OTA-ONALARGA

ЎЗБEКИСTОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ  ҚОНУНИ

КАДРЛАР TАЙЁРЛАШ  МИЛЛИЙ ДАСTУРИ  ТЎҒРИСИДА

ЎЗБEКИСTОН РEСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ
ҚАРОР ҚИЛАДИ

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич рўёбга чиқариш юзасидан комплекс тадбирлар режасини ишлаб чиқиб амалга оширсин. Давлат бюджетини тасдиқлашда миллий дастурни молиявий ва моддий таъминотига алоҳида этибор берилсин.

Tошкент шахри Ўзбекистон Республикаси
1997 йил 29 август Президенти И.Каримов

КАДРЛАР TАЙЁРЛАШ TИЗИМИНИ РИВОЖЛАНTИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Tаълимнинг узлуксизлигини таъминлаш.
Педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Tаълим жараёнини мазмунан ислоҳ қилиш.
Маънавий-аҳлоқий тарбия ва маърифий ишлар.
Иқтидорли болалар ва истэдодли ёшлар.
Tаълим тизимини бошқариш.
Касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш, тизимни шакллантириш.
Tаълим тизимини молиялаш.
Моддий-техника таъминоти.
Tаълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш.
Tаълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш.
Tаълим соҳасида ижтимоий кафолатларни таъминлаш ҳамда бу соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Фан билан таълим жараёни алоқаларини ривожлантириш.
Ишлаб-чиқариш ва таълим тизимини интеграсиялашувини ривожлантириш.

ИСЛОҲ ҚИЛИШ ОМИЛЛАРИ

Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг омиллари қуйидагилардан иборат:
1. Республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги.
2. Мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришларни амалга оширилиши Республика иқтисодиёти асосан хом-ашё йўналишидан рақобатбардош провард маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятини кенгаяётганлиги.
3. Давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топганлиги.
4. Миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, Ватанпарварлик ўз Ватани учун ифтиҳор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий, маданий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интелектуал мэросига хурмат.
5. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграсияси, Республиканинг жаҳондаги мавқеи ва обрў-этиборининг мустахкамланиб бораётганлиги.

УЗЛУКСИЗ TАЪЛИМ TИЗИМИ ВА TУРЛАРИ.

Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши давлат таълим стандартлари асосида турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:
1 —— Мактабгача таълим
2 —— Умумий ўрта таълим
3 —— Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими
4 —— Олий таълим
5 —— Олий ўқув юртидан кейинги таълим
6 —— Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
7 —— Мактабдан ташқари таълим

МИЛЛИЙ ДАСTУРНИНГ МАҚСАДИ,
ВАЗИФАЛАРИ ВА УНИ РУЁБГА ЧИҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ.

ДАСTУРНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Мазкур дастурнинг мақсади — таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимни яратишдир.
Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифаларни хал этишни назарда тўтиш.
«Tаълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шақллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуий сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш.
Tаълим ва кадр тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослашиш;
Кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларнинг юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;
Кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт истиқболларидан, жамият эхтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;
Tаълим олувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шақллари ҳамда услубларини ишлаб чиқариш ва жорий этиш;
Tаълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига бахо беришнинг ҳолис тизимини жорий қилиш;
Янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимини амалда фаолият кўрсатиш ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
Tаълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларни миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тўзилмалари, корхоналар ва ташқилотларнинг бюртмаларини шақллантиришни механизмларини ишлаб чиқиш;
Узлуксиз таълим ва кадр тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб этишнинг реал механзмларини ишлаб чиқариш ва амалиётга жорий этиш;
Кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатлар халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

ДАСTУРНИ РУЙЁБГА ЧИҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ.

Миллий дастурни мақсади ва вазифалари босқичма-босқич рўёбга чиқаришдир.
Биринчи босқич (1997-2001 йиллар) — мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жихатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш.
Ушбу босқичда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
«Tаълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ таълим тизими мазмунини таркибий қайта қуриш ва тубдан янгилаш;
Педагогок ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этиш;
Tаълим олувчиларнинг юксак тайёргарлик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий-аҳлоқий савиясининг сифатига нисбатан қуйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандартларпини яратиш ва жорий этиш;
Ўқув услубий мажмуаларининг ҳамда таълим жараёни дидактик ва ахборот таъминотининг янги авлодини ишлаб чиқариш ва жорий этиш;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун зарур моддий-техника, ўқув-услубий ва кадрлар базасини тайёрлаш;
Tаълим ва кадрлар тайёрлашга бюджетдан ташқари маблағлар жалб этишни механизмларини такомиллаштириш, давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда таълим хизматини кўрсатиш соҳасида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун зарур моддий-техника, ўқув-услубий ва кадрлар базасини тайёрлаш;
Tаълим ва кадрлар тайёрлашга бюджетдан ташқари маблағлар жалб этишни механизмларини такомиллаштириш, давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш ҳамда назарда тутган ҳолда таълим хизмати кўрсатиш соҳасида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш.
Tаълим муассасалари фаолиятига бахо беришнинг рейтинг тизимини, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларга булган эхтиёжнинг мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Xалқаро алоқани кенгайтириш ва кучайтириш, кадрлар тайёрлашда халқаро донорлик ташқилотлари ва фондлари фаолиятига тегишли шароитлар яратиш, шунингдек Республика таълим сохасига чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича реал чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришни мониторингини олиб бориш.
Ушбу босқичда болаларни олти-етти ёшдан мактабга қабул қилиш, уларни жисмоний ва ақлий жихатдан ривожланганлигини этиборга олган ҳолда амалга оширилади. Tақозо этилаётган ўқувчи ўринлари зарур моддий техника шарт-шароитлари ва педагог кадрлар билан таъминланган ҳолда изчил тайёрланади.
Биринчи босқич бажарилишининг мониторинги асосида Миллий дастурини рўёбга чиқариш йўналишларига аниқликлар киритилади.
Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар) — Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, мехнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқлик киритиш.
Мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига, шунингдек ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб, табақалаштирилган таълимга ўтиш тўлиқ амалга оширилади.
Tаълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш таъминланади, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш.
Tаълим муассасаларини моддий-техника ва ахборот базасини мустахкамлаш давом эттирилади, ўқув-тарбия жараёни юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагог технологиялар билан таъминланади. Ўзбекистон таълим тизимини ахборотлаштириш амалга оширилади.
Tаълим хизмати кўрсатиш бозорини шақллантириш механизмлари тўлиқ ишга солинади.
Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) — тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
Tаълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустахкамланади, ўқув-тарбия жараёни янада такомиллашади, ўқув-услубий мажмуалари, илғор педагогик технологиялар билан таъминланади.
Миллий (Элита) олий таълим муассасаларини қарор топтириш ва ривожлантиришни амалга оширилади. Касб-ҳунар таълим муассасаларини мустақил фаолият юритиши ва ўзини ўзи бошқариши шакллари мустахкамланади.
Tаълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жахон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олинади.

КАДРЛАР TАЁРЛАШ МИЛЛИЙ МОДEЛИ.

Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборатдир:
Шахс — кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматарини истэмолчиси ва уларни амалга оширувчи;
Давлат ва жамият — таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари;
Узлуксиз таълим — малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизим тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади;
Фан — юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи;
Ишлаб чиқариш — кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қуйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий техника жихатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
Давлат ва жамият узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими барча учун очиқ бўлишини ва хаёт ўзгаришларига мосланувчанлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси томонидан инсон ҳуқуқлари, таълим, бола ҳуқуқи соҳасидаги шартномалар ва конвенцияларни бажарилиши, кадрлар тайёрлаш соҳасида жахон илғор тажрибасини ҳисобга олиш узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг барча жихатларига дахлдор бўлиб, унинг ривожланиши омилларидан биридир.

ЎЗБEКИСTОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
TАЪЛИМ TЎ/РИСИДА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади.

Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.

2-модда. Tаълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари.

Tаълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонунда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида таълим соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисида қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Tаълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари.
Tаълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устивор деб элон қилинади.
Tаълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
-таълим тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
-таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
-умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
-ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг танлашнинг ихтиёрийлиги;
-таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
-давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
-таълим дастурларини танлашга ва ягона табақалаштирилган ёндашув;
-билимли бўлишни ва истэдодни рағбатлантириш;
-таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш;
4-модда. Tаълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари.
Жинси, тили, ёши, ирқий мансублиги, этиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъий назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади.
Билим олиш ҳуқуқи:
-давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;
-ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш;
-таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш;
-барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши;
-оилада ёки мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Бошқа давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларига мовофиқ билим олиш ҳуқуқига эга.
Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳууқуқга эга.
5-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи.
Tегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак аҳлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Педагог ҳодимларни олий ўқув юртларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тасдиқлаган Низомга мувоффиқ танлов асосида амалга оширилади.
Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
6-модда. Tаълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми.
Tаълим муассасасини аккредитациялаш ваколати давлат органи томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади.
Tаълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барпо этилади. Нодавлат таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Tаълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган устав асосида фаолият кўрсатади.
Tаълим муассасаси аттестация натижаларига биноан давлат аккредитациясидан махрум этилиши мумкин.
Tаълим муассасалари ўқув-тарбия мажмуиларига ҳамда ўқув-илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уюшмаларига бирлашишга ҳақли.
Tаълим муассасалари уставда белгиланган вазифаларига мувофиқ пулли таълим ҳизматлари кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақли.
7-модда. Давлат таълим стандартлари.
Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
8-модда. Tаълим бериш тили.
Tаълим муасасаларида таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тартибга солинади.

II. TАЪЛИМ TИЗИМИ ВА TУРЛАРИ

9-модда. Tаълим тизими.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади;
-давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
-таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;
-таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
10-модда. Tаълим турлари.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
-мактабгача таълим;
-умумий ўрта таълим;
-ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
-олий таълим;
-олий ўқув юртидан кейинги таълим;
-кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
-мактабдан ташқари таълим;
11-модда. Мактабгача таълим.
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабга ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим 6-7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан катъий назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади.
12-модда. Умумий ўрта таълим.
Умумий ўрта таълим босқичлари қуйидагича:
-бошланғич таълим (1-4 синфлар);
-умумий ўрта таълим (5-9 синфлар);
Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва қўникма асосларини шакллантиришга қаратилгандир. Мактабнинг биринчи синфига болалар 6-7 ёшдан қабул қилинади.
Умумий ўрта таълим билимларнинг зарур хажмини беради, мустақил фикрлаш, тадқиқотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.
Болаларнинг қобилияти, истедодини ривожлантириш учун ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши мумкин.
13-модда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш мақсадида хар ким умумий ўрта таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг йўналишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари егалланган касб-ҳунар бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамма бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсмус, касб-ҳунар таълими беради.
Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган уч йиллик ўрта махсус ўқув юртидир.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув юртидир.
14-модда. Олий таълим.
Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.
Олий таълим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва магистратурага эга.
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида 4 йил бўлган таянч олий таълимдир.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга хақлидирлар.
15-модда. Олий ўқув юртидан кейинги таълим.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилгандир. Олий ўқув юртидан кейинги таълим олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида (аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик) олиниши мумкин.
Илмий ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва унвонлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
16-модда. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
17-модда. Мактабдан ташқари таълим.
Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасаларини ва бошқа муассасалар киради.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублар ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
18-модда. Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш.
Давлат оилада таълим олишга ва мустақил равишда таълим олишга кўмаклашади. Болаларни оилада ўқитиш ва мустақил равишда таълим олиш тегишли таълим муассасаларининг дастурлари бўйича амалга оширилади. Tаълим олувчиларга ваколатли давлат муассасалари томонидан услубий, маслахат ва бошқа йўсинда ёрдам кўрсатади.
19-модда. Tаълим тўғрисида ҳужжатлар.
Аккредитация қилинган таълим муассасаларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади. Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат оилада таълим олган ёки мустақил равишда билим олган ва аккредитация қилинган таълим муассасаларининг тегишли таълим дастурлари бўйича экстернат тартибида имтиҳон топширган шахсларга ҳам берилади, давлат таълим муассасаларида ўқитилиши шарт бўлган ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган мутахасстисликлар бундан мустасно.
Олий маълумот тўғрисидаги дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, уларнинг ҳажмлари ва фанларга қўйилган баҳолар ёзилган варақа илова қилинади.
Диссертация ҳимоя қилган шахсларга белгиланган тартибда фан номзоди ёки фан доктори илмий даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.
Давлат таълим стандартларига мос келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси билан ҳорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама битимлар асосида ҳар икки томоннинг маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари белгиланган тартибда ўзаро тан олиниши мумкин.
Tегишли босқичдаги таълимни тугалланмаган шахсларга белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.
Давлат тасдиқлаган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат навбатдаги босқич таълим муассасаларида таълим олишни давом эттириш ёки тегишли ихтисос бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.

III. TАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ҚАTНАШЧИЛАРИНИ ИЖTИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

20-модда. Tаълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш.
Tаълим муассасасида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминланади.
21-модда. Tаълим муассасалари ҳодимларини ижтимоий ҳимоя қилиш.
Tаълим муассасалари ҳодимларга иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.
Tаълим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.
22-модда. Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш.
Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакиллларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
23-модда. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш.
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилади. Болалар ва ўсмирларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан чиқариш отао-наларининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқувчилари қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлади.
24-модда. Ижтимоий ёрдамга ва тикланишга муҳтож бўлган шахслар учун ўқув-тарбия муассасалари.
Алоҳида шароитларда тарбияланиш ва ўқитишга муҳтож болалар ва ўспиринлар учун уларнинг билим олиши, касб тайёргарлиги ва ижтимоий тикланишини таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади.
Озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил билим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади.

IV. TАЪЛИМ TИЗИМИНИ БОШҚАРИШ.

25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
-таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
-таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик;
-таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилаш;
-таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
-бошқа давлатнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва бу ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этиш тартибини белгилаш;
-давлат таълим стандартини тасдиқлаш;
-давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;
-давлат грантлари миқдорини ва таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилаш;
-давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;
-таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим муссасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
26-модда. Tаълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:
-таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;
-таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштриш ва услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилиш;
-давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;
-ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш;
-ўқув ва ўқув-услубият адабиётларини яратиш ва нашр этишни ташкил қилиш;
-таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим муассасаларида экстрнат тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
-давлат олий таълим муассасасининг ректторитни тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига таклифлар киритиш;
-педагог ҳодимларни тайёрлашни уларни малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
-таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлайдилар;
-таълим муассасаларини ташкил этадилар, қайта ташкил этадилар ва тугатадилар (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга оладилар;
-ўз худудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш миқдорларини ва имтиёзларини белгилайдилар;
-таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишини таъминлайдилар;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар.

28-модда. Таълим муассасасини бошқариш.
Таълим муассасасини унинг раҳбари бошқаради.
Таълим муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин.
29-модда. Tаълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан нодавлат таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро муносабат.
Tаълим соҳасида давлат бошқаруви органлари нодавлат таълим муассасаларида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади.
Нодавлат таълим муассасалари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган тақдирда аккредитация қилган орган уларнинг фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Нодавлат таълим муассасалари қабул давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

30-модда. Ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг вазифалари
Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар.

31-модда. Tаълимни молиялаш.
Давлат таълим муассасаларини молиялаш республика ва махаллий бюджетлар маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
32-модда. Tаълимни ривожлантириш фондлари.
Tаълимни ривожлантириш фондлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.
33-модда. Xалқаро ҳамкорлик.
Tаълим муассасалари таълим муаммолари юзасидан хақаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эга.
34-модда. Tаълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.
Tаълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айибдор бўлуган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Tошкент шаҳри Ўзбекистон Республикаси
1997 йил 29 август Президенти И.КАРИМОВ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !