MUHAMMAD IBN MUSO AL-XORAZMIY

АЛ–ХОРАЗМИЙ (783–850)

Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Мусо ал–Хоразмий Хоразмда тахминан 783–йилда туғилган. Ал–Хоразмий «Ал–жабр ва ал–муқобала» асари билан алгебра фанига асос солди. Шу асар туфайли олим номининг лотинча шаклида «алгоритм» термини пайдо бўлган. Ал–Хоразмий Бағдоддаги «Байтул–хикмат» (Донишмандлар уйи)да расадхона, кутубхона ва барча илмий текшириш ишларига рахбарлик килди. Ал–Хоразмийнинг 10 та асари бизгача етиб келган:
1. «Хинд ҳисоби ҳақида» (Фи хисаб ал–хинд).
Бу асарни ХИИ асрда Испания олими Батлик Аделард араб тилидан лотин тилига таржима килди. Кейинчалик Бонкомпани, К.Фогел, Л.Севилскийлар тадқиққилдилар.
Рисола 8 та бобдан иборат бўлиб: 1) натурал сонларни «ҳинд рақамлари» ҳисобланган 0,1,2,3,4,5,6,7,8,9 лар ёрдамида ёзиш; 2) сонларни кўшиш ва айириш; 3) иккига бўлиш ва иккига кўпайтириш коидалари; 4) кўпайтириш амали ва уни 9 рақами ёрдамида текшириш; 5) бўлиш; 6) касрлар ҳисоби; 7) касрларни кўпайтириш; 8) мусбат сонлардан квадрат илдиз чикариш.
Бу рисола ҳисоб бўйича кўлланма сифатида Якин ва Ўрта Шарк ҳамда харбий Европага катта таъсир кўрсатди. Лотин тилига таржимасида «ал–Хоразмий» сўзи Алгоритхмус (Алгоритмус) деб ёзилди ва жаҳон фанига янги «алгоритм» атама сифатида киритилди.
2. «Ал–жабр ва ал–мукобила ҳақида киска китоб» (Ал–китаб ал–мухтасар фи хисаб ал–жабр ва–1–мукабала).
Бу асарни ХИИ асрда Испания олимлари Кремоналик Герардо ва Батлик Аделардлар араб тилидан лотин тилига, кейинчалик Ганс ва Грантлар инглиз тилига таржима килиш асосида ўргандилар. Бу рисола 27 та бобдан иборат бўлиб:
1–6–боблари мусбат коэффицентли чизиқли ва квадрат тенгламаларни ҳал килишга бағишланган. (29–бетни қаранг)
7–9 бобларда 4–6 боблардаги коидалар хандаса(геометрия) усуллари билан исботланади. Бунда Х ваб кесмалар билан, кўпайтма эса шу кесмалар ёрдамида чизилган тўғри тўртбурчак, c–тўғри тўртбурчаклардан тузилган текис шакл каби ифодаланади.
10–бобда кўпхадларни кўпайтириш коидалари берилган.
11–бобда квадратик иррационал микдорларни сонли мисоллар ёрдамида кўшиш, айриш ва кўпайтириш амаллари келтирилган.
12–бобда олти хил кўринишдаги квадратик тенгламаларга келтирилиб, ҳал килинадиган масалалар кўрилади. (34–бетни қаранг)
13–бобда ҳисоб усулларида ечиладиган турли хил масалалар берилади.
14–бобда битимлар ҳақидаги масалалар ҳал килинади.
15–боб геометрияга бағишланган бўлиб, квадрат, учбурчак, ромб, доира, айлана узунлиги, параллелепипед, учбурчакли призма, айланма силиндр, учбурчакли ва тўртбурчакли пирамидалар, доиравий конус, кэсик пирамида ва конуслар хажмларини ҳисоблаш, учбурчак ва тўртбурчакларни таснифлаш муаммолари кўрилади.
16–23 бобларда васиятлар ва меросни таксимлаш масалалари ислом дини хукукшунослиги асосида ҳал килинади. Улар чизиқли тенгламаларга келтирилиб, ишланади.
24–27 бобларда меросни таксимлашдаги мураккаб масалалар кўрилади. Бунда меросхўр меросни колдирувчидан аввал вафот этган. (34–бетни қаранг)
3. «Ал–Хоразмий зижи» (яъни жадваллари) ёки «Ал–Маъмун зижи». Бу рисола 37 та бобдан иборат бўлиб, уни ХИИ асрда Испания олими Батлик Аделард араб тилидан лотин тилига, кейинчалик Х.Зутер немис тилига, Б. Копелевич рус тилига таржима килдилар.
4. «Астролябияларни қўллаш ҳакида китоб» (Китаб ал–амал би–1–астралабат). Бу рисолада астрономияга оид 43 та масала ҳал килинган.
5. «Астролоб ёрдарнида азимутни аниклаш» (Маъриф ас–самт би–1–аструлаб). Х асрда яшаган Ибн Надимнинг «Фихрист» асарида тилга олинади.
6. «Куёш соати текислигида соатни кўриш ҳақида» (Амал ас–саат фи басит ар–руҳама).
7. «Аструлобни ясаш ҳақида китоб» (Китаб амал ас–аструлаб). У Х асрда яшаган Ибн Надимнинг «Фихрист» асарида тилга олинади.
8. «Куёш соати ҳақида китоб» (Китоб ар–руҳама). Бу рисола ҳақидаги маълумот Ибн Надимнинг «Фихрист»ида бор.
9. «Жўғрофия китоби» (Китоб сурати–1–ард). Мжик томонидан араб тилидаги матн чоп килинган.
10. «Яхудилар ералари ва байрамлари ҳақида рисола» (Рисола фи истихрож таърих яхуд ва аъёдихим). Бу рисола АҚШ олими Е.Кеннеди томонидан ўрганилди. Ал–Хоразмийнинг бизгача етиб келган 10 та рисоласидан қуйдаги 3 та катта кашфиёт ҳакида айтиш мумкин:
1. «Ҳинд ҳисоби ҳақида»ги рисоласида ўнлик позицион саноқ тизимининг олтмишликдан устун эканлигини кўрсатган ва бу асарни лотин тилига таржимаси орқали ўнли позицион саноқ тизими тарқалган.
2. «Ал–жабр ва ал–муқобала ҳакида қисқа китоб»ида алжабрни астрономиянинг ёрдамчи қисмидан мустақил фан даражасига кўтарди, 6 та чизиқли ва квадрат тенгламаларни таснифлаган.
3. Ал–Хоразмий ўз шогирдлари билан орасидаги масофаси 35 км, бўлган Тадмор ва ар–Ракка шахарларидан ўтувчи Ер шарининг 1° ли меридиани узунлигини ҳисоблади ва у 6,72 км.га тенг эканлигини топган.
Ал–Хоразмий 850–йилда Бағдодда вафот этган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ADABIYOT ATOMDAN KUCHLI !