YANGILIK

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ: ҲАТТО ЎЗ ФАНИ БЎЙИЧА ОДДИЙ САВОЛГА ҲАМ ЖАВОБНИ БИЛМАЙДИГАН ЎҚИТУВЧИЛАР БОР

🏫 Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ билан учта вилоятда бўлиб, мактаблардаги шароитни ўрганди.

Вазирнинг айтишича, мактаблардаги аҳвол қониқарли эмас. Таълим сифатини яхшилаш учун жуда кўп иш қилиш зарур:

🎙 — Керак бўлса ҳар бир ҳудуд раҳбаридан бугун ўз вилоят ва туманидаги барча мактаблар шароитини билиш талаб этилади. Жойларда фан ўқитувчиларининг билим ва савиясини оширишимиз керак. Айрим ўқитувчилар билан суҳбатлашдим, афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан.

Тўғри, мактабда шароит йўқ дерсиз, лекин ўқитувчи ўша ерда вақтини кетказиб ўтирибди-ку, жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?! Унинг қўлида инсон тақдири ётибди! Мактабларда шароит, инфратузилма яхшиланишини кутсак, болаларни йўқотамиз, — дейди вазир.