатма мунча ҳам, Бобур, сўзунгни,
Бу сўзлар бирла хор этма ўзунгни.

***

Агарчи кўп сўзунг бор, мухтасар қил,
Ул ойға сўзунг аслидин хабар қил.

Гар ул сўзким, яшурдунг айтмассен,
Бу янглиғ одатингдин қайтмассен.

Сени севмаслигингни жазм этармен,
Бош олиб ўзга бир сори кетармен.

Гар бортоқ йибормассен жавобим,
Бу хатдин ортуқ ўлур печу тобим.

***

Эй пайки сабо, қошимға келгил,
Эштиб бу сўзумни дағи билгил.

Елдек етиб ул қуёш қошиға,
Қуюн киби эврулуб бошиға,

Юз хасрату иштиёқ бирла,
Юз минг аламу фироқ бирла,

Мендин тобуғида бўйла арз эт,
Бу хизматни ўзунга фарз эт:

К-эй подшаҳи вилояти ҳусн,
Шонингда келибдур ояти ҳусн.

Сен ҳусн сарири подшоҳи,
Мен ишқ фақири додхоҳи.

Ҳажру ғаминг этти зулму бедод,
Эй жону жаҳон, фиғону фарёд.
Айрилғали, эй нигор, сендин,
Айрилди хушу қарор мендин.

Кўзумда агарчи йўқ жамолинг,
Кўнглумда дурур вале хаёлинг.

Фикрим будурурки, санга етсам,
Зикрим будурур сўзунг эшитсам.

Бормади кўнгулдин ул сочу юз,
Ёд эттим аларни кеча-кундуз.

Чун йўқ қошингға кетарга ҳаддим,
Қошинг ғамидин эгилди қаддим.

Зулфунг гириҳиға бастадурмен,
Кўзунг ҳавасида хастадурмен.

То оқ юзунг йироқ тушти,
Икки кўзум ичра оқ тушти.

Оғзинг ғамидаки тангдилмен,
Ўлмай юрурам не сангдилмен.

Лутф этки, хароб бўлди ҳолим,
Раҳм айлаки, қолмади мажолим.

Хуш улки, юзунгни яна кўрсам,
Ҳайрон боқибон юзунга турсам.

Ўпсам аёғинг, қўюб юзумни,
Суртуб анга ҳар замон кўзумни.

Бўйнунгға қўлум ҳамойил этсам,
Сарвингни ўзумга мойил этсам.

Гаҳ илгима ғабғабингни олсам,
Гаҳ оғзима ул лабингни олсам.

Кўзумни кўтармасам кўзунгдин,
Юзумни кетармасам юзунгдин.

Гаҳ оғзимға тилингни олсам,
Гаҳ оғзингға тилимни солсам.

Ҳосилки, агар қошингға етсам,
Хотир тилаганча ишрат этсам.

Юзунг яна кўрсам эрди, эй жон,
Ўлсам дағи қолмас эрди армон.
Юз мунча хаёллар қилурмен,
Ёдинг била ҳоллар қилурмен.

Мен ушбу хаёллар била шод,
Сен мени қилурсен ўзгача ёд.

Маҳжур кўнгулни шод қилмай,
Яхши сўз бирла ёд қилмай.

Ёлгон сўз ила итоб этарсен,
Юз қаҳр била хитоб этарсен.

Гар ёлғони бўлса зоҳир, эй дўст,
Шарманда бўлурсен охир, эй дўст.

Эй ёр, сен айлама тасаввур,
Ким кўнглинн ўзга қилди Бобур.

Юз ҳур сифат қошимға келса,
Юз тийғи жафо бошимға келса,

Кўнглумда ҳануз ўшал вафодур,
Бошимда дағи ўшал ҳаводур.

Фикрим ўшалу хаёл ўшалдур
Дардим улу зори ҳол ўшалдур.

Гар мунда тараддуд этса ойим,
Бу сўзда гувоҳ эрур Худойим.

Ҳол ул эдиким, ҳикоят эттим,
Гаҳ шукру гаҳе шикоят эттим.

Ҳар неки, кўнгулда эрди, дедим,
Эмди сендин будур умидим.

Ҳар ишда шитоб қилмагайсен,
Бу тавр итоб қилмағайсен.

Қолған кўнглумни олғасен бот,
Олған назарингни солғасен бот.

Гар яхшию гар ёмон қилурсен,
Дедим санга эмди сен билурсен.

То даҳрдурур, саломат ўлғил,
Хушлуқ била то қиёмат ўлғил.

Хуш вақтлиғинг мудом бўлсун,
Давлат санга мустадом бўлсун.
***

Бу дунёдин фараҳ йўқтур мени маҳзунға жононсиз,
Жаҳондин ким десун биллоҳ керакмас манга жон онсиз.

***

Фироқинг ўлтурур охир мени дил хастани бешак,
Мени ўлтур висолингда, не яъни андоқ ўлтурмак.

***

Ҳолимни санга айтиб, ҳажр ўтиға ўртандим,
Эй ёр ёмон қилдим, ҳарнеки дедим то ёндим.

***

Ул ики лаби рамзи дард аҳлиға қилмайдур,
Гул ғунчасидур гўё бизларга очилмайдур.

***

Гарчи оламда висол айёми дилкашдур ахий,
То билингай васл қадри ҳажр ҳам хушдур ахий.

***

Кўруб ҳижрон ғамин жонона еттим,
Агарчи ранж чектим, жонға еттим.

***

Хуш ул бурунқи замонларки, ўттию борди,
Хуш ул кишики замонини яхши ўткарди.

***

Дўстлуқни гар тиларсен айласанг исбот қил
Суҳбатингға асру кўп муштоқдурмен бот қил.

***

Қадин кўз жўйбориға кўнгул бехост келтурса,
Аёғидин кўтармай бошни тенгри рост келтурса.

***

Жаҳон элию жаҳон барча гар адам бўлса,
Адам йўлини тутай зарра менда ғам бўлса.

***

Сендин айру найлагаймен айшу саҳбо хушлуғин
Ким, сенинг учун тилармен барча дунё хушлуғин.

***

Тутмағил, эй гул, равоким ишқинг ичра бир ғариб,
Ерга бош қўйғай хазон яфроғи янглиғ сарғариб.

***

Неча ул ёд этмай, мени ағёр соғинғай,
Не кун бўлғай мени дилхастани ул ёр соғинғай.

***

Ёр қадрини билмадим то ёрдин айрилмадим,
Ёр қадри мунча ҳам душвор экандур билмадам.

***

Борму экин ҳеч нима оламда ҳижрондин ёмон,
Ҳар неким андин ёмонроқдур будур андин ёмон.

***

Кўзумнинг нурисен кўнглум ҳузури,
Таним хуррамлиғи жоним сурури.

***

Басе, фироқида ичсам чоғир, йиғим келадур,
Манга чоғирни келтурманг, аччиғим келадур.

***

Истарам етсам қуюндек гулузорим қошиға,
Оллида туфроқ бўлуб эврулса онинг бошиға.

***

Мурод васлинг эрур, айла ёд Бобурни,
Унутмағил яна бу номурод Бобурни.

Тамма

Котиб ал-абд Муҳаммад Боқий

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР
МУАММОЛАРИ

1. Ҳасан

Хулқунгни рост қилғил ҳар сориғаки борсанг, Аҳсанта дер бори эл гар яхши от чиқарсанг.

2. Бобур

Эшигинг остониға қўюбон ики юзумни,
Ўпай гоҳе тавозиъ бирла суртай гоҳ кўзумни.

3. Иброҳим

Неча отини эшитгач оҳ уруб ўздин кетай,
Оқибат бош борғусидур Бобур оҳимдин нетай.

4. Муъаййан

Кўзумки хатти эрди онинг матлуби,
Юз шукрки равшан этти кўз мактуби.

5. Юсуф

Йутодур таассуфдин фироқида кўнглум қон,
Нетай бу бало бирла недур дўстлар дармон.

6. Холид

Кўнгулга ўт солур ул гулнинг икки юзииинг оли,
Ичимни куйдурур ул қора зулфи оллида холи.

7. Озод

Ишқ таврин истасанг қошимға беиҳмол кел,
Ишқ аро озор беҳад чекмишам ёд ол кел.

8. Қубод

Юз биёбон тарафиға урайин,
Дарди дил бирла не мунда турайин.

9. Каломий

Етилди соч будур сендин муроде
Ки, килғайсен Каломий бизни ёде.

10. Мир

Менинг бирла нечаким йўқ маъоши,
Менинг бошимдағи ул ёр тоши.

11. Амин

Нетай ҳар тун чароғу дуду сўзи,
Намоёндур арода ёр юзи.

12. Дойим Али

Ёраб ул хуршидрў ул меҳр қоонимдадур
Ким, анга солсам кўзумни, ё десам кўнглум ғамин.

13. Нуъмон

То бор холи гул, узори гул сиймтаним,
Пур ён гулдек чокдурур пираҳаним.
Ўлсам кўзу оғзию қади ёди била
Чок ўлғуси кўнглак киби ҳар ён кафаним.

14. Шуҳратий

Юз минг жафо не ул ой учун, мен қарорсиз,
Қилғаймен ихтиёр, вале ихтиёрсиз.

15. Салмон

Улусдин меҳр олдик хоҳ эриктик,
Ул ой бори бизинг бирла эликтик.

16. Салмон

Чиқар савдоийларнинг дуд янглиғ оҳи бошиға,
Агар кетурса сочини паришон зулфи қошиға.

17. Озод

Безор бўлди кўнглум озурда қилди чун ёр,
Безор бўлғай ондин озор топса ночор.

18. Толиб

Сиғмас эдим тўнумга фараҳдин мен хазин,
Бемеҳр ёр қилса атойе либосдин.

19. Бобо

Қаддинг хаёликим берурам жон ҳавосида,
Бордур магар алиф киби жоним аросида.

20. Уммат

Телба кўнгулни олдирибтурсиз,
Бениёзини то кўрубтурсиз

21. Масте

Кўрмадин зор эдим ёр юзин мени ҳайрон,
Айлади бесарупо то юзини қилди аён.

22. Сориғ

Эй ҳусн сенинг барги гуландоминг,
Юз лолани хор этти хади гулфоминг.
Еткур бир аёқ бирла бошини кўкка,
Гар орзуйе қилса ғарибе жоминг.

23. Ҳаким

Не тонг гар осмонда қилса бозий,
Ул ойнинг оти ким бўлгай ҳижозий.

24. Сиёвуш

Кўнгулни зуҳду тақвоу вараъдин ёндурубтурмен,
Сени деб юз йиғочдин, эй париваш, келтурубтурмен.

25. Аллома

Чун сени ёқмас, ул ойнинг жавриға юз боғлама,
Ой юзини кўрмак истар бўлсанг, эй кўз, йиғлама.

26. Рафиъ

Чу бордур ушбу саргардон кўнгулға телбалик зоти,
Таажжуб килмангиз бошсиз эса ҳарфи иборати.

27. Соъид

Тиғи жафони кимки десанг аҳли ҳолдур,
Бошиға синдурур бути беэътидолдур.

28. Одина

Жон бирла кўнгулни ғамға ҳамхона дегил,
Чун телбарадур фурқаи жонона дегил.
Ул сарвға, эй кўнгул, бу афсона дегил,
Бўлсун қадамингда икки девона дегил.

29. Шайх

Пинҳон кўнгулда ишқ эди ҳижрон балосида,
Фош ўлди можароси халойиқ аросида.

30. Ёрий

Телба бўлдум эл демас ҳолимни, эй золим, сенга,
Ё бери келсанг пайопай айтайин ҳолим сенга.

31. Вали

Эй ғайр, ул ойнинг итлари ёнимда муқбил,
Вақтеки овга борса бу қулни ҳисоб қил.

32. Муҳаммад

Ул куниким ҳабиб кўргаймен,
Менга юз минг шарафдур ул кунда,
Бўлса гар бомдод маҳбуби,
Дарди дил бартарафтур ул кунда.

33. Ихтиёр

Рақиб эвида ниҳон ўйнар ул ҳабиб қимор,
Нетиб ўзумни анга ҳамдами қимор қилай.
Чу ихтифойи қимор ўлди ёр анда бузар,
Бу ишни элга не тил бирла ошкор қилай.

34. Қиё

Қуёшки ёрни кўрган демас латиф они,
Анинг узори қошида дегил касиф они.

35. Ҳуррам

Ҳар ким кеча май ичиб сабоҳ ойилғай,
Махмурлуғида ҳушдии ойрилғай.
Майхонага етгунча чоғирсиз бўлмас,
Шояд орада хумор зўрий қилғай.

36. Нақиб

Кўруб ағёр ила кўзу кўнгулга бўлди дарду ғам,
Паришон бўлғали ўздин борибтур кўзу кўнглум ҳам.

37. Яроқ

Оҳу ашкимдин кўнгулким бўлди дармонда кўрунг,
Ваҳки бўлди бедил ушбу боду боронда кўрунг.

38. Меҳтар

Тилар фироқ ул ойдин мени ҳамиша йироқ,
Чу меҳр кўрсатур ул ой недур муроди фироқ.

39. Байрам

Ҳаргиз менга ром бўлмас ул гулфомим,
Билким танимас отим зиҳи бадномим.
Бу ғуссада мен ҳалок бўлдум охир,
Бўлғайму отимни тониб оё оромим?

40. Нодирий

Эрурмен турки ошиқ кош билсам форсий қани,
Десам ҳолимни билгай, форсийдон дилбарим оии.

41. Бобо

Босафо, оразинг не дилкаштур,
Бениҳоят қочарларинг хуштур.

42. Аттор

Биҳишти нашъаға жон бирла иртибот тила,
Хумор дўзахи учун арақ сирот тила.

43. Қароча

Ул паришон зулфнингким кинаси дийринадур,
Чун паришонроқдурур гўё нитожи кийнадур.

44. Соқий

Парий бўлди жонинг сенинг Бобуро,
Кўнгул қуши дилбаста жонинг била.
Кўнгул учмоғин истаса жидд қилиб,
Учар ёр қил мунис онинг била.

45. Камол

Кам кўрунса не ажаб ул гулузор,
Зулфини ким келтурубтур тор-тор.

46. Суҳроб

Май сўйи хуррамдурур элтур хумор озорини,
Кўрса хуррам сўзниким билгай хумори борини.

47. Нақий

Гар суратинг васфин не тонг дей олмаса бу беқарор
Ё макқабат, ё не дегай эй ёр, кўрсатгил узор.

48. Доро

Мен ишқида зору воқиф эрмас,
Ҳолимдин ўшал нигори чиний.
Дардимни дедим вале не билгай,
То акламағунча форсийни.

49. Олим

Эй ёрки ёрлиғдин ўлдунг ғофил,
Душман киби Бобурни кўрарсен ҳосил.
Дебсен аламим қилса рафиқ этай бор,
Қилмиш аламинг рафиқ, бор айтгил.

МУНДАРИЖА

«Жонимдан ўзга ёри вафодор…» 7
«Ғурбату ҳижронга колдим…» 7
«Ер юзини кўруб…» 8
«Сочининг савдоси тушти…» 8
«Кўнгулга бўлди ажойиб…» 8
«Балойи ишқки…» 9
«Кўзумда муттасил…» 9
«Улки менга ёри дилнавоз…» 10
«Не кўрай тубини…» 10
«Сенинг ишқингда…» 11
«Ким кўрар хуршидни…» 11
«Яна кўз ўйида…» 11
«Жонима ўт солди…» 10
«Бир парий мен телбани…» 12
«Янги ой ёр юзи бирла…» 13
«Тишинг дур, лабинг маржон…» 13
«Очилиб икки сочи…» 14
«Келтурса юз балони…» 14
«Хати бинафша, хади лола…» 15
«Сўрма ҳолимники бўлдум…» 15
«Ким кўрубтур, эй кўнгул…» 16
«Не вафо умрумда ул…» 16
«Заъфдин гўё менинг…» 16
«Сендек мснга бир…» 17
«Улум уйқусига бориб…» 17
«Кўк вусмада ул ой…» 18
«Хазон яфроги янглиғ…» 18
«Хаттинг аро…» 19
«Кўнглумни чу ул парий…» 19
«Васлин ул ой менга…» 19
«Ҳажр ўлтурди мен..» 20
«Такаллуф ҳар неча суратда…» 20
«Мендин ўзга хасталарға…» 21
«Қаро зулфинг фироқида…» 21
«Бу янглиғ билсам эрди…» 22
«Ўлтурур гарчи мени…» 22
«Менинг ногоҳ кўзумга…» 22
«Қўй, эй оқил…» 23
«Телба кўнглумким, сенинг…» 23
«У парийнинг тийғидин…» 24
«Не чаманда сарв бор…» 24
«Гул жамолин ёпқан…» 24
«Ғайр тоши захмидин…» 25
«Қошию қадию…» 25
«Чархнинг мен ўрмаган…» 26
«Менинг кўнглумки, гулнинг…» 26
«Агарчи сенсизин…» 27
«Ул ёрнинг вифоқи…» 27
«Қади шохи гулдек…» 27
«Чун мени кўймас фалак…» 28
«Ичкуча жоми ажал…» 29
«Сўзлаб ул лаъли шакархони…» 29
«Оёғин ўпсам етишгай…» 30
«Хатинг парвона келтургач…» 30
«Шомн ҳижронин менга…» 30
«Хуршид юзунг бирла…» 30
«Чиқса куёш фалакка…» 31
«Юз кўрсатнб ўлтурурсен…» 31
«Ғунчадек кўнглим менинг» 32
«Оллида гўйин кўрунг…» 32
«Ёрдин озор кўнглум…» 33
«Юзида ул лаби хандон…» 33
«Гаҳе соғин, не бўлди…» 33
«То олғали кўнглумни…» 34
«Ё қошинг янглиғ эгилган…» 34
«Ёғлиғингким, жон била…» 35
«Баҳор айёмидур дағи…» 35
«Қаду хаттинг била кўзу юзунг…» 36
«Не фикреким сенинг…» 36
«Зуҳд кетти эса…» 36
«Кўрмагай эрдим жамолин…» 37
«Қайси бир озорин айтай…» 37
«Эй юзи насрин…» 38
«Бўлмадим умрумда бир дам…» 38
«Ўзни, кўнгул, айш ила…» 38
«Ишқ элининг оқидин…» 39
«Тушумда чун қуёшдек…» 39
«Неча расво бўлғамен…» 40
«То узулди кўнглумни ул ой…» 40
«Менинг кўнглумни ҳар дам…» 41
«Куёшим ҳар сориға азм қилса…» 41
«Сочию кўзию қошидин…» 41
«Ёз бўлдию бўлди…» 42
«Деманг ўқини…» 42
«Бошда гар йўқтур жалолат…» 43
«Эшигингга бош урармен…» 43
«Не хуш бўлғайки бир кун…» 44
«Олди кўнглумни соғиндимким…» 44
«Жамолинг васфини, эй ой…» 45
«Ҳажрииг гамидин оқибат…» 46
«Кўнгулга ўт солур…» 58
«Юз минг жафо…» 59
«Эй ҳусн, сенинг барги…» 60
«Васлинг сўз дерга йўк…» 62
«Сабо, ул гул ҳаримиға…» 64
«Елдек етиб ул қуёш…» 65
«Бу дунёдин фараҳ йўқтур…» 68
«Сендин айру найлагаймен…» 69
Заҳириддин Муҳаммад Бобур муаммолари 71

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

МАҲРАМИ АСРОР ТОПМАДИМ

Париж девони нусхаси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !