ODIL YOQUBOV

Одил Ёқубов

Одил Ёқубовнинг ижоди 50 йиллардан бошланган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985) Одил Ёқубов «Улуғбек хазинаси» романи учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1994 йилда «Дўстлик», 1998 йилда эса «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган. У моҳир таржимон, мунаққид, публицист сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда.

Таржимаи ҳол

Одил Ёқубов 1926 йили Қозоғистон Республикаси Чимкент вилояти Туркистон туманининг Қарноқ қишлоғида хизматчи оиласида туғилди. 1944 йилда ўрта мактабни тугатиб, 1945-1950 йилларда армияда хизмат қилди. Ёш аскар совет-япон урушида иштирок этди.
1951-1956 йилларда Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетида ўқиди. 1955-1959 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, «Литературная газета»нинг (1959-1963, 1967-1970) республикамиз бўйича махсус мухбири, «Ўзбекфильм» киностудиясида ва Республика кинематография қўмитасида бош муҳаррир, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари (1970-1982) бўлиб ишлади.
Сўнгра «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг (1982-1989) бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмасининг раиси (1989-1996), Ўзбекистон Атамалар қўмитаси ва Туркистон халқлари маданияти арбоблари ассамблеясининг вице-президенти (1998-2004) лавозимларида хизмат қилди.

Адибнинг бошқа бир йирик асари — «Кўхна дунё» романида Ўрта Осиёнинг икки буюк алломаси Беруний ва Ибн Сино ҳаёти ва фожиали тақдирлари қаламга олинади. Уларнинг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган буюк ҳиссаларини кўрсатишга интилади. Шунингдек, Одил Ёқубов замонавий мавзуларда ҳам «Диёнат» (1973), «Оққушлар, оппоқ қушлар» (1988) каби йирик асарлар яратган. Агар ёзувчи «Диёнат» романида адолатнинг ноҳақлик, тубанлик устидан ғолиб келишини кўрсатган бўлса, «Оққушлар, оппоқ қушлар» романида эса турғунлик даври иллатларини рўй-рост гавдалантириб берган. Унинг «Адолат манзили» номли янги романида миллий мустақиллик йўлидаги кураш ва адолатнинг ғолиб ва қутлуғ йўли улуғланади.
Одил Ёқубов республикамиз театрларида саҳналаштирилган «Айтсам тилим куяди, айтмасам дилим» (1956), «Юрак ёнмоғи керак» (1957), «Чин муҳаббат» (1958), «Олма гуллаганда» (1960) ва бошқа пьесаларнинг муаллифидир. «Диёнат» романи асосида яратилган кўп серияли видеофильм ҳам муаллифга шараф келтирди. У моҳир таржимон, мунаққид, публицист сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда.

Ёзувчи кейинги йилларда яратган «Улуғбек хазинаси» романида (1974) улуғ астроном Улуғбек ва унинг ўғли Абдуллатиф ўртасидаги зиддиятларни кўрсатиб, прогрессив ва реакцион кучлар ўртасидаги курашни тасвирлаган. Романда Улуғбекнинг истеъдодли шогирди, машҳур олим Али Қушчининг ҳам улуғвор образи яратилган.

1956 йилда адибнинг «Икки муҳаббат» номли насрий асарлар тўплами нашр этилди. Кейин бирин-кетин «Бир фельетон» қиссаси (1961), «Муқаддас» (1963), «Қанот жуфт бўлади» (1969), «Биллур қандиллар» (1975) каби қиссалари чоп қилинди. Одил Ёқубовнинг «Эр бошига иш тушса» (1969) романи Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги воқеликни акс эттиради. Одил Ёқубовнинг «Қанот жуфт бўлади» (1969) қиссасида шифокорлар, меъморлар, ишчилар ҳаёти тасвири билан бирга ижтимоий ва ахлоқий муаммолар ҳам ўртага ташланган. Муаллиф унда равшан, эсда қолувчи образлар яратган.
«Излайман» қиссасида 1945 йилги япон милитаризмига қарши кураш воқеалари акс эттирилади. У маълум маънода автобиографик асар ҳамдир. Чунки муаллифнинг ўзи ўша воқеаларнинг жонли гувоҳи бўлган.

Одил Ёқубовнинг биринчи йирик асари — «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йилда босилиб чиқди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985) Одил Ёқубов «Улуғбек хазинаси» романи учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1994 йилда «Дўстлик», 1998 йилда эса «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !