ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲАВО КОДЕКСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲАВО КОДЕКСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 864-XII-сон Қарори билан 26.06.1993 й.дан амалга киритилган Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг Мазкур Кодексга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни, ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни, ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни, ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни I бўлим. Умумий қоидалар (1-5-моддалар) II бўлим. Самовий ҳудуддан фойдаланиш (I боб, 6-22-моддалар) III бўлим. Ўзбекистон Республикаси авиацияси (II-XII боблар, 23-93-моддалар) IV бўлим. Ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари (XIII-XV боблар, 94-135-моддалар) I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Самовий ҳудуд суверенитети 2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексини амал қилиш доираси 4-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати 5-модда. Давлат тасарруфида бўлмаган ташкилотлар ва фуқароларнинг самовий ҳудуддан фойдаланиш ҳамда авиация фаолиятини тартибга солиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқариш ва амалга оширишдаги иштироки 1-модда. Самовий ҳудуд суверенитети Республиканинг қуруқликдаги ерлари ва сув ҳавзалари устидаги самовий ҳудудига Ўзбекистон Республикаси тўла ва танҳо эгалик қилади. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди Ўзбекистон давлати ҳудудининг ажралмас қисмидир. 2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг) Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш ҳамда барча ундан фойдаланувчиларнинг фаолияти, шу жумладан, авиация фаолияти соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидалари, шунингдек тегишинча Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Қаранг: АВ* томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Қаранг: «Фуқаро авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисида»ги Битим (Минск, 30.12.1991 й.) (ҳужжат рус тилида келтирилган) 3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг амал қилиш доираси (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаво кемалари парвози хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва фуқаролари эҳтиёжларини қондириш мақсадларида авиация фаолиятини ҳамда самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди; фақат фуқаро авиациясигагина тааллуқли 24, 25, 33, 38, 43-46, 50, 53, 54, 56, 94-135-моддалардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча авиацияси учун тааллуқлидир. 4-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати Самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ самовий ҳудуддан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назоратини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юкланади. Фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасидаги бошқарув ва назоратни Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти амалга оширади. Қаранг: ВМ 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида»ги Низомнинг 1-банди Давлат авиацияси фаолияти соҳасидаги бошқарув ва назоратни ўз ваколатлари доирасида Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ давлат бошқарувининг бошқа органлари амалга оширадилар. Қаранг: Президентнинг 1992 йил 28 январдаги «Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-326-сон Фармони (ҳужжат рус тилида келтирилган); ВМ 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Низом II бўлимининг 13-банди; ВМ 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида»ги Низом 5-модда. Давлат тасарруфида бўлмаган ташкилотлар ва фуқароларнинг самовий ҳудуддан фойдаланиш ҳамда авиация фаолиятини тартибга солиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги иштироки Тижорат, жамоат ва давлат тасарруфида бўлмаган бошқа ташкилотлар ҳамда фуқаролар самовий ҳудуддан ва авиация фаолиятидан оқилона, самарали ҳамда хавфсиз фойдаланиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Давлат органлари юқорида зикр этилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида тижорат, жамоат ва давлат тасарруфида бўлмаган бошқа ташкилотларнинг ҳамда фуқароларнинг таклифларини ҳисобга оладилар. II БЎЛИМ. САМОВИЙ ҲУДУДДАН ФОЙДАЛАНИШ I боб. Самовий ҳудуддан фойдаланишни тартибга солиш (6-22-моддалар) I-БОБ. САМОВИЙ ҲУДУДДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ 6-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият 7-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланувчилар 8-модда. Самовий ҳудуднинг таркиби 9-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишдаги устуворлик 10-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни илдам бошқарувчи орган 11-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш учун рухсат бериш 12-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни тақиқлаш ва чеклаш 13-модда. Алоқани ташкил этиш 14-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибининг бузилиши 15-модда. Тартиббузар ҳаво кемаси 16-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик 17-модда. Парвоз хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият 18-модда. Парвоз хавфсизлигига таҳдид солиш мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш 19-модда. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигига таҳдид солиш мумкин бўлган фаолият ҳақида хабар бериш 20-модда. Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларга белгилар қўйиш 21-модда. Аэродромлар минтақасида белги ва мосламалар ўрнатиш 22-модда. Суратга ва кинога олиш, радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш 6-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга ҳаво кемаларининг ва бошқа учувчи аппаратларнинг парвози, барча отишма турлари ва ракета учиришлар, портлатиш ишлари ва моддий объектларнинг самовий ҳудуддаги ҳаракати билан боғлиқ бошқа фаолият киради. 7-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикасининг ҳамда ўзга давлатларнинг ушбу Кодекснинг 6-моддасида назарда тутилган фаолиятни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикаси давлат органларида расмий рўйхатдан ўтган корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланувчилар ҳисобланади. 8-модда. Самовий ҳудуднинг таркиби Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун самовий ҳудудда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган районлар, аэродромлар ва аэроузелларнинг районлари, ҳаво йўллари, ҳаво кемалари парвозининг йўналишлари ва махсус минтақалари, назорат қилинмайдиган парвозларнинг районлари, тақиқланган ва чекланган минтақалар, синов районлари, портлатиш ишлари районлари ҳамда бошқа махсус элементлар белгиланиб, уларнинг мажмуаси Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудининг таркибини ташкил этади. Самовий ҳудуддан фойдаланишни ташкил этиш атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг умум эътироф этган меъёрларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Қаранг: «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун; «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун 9-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишдаги устуворлик Самовий ҳудуднинг барча фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хилда жавобгар бўладилар. Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор бўлганлар иккита ва бундан ортиқ бўлса, самовий ҳудуднинг маълум қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги устуворлик бўйича берилади: а) ҳаво ҳужумини даф этиш ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси бузилишининг олдини олиш ва чегара бузилишини тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий бутунлиги, сиёсий мустақиллиги ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган куч ишлатишни ёки куч ишлатиш таҳдидини бартараф қилиш учун; б) одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки катта иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирувчи табиий ҳамда бошқа офатларда, фалокатлар, авариялар, фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатиш учун; (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги банд) в) космик аппаратлар ва уларнинг экипажларини учириш, қўндириш, қидириш ва эвакуация қилиш учун; г) самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишининг олдини олиш ёки тартиб бузилишини тўхтатиш учун; д) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган ўзга фаолият учун; е) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига биноан амалга ошириладиган бошқа фаолият учун; ж) йўловчиларни мунтазам ташиш учун; з) Ўзбекистон Республикаси, шунингдек ўзга давлатлар давлат авиациясининг махсус қоидалар асосида амалга ошириладиган парвозлари учун; (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд) и) экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари учун; к) юк ва почтани мунтазам ташиш учун; л) юкларни номунтазам ташиш учун, халқ хўжалиги манфаатларини кўзлаб авиация ишларини ва бошқа юмушларни амалга ошириш учун; м) ўқув, кўргазмали, маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш учун; н) фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ фаолият учун; о) бошқа фаолиятлар учун. 10-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни илдам бошқарувчи органлар Самовий ҳудуддан фойдаланишни ушбу Кодекснинг 4-моддасида кўрсатилган органлар ўз ваколатлари доирасида илдам бошқарадилар. 11-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишга рухсат бериш Зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ва фақат ушбу Кодекснинг 4-моддасида кўрсатилган органлардан Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси (СҲФБ) органлари орқали рухсат олинганидан кейингина самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга ижозат берилади. Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси органларининг кўрсатмалари самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг барчаси учун мажбурийдир. 12-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни тақиқлаш ва чеклаш Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан ёки унинг айрим минтақаларидан ушбу Кодекснинг 6-моддасида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиш Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси органлари томонидан тақиқланиши ёки чекланиши мумкин. 13-модда. Алоқани ташкил этиш Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар. Алоқа корхоналари фойдаланувчиларга зарур алоқа каналларини ва воситаларини ижарага берадилар. Хизматга берилган алоқа каналлари ва воситалари ишдан чиққан тақдирда улар белгиланган тартибда бошқа алоқа каналлари ва воситалари билан алмаштирилиши лозим. Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Қаранг: «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг биринчи қисми; ВМ 2004 йил 7 майдаги 215-сон Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисида»ги Низом 13-бандининг бешинчи хат боши; АВ томонидан 2007 йил 17 ноябрда 1742-сон билан рўйхатга олинган, ААА, МдВ, МХХ, ҲАХ, ФВВ, ИИВ Қарори билан тасдиқланган «Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқаришнинг умумий Қоидалари»; АВ томонидан 2007 йил 17 ноябрда 1743-сон билан рўйхатга олинган, ААА, МдВ, МХХ, ҲАХ, ФВВ, ИИВ Қарори билан тасдиқланган «Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисида»ги Низом 14-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибининг бузилиши Ушбу Кодексга ва унинг асосида ишлаб чиқилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартибини бузиш деб эътироф этилади. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя қилишни назорат этувчи органлар самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузишнинг олдини олиш ёки тўхтатиш чораларини кўришга мажбурдирлар. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки ҳаво кемалари парвози хавфсизлигига хавф туғилишига олиб келган хатти-ҳаракатлар содир этган самовий ҳудуддан фойдаланувчилар, шунингдек авиация фаолияти билан боғлиқ бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар юқорида зикр этилган органларнинг талабига биноан кўрсатилган тартиббузарликни ёки тартиб бузилишига олиб келадиган фаолиятни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан тўхтатишлари лозим. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 15-модда. Тартиббузар ҳаво кемаси Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини бузган ёки Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ҳаво кемаси тартиббузар ҳаво кемаси деб ҳисобланади ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя қилишни назорат этувчи органларнинг талабига бўйсунмаса, ерга қўнишга мажбур этилади. Тартиббузар ҳаво кемаси қўниш тўғрисидаги буйруқни бажармаган тақдирда самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби атайлаб бузиляпти ва бу билан Ўзбекистон Республикаси суверенитетига, ҳудудий бутунлигига, сиёсий мустақиллигига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солиб куч ишлатиляпти ёки куч ишлатишга уриниш бўляпти дейиш учун мантиқий асос бўлиб, бундай тартиб бузилишини ўзга воситалар билан тўхтатиб бўлмайдиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қурол ва жанговар техникани ишга солишлари мумкин. Агар тартиббузар ҳаво кемасида самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига алоқаси йўқ йўловчилар ёхуд бошқа шахслар борлиги ҳақида ишончли маълумот бўлса, қурол ва жанговар техника ишлатилмайди. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудига асоссиз кирган ва унга кириш шартларига риоя этмаган, шунингдек самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилган бошқа ҳолларда ҳам ҳаво кемаси қўнган аэродромда ушлаб турилиши мумкин. Тартиббузар ҳаво кемасининг ундан кейинги парвозига тартиб бузилиши текшириб чиқилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда кўрсатилган йўсинда рухсат этилади. 16-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда) Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилган ҳар бир ҳол Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ текшириб чиқилиши лозим. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Қаранг: МЖТКнинг 116, 117, 121-моддалари, 122-моддасининг иккинчи қисми, 124-моддаси, 142-моддасининг биринчи қисми, 144-моддасининг учинчи қисми, 145-моддасининг биринчи қисми, 146-моддаси; ЖКнинг 260-267-моддалари 17-модда. Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда) Электр узатиш объектлари ва линияларини қуриш; самовий ҳудудда электромагнит, ёруғлик, акустик, корпускуляр ва бошқа турдаги нурланишлар пайдо бўлишига олиб келадиган ишлар; қушларнинг ва ёввойи ҳайвонларнинг (кемирувчиларнинг) кўплаб тўпланишига ҳамда орнитологик вазиятнинг, парвоз пайтида кўришнинг ва аэродромлардаги учиш майдонлари ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлувчи объектларни жойлаштириш; ҳаво кемалари парвоз қилиш ва қўниш зоналарига баланд ўсадиган дарахтларнинг кўчатларини ўтқазиш; шунингдек самода моддий объектлар ҳаракати билан бевосита алоқаси бўлмаган, аммо ҳаво кемаларининг, бошқа учувчи аппаратларнинг парвозига, асбоб-ускуналари ва улардаги одамлар хавфсизлигига таъсир этувчи ҳар қандай бошқа фаолият аэродром ҳудудидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятлар жумласига киради. Қаранг: МЖТКнинг 116-моддаси 18-модда. Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганидан кейингина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият устидан назоратни 4-моддада санаб ўтилган органлар амалга оширади. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигига таҳдид солувчи фаолиятни амалга ошириш қоидаларини бузган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар шу қоида бузишларни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан бартараф қилишлари, улар бартараф қилингунича эса бундай фаолиятни тўхтатишлари шарт. 19-модда. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият ҳақида хабар бериш Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларнинг улар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият амалга оширилаётган районга бехосдан кириб қолишининг олдини олиш учун бундай фаолият билан машғул бўлган орган ёки шахс самовий ҳудуддан фойдаланувчиларни кўрсатилган фаолият амалга оширилаётганлиги тўғрисида аэронавигация ахборот хизмати орқали хабардор қилади. 20-модда. Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларга белгилар қўйиш Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи бино ва иншоотларнинг эгалари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган талабларга мувофиқ бу объектларга ўз ҳисобларидан тунги ва кундузги белгилар ҳамда мосламалар ўрнатишга мажбурдирлар. Қаранг: МЖТК 116-моддасининг иккинчи қисми 21-модда. Аэродромлар минтақасида белги ва мосламалар ўрнатиш Аэродромлар минтақасида аэродромларни таниш учун ўрнатиладиган махсус белгилар ва мосламаларга ўхшаш ҳар қандай белги ва мосламаларни жойлаштириш тақиқланади. Қаранг: МЖТК 116-моддасининг биринчи қисми 22-модда. Суратга ва кинога олиш, радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш Ҳаво кемасидан суратга олиш ва кинога тушириш ҳамда радиоалоқа воситаларидан фойдаланишга 4-моддада қайд этилган органлар томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади. Қаранг: МЖТК 117-моддасининг иккинчи қисми III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВИАЦИЯСИ II боб. Умумий қоидалар (23-25-моддалар) III боб. Аэродромлар. Аэропортлар (26-34-моддалар) IV боб. Ҳаво кемалари (35-43-моддалар) V боб. Ҳаво кемаларини эксплуатантлари (44-46-моддалар) VI боб. Авиация ходимлари (47-53-моддалар) VII боб. Ҳаво транспорти қатнови (54-61-моддалар) VIII боб. Ҳаво кемаларининг парвози (62-73-моддалар) IX боб. Халқаро парвозлар (74-78-моддалар) X боб. Қидирув ва қутқариш ишлари (79-84-моддалар) XI боб. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлиги устидан назорат. Авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш (85-90-моддалар) XII боб. Авиация фаолиятига ғайриқонуний аралашувнинг олдини олиш (91-93-моддалар) II БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 23-модда. Ўзбекистон Республикаси авиацияси тартиби 24-модда. Фуқаро авиацияси 25-модда. Авиация воситаларини мулкчилик 23-модда. Ўзбекистон Республикаси авиацияси таркиби Ўзбекистон Республикаси авиацияси экспериментал, давлат ва фуқаро авиациясига бўлинади. Авиация ва бошқа техника соҳасида тажриба — конструкторлик, экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари ҳамда синовлари учун мўлжалланган авиация экспериментал авиация ҳисобланади. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ давлат бошқаруви бошқа органларининг тасарруфидаги авиация давлат авиацияси ҳисобланади. Экспериментал ва давлат авиацияси таркибига кирмаган авиация фуқаро авиацияси ҳисобланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 24-модда. Фуқаро авиацияси Фуқаро авиациясидан: а) йўловчилар, уларнинг қўл юклари, юклар ва почта (ҳаво транспортида ташиладиган) ташиш; б) авиация ишларини бажариш; в) ўқув, спорт, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, техникавий ижодкорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш; г) фавқулодда вазиятлар юз берган ҳудудларга авария-қутқарув ишларини амалга ошириш учун кучлар ва асбоб-ускуналарни, шунингдек зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун юкларни етказиб бериш мақсадларида фойдаланилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) Қайд этиб ўтилган мақсадларда пулли ва кира қилиш тарзида фойдаланиладиган фуқаро авиацияси тижорат авиацияси деб эътироф этилади. Қайд этиб ўтилган мақсадларда бепул ҳамда ёлланмай фойдаланиладиган фуқаро авиацияси умумий аҳамиятдаги авиация деб эътироф этилади. 25-модда. Авиация воситаларига мулкчилик Авиация воситалари: ҳаво кемалари, аэродромлар, аэропортлар, техникавий воситалар ҳамда ҳаво кемаларининг парвозини ташкил этиш, бажариш ва таъминлаш учун зарур бўладиган бошқа мол-мулк хусусий ва оммавий шаклдаги мулк бўлиши мумкин. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Авиация воситаларини мулк сифатида сотиб олинишига қарши, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, чеклашлар ўрнатилиши мумкин эмас. III БОБ. АЭРОДРОМЛАР. АЭРОПОРТЛАР 26-модда. Аэродромлар таснифи 27-модда. Аэродромлар ва аэропортлар учун ер ажратиш 28-модда. Аэродромлар қуриш ва уларни таъмирлаш 29-модда. Аэродромни эксплуатанти 30-модда. Аэродромни ишга туширишга рухсат бериш 31-модда. Аэродромларни рўйхатга олиш 32-модда. Ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродроми 33-модда. Аэропорт билан аҳоли манзилгоҳлари орасида транспорт қатнови ва алоқа 34-модда. Аэродромларни тугатиш 26-модда. Аэродромлар таснифи ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ биринчи-иккинчи қисмлар тегишинча биринчи-учинчи қисмлар билан алмаштирилсин Қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган, ҳаво кемаларининг келиб қўниши, жўнаши ва шу сатҳ бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган участка унда жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда анжомлари билан бирга аэродром деб эътироф этилади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1240-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (ЎзР АҚ-157) нинг 2-§ (ҳужжат рус тилида келтирилган) Аэродромлар ўзининг вазифасига қараб базавий, муваққат ва захирадаги аэродромларга бўлинади. Аэродромлар авиация турига мансублигига кўра фуқаро авиациялари аэродромлари, давлат авиацияси аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ҳамда ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига бўлинади. Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1240-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (ЎзР АҚ-157) нинг 2-§ (ҳужжат рус тилида келтирилган) ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин Аэропорт — ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга, ҳаво транспортида ташишга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва шу мақсадларда аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек зарур қурилмаларга эга бўлган иншоотлар мажмуасидир. Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1240-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (ЎзР АҚ-157) нинг 2-§ (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2005 йил 19 декабрда 1529-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий қоидалари» (ЎзР АҚ 195) Ўзбекистон Республикасининг Авиацион қоидалари 2-параграфининг учинчи хатбоши (ҳужжат рус тилида келтирилган) 27-модда. Аэродромлар ва аэропортлар учун ер ажратиш Аэродромлар ва аэропортлар қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ер ажратилади. Қаранг: ЕКнинг 23-моддаси, 69-моддасининг иккинчи қисми, 70-моддаси Аэродромлар ва аэропортлар учун ажратиладиган ер участкаларининг сатҳининг катталиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланадиган меъёрлар ва лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида белгиланади. 28-модда. Аэродромлар қуриш ва уларни таъмирлаш Аэродромлар ва аэропортлар қуриш учун қидирув ишларини олиб бориш, уларни лойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлаш ҳокимиятларнинг тегишли маҳаллий идоралари билан, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда келишилади. Аэродромларни қуриш ва таъмирлаш, шунингдек аэродромлар районида саноатга оид, турар жойлар ва маданий-маиший бинолар қурилиши ҳаво кемаларининг шовқини, уларнинг моторларидан чиқадиган зарарли чиқиндилар, электромагнит ва бошқа нурланишларнинг зарарли таъсирини бартараф этишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоғи лозим. 29-модда. Аэродром эксплуатанти (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан ўзга давлатнинг муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси), ижара шартномасига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кура тегишли бўлган ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси шу аэродромнинг эксплуатанти деб эътироф этилади. Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1240-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (ҳужжат рус тилида келтирилган) 30-модда. Аэродромни ишга туширишга рухсат бериш Фойдаланишга яроқлилик нормаларига ва ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқ бўлса, аэродромдан фойдаланишга йўл қўйилади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги жумла), (Олдинги таҳририга қаранг) Фуқаролар ташиш учун мўлжалланган аэродром бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қўшимча талабларга ҳам жавоб бермоғи лозим. Давлат, фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар мажбурий суратда сертификатланиши шарт. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Аэродромларнинг, шунингдек улардаги асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга яроқлилиги нормалари ва уларни сертификатлаштириш тартиби: (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши) фуқаро аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ва ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари учун — Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан; Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 октябрида 1734-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари» (ЎзР АҚ-160) давлат авиацияси аэродромлари учун — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Аэродром эксплуатантига аэродромнинг бутун хизмат кўрсатиш муддати давомида аэродромнинг мувофиқлик сертификати олиш учун белгиланган талабларга жавоб беришини таъминлаш вазифаси юклатилади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 31-модда. Аэродромларни рўйхатга олиш Фуқаро авиацияси аэродромлари ва экспериментал авиация аэродромлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаро авиацияси аэродромлари давлат реестрида қайд этилиши лозим. Давлат аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Аэродром реестрга киритилганидан сўнг эксплуатантга аэродром рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома берилади. Аэродромларни рўйхатдан ўтказиш ва улар рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби: фуқаро авиацияси аэродромлари ва экспериментал авиация аэродромлари учун — Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан; давлат аэродромлари учун — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1240-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (ҳужжат рус тилида келтирилган) 32-модда. Ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродроми (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда) Фуқаро авиацияси ёки экспериментал авиациянинг ҳаво кемалари жойлашиш ҳуқуқисиз парвозларни амалга оширадиган давлат авиацияси аэродроми ҳамкорликда фойдаланиш аэродроми деб эътироф этилади. Турли идоралар тасарруфида бўлган ҳаво кемалари жойлашадиган фуқаро авиацияси, давлат авиацияси ёки экспериментал авиация аэродроми ҳамкорликда жойлашиш аэродроми деб эътироф этилади. Аэродромлардан самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг турли тоифалари ҳамкорликда фойдаланиши (жойлашиши) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади. 33-модда. Аэропорт билан аҳоли манзилгоҳлари орасида транспорт қатнови ва алоқа Йўловчилар ташиш эҳтиёжини таъминлаш учун аэропортлар билан яқин шаҳарлар ва аҳоли манзилгоҳлари ўртасида мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади. Аэропортларга борадиган йўллар қурилишини, уларни таъмирлашни, ободонлаштиришни ва улардан фойдаланишни, йўловчи ташийдиган транспортнинг бу йўлларда мунтазам қатновини, шунингдек шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари билан аэропортлар ўртасида телефон ва бошқа алоқа турларини ҳокимият маҳаллий органлари таъминлайдилар. Қаранг: «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Қонун 25-моддасининг учинчи қисми; «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонун (янги таҳрирда) 19-моддасининг иккинчи-тўртинчи қисмлари, 20-моддасининг бешинчи қисми 34-модда. Аэродромларни тугатиш Аэродромларни тугатиш, шу жумладан бошқа жойга кўчириш мақсадида тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади. IV БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИ 35-модда. Ҳаво кемасининг таснифи 36-модда. Ҳаво кемалари ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш 37-модда. Фойдаланишга рухсат бериш 38-модда. Ҳаво кемаси турининг сертификати 39-модда. Ҳаво кемаларини рўйхатга олиш 40-модда. Реестрдан ўчириш 41-модда. Ҳаво кемаларига қўйиладиган белгилар 42-модда. Ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш 43-модда. Ҳаво кемаларини ижарага беришда ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўташ 35-модда. Ҳаво кемаларининг таснифи Авиация турига мансублигига қараб ҳаво кемалари фуқаро, давлат ва экспериментал ҳаво кемаларига бўлинади. 36-модда. Ҳаво кемалари ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг) Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларнинг сертификатланган турларини кўплаб ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларни ишлаб чиқаришга ҳамда ҳаво кемаларини ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришга доир белгиланган талаблар асосида иш олиб боради. Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларни ишлаб чиқаришга доир талабларни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш халқаро стандартлар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Қаранг: АВ томонидан 2004 йил 20 майида 1360-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат бериш тўғрисида»ги Йўриқнома (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2004 йил 26 ноябрида 1428-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича Йўриқнома» (ҳужжат рус тилида келтирилган) 37-модда. Фойдаланишга рухсат бериш (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг) Фуқаро ҳаво кемаси, шунингдек тижорат мақсадларида ишлатиладиган давлат ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги нормаларга мувофиқ бўлса, фойдаланишга қўйилади ва бу ҳақда ҳаво кемасининг эксплуатантига ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати берилади. Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари ва ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 5 мартида 1225-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Учишга яроқлилик сертификатини бериш» (ЎзР АҚ-30) (ҳужжат рус тилида келтирилган) Ҳаво кемасининг хорижий давлат томонидан берилган учишга яроқлилик сертификати Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин. Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 5 мартида 1225-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Учишга яроқлилик сертификатини бериш» Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-30) 11-§ (ҳужжат рус тилида келтирилган) Фуқаро ҳаво кемасини ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати талабларига мувофиқ бўлган ҳолатда сақлаш ҳаво кемаси эксплуатанти зиммасига юкланади. Бундай мувофиқликка риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти амалга оширади. Давлат ҳаво кемаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланишга йўл қўйилади. 38-модда. Ҳаво кемаси турининг сертификати (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг) Ҳаво кемаси турининг сертификати ҳаво кемаси турининг тузилишини белгилайдиган ва унинг фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормаларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатдир. Ҳаво кемаси турининг сертификати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади. Ҳаво кемаси турининг хорижий давлат томонидан берилган сертификати, башарти ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган учишга яроқлилик нормаларига мувофиқ бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин. Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 5 мартида 1225-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Учишга яроқлилик сертификатини бериш» Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-30) 11-§ (ҳужжат рус тилида келтирилган) 39-модда. Ҳаво кемаларини рўйхатга олиш Фуқаро ва давлат ҳаво кемалари рўйхатдан ўтказилиши лозим. Фуқаро ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида, давлат ҳаво кемалари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрида рўйхатга олинади. Тегишли реестрда қайд қилинган ҳаво кемасининг эгасига рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрини, Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрини юритиш тартиби, шунингдек рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тегишли равишда Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 16 февралида 1452-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари» (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1239-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари» (ЎзР АҚ-45) (ҳужжат рус тилида келтирилган) Экспериментал ҳаво кемалари давлат реестрида қайд этилмайди, аммо Авиация маъмуриятида ҳисобда туради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрига ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрига киритилган ҳаво кемалари, шунингдек Авиация маъмуриятида ҳисобда турувчи экспериментал ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикасига қарашли миллий ҳаво кемаларидир. Чет эл ҳаво кемаси тегишли чет эл давлати ҳаво кемаларининг реестридан ўчирилганидан кейингина Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестрига киритилади. Ўзбекистон Республикаси тегишли реестридан белгиланган тартибда ўчирилмаган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемасининг ҳар қандай чет эл давлати ҳаво кемаларининг реестрига киритилиши тан олинмайди. 40-модда. Реестрдан ўчириш Ҳаво кемаси Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестридан қуйидаги ҳолларда: а) ҳаво кемаси фойдаланишдан чегириб ташланса ёки чиқарилса; б) ҳаво кемаси белгиланган тартибда чет эл давлатига, чет эл юридик ёки жисмоний шахсига сотилса ёки берилса; в) ҳаво кемаси экспериментал ҳаво кемалари қаторига ўтказилса; г) ҳаво кемаларини рўйхатга олиш тартибида назарда тутилган бошқа ҳолларда ўчирилиши мумкин. Ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестридан ўчириш билан кеманинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ва бу ҳаво кемаси ҳақидаги тегишли реестрдаги ёзувлар ўз кучини йўқотади. Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1239-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан (ҳужжат рус тилида келтирилган) тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг V бўлими (ЎзР АҚ-45) (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2005 йил 16 февралида 1452-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари»нинг (янги таҳрирда) V бўлими (ҳужжат рус тилида келтирилган) 41-модда. Ҳаво кемаларига қўйиладиган белгилар Рўйхатдан ўтказиш пайтида ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси берилиб, улар шу ҳаво кемаларида қайд этилади. Рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисидан ташқари ҳаво кемаларига қўшимча белгилар (рамзлар, ёзувлар, нишонлар) қўйилиши мумкин. Мазкур белгиларни ҳаво кемаларига қайд этишда рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисининг кўринишини ёмонлаштирмасликка эътибор қилиш лозим. Фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш тартиби Авиация маъмурияти томонидан, давлат ҳаво кемаларига қайд этиш эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1239-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари»нинг VII бўлими (ЎзР АҚ-45) (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2005 йил 16 февралида 1452-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари»нинг (янги таҳрирда) VII бўлими (ҳужжат рус тилида келтирилган) 42-модда. Ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш (муайян айбдорликка тортиш, ҳуқуқдан вақтинчалик ёки бутунлай маҳрум қилиш ҳамда алоҳида ҳолатларга боғлиқ бошқа чеклашлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ қўлланиши мумкин. Қаранг: АВ томонидан 2009 йил 27 апрелда 1947-сон билан рўйхатган олинган, “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПХНҚДИ Буйруғининг 1-банди 43-модда. Ҳаво кемаларини ижарага беришда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўтиши Ҳаво кемасининг эгаси билан бўлажак эксплуатант ўртасида унга тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклатилиши тўғрисида битим мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво кемаси чет эллик эксплуатантга ижарага (экипаж ёки экипажсиз) берилиши мумкин. Чет эл ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикасидаги эксплуатант ижарага оладиган ҳолларда ҳам худди шундай тартиб қўлланилади. V БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ЭКСПЛУАТАНТЛАРИ 44-модда. Эксплуатант сертификатини бериш 45-модда. Эксплуатант сертификатини эътироф этиш 46-модда. Эксплуатант фаолияти устидан назорат 44-модда. Эксплуатант сертификатини бериш (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда номи) Ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Эксплуатант сертификати Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади. Бунда хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай сертификатни олиш учун мажбурий шартдир. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан эксплуатант сертификати беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Эксплуатант сертификати беришни рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Эксплуатант сертификатининг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши ёки эксплуатант сертификати олиб қўйилиши мумкин. Эксплуатант сертификатини бошқа шахсга бериш мумкин эмас. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) 45-модда. Эксплуатант сертификатини эътироф этиш (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг) Хорижий давлат томонидан берилган эксплуатант сертификати ёки унга ўхшаш ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин. 46-модда. Эксплуатант фаолияти устидан назорат Эксплуатант сертификатини берган орган эксплуатант учун белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назорат юритади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Эксплуатант сертификатини бериш учун белгиланган талаблар ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан бузилган тақдирда, сертификат берган орган эксплуатантни белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришга ёхуд эксплуатант сертификатининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга ёки уни олиб қўйишга ҳақли. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Ҳаво кемаси эксплуатанти эксплуатант сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни олиб қўйиш ҳақидаги қарор юзасидан судга шикоят қилишга ҳақлидир. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти Ўзбекистонда доимий парвозларни амалга оширувчи чет эллик эксплуатантларни, агар халқаро битимларда ўзгача қоида назарда тутилган бўлмаса, амалий инспекция қилиш ҳуқуқига эга. VI БОБ. АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИ 47-модда. Авиация ходимларининг хизмат турлари 48-модда. Авиация ходимларининг таркиби 49-модда. Касб фаолиятига тайёрлаш ва бундай фаолиятга рухсат бериш 50-модда. Авиация ходимларининг гувоҳномасини тан олиш 51-модда. Ҳаво кемасини экипажи 52-модда. Ҳаво кемасининг командири 53-модда. Ҳаво кемаси экипажи аъзоларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби 53-1-модда. Фуқаро авиациясининг авиация ходимларига бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар 47-модда. Авиация ходимларининг хизмат турлари Фаолиятлари ҳаво транспорт қатновини ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шахслар авиация ходимлари ҳисобланади. Авиация турига мансублигига кўра авиация ходимлари тегишли равишда фуқаро, давлат ва экспериментал авиация ходимларига бўлинади. 48-модда. Авиация ходимларининг таркиби Авиация ходимлари таркибига: а) учувчилар таркибига кирувчи шахслар; б) ҳаво транспорти қатновини ташкил қилувчи ва таъминловчи шахслар; в) ҳаво кемаси парвозларини ташкил этувчи шахслар; г) ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатувчи шахслар; д) ҳаво кемаларининг парвозларини таъминловчи шахслар. ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ ”е” ва ”ж” бандлар ўз кучини йўқотган Фуқаро, давлат ва экспериментал авиация ходимлари қаторига кирувчи шахслар лавозимларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Қаранг: ВМ 2002 йил 4 сентябрдаги 313-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати»; ВМ 2002 йил 21 октябрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати» 49-модда. Касб фаолиятига тайёрлаш ва бундай фаолиятга рухсат бериш Эгаллаб турган лавозимига биноан фаолияти парвозларни ташкил этиш, амалга ошириш ва таъминлаш ҳамда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан бевосита алоқадор авиация ходимларини касб фаолиятига тайёрлаш давлат томонидан шаҳодатланган ташкилотларда амалга оширилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Қаранг: АВ томонидан 2008 йил 13 декабрда 1881-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидалари» Ҳаво кемалари парвозини амалга ошириш ва бу парвозларни таъминлаш билан бевосита алоқадор авиация ходимлари тегишли фаолиятни амалга ошириш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда саломатликлари белгиланган талабларга жавоб берадиган тақдирдагина касб фаолиятини бажаришга қўйиладилар. Авиация ходимларини касб фаолияти билан шуғулланишга рухсат этиш ва шу фаолиятни бажариш учун гувоҳнома бериш тартиби, шунингдек авиация ходимлари турли тоифаларининг соғлиқларига бўлган талаблар ҳамда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби фуқаро ва экспериментал авиацияда Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2008 йил 26 февралда 1773-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар (ЎзР АҚ-92); АВ томонидан 2008 йил 25 январда 1762-сон билан рўйхатга олинган, «Фуқаро ва экспериментал авиацияда учувчилар таркиби учун ёшга оид чегараларни киритиш тўғрисида” ПХНҚДИ, МАИМҚВ, ССВ қарори; АВ томонидан 2007 йил 11 декабрда 1747-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Низом; 2007 йил 26 октябрда 1733-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари» (ЎзР АҚ-95); АВ томонидан 2004 йил 7 майда 1349-сон билан рўйхатга олинган, Дававианазорат буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-61) (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2005 йил 5 мартида 1225-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Учишга яроқлилик сертификатини бериш» (ЎзР АҚ-30) (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2002 йил 2 ноябрда 1186-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом (ҳужжат рус тилида келтирилган) Фуқаро авиациясининг авиация ходимлари касб фаолиятини бажариш чоғида амалдаги гувоҳномани ўзлари билан олиб юришлари керак. 50-модда. Авиация ходимлари гувоҳномасини тан олиш Чет эл давлати томонидан авиация ходимларига берилган ёки кучга киритилган гувоҳномалар, агар шу гувоҳномаларни бериш ёки кучга киритиш учун белгиланган талаблар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти белгилаган минимал стандартларга ёки ундан юқорироқ талабларга жавоб берса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб тан олинади. Қаранг: АВ томонидан 2004 йил 7 майда 1349-сон билан рўйхатга олинган, “Дававианазорат” буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-61) (ҳужжат рус тилида келтирилган) 51-модда. Ҳаво кемаси экипажи Ҳаво кемаси экипажи кема командири, учувчилар таркибига кирувчи бошқа шахслар ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан иборат бўлади. Фуқаро ва давлат авиацияси ҳаво кемаларининг экипажи таркиби ҳаво кемаларининг тури ва вазифаси, мақсади ва улардан фойдаланиш шароитлари ҳисобга олиниб, ҳаво кемасининг лойиҳаловчиси ва буюртмачиси томонидан белгиланади ҳамда ҳар бир турдаги ҳаво кемасининг парвозда фойдаланиш ҳужжатларига ёзиб қўйилади. Бундан ташқари, ҳаво кемалари экипажи таркибига тегишлича Авиация маъмурияти ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шу кемадан фойдаланишга алоқадор бошқа авиация ходимлари ҳам киритилиши мумкин. Экспериментал авиация ҳаво кемаси экипажининг таркиби тажриба-конструкторлик, экспериментал ёки илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифаларига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти билан келишувига кўра ҳаво кемасининг ишлаб чиқарувчиси ва лойиҳаловчиси томонидан белгиланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм) 52-модда. Ҳаво кемасининг командири Учувчи ихтисослигига ва белгиланган тартибда маълум турдаги ҳаво кемасини мустақил бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсгина ҳаво кемасининг командири бўлиши мумкин. Ҳаво кемасининг командири экипаж фаолиятини бошқаради, кемада тартиб ва интизом сақланишини, парвоз қоидаларига ва кемадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, шунингдек кеманинг асралиши ва кемадаги одамлар ҳамда мол-мулкнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўради. Ҳаво кемасининг командири қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши, парвози ва қўниши ҳақида, шунингдек парвозни тугаллаш ва парвоз бошланган пунктга қайтиш ёки мажбурий қўниш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилиш. Парвоз хавфсизлигига яққол хавф туғилганида, шунингдек кема ичидаги йўловчилар ҳаётини сақлаб қолиш ниятида парвоз режасидан, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи идора кўрсатмаларидан ва парвоз топшириғидан чекинган ҳолда, аммо белгиланган парвоз қоидаларига иложи борича риоя қилган ҳолда, бундай қарор қабул қилиниши мумкин. Кема командири кўрилган тадбирлар тўғрисида кеманинг бевосита раҳбари бўлмиш ҳаво кемалари қатновини таъминловчи органга зудлик билан хабар қилиши шарт; б) ҳаво кемаси ичидаги ҳар қандай шахсга ўз ваколатлари доирасида буйруқ бериш, бу буйруқлар сўзсиз бажарилмоғи лозим; Қаранг: МЖТК 117-моддасининг биринчи қисми; АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрида 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида «Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) нинг 42-банди, 48-бандининг “ж” кичик банди в) хатти-ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигига бевосита таҳдид солиб, ўзининг буйруқларига бўйсунмаётган шахсларга нисбатан барча зарур чораларни кўриш, ҳатто қурол ишлатиш. Ҳаво кемаси энг яқин аэродромга қўнгани заҳоти кема командири бундай шахсларни кемадан чиқариб юбориши, агар жиноят белгилари мавжуд қилмиш содир этган бўлсалар, уларни тегишли органларга топшириши мумкин; г) парвоз хавфсизлигини ҳамда ҳаво кемасини қўндиришни таъминлаш учун зарур бўлса парвоз пайтида ёнилғини тўкиб ташлаш, қўл юки, юк ва почтани ташлаб юбориш. 53-модда. Ҳаво кемаси экипажи аъзоларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби Ҳаво кемаси экипажи аъзолари парвозда ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида тан жароҳатлари олган ёки соғлиқларига бошқа зарар етказилган тақдирда, ҳаво кемасининг эксплуатанти, агар у етказилган зарар жабрланувчининг қасддан қилинган ҳаракати натижаси эканлигини исботлаб бера олмаса, жабрланувчига зарарнинг у оладиган нафақадан ёки унга жароҳатидан кейин тайинланган ва амалда у оладиган пенсиядан ортиқча қисмини қоплаши шарт. Ҳаво кемаси экипажининг аъзоси парвозда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда, етказилган зарарни қоплаш марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ёки фаолият рўй берган кунгача ундан нафақа олишга ҳуқуқи бўлган шахсларга, шунингдек марҳумнинг вафотидан сўнг дунёга келган фарзандига юқорида қайд этилган тартибда амалга оширилади. 53-1-модда. Фуқаро авиациясининг авиация ходимларига бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонунига кўра киритилган модда) Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларининг алоҳида тоифаларини улар хизмат вазифаларини бажараётганда белгиланган намунадаги формали кийим-бош ва озиқ-овқат билан таъминлайди. Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларига фойдаланилаётган ҳаво кемаларида имтиёзли тарзда юриш ҳуқуқини бериши мумкин. Фуқаро авиациясининг авиация ходимларига ушбу моддага кўра бериладиган ва меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги тармоқ битимларида белгиланган кафолатлар ва имтиёзлар фуқаро авиацияси корхоналарининг маблағлари ҳисобидан таъминланади ҳамда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. VII БОБ. ҲАВО ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ 54-модда. Самовий ҳудуд таснифи 55-модда. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш 56-модда. Ҳаво транспорти қатнови оқимларини ташкил этиш 57-модда. Аэронавигацион ва метеорологик ахборот 58-модда. Аэронавигация ҳамда алоқа воситалари ва тизимлари 59-модда. Алоқа воситаларидан фойдаланиш 60-модда. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларини ишга туширишга рухсат бериш 61-модда. Аэронавигация ва аэропорт йиғилмалари 54-модда. Самовий ҳудуд таснифи Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудудларга бўлинади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Бунда назорат қилинадиган самовий ҳудуд деганда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган органлар томонидан парвозлар бевосита бошқариб туриладиган самовий ҳудуд, назорат қилинмайдиган самовий ҳудуд деганда эса парвоз пайтидаги ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда умумий фойдаланишдаги авиация парвозлари учун ажратилган самовий ҳудуд тушунилади. 55-модда. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш халқаро стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташкил этилади ва хизмат кўрсатиш амалга оширилаётган самовий ҳудуд таснифига боғлиқ бўлади. Қаранг: «Фуқаро авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисида»ги Битим (Минск, 30.12.1991 й.) (ҳужжат рус тилида келтирилган) 56-модда. Ҳаво транспорти қатнови оқимларини ташкил этиш Самовий ҳудуддан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида ҳаво транспорти қатнови оқимлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мослаштириб ташкил этилади. 57-модда. Аэронавигацион ва метеорологик ахборот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти қатнови аэронавигацион ва метеорологик ахборот билан таъминланади. ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм тегишинча иккинчи-бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатади, давлат авиацияси учун метеорологик ахборот беради, халқаро аэронавигация манфаатларини кўзлаб метеорологик таъминлашни ташкил этади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш самовий ҳудуддан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Давлат авиациясини метеорологик ахборот билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Ҳаво транспорти қатновини аэронавигация ахбороти билан таъминлаш тартиби фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм олтинчи деб ҳисоблансин Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан хавфсиз, самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш мақсадида халқаро ташкилот ёки чет эл давлатлари аэронавигацион ахборот хизматларидан битим ёки шартнома асосида олинадиган метеорологик ахборот ҳам ишлатилиши мумкин. Қаранг: “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо мамлакатлари қуролли кучлари авиациясини учишлар пайтида аэронавигацион ахборот билан таъминлаш тўғрисида”ги Шартнома (Москва, 25.01.2000 й.) (ҳужжат рус тилида келтирилган) 58-модда. Аэронавигация ҳамда алоқа воситалари ва тизимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳаво транспорти қатнови аэронавигация воситалари ва тизимлари, шунингдек ҳаво транспорти қатновининг алоқа ҳамда бошқарув воситалари ва тизимлари билан таъминланади. Бундай таъминлаш тартибини ўз ваколатлари доирасида Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилайди. Мазкур воситалар ва тизимлардан биргаликда фойдаланиш тартиби давлат бошқарувининг ушбу органлари ўртасида тузилган битимларга биноан белгиланади. Аэронавигация воситалари ва тизимлари сифатида фойдаланиладиган объектлар қурилиши (ўрнатилиши) учун ер ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида амалга оширилади. Бундай қурилишлар учун ажратиладиган ер майдонининг сатҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда тасдиқлаган меъёрлар ҳамда лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида аниқланади. Қаранг: ЕКнинг 23, 70-моддалари 59-модда. Алоқа воситаларидан фойдаланиш (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг) Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун телефон, телеграф ва бошқа алоқа воситаларидан навбатсиз, оддий тариф бўйича ҳақ тўлаб фойдаланилади. Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун оммавий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Авиация маъмуриятининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли органлари билан келишув асосида белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2004 йил 15 мартда 1323-сон билан рўйхатга олинган, ААА буйруғи билан тасдиқланган «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш Қоидалари»нинг 60-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2007 йил 17 ноябрда 1743-сон билан рўйхатга олинган, ААА, МдВ, МХХ, ҲАХ, ФВВ, ИИВ қарори билан тасдиқланган «Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисида»ги Низом 60-модда. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларини ишга туширишга рухсат бериш Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҳаво транспорти қатновини хавфсиз ташкил қилиш талабларига жавоб берсагина ишга туширилишига рухсат берилади. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда ижозат этилади. 61-модда. Аэронавигация ва аэропорт йиғимлари Аэродромларда ҳаво транспорти қатнови ва ҳаво кемаларига аэронавигация ва аэропорт йиғимлари тарзида ундириладиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатилади. Аэронавигация ва аэропорт йиғимларини ундириш ва тақсимлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Қаранг: ВМ 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисида”ги Низомнинг 1.11, 2.1-2.5 бандлари (ҳужжат рус тилида келтирилган); “Ўзбекистон Республикаси аэропортларининг расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисида”ги Низомнинг 1.11, 2.1-2.5 бандлари (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 1994 йил 4 апрелда 45-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган авиаташишлар учун тарифларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш бўйича Йўриқнома» (ҳужжат рус тилида келтирилган) VIII БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ПАРВОЗИ 62-модда. Парвозларни бажариш қоидалари 63-модда. Кема ҳужжатлари 64-модда. Парвозга тайёрлаш 65-модда. Ҳаво кемасини учиши учун қарор қабул қилиш 66-модда. Ҳаво кемасининг ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи органлар билан радиоалоқаси 67-модда. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш 68-модда. Товушдан тез учувчи ҳаво кемалари парвозларини чеклаш 69-модда. Ҳаво кемаси экипажининг хатти-ҳаракатига аралашмаслик 70-модда. Ҳаво кемасининг белгиланган ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўли, парвоз йўналиши ёки теграсидан четга чиққанида кўриладиган чора-тадбирлар 71-модда. Ҳаво кемаси ҳалокатга учраганда кема экипажини вазифалари 72-модда. Хавф остида қолган одамларга ёрдам бериш 73-модда. Ҳаво транспорти қатновини таъмирловчи органнинг ҳалокат рўй бергандаги вазифалари 62-модда. Парвозларни бажариш қоидалари Кодексда парвоз атамаси остида ҳаво кемасининг парвоз бошланиши чоғидаги кучли югуриши(тик кўтарилиш чоғидаги қуруқлик ёки сув сатҳидан узилиши)дан тортиб, парвоз масофаси тўла босиб ўтилгунга қадар (учиш ва қўниш йўлкасини бетўхтов бўшатиб қўйгунга қадар) ёки тик қўниш чоғида қуруқлик (сув) сатҳига қўнгунга қадар қуруқлик (сув) сатҳида ва ҳавода бажарган ҳаракати тушунилади. Ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги парвозлари Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидаларига ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига мувофиқ ҳолда бажарилади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) 63-модда. Кема ҳужжатлари Парвозни бажариш учун ҳаво кемасида кема ҳужжатлари бўлмоғи лозим; бу ҳужжатларнинг рўйхати фуқаро ва экспериментал авиация учун Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиацияси учун эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) нинг 22-банди Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган ҳаво кемаларида қуйидаги ҳужжатлар: а) ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома; б) ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати; (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд) в) кема дафтарлари; г) мазкур турдаги ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма; д) Авиация маъмурияти назарда тутган бошқа ҳужжатлар бўлиши лозим. Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) нинг 8-Иловаси 64-модда. Парвозга тайёрланиш Ҳаво кемаси парвоз қилишидан олдин ҳаво кемасини, кема экипажини ва авиациянинг бошқа ходимларини, учиш ва қўниш аэродромларини тайёрлаш каби ишлар амалга оширилиши керак. Парвозларга тайёргарлик қоидалари ва бу тайёргарлик учун масъул шахслар рўйхати фуқаро ва экспериментал авиацияда Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Техникавий соз ва парвозга шай ҳаво кемасига ҳамда унинг тегишли шароитларда парвоз қилишга ҳуқуқи бор экипажига Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида белгиланган тартибда парвозни амалга ошириш учун рухсат берилади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Парвоз бошланиши олдидан йўловчилар хатарли вазиятда қандай ҳаракат қилишлари ҳақида маълумот олишлари лозим. Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари»нинг III, IV бўлимлари (ЎзР АҚ-91) 65-модда. Ҳаво кемасининг учиши учун қарор қабул қилиш (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) Ҳаво кемасининг учиши учун қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан белгиланади. Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) 66-модда. Ҳаво кемасининг ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи органлар билан радиоалоқаси Алоқа воситаларига эга бўлган ҳар бир ҳаво кемасига шартли радиочақириқ сигнали берилади. Назорат қилинадиган самовий ҳудудда парвоз этаётган ҳаво кемаси билан шу парвозга диспетчерлик хизмати кўрсатаётган орган ўртасида мунтазам радиоалоқа бўлмоғи лозим. Алоқа узилиб қолган тақдирда ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар алоқани тиклаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт. Агар кўрилган чоралар натижасида радиоалоқани тиклаб бўлмаса, ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларига биноан ҳаракат қилишлари лозим. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) XXIII бўлимининг 7-§ Назорат қилинмайдиган самовий ҳудудда бўлган ҳаво кемаларининг экипажлари бир-бирларига ахборот бериб туришлари, фавқулодда вазиятларда эса-ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи ва фавқулодда вазиятлар бўйича энг яқин органларга авария каналлари орқали ахборот беришлари лозим. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 67-модда. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози фақатгина ҳаво кемасида носозлик рўй берганда уни аҳоли манзилгоҳларидан ташқарида ёки энг яқин аэродромда қўндириш имконини берадиган баландликда амалга оширилиши мумкин. Учиш-қўниш йўлкасининг жойлашуви ҳаво кемасига аҳоли манзилгоҳи устидан учиб ўтмай ҳавога кўтарилиш ёки қўниш имкониятини бермаса, шунингдек инсонлар ҳаётини қутқариш мақсадида парвоз қилишга тўғри келса, ёки бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан юқоридаги қоидалардан четга чиқишга рухсат этилади. Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги кўргазмали учишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига биноан амалга оширилиши мумкин. 68-модда. Товушдан тез учувчи ҳаво кемалари парвозларини чеклаш Товушдан тез учувчи ҳаво кемаларининг парвози мазкур парвозлар атроф муҳитга зарар етказмайдиган баландликда ва районларда амалга оширилишига йўл қўйилади. Товушдан тез учувчи ҳаво кемалари парвозининг минимал баландлиги ҳар бир алоҳида олинган район учун Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда кўрсатилган тартибда белгиланади. 69-модда. Ҳаво кемаси экипажининг хатти- ҳаракатига аралашмаслик Ҳаво кемаси ичидаги шахсларга, шу жумладан ҳаво кемасига эгалик қилувчи шахсларга ҳам, ҳаво кемаси экипажининг хатти-ҳаракатига аралашиш, жумладан экипаждан парвоз тартиби ва режасини ўзгартиришни ёхуд ҳаво транспортига хизмат кўрсатувчи органнинг кўрсатмаларига риоя қилмасликни талаб қилиш ман этилади. 70-модда. Ҳаво кемасининг белгиланган ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўли, парвоз йўналиши ёки теграсидан четга чиққанида кўриладиган чора-тадбирлар Ҳаво кемаси белгиланган ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўли, парвоз йўналиши ёки теграсидан четга чиққанида ёхуд парвознинг бошқа параметрларига риоя этмаганда ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновини таъминловчи орган бундай хатоларни тузатиш учун зудлик билан чора-тадбирлар кўриши шарт. 71-модда. Ҳаво кемаси ҳалокатга учраганда кема экипажининг вазифалари Ҳаво кемаси ёки унинг ичидаги одамлар учун бевосита хатар туғилса ёхуд кема билан радиоалоқа узилиб, унинг қаердалиги номаълум бўлса, бундай ҳаво кемаси ҳалокатга учраётган ҳисобланади. Учиш, қўниш ёки қулаш натижасида жиддий зарар кўрган ёхуд бутунлай вайрон бўлган,шунингдек аэродромдан ташқарига мажбуран қўнган ҳаво кемаси ҳалокатга учраган ҳисобланади. Ҳалокатга учраётган ҳаво кемасининг экипажи Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларида белгиланган тартибда фалокат сигналини бериши, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органга ҳалокат хусусияти ҳақида маълумот бериши ва кема ичидаги одамларнинг ҳаётини, соғлиги ва мол-мулкни, шунингдек ҳаво кемасининг ўзини сақлаб қолиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг) Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91)нинг 960-банди, 5-Иловаси Ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг экипажи ўз ваколатини тегишли органларга топширгунга қадар, ҳаво кемаси ичидаги одамларни, мол-мулкни ҳамда ҳаво кемасини қутқариш ва хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. Ушбу ҳаво кемаси экипажининг барча аъзолари ва имкон қадар, йўловчилари одамларни, мол-мулкни ҳамда ҳаво кемасини қутқаришда иштирок этишлари шарт. Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) нинг 50, 51-бандлари Ҳалокатга учраётган ёки ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг командири ўз ваколатини тегишли органларга топширгунига қадар, мазкур кемадаги ёки кеманинг ичида бўлган одамларнинг хатти-ҳаракатларига бошчилик қилади. 72-модда. Хавф остида қолган одамларга ёрдам бериш Хавф остида қолган одамлар ҳақида ҳар қандай маълумот олган ҳаво кемасининг командири бу ҳақда ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органга ёхуд бошқа ваколатли органга хабар бермоғи ва агар мазкур кема парвози, йўловчилари ва экипаж ҳаёти учун хатар туғилмаса, уларга зарур ёрдам кўрсатмоғи шарт. Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) нинг 52-банди 73-модда. Ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органнинг ҳалокат рўй бергандаги вазифалари (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг) Ҳаво транспорти қатновини таъминловчи орган ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси тўғрисида, шунингдек ҳаво кемаси командиридан хавф остида қолган одамлар ҳақида ҳар қандай бошқа маълумот олганида Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларида белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатиш учун барча чораларни кўриши шарт. Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) X бўлимининг 14-§ IХ БОБ. ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАР 74-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларини халқаро парвозлари 75-модда. Хорижий ҳаво кемаларини Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвози 76-модда. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари 77-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўллари 78-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозларини бажаришлари учун қўлланиладиган паспорт, божхона қоидалари ва бошқа қоидалар 74-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари Ушбу Кодексда халқаро парвоз деб ҳаво кемасининг хорижий давлатнинг чегарасини кесиб ўтадиган парвози тушунилади. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари: а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари; б) тегишли хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан якка парвоз учун бериладиган махсус рухсатномалар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари мазкур ҳаво кемаларини тасарруф этувчи ёки уларнинг эгалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва фуқаролар рухсати билан якка халқаро парвозларни амалга ошириши мумкин. Хорижий давлат самовий ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемасининг парвозига махсус рухсатнома олиш учун сўровномани Авиация маъмурияти, давлат ва экспериментал ҳаво кемасининг парвози учун эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юборади. Бундай сўровномалар кема ҳужжатларига, экипаж тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли барча талабларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва парвоз режалаштирилган хорижий давлат ҳудудида амал қиладиган бошқа талаб ва қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина амалга оширилади. Уқтириб ўтилган парвозлар учун сўровнома юбориш ва рухсатнома олиш тартибини белгиловчи қоидалар Авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан биргаликда тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемаларида мунтазам халқаро парвозлар Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган тартибда тайинланган ташувчилар томонидан амалга оширилади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Қаранг: АВ томонидан 2007 йил 29 сентябрда 1723-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91); АВ томонидан 2010 йил 3 февралда 2075-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган “Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Низом Шунингдек қаранг: Халқаро ҳаво парвозларига тааллуқли ҳужжатлар рўйхати (рўйхат рус тилида келтирилган) 75-модда. Хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвози Хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвозлари: а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари; б) парвоз учун махсус рухсатномалар асосида ва уларнинг шартларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур рухсатномаларни: фуқаро ҳаво кемаларининг якка парвози учун — Авиация маъмурияти; фуқаро ҳаво кемаларидан бошқа кемаларнинг якка парвози учун — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги беради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига халқаро парвозлар амалга оширилишидан олдин хорижий ҳаво кемаларининг эгалари (эксплуатантлари) халқаро парвозлар учун рухсатнома берадиган давлат бошқарув органларига таниш белгиларини хабар қилишлари шарт. Якка парвозларга рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгилаб берилади. 76-модда. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида миллий ва хорижий ҳаво кемаларининг халқаро парвози вақтида ушбу Кодексга асосланган ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва парвозларни бажаришни тартибга солувчи умумий қоидаларига амал қилинади. Миллий ва хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ҳавога кўтарилиши, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учиб киргандан кейинги қўниши халқаро парвозлар учун очиқ аэродромларда амалга оширилади. Самовий ҳудудда халқаро парвозлар белгиланган ҳаво йўллари бўйлаб бажарилади. Ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда махсус ажратилган халқаро ҳаво трассалари ёки ҳаво йўлкалари бўйлаб кесиб ўтадилар. Қуйидаги ҳолларда: а) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ табиий офат, фалокат, авария, авария вазияти ҳамда одамлар ҳаётига хавф туғилган бошқа шароитларда; б) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда; в) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатнома олинганида юқоридаги қоидалардан истиснога йўл қўйиш мумкин. 77-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўллари (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) Ҳаво транспортида халқаро кўламда ташишга мўлжалланган, божхона, чегара ва санитария-карантин назорати таъминланадиган аэропортлар, аэродромлар ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар деб эътироф этилади. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортларни, аэродромларни очиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Қаранг: ВМ 2008 йил 21 августдаги «Халқаро парвозлар учун Навоий аэропортини очиш тўғрисида»ги 188-сон қарори Халқаро ҳаво йўлларини очиш ҳақидаги қарор Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган ҳаво йўлларини очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан белгиланади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Ҳаво кемаларининг халқаро парвозларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортларини (аэродромларини) очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 78-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозларни бажаришлари учун қўлланиладиган паспорт, божхона қоидалари ва бошқа қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кетаётган ёки транзит ҳаво кемаларининг барчасига, уларнинг экипажлари ва йўловчиларига, шунингдек улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётган ёки бу ҳудуддан олиб чиқаётган мол-мулкларига Ўзбекистон Республикасининг четга чиқиш ва четдан келиш ҳамда мол-мулк олиб кириш (олиб кетиш) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит ҳаракати тўғрисидаги қонунларида белгиланган паспорт, божхона, валюта, санитария, карантин қоидалари ва бошқа қоидалар татбиқ этилади. Қаранг: ВМ 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби”; “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари”; АВ томонидан 2004 йилнинг 3 ноябрида 1421-сон билан рўйхатга олинган, “Ўзбектуризм” МК, МХХ, ИИВ, ФВВ қарори билан тасдиқланган «Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги» Низом; АВ томонидан 2005 йил 19 декабрда 1529-сон билан рўйхатга олинган, ПХНҚДИ буйруғи билан тасдиқланган «Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий қоидалари» (ЎзР АҚ 195) Ўзбекистон Республикасининг Авиацион қоидалари (ҳужжат рус тилида келтирилган) Х БОБ. ҚИДИРУВ ВА ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ 79-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажини қутқариш 80-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ёки қутқарув ишларини ташкил қилиш 81-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар қилиш 82-модда. Қутқарув ишлари 83-модда. Ҳаво кемасини, унинг йўловчилари ва экипажини қидирув ишларининг тўхтатилиши 84-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги қидирув ва қутқарув ишлари 79-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажини қутқариш Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тегишли ишларни бажариш қоидаларига мувофиқ зудлик билан амалга оширилиши лозим. Бу қоидаларда: а) барча давлатлар ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари, қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини жойлаштириш, уларга юқоридаги ишларни бажаришда текин таъминот ва хизмат кўрсатилиши; б) ҳаво кемасини, унинг йўловчиларини ва экипажини ҳалокат жойидан эвакуация қилиш, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси эксплуатантининг кучи ва воситалари билан ёхуд эксплуатант ҳисобидан ўзга куч ва воситалар билан амалга оширилиши; в) маҳаллий маъмурият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишларини амалга оширишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга ва қидирув-қутқарув органлари етиб келгунига қадар одамларни қутқариш, уларга тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек ҳаво кемасини ва унинг ичидаги ҳужжатлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулкларни сақлаш учун чоралар кўришлари шартлиги назарда тутилиши лозим. 80-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишларини ташкил қилиш Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишларини Ўзбекистон Республикасининг Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати амалга оширади. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга мувофиқ ишлайди. Авиация қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва бажаришда Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Вазирликлар ва идоралар, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати органларининг талабига мувофиқ уларга қидирув-қутқарув ишлари учун тайёр турган қутқарув кучлари ва воситаларини тезда ажратиб беришлари шарт. Республика Президентининг қарорига мувофиқ давлат тасарруфида бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар юқоридаги каби куч ва воситаларни ажратишлари шарт, кейинчалик бу харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан қопланади. Қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларининг таркиби, техника ва анжомлари рўйхати, қидирув-қутқарув ишларини бошқариш ва бажариш тартиби, тегишли мансабдор шахсларнинг вазифалари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тасдиқлаган Қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш қоидаларида белгилаб берилади. Ҳаво кемаларини, уларнинг йўловчилари ва экипажини қидирув-қутқарув ишларини таъминлаш мақсадида Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати туну-кун навбатчиликни йўлга қўяди. Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ўзга давлатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади, шунингдек ўз фаолиятини республиканинг қидирув-қутқарув ва авария ишларини ўтказишга масъул бошқа органлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда мослаштиради. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларига керакли ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига: а) ўзга давлатларнинг қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари; б) мазкур ҳаво кемаларининг эгалари ва эксплуатантлари; в) ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат маъмурлари келишларига йўл қўйилиши мумкин. Бундай келишга йўл қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланади. Қаранг: ВМ 1997 йил 23 декабрдаги 558-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !